Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ГЛЮКОЗА РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ГЛЮКОЗА РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 10% 100МЛ №1

3 000 so'mdan
(2669)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
DEXTROSE
Ishlab chiqaruvchi
МЕРРИМЕД
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Дезинтоксикационные препараты
Dori tafsilotlari
Maxsus shartlar
Sotish shartlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Maxsus shartlar
Глюкоза эритмасини кўп марта юборилганда жигарни функционал ҳолатини бузилиши ва меъда ости безини инсуляр аппаратини кучсизланиши кузатилиши мумкин. Қоннинг осмотик босимини ошиши туфайли, 40% ли эритмани катетер ёрдамида марказий венага юборилади.

 

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Таъсир этувчи модда (ХПП): декстроза

 

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол модда: сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда глюкоза - 100, 250 ва 400 г;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди - 0,26, хлорид кислотасининг М 0,1 эритмаси рН 3,0 – 4,1 гача, инъекция учун сув 1000 мл гача.

 
Dori shakli
Инъекция учун 10%, 25% ва 40% ли эритма, 10 мл дан ампулаларда. 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
 
 
Farmakodinamikasi
Глюкоза организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини кучайтиради, жигарнинг антитоксик фаолиятини яхшилайди, юрак мушагининг қисқарувчанлик фаолиятини кучайтирувчи, қатор патологик ҳолатларда организмни заҳиралари ҳисобига сарфланган энергиясини бир қисмини қоплайди. Глюкозани эритмаси организмдаги сув танқислигини тезда тўлдиради. Глюкозани концентрацияланган эритмаси (10%) яққол осмотик самара кўрсатади, шу туфайли қоннинг осмотик босими ошади, тўқималардан қонга суюқлик оқими кучаяди, қон томирлар кенгаяди, диурез кучаяди.

 

Гипертоник эритмалар вена ичига юборилганда (25%, 40%) қоннинг осмотик босими ошади, тўқималардан қонга суюқликни оқими кучаяди, моддалар алмашинуви жараёнлари ошади, жигарнинг антитоксик фаолияти яхшиланади, юрак мушакларини кисқарувчанлик фаолияти кучаяди, қон томирлар кенгаяди, диурез ошади.

 
 
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар: аллергик реакциялар (гипертермия, тери тошмалари, ангионевротик шиш, (Квинке шиши) шок).

 

Марказий нерв тизими томонидан: жуда кам ҳолларда онгни чалкашиши ёки ҳушдан кетиш, тиамин танқислиги бўлган алкоголизм билан хасталанган пациентларда тиришишлар (Вернике синдромида).

Юрак –қон томир тизими томонидан: ўткир чап қоринча етишмовчилиги.

Эндокрин тизими ва метаболизм томонидан: гипергликемия, гипокалиемия, гипофосфатемия, гипомагниемия.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: полиурия, глюкозурия.

Меъда-ичак йўллари томонидан: полидепсия, кўнгил айниши.

Организмнинг умумий реакциялари: гиперволемия, иситма, қизиб кетиш ҳисси ва терини қизариши.

Маҳаллий реакциялар: юбориш жойида оғриқ ва ачишиш, гиперемия, флебит.

Ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолатларда эритмани юборишни тўхтатиш, пациентнинг ҳолатини баҳолаш ва ёрдам бериши лозим.

В случае возникновения побочных реакции введения раствора следует прекратить, оценить состояние пациента и оказать помощь.

 
Qo'llanilishi
Глюкоза эритмаси (10%) гипогликемияда ва жигар касалликларида (гепатитлар, жигар комаси) етарли даражада бўлмаган диурезда, коллапсда ва шокда осмотерапия мақсадида, оғир инфекцион касалликларида, компенсация қилинмайдиган юрак фаолиятида, турли интоксикацияларда (наркотиклар цианидлар, углевод оксиди ва бошқалар), геморрагик диатезларида, парентерал озиқлантириш учун қўлланади.

 

Глюкоза эритмаларини ҳам мустақил, ҳам кўрсатма бўйича бошқа дори моддалари билан (натрий хлориди, калий хлориди, NaЭДТА ва бошқалар) бирга қўлланиши мумкин, шунингдек дори воситаларини суюлтириш учун ишлатиш мумкин. Глюкозанинг 25% ли, 40% ли эритмаларини гипогликемияда ва жигар касалликларида (гепатитлар, циррозлар, жигар комаси), диурез етарли даражада бўлмаганда, коллапсда ва оғир инфекцион касалликларида, юрак фаолиятини декомпенсациясида, турли интоксикацияларда (наркотиклар, цианидлар, углевод оксиди ва бошқалар билан заҳарланиш), геморрагик диатезларда ишлатилади. Глюкоза эритмалари ҳам мустақил, ҳам кўрсатма бўйича бошқа дори моддалари билан бирга (натрий хлориди, калий хлориди, NaЭДТА ва бошқалар) шунингдек дори воситаларини эритиш учун ҳам қўлланиши мумкин.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Қандли диабетда гипергликемия нисбий қўллашга қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади.
 
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат таркибида хлорид кислотасини сақлайди. Шунинг учун препарат нордон рН муҳитда барқарорлиги ўзгарадиган препаратлар учун эритувчи сифатида қўлланмайди.
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 
Dozirovkasi
Глюкозанинг гипертоник эритмасини (10%) фақат венага 10-50 мл дан бир марта ёки томчилаб суткада 300 мл гача юборилади. Зарурат бўлганида глюкозанинг гипертоник эритмаларини катта ҳажмларини юборилишига йўл қўйилади. Глюкоза катта миқдорда юбориладиган тўлиқ ўзлаштириш учун уни инсулин билан қуйидагича буюрилади: 1 бирлиги таъсир дозадаги инсулинни 4-5 г глюкозага ҳисобидан бир вақтда буюрилади. Диабети бўлган беморларга глюкозани қон ва сийдикда қанд миқдорини назорати остида эҳтиёткорлик билан юборилади.

 

Глюкозанинг гипертоник эритмаларини (25% ли ва 40% ли) фақат венага 10-50 мл дан бир марта ёки томчилаб суткада 300 мл гача юборилади. Зарурат бўлганида глюкозанинг гипертоник эритмаларини катта ҳажмини юборилишига йўл қўйилади. Катта миқдорда юбориладиган глюкозани тўлиқ ўзлаштирилиши учун у билан бир вақтда инсулинни қуйидагича: 1 таъсир бирлик дозадаги инсулинни 4-5 г глюкозага ҳисобидан буюрилади. Диабети бўлган беморларга глюкозани қон ва сийдикда қанд миқдорини назорати остида эҳтиёткорлик билан юборилади.

 

 
Dozani oshirib yuborilishi

Гипергликемия ва гипергидратацияни ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатда пациентларда тери ва шиллиқ қаватини қуриши, кўз соққасини таранглигини пасайиши, ацетон ҳидисиз бўлган тез-тез юзаки нафас, тахикардия, аритмия, хушни йўқотиш, тана ҳароратини ошиши кузатилади. Препарат дозасини ошириб юборилишда симптоматик даво ва оддий инсулин препаратларини 0,1 ТБ/кг дозада мушак ичига ёки вена ичига юбориш буюрилади.

 

Глюкозанинг гипертоник эритмаларини дозасини ошириб юборилишида гипергликемия ривожланиши мумкин. Уни бартараф этиш учун инсулин қўлланади, шунингдек симптоматик даволаш ўтказилади.