Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ГЛЮРЕНОРМ ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ГЛЮРЕНОРМ ТАБЛЕТКА 30МГ №30

76 000 so'mdan
(2702)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Gliquidone
Ishlab chiqaruvchi
БЕРИНГЕР ИНГЕЛЬХАЙМ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Противодиабетические средства
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: таблеткалар

 

Таркиби:

1 таблетка қуйидагилар сақланади:

фаол мода: гликвидон - 10 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, жўхори крахмали, жўхори крахмали 06598, магний стеарати.

 
 
Dori shakli
Таблеткалар 30 мг. 10 таблеткадан блистерда. 6 блистерда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

 

 
Farmakodinamikasi
Гликвидон – бу қонда глюкозанинг даражасини пасайтирувчи, иккинчи авлод сульфонилмочевинанинг қисқа таъсир қилувчи препарати.

 

Меъда ости безида гликвидон меъда ости безининг бета-хужайраларидан инсулин чиқарилишини рағбатлантиради ва глюкозанинг инсулинсекретор таъсирини кучайтиради. Ҳайвонлардаги текширишларда экстрапанкреотик таъсири кўрсатилган: инсулинга рецепторлар миқдорини ошиши ва инсулин индукциялаган пострецептор механизмни рағбатлантирилиши ҳисобига жигар ва ёғ тўқимасида инсулинга резистентликни камайиши.

Қонда глюкозанинг миқдорини пасайтириш бўйича препаратнинг таъсири перорал қабул қилингандан кейин 60-90 минут ўтгач бошланади ва 8-10 соат давомида давом этади. Шундай қилиб, гликвидон сульфонилмочевинанинг қисқа таъсир қилувчи препарати сифатида қаралиши ва гипогликемиянинг юқори хавфили 2 тур қандли диабети бўлган пациентларда, масалан, кекса одамлар вабуйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларни даволаш учун қўлланади.

Гликвидонни буйраклар орқали чиқарилиши ахамиятсиз бўлганлиги туфайли, ГЛЮРЕНОРМ буйраклар фаолиятини бузилиши ва диабетик нефропатияси бўлган пациентларга буюрилиши мумкин.

Жигарнинг ёндош касалликларига эга бўлган, сульфонилмочевини препаратлари билан даволаш ўтаётган, қандли диабети бўлган пациентларнинг чекланган сонидаги маълумотлар бўйича, бундай пациентлар учун гликвидонни қўллашни самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган. Фақат метаболик нофаол метаболитларининг чиқарилишини секинлашиши кузатилган. Лекин жигар фаолиятини оғир бузилиши препаратни қабул қилиш учун қарши кўрсатма хисобланади.

Клиник текширишлар вақтида ГЛЮРЕНОРМ билан даволашда 18 ва 30 ойлар давомида ўртача тана вазни ошмаган. Сульфонилмочевинанинг бир неча препаратлари билан қиёсий текширишларда, ГЛЮРЕНОРМ қабул қилган пациентларда, бир йил даволашдан кейин тана вазнини ишончли ўзгаришлари қайд этилмаган.

 
 
Farmakokinetikasi
Сўрилиши

 

Перорал қабул қилингандан кейин гликвидон меъда-ичак йўлларида тез ва деярли тўлиқ (80-95%) сўрилади. Қон плазмасидаги ўртача максимал концентрацияси 0,65 мкг/мл ни (0,12-2,14 мкг/мл) ташкил қилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга эришишнинг ўртача вақти 2,25 соатни (1,25-4,75 соат) ташкил қилади.

Икки камерали моделга мувофиқ гликвидоннинг нолдан то чексизгача ўртача концентрация-вақт эгри чизиғи ости майдони (AUC0-∞) 5,1 мкг с/мл (1,5-10,1 мкг с/мл). Қандли диабети бўлган пациентлар ва соғлом пациентлар қон плазмасида концентрациялар фарқи қайд этилмаган.

