Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Гликлазид МВ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Гликлазид МВ ТАБЛЕТКА 60мг №30

40 000 so'mdan
(4223)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ОЗОН
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Противодиабетические средства
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар 30 мг. 

Қўллаш усули ва дозалари

Оғиз орқали қўллаш учун мўлжалланган. Фақат катталарга буюрилади. Суткалик доза суткада 1 дан 4 таблетка (суткада 30-120 мг) гача бўлиши мумкин. Суткалик доза бир марта нонушта вақтида қабул қилинади. Ярим таблетка ёки таблетка (лар) ни бутунлигича ютиш керак (эзилмасин ва чайналмасин).

Агар пациент таблеткани қабул қилишни унутган бўлса, кейинги куни дозани ошириш мумкин эмас.

Пациентнинг даволашга нисбатан шахсий жавобига (қондаги глюкоза ва глюкоза  бириккан гемоглобиннинг HbA1c даражаси) қараб, дозани шахсий танлаш керак.

Бошланғич доза

Тавсия этиладиган бошланғич доза – суткада 30 мг. Гликемияни назорати самарали бўлганида уни бир маромда сақлаб турувчи сифатида ишлатиш мумкин. Агар гликемияни адекват назоратига эришилмаса, холда дозани босқичма-босқич суткада 60, 90 ёки 120 мг гача ошириш мумкин. Дозани кетма-кет оширишлар орасидаги интервал, икки хафта даволашдан кейин қондаги глюкозанинг даражаси пасаймаган холлардан ташқари, 1 ойдан кам бўлмаслиги керак. Бундай холларда дозани даволаш бошланганидан кейин икки хафта ўтгач ошириш мумкин. Тавсия этиладиган максимал суткалик доза 120 мг ни ташкил қилади.

Гликлазид 80 мг таблеткасидан (дархол ажралиб чиқадиган) ажралиб чиқиши модификацияланган 30 мг ли таблеткаларга ўтиш

Дархол ажралиб чиқадиган гликлазид 80 мг ли бир таблетка ажралиб чиқиши модификацияланган 30 мг препарат билан бир хил. Қондаги глюкозанинг концентрациясини синчков мониторинги назорати остида ўтиш керак.

Бошқа перорал диабетга қарши препаратлардан ўтиш: одатда ўткинчи давр учун вақт талаб этилмайди. Агар пациент шу вақтгача таъсири узайтирилган препаратлар билан даволанаётган бўлса, икки препаратнинг таъсирини кучайишидан сақланиш учун даволашни бир неча кунга тўхтатиб туриш талаб этилиши мумкин.

Бошқа перорал диабетга қарши препаратлар билан мажмуада қўллаш: бигуанидлар, ά-глюкозидаза ингибиторлари ёки инсулин билан мажмуада қўллаш мумкин.

Кекса ёшли пациентларга Гликлазид МR ни 65 ёшгача бўлган пациентлар учун тавсия этилган дозалаш тартибида буюриш керак.

Енгил ва ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, пациентларни синчиклаб кузатиш билан, буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда қўлланадиган дозалаш тартибини қўллаш мумкин.

Гипогликемияни ривожланиш хавфи бўлган пациентлар:

– етарли бўлмаган ёки норационал овқатланиш;

– оғир ёки ёмон компенсацияланган эндокрин бузилишлар (гипопитуитаризм, гипотиреоз, адренокортикотроп етишмовчилик);

– узоқ муддатли даволашдан кейин бекор қилиш ва/ёки кортикостероидларнинг юқори дозалари;

– оғир даражадаги қон томир касалликлари (оғир даражадаги юрак ишемик касаллиги, уйқу артериясининг ўтказувчанлигини оғир бузилиши, диффуз қон томир касалликлари);

Даволашни 30 мг минимал суткалик дозадан бошлаш тавсия этилади.

Болаларда қўлланиши

Болалар ва ўсмирларда ажралиб чиқиши модификацияланган 30 мг ли Гликлазид МR ни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Маълумотлар мавжуд эмас. 

Ножўя таъсирлари

Қуйида санаб ўтилган ножўя реакциялар ёки йўриқномада эслатилмаган бошқа реакциялар пайдо бўлганида, дархол бу хақида шифокорга хабар бериш керак.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: диспепсия (кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ, қабзият) – яққоллиги овқат қабул қилиш вақтида пасаяди; кам холларда- жигар функциясини бузилиши (гепатит, холестатик сариқлик – препаратни бекор қилиш талаб этилади, “жигар”трансаминазалари, ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши).

Қон яратиш аъзолари томонидан: суяк кўмигида қон хосил бўлишини сусайиши (анемия, тромбоцитопения, лейкопения, гранулоцитозпения).

Тери қопламалари томонидан: тери қичишиши, эшакеми, ангионевротик шиш, тошма, макулопапулез тошма ва буллёз реакциялар (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизни), эритема, аллергик васкулит.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: гипогликемия.

Гипогликемиянинг кўринишлари: бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, чарчоқлик, уйқучанлик, бош оғриғи ва терлаш, ҳолсизлик, асабийлик, қалтираш, парестезиялар. Бошқа мумкин бўлган симптомлар: очлик, уйқуни бузилиши, қўзғалиш, тажоввузкорлик, диққатни ёмон жамлаш, реакцияларни секинлашиши, депрессия, онгни чалкашиши, кўриш ва нутқ бузилишлари, афазия, парезлар, сенсор бузилишлар, кучсизлик хисси, ўз-ўзини назорат қилишни йўқолиши, делирий, тиришишлар, тез-тез нафас олиш, брадикардия уйқучанлик ва хушдан кетиш. Комага ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Кўп терлаш, ёпишқоқ тери, хавотирлик хисси, тахикардия, қон босимини ошиши, юрак уришини тезлашиши, стенокардия ва юрак аритмияси каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Одатда бу симптомлар углеводлар (қанд) қабул қилинганида йўқолади. Сунъий ширин таъм берувчилар самарали эмас! Гипогликемия қайталаниши мумкин! Гипогликемиянинг оғир ва давомли хуружларида шифокорнинг шошилинч ёрдами ёки госпитализация керак бўлади.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: қондаги глюкозанинг даражасини ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган кўришни ўткинчи бузилишлари, айниқса даволашни бошида, бўлиши мумкин.

Диабетга қарши воситаларнинг хамма гурухи учун характерли бўлган нохуш самаралар: эритроцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, панцитопения, гипонатриемия, аллергик васкулит пайдо бўлиши мумкин. Жигар ферментлари фаоллигини ошиши ва жигар функциясини бузилиши (холестаз, сариқлик), шунингдек гепатит. Бу самаралар орқага қайтувчан хисобланади. 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Гликлазидга ёки ёрдамчи моддалардан бирига, сульфонилмочевина гурухининг бошқа препаратларига, сульфаниламидларга ўта юқори сезувчанлик; 1 тур қандли диабет (шу жумладан ювенил MODY-тури), диабетик кетоацидоз, диабетик гиперосмоляр прекома ва кома, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (бундай холларда инсулинни қўллаш тавсия этилади), миконазол билан ёндош даволаш, катта жароҳатлар ва куйишлар, гипо- ва гипертиреоз, хомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлганларга қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик чоралари:

Гипогликемияни олдини олиш. Даволаш фақат овқатни (шу жумладан нонушта) мунтазам қабул қилиш кафолатланган пациентларга буюрилиши мумкин. Гипогликемияни ривожланиш хавфи паст калорияли пархез фонида, давомли ёки хаддан зиёд жисмоний юкламадан кейин, алкогол истеъмол қилганда ёки бошқа гипогликемик воситаларни мажмуавий қўлланганида юқори бўлади.

Ажралиб чиқиши модификацияланган Гликлазид МR ни қабул қилгандан кейин юз берувчи гипогликемия, оғир ва давомли характерга эга бўлади. Бундай холда беморни госпитализация қилиш ва унга бир неча кун давомида глюкоза юбориш талаб этилади.

Гипогликемияни ривожланиш хавфини оширувчи омиллар:

– шифокорнинг кўрсатмаларини рад қилиш ёки (айниқса кекса ёшли пациентларда) бажаролмаслик);

– етарли бўлмаган ёки норационал овқатланиш, номунтазам овқатланиш ёки овқатланишни ўтказиб юбориш оч қолиш даври ёки пархезни ўзгартириш;

– жисмоний юкламаларни ва углеводларни истеъмол қилишни мувозанатланмаганлиги;

– буйрак ёки оғир жигар етишмовчилиги;

– Гликлазид МR нинг дозасини ошириб юборилиши;

– қалқонсимон без, гипофиз ёки буйрак усти безларининг фаолиятини бузилиши;

– айрим бошқа дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Буйрак ёки жигар етишмовчилиги. Оғир жигар ёки оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гипогликемия эпизодлари давомлироқ бўлиши мумкин.

Пациентларни хабардор қилиш. Пациентлар ва уларнинг оила аъзолари пархезга риоя қилиш, жисмоний машқларни мунтазам бажариш ва қондаги глюкоза даражасини мониторинг қилиш мухимлиги хақида хабардор қилинган бўлишлари керак.

Қондаги глюкоза даражасини назоратини етарли бўлмаган самарадорлиги қуйидаги омилларга: тана хароратини юқорилиги, жароҳат, инфекция ёки хирургик аралашув боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай холларда инсулин юбориш талаб қилиниши мумкин.

Лаборатория тахлиллари. Қондаги глюкозанинг даражасини назорат қилиш сифатини бахолаш учун глюкоза бириккан гемоглобин даражасини аниқлаш, шунингдек қондаги глюкозанинг даражасини ўз-ўзини назоратини амалга ошириш тавсия этилади.

Глюкоза-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларга ажралиб чиқиши модификацияланган Гликлазид МR ни буюришда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Хомиладорлик. 1 тур ёки 2 тур қандли диабет (шу жумладан хомиладорлик билан боғлиқ бўлган) дан қатъий назар, фақат инсулин билан даволаш ўтказилиши керак. Хамма холларда – хомиладорлик режалаштирилганда хам, ва хомиладорлик препаратни қабул қилиш вақтида аниқланганда хам, перорал гипогликемик препаратлар қабул қилишни инсулин юборишга алмаштириш тавсия этилади. Охирги холатда хомиладорликни тўхтатиш учун маълум асослар йўқ, лекин даволашни эхтиёткорлик билан ва айниқса перинатал даврда диққат билан назорат ўтказиш талаб қилинади. Шунингдек неонатал даврда қондаги глюкозанинг миқдорини мониторинг қилиш тавсия этилади.

Эмизиш

Гликлазид ёки унинг метаболитларини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Янги туғилган чақалоқларда гипогликемияни ривожланиш хавфини хисобга олиб, махсулотни эмизикли аёлларга қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни хайдаш ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Гликлазид МR автотранспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Шунга қарамасдан, пациент гипогликемия эпизодлари оқибатида, айниқса Гликлазид МR билан даволашни бошида, онгни бузилиши мумкинлиги хақида огохлантирилган бўлиши ва автотранспорт воситаларини бошқаришда эхтиёткорликка риоя қилиши керак. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гипогликемияни ривожланиш хавфини оширувчи воситалар

Қўллаш мумкин бўлмаган комбинация – Миконазол (у тизимли юборилганида ёки гель шаклида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига қўйилганида): гипогликемия симптомлари ва хатто гипогликемик кома пайдо бўлиши мумкин.

Тавсия этилмайдиган комбинациялар:

-фенилбутазон (тизимли юбориш): сульфонилмочевина хосилаларининг гипогликемик самарасини кучайтиради. Бошқа яллиғланишга қарши воситани буюриш афзалроқ ва пациентга қондаги глюкозани ўзи назорат қилиши мухимлигини тушунтириш керак. Зарурати бўлганида яллиғланишга қарши препарат билан даволаниш вақтида ва даволаш якунланганидан кейин дозага тузатиш киритиш керак;

-алкогол гипогликемик таъсирни кучайтиради, гипогликемик кома юз беришига олиб келиши мумкин. Алкогол ва спирт сақловчи препаратларни қабул қилишдан воз кечиш керак.

Алохида эхтиёткорликни талаб қилувчи комбинациялар: бошқа гипогликемик воситаларни (инсулин, акарбоза, метформин, тиазолидиндионлар, дипептидилпептидаза 4 ингибиторлари, GLP-1 рецепторларнинг агонистлари), β-адреноблокаторлар, флуконазол, ангиотензинга-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари (каптоприл, эналаприл ва бошқалар), Н2-рецепторларнинг блокаторлари, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, сульфаниламидлар, кларитромицин, ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилишда алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади.

Қонда глюкозанинг концентрациясини ошириши мумкин бўлган воситалар

Тавсия этилмайдиган комбинациялар

Гликлазидни даназол билан комбинацияси тавсия этилмайди. Агар даназолни қабул қилишдан воз кечиш мумкин бўлмаса, пациентга даназолни қабул қилиш вақтида ва уни қабул қилиш якунланганидан кейин қон ва сийдикда глюкозанинг даражасини назорат қилиш, гликлазиднинг дозасига тузатиш киритиш мухимлигини тушунтириш керак.

Алохида эхтиёткорликни талаб қилувчи комбинациялар. Барча холларда қон ва сийдикда глюкозанинг даражасини назорат қилиш, Гликлазид МR дозасига тузатиш киритиш мухимлигини тушунтириш керак.

Хлорпромазин юқори дозаларда (суткада 100 мг дан кўп). Глюкокортикостероидлар (тизимли, бўғим ичига, сиртга, ректал қўллаш) ва тетракозактид. Ритодрин, сальбутамол, тербуталин (вена ичига юбориш).

Хисобга олиш керак бўлган комбинациялар. Гликлазид МR билвосита антикоагулянтларнинг (варфарин, фенилин) таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бу дори воситаларининг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. 

Дозани ошириб юборилиши

Гипогликемия билан намоён бўлади. Ўртача гипогликемияда, у хушдан кетиш ёки бошқа неврологик симптомлар билан бирга кечмайди, углеводларни қабул қилиш, дозага тузатиш киритиш ва/ёки пархезни ўзгартириш етарли бўлади. Бунда пациентнинг холати барқарорланмагунича, пациентнинг холатини синчков мониторингини амалга ошириш керак.

Кома ва тиришишлар, бошқа неврологик кўринишлар билан оғир гипогликемик реакцияларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва дархол госпитализация қилиш керак. Комага шубҳа бўлганида ёки комада 50 мл декстрозанинг 20-30% эритмасини юбориш, сўнгра қондаги глюкозанинг концентрацияси 5,55 ммоль/л га етгунича 10% декстроза эритмасини вена ичига томчилаб юбориш керак. Кейинчалик мониторингнинг давомийлиги масаласини хал қилиш керак. Гликлазид қон оқсиллари билан жадал боғланганлиги туфайли, диализ самарасиз. 

Сақлаш шароити

Ёруғлик ва намликдан химояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.