Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Хлоргексидин РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Хлоргексидин РАСТВОР 0.05% 100мл №1

4 000 so'mdan
(1336)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Chlorhexidine
Ishlab chiqaruvchi
ЛЕКИНТЕРКАПС
Chiqarilish shakli
Р-Р
Farma. Guruh
Антисептические препараты
Dori tafsilotlari
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий буюрилади. Доза ва қўллаш усули кўрсатмаларга боғлиқ. Инфекцияланган яраларга ишлов бериш учун эритма билан намланган докали салфеткалар яра юзасига кунига 2 мартадан қўйилади.

Секин стерилизация қилиш учун жарроҳлик асбобларига эритма билан 30 минут давомида ишлов берилади. Қовуқни эритма билан ювиш эса (автоклавда 30 минут давомида стерилизация қилинган) кунига 1 марта амалга оширилади, даволаш муддати учун 4 дан 12 гача муолажа (бир муолажа учун 300-400 мл эритма) қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Терини қуриши ва қичишиш, дерматит бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аллергик касалликларда, дерматитда, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Совун билан, шунингдек анион гуруҳини сақловчи (сапонинлар, натрий лаурилсульфати, натрий карбоксиметилцеллюлоза) детергентлар билан номутаносиб.

Катион гуруҳини сақловчи препаратлар (цетримоний бромиди, бензалконий хлориди) билан мутаносиб.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Дори шакли

сувли эритма

Фармакологик хусусиятлари

Препарат бактерицид ва антисептик таъсир кўрсатади. Кўпгина граммусбат ва грамманфий бактерияларга, шунингдек таносил касаллик қўзғатувчиларига (трепонемалар, гонококклар, трихомонадалар) нисбатан фаол. Candida тури замбуруғларига, дерматофитларга ва трихофитонларга қарши фунгистатик фаолликка эга.

 

Қўлланилиши

Инфекцияланган яраларга ишлов бериш, циститда қовуқни ювиш, жарроҳлик асбобларини секинлашган стерилизация қилиш учун ва таносил касалликларини (сифилис, гонорея, трихомониаз) олдини олишда қўлланади.