Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ГИНОТРАН СВЕЧИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ГИНОТРАН СВЕЧИ ВАГИНАЛЬНЫЕ 100мг/200мг №7

67 200 so'mdan
(3033)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Venus International
Chiqarilish shakli
СУПП ВАГИН
Farma. Guruh
Антибактериальные средства
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: вагинал капсулалар

 

Таркиби:

Хар бир капсула куйидагиларни сакдайди:

фаол моддалар: клиндамицин фосфата - 125 мг клиндамицинга эквивалент; миконазол нитрата - 200 мг;

ёрдамчи моддалар: соя мойи, гидрогенланган усимлик мойи, соя лецитини, бутилгидроксил толуол, желатин, глицерин, 70% ли сорбитол эритмаси, метилпарабен, пропилпарабен, титан диоксиди, тозаланган сув.

Farmakodinamikasi

Препаратнинг таркибида клиндамицинни (линкозамид гурухи антибиотиги) ва миконазолни (имидазол гурухига мансуб кенг таъсир доирали замбуругларга карши восита) мавжудлиги, препарат билан даволаниш вактида клиндамицинга чидамли ачиткисимон замбуругларнинг усишига йул куймайди.

 

Клиндамицин фосфати, яримсинтетик антибиотик булиб, клиндамициннинг ёки 7-(S)- хлоролинкомициннинг мураккаб эфири хисобланади. Клиндамицин бактерияларнинг рибосомасига таъсир килиш йули билан бактерияларнинг оксиллари синтезини сусайтиради. У асосан рибосомал 50S суббирлиги билан богланади ва оксиллар занжирининг шаклланиш жараёнига таъсир килади. Гарчи клиндамицин фосфати in vitro, in vivo шароитиларида утказилган тадкикотларда фаол булмасада, у антибактериал фаолликка эга булган клиндамицин хосил килиб, тез гидролизга учрайди.

Клиндамицин купчилик граммусбат аэробларга нисбатан, шунингдек граммусбат ва грамманфий анаэробларга нисбатан хам фаол. У in vitro шароитида бактериал вагйнозни чакирувчи микроорганизмларга нисбатан, шу жумладан Gardnerella vaginalis, Mobiluncus spp., Mycoplasma hominis, Haemophilus hominis, Corynebacterium ва анаэроблар (Peptostreptococcus spp., Bacteroides spp.) га нисбатан хам фаол.

Миконазол - имидазол хосилалари гурухига мансуб синтетик антимикотик ва антитрихомонад восита. Таъсир механизми замбуругларнинг хужайра мембранасини хосил булиши учун зарур булган эргостеролнинг синтезини тормозлашдан иборат, бу унинг утказувчанлигини бузилишига ва кейинчалик хужайрани лизисига олиб келади. Шунингдек липосомаларнинг фосфолипид кобигини утказувчанлигини оширади, цитоплазманинг вакуолизациясини оширади, рибосомаларнинг микдорини камайтиради. Бундан ташкари, миконазол пероксидазанинг фаоллигини сусайтиради, замбуруг хужайрасида уни парчаланишида иштирок этувчи водород пероксидини тупланишига олиб келади.

Миконазолнинг таъсир доираси дерматофитлар, ачиткисимон замбуруглар (Candida ablicans ва Candida ни бошка турлари), граммусбат (стафилококклар, стрептококклар) ва грамманфий бактериялар (Bacteroides spp., Gardnerella vaginalis), шунингдек Trichomonas vaginalis, Malassezia furfur, Corynebacterium minutissium ларни уз ичига олади.

Farmakokinetikasi

Клиндамициннинг 125 мг дозали (1 вагинал капсула) вагинал капсуласи суткада 1 марта 3 кун давомида интравагинал юборилганида, препаратнинг тахминан 30% (6,5-70%) ни тизимли сурилиши аникланган. Вагинал капсулалар юборилганидан кейин клиндамицинни тизимли таъсири, терапевтик дозаси ичга кабул килинганида ёки вена ичига юборилганидаги таъсирига нисбатан кучсизрок булган.

Такроран махаллий кулланганида у жуда кам микдорда (5% дан камрок) зардобда аникланади. Тизимли кумуляцияси кузатилмайди.

Интравагинал юборилганида миконазолнинг тахминан 5-10% сурилади. Сурилган модда жигарда метаболизмга учрайди ва сафро билан чикарилади.

Nojo'ya samaralari

Гинотран вагинал капсулалари интравагинал кулланганида яхши узлаштирилади. Айрим холларда кинни таъсирланиши, кичишиши, ачишиши, диспареуния ва кам холларда сийишни тезлигини бироз ошиши ва жинсий шерикда ачишиш ёки таъсирланиш хисси аникланган. Жуда кам холларда пациентларда чидаб булмайдиган таъсирланиш булиши мумкин, ва бунд ай холларда препарат билан даволашни тухтатиш керак.

Препаратга юкори сезувчанлик реакциялари булиши мумкин.

Maxsus shartlar

Клиндамицин сакловчи вагинал капсулалар билан даволаниш даврида жинсий алока килиш тавсия килинмаслиги хакида, шунингдек интравагинал юбориш учун мулжалланган бошка тур махсулотларни (масалан, тампонлар, спринцевания учун воситалар) ишлатмаслик хакида пациентларни огохдантириш керак.