Тақсимланиши

Гликвидон қон плазмаси оқсиллари билан юқори боғланиш қобилиятига эга

(≥ 99%). Гликвидон ёки унинг метаболитларини гематоэнцефалик тўсиқ ёки йўлдош тўсиғи орқали ўтиши хақида клиник маълумотлар йўқ. Клиникагача бўлган маълумотлар,гликвидон ва унинг метаболитларини бу тўсиқлардан ўтишини кўрсатади. Гликвидонни кўкрак сутига ўтиш қобилияти хақида маълумотлар йўқ.

Биотрансформацияси

Гликвидон асосан жигарда гидроксилланиш ва деметилланиш йўли билан

тўлиқ метаболизмга учрайд.

Гликвидоннинг қондаги метаболитлари дастлабки дори воситаси билан солиштирганда фармакологик фаолликка эга эмас ёки жуда кучсиз фармакологик фаолликка эга.

Чиқарилиши

Гликвидон асосан метаболитлари кўринишида ўт-сафро орқали ахлат билан чиқарилади. 15 мг радиофаол изотоп билан нишонланган препаратни (14С) ишлатиш билан текширишлар, перорал қабул қилингандан кейин умумий радиофаолликнинг тахминан 86% ахлатда аниқланишини кўрсатган. Юбориш усули ёки модданинг миқдоридан қатъий назар, гликвидоннинг дозасини бир қисми буйраклар орқали чиқарилади ва метаболитлари кўринишида сийдикда аниқланади (тахминан 5%). Хатто гликвидон такрорий қабул қилингандан кейин хам буйраклар орқали чиқарилиши минимал бўлиб қолади.

Икки камерали моделга мувофиқ гликвидоннинг ўртача ярим чиқарилиш даври (t1/2α) 1,2 соатни (0,4-3,0 соат) ташкил қилади, шу вақтда терминал фазанинг ўртача ярим чиқаришиш даври  тахминан 8 соатни (5,7-9,4 соат) ташкил қилади.

Алохида гурух пациентлардаги фармакокинетикаси

Кекса пациентлар

Ўрта ва кекса ёшли одамлардаги пациентлардаги фармакокинетик параметрлари ўхшаш.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда гликвидоннинг метаболизмини ўзгармаслиги аниқланган.

Буйраклар фаолиятини бузилиши

Фармакокинетик маълумотларни хисобга олиб, юборилган ГЛЮРЕНОРМНИНГ фақат тахминан 5% метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади. Фаол модданинг катта қисми ўт-сафро тизими орқали ахлат Билан чиқарилади; демак, буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда фаол модданинг кумуляциясини хавфи йўқ. Шундай қилиб, гликвидонни сурункали нефропатия ривожланишини хавфи бўлган пациентларга буюриш мумкин. Калава фильтрациясининг тезлиги ва креатинин кўрсатгичларига қараб ГЛЮРЕНОРМНИ дозалашга нисбатан клиник текширишларнинг йўқлигига қарамасдан, қандли диабети ва буйрак етишмовчилигининг турли босқичлари бўлган пациентлар билан клиник текширишлар, (буйраклар фаолиятини бузилишрарисиз пациентлар билан солиштирганда) ГЛЮРЕНОРМНИ 40-50 мг ўртача дозада хар куни қўллаш, қонда глюкозанинг миқдори профилига ўхшаш самараларга эга бўлган; кумулятив самара ёки гипогликемик симптомлар кузатилмаган. Демак, бор бўлган маълумотлар асосида буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозани тўғирлаш талаб этилмайди.

 
Nojo'ya samaralari
Клиник текширишларнинг маълумотлари ва ГЛЮРЕНОРМ қўллашни постмаркетинг тажрибасини ҳисобга олиб, қуйдаги нохуш самаралар пайдо бўлиши мумкин, бунда энг тарқалган нохуш самараси гипоглиткемия хисобланади.

 

Тез-тезлиги қуйидаги тарзда кўрсатилган:

Жуда тез-тез:       ≥ 1/10;

Тез-тез:                ≥ 1/100 дан ≤ /10 гача;

Тез-тез эмас        ≥ 1/1000 дан ≤ /100 гача;

Кам                      ≥ 1/10000 дан ≤ /1000 гача;

Жуда кам                 ≤ /10000;

Номаълум:         бор бўлган маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Кам: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз*.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан

Тез-тез: гипогликемия.

Кам: иштахани йўқолиши.

Номаълум: тана вазнини ошиши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик.

Кам: парестезия.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: аккомодацияни бузилиши.

Юрак томонидан бузилишлар

Кам: стенокардия, экстрасистолия.

Томирлар томонидан бузилишлар

Кам: юрак-томир етишмовчилиги, гипотензия.

Меъда-ичак тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, қабзият, диарея, қоринда дискомфорт, оғизни қуриши.

Жигар ва ўт-сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Жуда кам: холестаз*.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: қичишиш, экзантема.

Кам: эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми*, фотосенсибилизация реакцияси*.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Кам: кўкрак қафасида оғриқ, чарчоқлик.

* Бу нохуш самаралар ГЛЮРЕНОРМНИНГ клиник текширишларида кузатилмаган, балки постмаркетинг қўллаш вақтида спонтан хабарларда қайд қилинган.

 
Maxsus shartlar
Қандли диабетни даволаш мунтазам тиббий кузатувни талаб қилади. Айниқса дозани танлаш даврида ёки даволаш бир препаратдан бошқасига алмаштирилганда эхтиёт бўлиш керак.

 

ГЛЮРЕНОРМНИ сийдик билан ахамиятсиз чиқарилишига (5%) қарамасдан, яққол буйрак етишмовчилиги бўлган даволашни синчиков тиббий кузатув остида ўтказиш керак. Пациентлар даволаш вақтида гипогликемия белгилари масалан, тахикардия, шок, кўп терлаш, гипертермия, харакатли қўзғалиш гиперрефлексия пайдо бўлган холда кечиктирмасдан шифокорга мурожаат қилиш кераклиги хақида хабардор қилинган бўлишлари керак, чунки бу хаётга хавф солувчи холатларга, масалан, комага олиб келиши мумкин.

ГЛЮРЕНОРМ билан клиник текширишларда, шунга мувофиқ, шунингдек гипогликемик иситма, кўнгил айниши ва тошма кузатилган. Потенциал давомли гипогликемия туфайли гипогликемик холатни вақтинчалик яхшиланиши, навбатдаги юборишдан кейин кейинги гипогликемик эпизод билан бирга кечиши мумкин.

Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларни сульфонилмочевина препаратлари билан даволаш гемолитик анемияга олиб келиши мумкин. ГЛЮРЕНОРМ сульфонилмочевина препаратлари синфига кириши туфайли, бу препаратни глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги булган пациентларга эхтиёткорлик билан буюриш керак. Муқобил даволашни кўриш керак.

Пархезни перорал диабетга қарши препаратлар билан алмаштириш керак эмас, чунки қандли диабетда пархез пациентнинг тана вазнини назорат қилиш учун мўлжалланган ва шифокор буюриши мумкин бўлган дори билан даволашга боғлиқ эмас.

Ўтказиб юборилган овқат қабул қилиш ёки препаратни дозалаш бўйича шифокорнинг тавсиясига риоя қилмаслик, қонда глюкозанинг даражасини ахамиятли пасайишига ва, эхтимол, онгни йўқотилишига олиб келиши мумкин. Агар таблетка овқат қабул қилишни бошида эмас, олдин қабул қилинса, унда гипогликемия ривожланишини хавфи ошади.

Агар гипогликемиянинг клиник белгилари пайдо бўлса, дархол мувофиқ чораларни кўриш керак: қанд сақловчи махсулотларни ичга қабул қилиш.

Агар гипогликемик холат сақланса, дархол лаволашни кучайтириш ва пациентни кузатиш керак.

Жисмоний юкламалар гипогликемик самараларни кучайтириши мумкин.

Алкогол ва стресс сульфонилмочевина препаратларининг қонда глюкозани пасайтириш бўйича таъсирини кучайтириши ёки камайтириши мумкин.

ГЛЮРЕНОРМНИ бошқа, айниқса ГЛЮРЕНОРМНИ қонда глюкозани пасайтириш қобилятини оширувчи дори воситалари билан бир вақтда қабул қилишга алохида эътибор бериш керак.

ГЛЮРЕНОРМ таблеткалар 30 мг 4 таблеткаларда лактозанинг – 538,4 мг максимал тавсия этилган суткалик дозасини сақлайди. Препарат кам учрайдиган наслий глюкозани ўзлаштираолмаслик, Лапа лактоза ёки глюкоза-галактозани кам сўрилишини бўлган пациентларга тавсия этилмайди. ГЛЮРЕНОРМ таблеткалари 30 мг қандли диабети бўлган пациентларга тўғри келади (1 таблетка 0,1346 г карбонсувлар сақлайди, бу 0,011 нон бирлигига (НБ) тўғри келади).

Хомиладорлик ва лактация

Хомиладорлик

Қандли диабети бўлган аёлларда қон плазмасида глюкозанинг миқдорини алохида синчиков ва жадал назорати керак. Ҳомиладорларда перорал диабетга қарши воситаларни ишлатиш билан углеводлар алмашинувини қониқарли назоратига эришиш мумкин.

Хомиладорлар ва эмизиш давридаги аёлларда гликвидонни таъсири бўйича текширишлар ўтказилмаган. Шунинг учун ГЛЮРЕНОРМНИ хомиладорлик ёки эмизиш даврида аёллар қабул қилмасликлари керак. Хомиладорлик юз берганда, ёки агар аёл хомиладорликни режалаштирган бўлса, ГЛЮРЕНОРМ қабул қилишни тўхтатиш ва уни инсулинга алмаштириши керак.

Гликвидон хайвонлардаги текширишларда тератоген самаралар чақирмаган. Шунга қарамасдан, қуёнларда турғун гипогликемияни чақирувчи юқори дозаларда ишлатилганда, эмбриотоксик самаралар кузатилган.

Эмизиш даври

Гликвидон ва унинг метаболитларини одам сутига чиқарилиши номаълум.

Фертиллик

ГЛЮРЕНОРМНИ фертилликка таъсири бўйича клиник ва клиникагача бўлган текширишлар ўтказилмаган.

Автомобил ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича текширишлар ўтказилмаган. Лекин пациентлар  ГЛЮРЕНОРМ қабул қилганда уйқучанлик, бош айланиши, аккомодацияни бузилишлари ва гипогликемиянингг бошқа  клиник белгилари пайдо бўлиши мумкинлиги хақида огохлантирилган бўлишлари керак. Кўрсатилган нохуш самаралар пайдо бўлган холда, пациентлар автомобил ва механизмларни бошқариш каби юқори диққатни талаб қилувчи потенциал хавфли харакатлардан сақланишлари керак.

 
Qo'llanilishi
Ўртача ва кекса ёшли пациентларда фақат пархез билан даволашда углеводлар алмашинуви етарли назорат қилинмайдиган 2 тур қандли диабетни даволаш.

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
·               Фаол моддага ёки сульфонилмочевина хосилалари гурухидан бўлган фаол моддаларга, ёки сульфаниламидларга, ёки хар қандай бошқа компонентга юқори сезувчанлик;

 

·               1-нчи тур қандли диабет (инсулинга боғлиқ бўлмаган қандли диабет);

·               Прекоматоз холат ва диабетик кома;

·               Ацидоз ва кетоз билан асоратланган диабет;

·               Меъда ости безини резекцияси;

·               Оғир инфекцион касалликлар;

·               Хирургик аралашув олдидан;

·               Оғир жигар етишмовчилиги;

·               Ўткир интермиттирловчи (жигар) порфирияси.

Глюренормни хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Глюкозанинг метаболизмига таъсир қилувчи қатор дори воситалари маълум, шунинг учун шифокор дори воситаларининг мумкин бўлган ўзаро таъсирларини хисобга олиши керак.

 

ГЛЮРЕНОРМНИНГ фармакокинетик ва фармакодинамик ўзаро таъсирлари глюкоза даражасини пасайтириш самарасини бузилишига олиб келиши мумкин. Гликвидон қон плазмаси оқсиллари билан жадал боғланади, шунинг учун оқсиллар билан юқори дарали боғланишга эга бўлган бошқа дори воситалари билан алмашиниши мумкин.

Қуйидаги дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш гликвидоннинг гипогликемик таъсирини кучайтириши мумкин:

ААФ ингибиторлари, аллопуринол, анальгетиклар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (яъни салицилатлар, фенилбутазон), микробларга қарши препаратлар, хлорамфеникол, кларитромицин, клофибрат, кумарин қатори антикоагулянтлари, фторхинолонлар, гепарин, МАО ингибиторлари, сульфинпиразон, сульфаниламидлар, тетрациклинлар, трициклик антидепрессантлар, циклофосфамид ва унинг хосилалари, инсулин шахсий гипогликемия ривожланиши хавфини чақириш қобилиятига эга бўлган ёки эга бўлмаган бошқа перорал диабетга қарши воситалар.

Бета-блокаторлар, бошқа симпатолитиклар (шу жумладан клонидин), резерпин ва гуанетдин гипогликемик таъсирни кучайтириши, шунингдек гипогликемия симптомларини ниқоблаши мумкин.

Қуйидаги дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш гликвидоннинг гипогликемик таъсирини пасайтириши мумкин:

Аминоглютитемид, кортикостероидлар, диазоксид, перорал контрацептивлар, симпатомиметиклар, рифампицин, тиазид ва халқали диуретиклар, тиреоид гормонлар, глюкагон, фенотиазинлар ва никотин кислотаси. Барбитуратлар, рифампицин ва фенитоин жигар ферментларини индукцияси хисобига гипогликемик таъсирни камайтириши мумкин.

Н2 рецепторларнинг антагонистлари (циметидин, ранитидин) ва алкогол гликвидоннинг гипогликемик таъсиринипасайтириши ёки кучайтириши мумкин.

Алкогол билан бир вақтда қўлланганда, алкоголга толерантлик пасаяди ва метаболизми ёмонлашади. Бундан ташқари, сурги воситаларини суиистемол қилиш метаболизмининг бузилишини чақиради.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Намликдан химояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддат ўтгач қўлланмасин.

 
Dozirovkasi
Одатда қуйидаги схема тавсия этилади.

 

Пациентга ГЛЮРЕНОРМНИ буюриш фақат шифокор томонидан пархезни  параллел оптимизация қилиш билан бажарилиши керак. Доза лаборатория тахлилларининг (қон ва сийдикдаги глюкоза) натижаларини хисоби билан танланади. Даволашни минимал мумкин бўлган доза билан, айниқса гипогликемияга мойиллиги бўлган ёки тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентларда, бошлаш тавсия этилади.

Дозалаш

Катталар

Бошланғич даволаш

ГЛЮРЕНОРМНИНГ бошланғич дозаси одатда эрталабки нонушта вақтида ½ таблеткани (15 мг) ташкил қилади. ГЛЮРЕНОРМНИ овқат қабул қилишни бошида қабул қилиш керак. ГЛЮРЕНОРМ қабул қилгандан кейин овқат қабул қилишни ўтказиб юбормаслик керак. Агар эрталабки нонушта вақтидаги 1/2таблетка доза етарли бўлмаса, дозани аста-секин ½ таблеткага ошириш керак ГЛЮРЕНОРМНИНГ 2 таблеткагача (60 мг) бўлган суткалик дозаси овқатланиш вақтида, афзалроғи эрталабки нонушта вақтида бир қабулда буюрилиши мумкин.

Агар юқорироқ дозани буюриш талаб қилинса, яхши самарага препарат суткада 2-3 марта буюрилганда эришилади. Бундай холда максимал дозани эрталабки нонушта вақтида қабул қилиш керак.

Дозани суткада 4 таблеткагача (120 мг) ошириш, одатда гипогликемик самарани янада кучайишига олиб келмайди. Шунинг учун максимал тавсия этилган доза суткада 4 таблеткани (120 мг) ташкил қилади.

Болалар ва ўсмирлар

Хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотларнинг йўқлиги туфайли, ГЛЮРЕНОРМНИ болалар ва ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди.

Пациентларнинг алохида гурухлари

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

ГЛЮРЕНОРМ асосан жигарда метаболизмга учрайди ва билиар тизими орқали ахлат билан чиқарилади. ГЛЮРЕНОРМННИНГ чиқарилиши буйрак фаолияти билан ўзаро алоқани тахмин қилмайди. Шунга қарамасдан, бу гурух пациентларда 50 мг дан ортиқ суткалик дозани мунтазам қўллаш ўрганилмаган. Бор бўлган маълумотлар асосида буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани тўғирлаш талаб қилинмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

ГЛЮРЕНОРМНИ 75 мг дан юқори суткалик дозаларда қабул қилиш, синчиков тиббиёт кузатувни талаб қилади. Қабул қилинган ГЛЮРЕНОРМНИНГ 95% жигарда метаболизмга учраши ва организмдан биллиар тизими иштирокида чиқарилиши туфайли, ГЛЮРЕНОРМНИ жигар фаолиятини оғир бузилиш бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” бўлимига қаранг).

Жигарнинг турли хил шикастланишлари бўлган диабетли пациентларнинг чекланган сонидаги (мувофиқ n=16 ва 70) икки клиник текширишларда, ГЛЮРЕНОРМ (мувофиқ 15-90 мг ва 33 мг) жигар фаолиятини янада ёмонлашишини чақирмаган ва яққол гипогликемик реакциялар ривожланишига олиб келган.

Даволашни ўхшаш таъсир механизмли бошқа диабетга қарши дори воситаларга алмаштириш

Доза пациентда холатни жорий назорати билан аниқланади. Бошқа диабетга қарши воситалардан ўтишда, 1 таблетка ГЛЮРЕНОРМДАН (30 мг) самарани тахминан 1000 мг толбутамидга эквивалентлигини хисобга олиш керак. Ўтиш одатда ½ таблетка ГЛЮРЕНОРМДАН бошланади.

Мажмуавий даволаш

Агар ГЛЮРЕНОРМ монотерапияда қандли диабетни қониқарли назоратига олиб келмаса, қўшимча метформинни қабул қилиш тавсия этилиши мумкин.

Қўллаш усули

ГЛЮРЕНОРМ таблеткалар 30 мг овқат қабул қилишни бошида, катта бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак.

Қабул қилишни давомийлиги

ГЛЮРЕНОРМ қандли диабети бўлган пациентларда глюкоза даражасини назорат қилиш мақсадида давомли қўллаш учун мўлжалланган. Дозани тўғирлаш, даволашни мувофиқ алмаштириш билан тўхтатиш, модда алмашинувининг холатини хисоби биланмувофиқлаштирилган бўлиши ва фақат шифокор томонидан буюрилиши керак.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Сульфонилмочевина препаратларининг дозасини ошириб юборилиши гипогликемия чақириши мумкин.

 

Симптомлари

Доза ошириб юборилганда давомли гипогликемия ривожланиши мумкин, бу, эхтимол, муваффақиятли биринчи йўналиш даволашга қарамасдан, гипогликемиянинг такрорий эпизодларига олиб келади. Онг даражаси паст пациентларда тез онгни йўқолиши, тахикардия, кўп терлаш, харакатли қўзғалиш ва гиперрефлексия билан характерланувчи хаётга хавф солувчи гипогликемик шок ривожланиши мумкин; гликвидоннинг дозаси ошириб юборилганда шунингдек меъдани бузилишлари ва аллергик тери реакциялари кузатилиши мумкин.

Даволаш

Гипогликемия холида: дархол перорал ёки вена ичига глюкоза юбориш. Қон плазмасида глюкоза миқдорини назорати ва қўшимча глюкоза юбориш талаб қилиниши мумкин.

Аллергик реакциялар холида: дори воситасини қўллашни тўхтатиш ва бошқа перорал диабетга қарши воситага ёки инсулинга ўтиш.