Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Холифит КАПСУЛА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Холифит КАПСУЛА №30

43 400 so'mdan
(1400)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Cholifit
Ishlab chiqaruvchi
НИКА ФАРМ
Chiqarilish shakli
КАПС
Farma. Guruh
Гепатопротекторные препараты
Dori tafsilotlari
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Maxsus saqlash sharoitlari

Тоза, қуруқ ва болалар ололмайдиган жойда, 150 С дан 25С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати. 2 йил.

Dozirovkasi

Фақат перорал қабул қилинади.

 

Катталарга ва 12 ёшдан катта ёшдаги болаларга 1 та капсуладан кунига 3 марта овқатдан 15-30 дақиқа аввал буюрилади. Қабул қилиш курси давомийлиги – 1 ой.

Бир икки  ойдан кейин мутахассис маслаҳати билан қайтадан қабул қилиш мумкин.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Битта капсула таркиби:

- Артишок (лотинча – Cynara) ўсимлиги баргларининг қуруқ экстракти – 100 мг;

- Беда (лотинча – Medicago) ўсимлигининг қуруқ экстракти – 50 мг;

- Топинамбур (лотинча – Helianthus tuberosus) илдизмевалари қуруқ кукуни – 100 мг.

Ёрдамчи моддалар: аэросил, картошка крахмали,  магний стеарати.

Farmakodinamikasi

Хусусиятлари: Жигар ва ўт йўллари фаолиятини яхшилайди. Токсинларни организмдан чикаришга ёрдам беради.

 

Артишок жигарнинг функционал ҳолатини яхшилайди.  Артишокнинг ўт хайдовчи ва жигар фаолиятини яхшиловчи хусусияти таркибидаги цинариннинг полифенол бирикмаларига ва хлороген кислотасига асосланган. Шу бирикмаларнинг ёрдамида артишок:

- ўт суюқлигининг ҳосил бўлиши ва ажралишини яхшилайди;

- яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади;

- жигардаги токсин ва метаболитларни чиқаришга кўмаклашади.

Артишок таркибидаги инулин, аскорбин кислотаси, каротин моддалар алмашинувини меъёрлаштиради, липидлар метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади ва шунинг учун қуйидаги ҳолларда тавсия қилинади:

- овқат ҳазмини яхшилаш, айниқса углеводлар ва ёғларга бой бўлган таомларни истеъмол қилганда;

- жигар хужайраларининг биокимёвий жараёнларини меъёрлаштиришда;

- холестерин алмашинувини яхшилашда.

Беда экстракти таркибига кирувчи хлорофилл, қон ва қон томирларини  тозалайди, яраларнинг битишини тезлаштиради, бактериал инфекцияларнинг олдини олади ва ич қотганда ёрдам беради. Сапонинлар организмни дизбактериоздан ҳимоя қилади, асосийси ёмон сифатли холестеринни боғлаб олади ва бошқа шлаклар билан танадан чиқариб юборади. Флаваноидлар мажмуавий таъсир этади: яллиғланишга қарши, антибактериал ва антиоксидант таъсир кўрсатади.

Беда экстракти меъда ярасида, овқат ҳазм қилиш жараёни бузилганда ёрдам беради, узоқ муддат кечадиган касалликлардан кейин иштаҳани тиклайди. Иммунитетни оширади, жигар ва ичакларни  тозалайди, танани турли хил зарарли бирикмалардан  халос этади, ҳазм қилишни тезлатиб, ичаклар ҳаракатланишини кучайтиради. Моддалар алмашинувини яхшилаш ҳисобига ортиқча вазндан халос бўлишга кўмаклашади.

Топинамбур илдизмеваси жигар ва ўт йўллари учун фойдали хусусиятларга эга. Топинамбур таркибига кирувчи метионин қон таркибидаги холестерин, жигарни ўраб олган ёғ миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Депрессияни камайтиради, ўт ажралишини кучайтиради, организмни вирус инфекциялардан ҳимоя қилади.

Nojo'ya samaralari
Ножўя таъсирлар пайдо бўлганда, қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

 
Maxsus shartlar
Дори воситаси ҳисобланмайди.

Қабул қилишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, ҳомиладорлик, 12 ёшгача бўлган болалар, тизимли қизил югурик.