 

 

Агар препарат билан даволаниш самараси етарли булмаса, ташхисни тасдиклаш учун тегишли микробиологик текширувларни такроран утказиш ва бошка даволаш курсини буюришдан олдин патоген микроблар мавжудлигини истисно килиш керак.

Препарат презервативлар ёки хомиладорликка карши вагинал диафрагмалар каби латекс ёки каучукли ашёларининг пухталигини камайтириши мумкин булган компонентларни саклайди. Шунинг учун бунд ай ашёларни вагинал капсула шаклидаги препарат билан даволаниш вактида ишлатиш тавсия килинмайди.

Бошка микробларга карши воситалар кулланганда булгани каби, препарат билан даволаниш вактида давомли диарея пайдо булганида сохтамембраноз колитни истисно килиш керак.

Вагинал кандидоз ривожланганида (охирги 6 ойда 2 марта), бемор анамнезида таносил касалликлар булганида (ёки жинсий шерикда таносил касаллик булганида), хомиладорлик даврида ёки хомиладорликка шубхд килинганида, имидазолга ёки бошка замбуругларга карши воситаларга юкори сезувчанлик борлиги маълум булганида, 16 ёшдан 65 ёшгача булганларда препаратни куллашдан олдин шифокор билан маслахатлашиш керак.

Qo'llanilishi
Препаратга сезгир бактериялар ва замбуруглар чакирган бактериал вагиноз ва бошка гинекологик инфекциялар (трихомониаз, кандидоз вульвит, вагинал микоз, вагинал кандидоз, бактериал вагинит, инфекцион лейкорея, аралаш вагинал инфекциялар ва носпецифик вагинит) да кулланади. Кинни тугрукдан олдинги санацияси учун кулланади.

 

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

-         миконазолга (ёки азоллар гурухининг бошка препаратларга) ва клиндамицинга (ёки линкомицин гурухининг бошка антибиотикларига) юкори сезувчанлик;

 

 

-         анамнезида антибиотиклар томонидан чакирилган гранулематоз энтерит, ярали колит ва колитни (сохтамембраноз колитни) борлиги;

-         хомиладорликнинг биринчи уч ой лиги;

-         номунтазам хайз куришлар;

-         жинсий аъзоларнинг ярали, эрозив ва жарохатли шикастланишлари, кон кетиши ёки кон аралаш ажралмалар;

-         кориндан пастда огриклар ёки дизурия;

-         кизариш, таъсирланиш ёки шиш каби, даволаш вактида пайдо булувчи бошка ножуя реакциялар;

-         иситма ёки этни увишиши;

-         кунгил айниши ёки кусиш;

-         диарея;

-         киндан кидли куп ажралмалар ажралганида куллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Интравагинал юбориладиган бошка препаратлар билан бирга кулланганлиги хакида маълумотлар йук. Клиндамицин фосфати тизимли кулланганида нерв-мушак блокатори хусусиятларига эга эканлиги курсатилган, у бошка нерв-мушак блокаторларини таъсирини кучайтириши мумкин.

Миконазол нистатин билан бир вактда кулланганида, миконазолнинг фаоллиги пасайиши мумкин. Юкори дозаларда кулланадиган дексаметазон миконазолнинг замбуругларга Карши таъсирини пасайтиради. Миконазолнинг микроб ларга карши таъсирини п-оксибензой кислотасининг пропил эфирининг махаллий юкори концентрациялари кучайтиради. Бир вактда кулланганида миконазол амфотерицин В ва бошка полиен антибиотикларнинг фаоллигини пасайтиради.

Dozirovkasi

Интравагинал киритилади.

 

 

1 вагинал капсуладан суткада 1 марта уйкудан олдин 7 кун давомида юборилади. Такрорий даволаш курси шифокорнинг маслахатидан кейин утказилади.

Хдйз цикли вактида даволашни утказиш мумкин эмас, шунинг учун бу даврда капсулани юбориш бекор килинади.

Кинни тугрукдан олдинги санациясида препарат 1-2 марта кулланади.

Гинотран капсуласини кинга юборишдан олдин ва кейин куллар яхшилаб ювилади.

Капсулани оркага ётган холатда, оёкдарни тиззадан букиб ва кукракка сикиб, кинга чукур киритиш керак.

Капсула киритилганидан кейин, хар кандай фаол харакатлар (туриш, юриш, югуриш ва бошк.) истисно килиниши керак, шунинг учун препаратни тунда ётишдан олдин куллаш керак.

Яхши натижага эришиш учун даволашни тулик 7 кун давомида утказиш керак. Даволаш ярмига етганида тугатманг.

Кучли таъсирланиш пайдо булганида, факат даволовчи шифокорнинг маслахатидан кейин препаратни ишлатишни тухтатинг.

Агар препаратнинг бир дозаси утказиб юборилган булса, препаратни дархол куллаш лозим.

Dozani oshirib yuborilishi

Препаратни куллашга нисбатан тавсияларига амал килинганида дозани ошириб юборилиш х,олатлари маълум эмас. Препарат тасодифан ичга кабул килинганида, клиндамициннинг кондаги терапевтик концентрациялари билан боглик булган самаралар пай до булиши мумкин. Даволаш симптоматик.