Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Имунофан СВЕЧИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Имунофан СВЕЧИ 90мкг №5

102 900 so'mdan
(4171)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Бионокс
Chiqarilish shakli
СУПП
Farma. Guruh
Иммуномодуляторы
Dori tafsilotlari
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Дори шакли
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароити
Фармакологик хусусиятлари

Препарат иммунобошқарувчи, детоксикацион, гепатопротектив таъсирга эга ва эркин радикал ва перекисли бирикмаларни фаолсизланишини чақиради. Фармакологик таъсири уч асосий самараларга эришишига асосланган: иммун тизимини тўғрилаш, организм оксидланиш-антиоксидланиш реакциясининг мувозанатини тикланиши ва оқсиллар томонидан хужайранинг оқсилларни мембраналари орқали ташилиш насосига боғлиқ боғлиқ бўлган кўпчилик дориларга турғунлигини ингиция қилиш.

Препаратнинг таъсири 2–3 соат (тез босқич) давомида ривожлана бошлайди ва 4 ойгача давом этади (ўртача ва секин босқичи).

Тез босқичи давомида (давомийлиги – 2–3 суткагача) авваламбор детоксикацион самараси намоён бўлади – церулоплазмин, лактоферрин ҳосил бўлишини, каталаза фаоллигини рағбатлантириш йўли билан организмнинг антиоксидант ҳимояси кучаяди; препарат липидларнинг перекисли оксидланишини нормаллаштиради ва кейинги қондаги холестерин даражасини ва яллиғланиши медиаторларининг ҳосил бўлишини пасайиши билан хужайра мембраналарининг фосфолипидларини парчаланишини ва арахидон кислотасини синтезини ингибиция қилади. Жигарнинг токсик ва инфекцион шикастланишида препарат цитолизни олдини олади, трансаминазалар фаоллигини ва қон зардобида билирубин даражасини пасайтиради.

Ўртача босқичи давомида (2-3 суткадан кейин бошланади, давомийлиги 7-10 суткагача) фагоцитоз реакциясини кучайиши ва хужайра ички бактериялари ва вирусларининг ўлимини кучайиши юз беради.

Секин босқичи давомида (7-10 суткада ривожлана бошлайди, давомийлиги 4 ойгача) хужайра ва гуморал иммунитетнинг бузилган кўрсаткичларини тикланиши – имунофаннинг иммунобошқарувчи таъсирида намоён бўлади

Бу даврда иммунобошқариш индексини нормаллашиши кузатилади, специфик антителаларнинг ҳосил бўлишини ошиши кузатилади. Имунофаннинг специфик вирусларга қарши ва антибактериал антителаларнинг ҳосил бўлишига таъсири айрим даволовчи вакциналар таъсирига эквивалент. Охиргилардан фарқли равишда препарат IgE синфи реагин антителалар ҳосил бўлишига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди ва дарҳол тури ўта юқори сезувчанлик реакциясини кучайтирмайди; Имунофан IgА нинг туғма етишмовчилигида унинг ҳосил бўлишини кучайтиради.

Имунофан ўсма хужайраларининг кўпсонли дориларга чидамлилигини самарали сусайтиради ва уларни цитостатик препаратларнинг таъсирига сезувчанлигини оширади. 

Қўлланилиши

Катталар ва икки ёшдан ошган болаларда иммунотанқислик ва токсик ҳолатларни, турли этиологияли сурункали яллиғланиш касалликларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланади. Катталарда адъювант сифатида бактериал ва вирусли инфекцияларга қарши вакцинацияда қўлланади. 

Дори шакли

ректал суппозиторийлар 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал. Бир марталик ва суткалик доза – 100 мкг (1 суппозиторий).

Онкологик беморларни даволашда радикал мажмуавий даволаш схемасида (химия-нурли терапия ва операция):

  • бир марта, ҳар куни, даволаш курси 8–10 суппозиторий химия-нурли терапия ва операциясидан олдин, кейинги даволаш даври давомида курсни давом эттириш билан.

Турли жойдаги тарқалган ўсмали жараёнлари бўлган беморларда (III–IV босқичи) мажмуавий ёки симптоматик даволаш кўринишида

  • бир марта, ҳар куни, даволаш курси 8-10 суппозиторий, 15–20 кун танаффус ва кейинги даволаш курсини ҳамма давр давомида такрорлаш билан.

Қон яратиш ва лимфоид тўқимасининг хавфли ўсма касалликлари бўлган болаларда

  • суткада 1 марта, ҳар куни, даволаш курси 10-20 суппозиторий. Препаратни буюришни химия-нурли терапия курси давомида ва курс тугаганидан кейин токсикоз ривожланишини олдини олиш учун ўтказиш керак.

Томоқ ва оғиз-халқум паппиломатози бўлган болаларни мажмуавий даволаш:

  • суткада 1 марта, ҳар куни, даволаш курси 10 суппозиторий.

Оппортунистик инфекцияларда (цитомегаловирусли ва герпетик инфекция, токсоплазмоз, хламидиоз, пневмоцистоз, криптоспоридиоз):

  • суткада 1 марта, ҳар куни, даволаш курси 15-20 суппозиторий.

ОИТВ инфекциясини мажмуавий даволаш:

  • суткада 1 марта, ҳар куни, даволаш курси 15-20 суппозиторий. Зарурати бўлганида 2-4 ҳафтадан кейин даволаш курсини такрорлаш керак.

Сурункали вирусли гепатитда ва сурункали бруцеллезда:

  • суткада 1 марта, ҳар куни, даволаш курси 15-20 суппозиторий, 2-3 ойдан кейин қайталанишни олдини олиш учун даволаш курсини такрорлаш керак.

Дифтерияда:

  • суткада 1 марта, ҳар куни, даволаш курси 8-10 суппозиторий. Дифтерия бактерия ташувчиликда – 3 суткада 1 марта – 3-5 суппозиторий.

Токсемия, септикотоксемия кўринишлари билан III-IV даражали куйишни даволашда, септик эндокардитли хирургик касалларда, оёқ-қўллардаги узоқ битмайдиган яраларда, йирингли-септик асоратларда:

  • суткада 1 марта, ҳар куни, даволаш курси 7-10 суппозиторий, зарурати бўлганида препарат курсини 20 суппозиторийгача давом эттириш керак.

Бронхо-обструктив синдромида, холецистопанкреатитда, ревматоид артритда:

  • 3 суткада 1 марта, даволаш курси 8-10 суппозиторий, зарурати бўлганида препарат курсини 20 суппозиторийгача худди шу интервал билан давом эттириш керак.

Псориазни даволаш:

  • суткада 1 марта, ҳар куни, даволаш курси 15-20 суппозиторий.

Катталарда вакцинопрофилактика схемасида бир марта вакцинация кунида. 

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, резус-конфликт билан асоратланган ҳомиладорлик, 2-ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Имунофаннинг таъсири ПГЕҳосил бўлишига боғлиқ эмас ва препаратни бошқа яллиғланишга қарши препаратлар билан мажмуада (стероидлар ва ностероидлар) буюриш мумкин. 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўлланади.

Препарат транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Фагоцитозни фаоллашиши натижасида вирусли ёки бактериал антигенларнинг персистенцияси ҳисобига тутиб турилувчи сурункали яллиғланиш ўчоқларини қисқа муддатли зўрайиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда.