Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Глутамед ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Глутамед ТАБЛЕТКА №30

88 000 so'mdan
(4462)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
БИОКОМ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Иммуномодуляторы
Dori tafsilotlari
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Чиқарилиш шакли
Фармакологик хусусиятлари
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароит
Қўлланилиши

Йод танқислиги, шу жумладан гипотиреоз билан бирга кечувчи касалликларда: қалқонсимон безининг гипофункциясида, гипотиреознинг субклиник ва манифест босқичида, диффуз бўқоқда, аутоиммун компоненти билан бўлган диффуз бўқоқда, аралаш бўқоқда, тугунли/кўп тугунли коллоид пролиферацияланувчи бўқоқда, гипотиреоз билан бирга кечувчи аутоиммун тиреоидитда, бирламчи гипотиреозда даволаш учун қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат терапевтик восита сифатида катта пациентларга ичга, овқатланишдан 1,5-2 соат олдин 1 оч-ҳаворанг ва 1 оқ таблеткадан кунига 2 марта ёки 2 оч-ҳаворанг ва 2 оқ таблеткадан кунига бир марта буюрилади. Даволаш курси 14-28 кунни ташкил қилади. 

Ножўя таъсирлари

Препарат яхши ўзлаштирилади, ножœя таъсирлари аниқланмаган. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳар қандай этиологияли қалқонсимон безининг гиперфункциясида, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глутамедни Кетомед билан бирга қўллаш тез клиник самарага эришишга ёрдам беради, чунки бу иккала препаратлар синергистдир.

Бу иккала препаратни ташкил этувчи компонентлари қалқонсимон безида кечувчи эндоген гормоногенезнинг ўзаро боғлиқ босқичларини рағбатлантиради.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар, блистерлар ва флаконларда. 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат ўз таркибила икки ҳил биофаол моддаларни сақлагани туфайли, кенг доирали фармакологик ҳусусиятларга эгадир.

Организмда йоднинг энг муҳим роли қалқонсимон безда кечувчи гормоногенез жараёнида унинг фаол иштироки ҳисобланади. Қалқонсимон бези фолликулаларининг эпителий ҳужайраларига калий йодид таблеткалари таркибида тушган йод ионлари, йодид-пероксидаза ферментининг таъсири остида элементар йодга оксидланади ва тирозин молекуласининг таркибига киради. Бунда тиреоглобулиндаги тирозин радикалларининг бир қисми йодланади ва натижада тиронинлар ҳосил бўлади, уларнинг асосийлари тироксин ва трийодтирониндир. Тиронинлар тиреоглобулин оқсили билан комплекс ҳосил қилиб, қалқонсимон бези фолликуласининг коллоидида тўпланади.

Препаратнинг таркибида физиологик миқдорда организмга тушувчи йод эндемик (овқатда йодни етишмаслиги билан боғлиқ бўлган) буқоқни ривожланишини олдини олади.

Глутамед мис микроэлементининг глутамин кислотаси билан комплекс бирикмаси бўлиб, модда алмашинув жараёнларида, шу жумладан қалқонсимон безда кечувчи жараёнларда муҳим роль ўйнайди.

Глутамеднинг таркибига кирувчи мис, қон яратиш, остеогенез, пигментация ва кератизация жараёнлари учун зарурдир. Миснинг роли, қатор ферментлар ва гормонларни, шу жумладан тиреоид гормонларнинг синтезида муҳим рол ўйнайдиган трансаминазаларни яратилиши ва фаоллашувида унинг иштироки билан боғлиқ. Бунда мис дийодтирозиннинг шиф асослари билан комплекс ҳосил қилувчи элементи ролини бажаради. Бу хусусиятлари туфайли у йодни ўзлаштирилишини ва уни гормоногенез жараёнига киришишини кучайтиради.

Мис шунингдек АТФ биологик оксидланиш ва генерация жараёнларини, бириктирувчи тўқима оқсилларини (коллаген ва эластинни) синтезини бошқаради, гликолиз ва тўқималар нафасини фаоллаштиради. Темирни гемнинг структурасига киришини катализлайди ва эритроцитларни уларни ривожланишининг илк босқичларида етилишига ёрдам беради. Қонда холестерин миқдорини камайтиради ва эластинни кўндаланг боғланиши учун зарур бўлган десмозин ва изодесмозиннинг синтезида иштирок этиши ҳисобига аорта деворларини бузилишини олдини олади.

Миснинг таъсири остида организмда В гуруҳи витаминларини, А ва Е витаминларини тўпланиши юз беради, ёғ алмашинуви, шу жумладан фосфолипидлар синтези ва карбонсувларалмашинуви нормаллашади, организмнинг иммунобиологик жидамлилиги ошади.

Глутамеднинг таркибий қисми бўлган глутамин кислотаси ацетилхолин синтезига, калий ионларини ташилишига ёрдам беради, бош миянинг оқ ва кул ранг моддасининг оқсил ва карбонсув алмашинувида иштирок этади, бош мия фаолиятини энергия билан таъминланишида муҳим рол ўйнайди. У мия тўқимаси ҳужайраларида энергия ҳосил бўлиши ва уни АТФ кўринишида заҳираланиши билан кечувчи оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида муҳим рол ўйнайди, нейромедиатор функциясини бажаради.

Глутамин кислотасининг ўта муҳим хусусиятларидан бири шуки, у тиреоглобулиннинг йодпептиди таркибига икради. Шунингдек глутамин кислотаси қалқонсимон без гормонларини синтезида асосий реакциялардан бири бўлган переаминланиш жараёнининг фаол компоненти ҳисобланади.

Глутамеднинг юқори клиник самарадорлиги унинг қалқонсимон безида кечувчи гормоногенезнинг қатор муҳим жараёнларига бўлган ижобий таъсири билан боғлиқ. Препарат қалқонсимон безида гормон ҳосил қилиш жараёнларида иштирок этувчи ферментларнинг фаоллигини рағбатлантириши орқали, тиреоид гормонларнинг синтезини кучайишига ёрдам беради. Буни натижасида тиреоид гормонлари синтезининг дастлабки босқичларидан бўлган йоднинг тирозил ҳалқасига бирикиши жадаллашади, шунингдек эндоген гормоногенезининг жуда муҳим босқичларидан бири бўлган трансаминлаш жараёни фаоллашади.

Глутамед қалқонсимон безининг структуравий бутунлигига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг бундай таъсири янги кичик ўлчамли фолликулаларининг шаклланиши ва тироцитларнинг секретор фаоллигини ошиши кўринишида намоён бўлади.

Глутамед жигарда кечувчи биокимёвий жараёнларни рағбатлантиради. Бунинг натижасида тироксиннинг қалқонсимон безининг энг фаол гормони бўлган трийодтиронинга периферик конверсиясининг кўрсаткичи қисқа муддатларда тикланади.

Препарат шунингдек иммунмодулловчи, антиоксидант ва қон яратувчи фаолликга эга.

Препарат тиреоид этиологияли касалликларда қўлланганида қалқонсимон безининг гормон ҳосил қилиш фаолиятининг тикланиши билан кечувчи эрта ва юқори терапевтик самарага эришилади ва бунинг оқибатида ТТГ миқдорини меъёрлашуви юз беради.

Глутамид тугунли бўқоқда тугунларнинг ўлчамини, хатто уларнинг йўқолгунича тез ва самарали қисқаришига ёрдам беради.

Препаратнинг таъсирида гипотиреознинг асосий клиник белгилари: бўғилиш ва томоқда луқманинг тиқилиб қолиш ҳисси, сочни тўкилиши, ҳолсизлик, терини қуриши, меҳнат қобилиятини пасайишини тез йўқолиши кузатилади. 

Махсус кўрсатмалар

Мисни эндоген етишмовчилигида ўсишни секинлашиши, гипотрофия, аорта эластинасини дегенератив ўзгаришлари, пигментацияни бузилиши, меъда-тчак бузилишлари, эритроцитларни парчаланишини тезлашиши кузатилади, шунингдек организмнинг ферментатив ва гормонал фаоллиги пасаяди.

Мисни сурункали етишмовчилигида скелетда ўзгаришлар билан бирга остеогенезни бузилиши (рахитда кузатиладигани билан бир хил), узун суякларни охирларини емирилиши юз беради.

Организмда йод етишмовчилиги қалқонсимон безнинг ўлчамларини катталашишига ва эндемик буқоқни ҳосил бўлишига олиб келади.

Йод танқислигида лоҳаслик, уйқучанлик, таъсирчанлик ёки кайфиятни тушиб кетиши кузатилади, хотира ёмонлашади, ақлий қобилият пасаяди, иммун тизимни сусайиши кузатилади.

Аёлларда йодни етишмовчилиги шунингдек ҳайз кўриш циклини бузилишига, бепуштликни ривожланишига олиб келади, климакс эрта бошланиши мумкин.

Глутамед, қўллаш бўйича йўриқномасида кўрсатилган дозалаш тартибига амал қилинганда, одам организмини мис ва йод каби ҳаёт учун муҳим бўлган микроэлементнинг суткалик эҳтиёжини қондирилишга эришилади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. 

Сақлаш шароит

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин