Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ГЛЮКОЗА РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ГЛЮКОЗА РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 5% 250МЛ №1

2 000 so'mdan
(1060)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
DEXTROSE
Ishlab chiqaruvchi
ТЕМУР МЕД ФАРМ
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Чиқарилиш шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Чиқарилиш шакли

5%  инфузия учун эритма 250 мл дан флаконларда.

 

Фармакологик хусусиятлари

Регидратация ва дезинтоксикация учун восита.

Препаратни 5% эритмаси тўқималар учун изотоник бўлиб организм томонидан йўқотилган суюқлик ўрнини яхши қоплайди. Бундан ташқари, у енгил ўзлаштириладиган озуқа моддаларининг қимматли манбаидир. Унинг метаболизми натижасида организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўлган катта миқдордаги энергия ажралиб чиқади.

 



Қўлланилиши

5% эритма – организмдаги карбонсувлар етишмовчилигини тўлдириш, қайт қилиш, ич кетиши оқибатидаги, операциядан кейинги даврдаги дегидратацияни коррекция қилиш. Дезинтоксикацион инфузион терапия учун. Коллапс, шок (турли қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида). В/и юбориш учун дори воситаларини эритмаларини тайерлаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Флаконни бутунлигига ишонч ҳосил қилиш учун уни силкитиш керак. Эритмани 38-400С гача илитилади. Белгиси бўйича йиртиб (агарда у бўлса), иккиламчи ўрами очилади. Эритмали флаконни штативга осиб, сўрғичли қопқоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади.

Препаратни 5% эритмаси в/и, томчилаб суткада 300-1500 мл дан, максимал 150 томчи/минут тезлик билан юборилади. Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл. Тери остига (т/о) 300-500 мл ва ундан кўпроқ юборилиши мумкин. Клизма усули билан томчилаб суткада 300-500 мл дан 1000-2000 мл гача юборилади.

 



Ножўя таъсирлари

Ион мувозанатини бузилиши, гипергликемия, иситма, гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, юбориш жойида маҳаллий таъсирланиш, тромбофлебит бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Гипергликемия, қандли диабет, ўта юқори сезувчанлик, гиперлактацидемия, гипергидратация, операциядан кейинги глюкозани утилизациясини бузилишлари, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, гиперосмоляр комада қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Осмолярлигини ошириш учун препаратни натрий хлоридни изотоник эритмаси билан бирга қўлланилиши мумкин. Препарат тўлиқ ва тез ўзлаштирилиши учун, т/о 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.