Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ХЛОРОПИРАМИНА Г/Х

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ХЛОРОПИРАМИНА Г/Х АМПУЛЫ 20МГ/МЛ 1МЛ №5

5 000 so'mdan
(2283)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
CHLOROPYRAMINE
Ishlab chiqaruvchi
ГРОТЕКС
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Антигистаминные препараты
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Таркиби
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя реакциялари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

инъекция учун эритма 

Таркиби

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 20 мг хлоропирамин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув. 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Хлоропирамин, трипеленаминнинг (пирибензамин) хлорланган аналоги, этилендиаминлар гуруҳига мансуб, биринчи авлод антигистамин воситасидир. Препаратнинг таъсир механизми Н1-гистамин рецепторларини блоклашдан иборат. Препарат, шунингдек семиз хужайраларга, капиллярларнинг ўтказувчанлигига ва марказий нерв тизимига таъсир қилади.

Препарат аллергик касалликларнинг умумий симптомларини енгиллаштиради, аллергияга қарши таъсиридан ташқари, седатив, ухлатувчи ва қичишишга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Хлоропирамин жигарда метаболизмга учрайди. Асосан сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Болаларда препарат катта пациентларга қараганда тезроқ чиқарилиши мумкин. Буйрак функцияси бузилганида таъсир этувчи моддани чиқарилиши камайиши мумкин.

Жигар етишмовчилигида хлоропираминнинг метаболизми секинлашиши мумкин, бу препаратнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади. 

Қўлланилиши
  • Аллергик касалликлар – мавсумий аллергик ринит, конъюнктивит, эшакеми, контактли дерматит, алиментар аллергия, дори воситалар келтириб чиқарган аллергик реакциялар, ҳашоротларни чақиши оқибатида юз берган аллергия.
  • Тизимли анафилактик реакцияларда ва ангионевротик шишда ёрдамчи даволаш сифатида қўлланади. 
Қўллаш усули ва дозалари

Хлоропирамин гидрохлоридининг инъекция учун эритмасини фақат шифокор ёки тиббиёт ҳамшираси юбориши мумкин. Инъекция мушак ичига юборилади. Анафилактик шокда ёки ўткир оғир аллергик реакцияларда даволашни Хлоропирамин гидрохлоридини вена ичига юборишдан бошлаш тавсия қилинади, кейин эса мушак ичига инъекцияларга ёки таблеткаларни перорал қабул қилишга ўтилади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор индивидуал равишда белгилайди.

Катталар.

Катталар учун суткалик доза одатда 1-2 мл ни ташкил қилади.

Болалар.

Тавсия қилинган бошланғич доза:

  • 1-12 ойлик болалар – ампуланинг ¼ қисми (0,25 мл);
  • 1-6 ёшли болалар – ампуланинг ½ қисми (0,5 мл);
  • 6-14 ёшли болалар – ½-1 ампула (0,5-1 мл) буюрилади.

Бундай ҳолларда мушак ичига юбориш учун мўлжалланган узунликдаги игнали инсулин шприцини қўллаш керак.

Болалар учун суткалик доза тана вазнига 2 мг/кг дан ошмаслиги керак. 

Ножўя реакциялари

Марказий нерв тизими томонидан: седатив самара, кучли толиқиш, бош айланиши, атаксия, асабийлик, титроқ, тиришишлар, бош оғриғи, эйфория, энцефалопатия, кўришни ноаниқлиги.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, тахикардия, аритмиялар.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: эпигастрал соҳада оғриқ ва дискомфорт, оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, анорексия, иштаҳани кучайиши.

Тери томонидан: фотосезувчанлик.

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, қоннинг бошқа патологик ўзгаришлари.

Бошқалар: дизурия, сийдикни тутилиши, миопатия, кўз ички босимини ошиши, глаукома, аллергик реакциялар. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик. Астманинг ўткир ҳуружи, ўткир миокард инфаркти, аритмиялар, простата безининг хавфсиз гиперплазмияси; глаукомада қўллаш мумкин эмас. МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари Хлоропирамин гидрохлоридининг антихолинергик самарасини оширади ва узайтиради. Хлоропирамин гидрохлоридини седатив воситалар, транквилизаторлар, седатив анальгетиклар, трициклик антидепрессантлар, атропин, мускаринли парасимпатолитиклар билан бир вақтда махсус эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Самаралар ўзаро потенцияланиши мумкин.

Этанол хлоропирамин гидрохлоридининг марказий нерв тизимига депрессив таъсирини кучайтиради. 

Махсус кўрсатмалар

Кекса ёшдаги пациентлар, ҳолсизланган беморлар

Бу гуруҳ пациентларга Хлоропирамин гидрохлориди махсус эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки улар антигистамин воситаларнинг маълум ножўя самараларига (бош айланиши, уйқучанлик, артериал босимни пасайиши) кўпроқ сезгирдирлар.

Жигар функциясини бузилиши

Дозани пасайтиришнинг зарурати бўлиши мумкин, чунки жигар касаллигида таъсир этувчи модданинг метаболизми сусаяди.

Буйрак функциясини бузилиши

Буйрак функциясини бузилишида препаратнинг дозасини камайтириш керак, чунки таъсир этувчи модда асосан буйрак орқали чиқарилади.

Хлоропирамин гидрохлоридининг антихолинергик ва седатив самаралари туфайли, у қўлланганида махсус эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Хлоропирамин гидрохлориди ототоксик воситалар билан мажмуада қўлланганида, ототоксикликни ҳимоя қилувчи симптомлар ниқобланиши мумкин.

Алкоголь антигистаминларнинг марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун препарат билан даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Антигистамин воситаларни узоқ вақт қўллаш кам ҳолларда қон яратиш тизими томонидан бузилишларни чақириши мумкин (лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия). Агар препаратни узоқ вақт қўллаш давомида нохуш самаралар (иситма, ларингит, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида яраларни ҳосил бўлиши, терини оқариши, сариқлик, гематомалар, қон кетишлари) пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш ва қон кўрсаткичларини назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

Хлоропирамин гидрохлориди болаларда 1 ойликдан бошлаб қўлланади.

Янги туғилган чақалоқларда ва чала туғилган болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакцияларини ҳисобга олиб, препарат билан даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш тавсия қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Антигистамин препаратларнинг дозасини қасддан ёки тасодифан ошириб юборилиши, айниқса болаларда ўлим билан якунланиши мумкин. Хлоропирамин гидрохлоридининг дозаси ошириб юборилганида атропин билан интоксикацияга ўхшаш симптомлар: галлюцинациялар, безовталик, атаксия, ҳаракатлар координациясини бузилиши, атетоз, тиришишлар ривожланади. Болаларда қўзғалиш ҳолати доминантлик қилади. Яна шунингдек оғизни қуриши, қорачиқларни кенгайиши, юзга қонни оқиб келишлари, синусли тахикардия, сийдикни тутилиши, иситма кузатилиши мумкин. Катталарда иситма ва оқиб келишлар ҳар доим ҳам кузатилавермайди; қўзғалиш даври тиришишлар ва посттактил депрессия билан кечади. Бундан ташқари, кома ва юрак-ўпка коллапси пайдо бўлиши мумкин, у 2-18 соат атрофида ўлимга олиб келиши мумкин.

Юрак-ўпка фаолиятини мониторинги тавсия қилинади. Даволаш – симптоматик. Антидоти маълум эмас. 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин. 

Яроқлилик муддати

4 йил. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.