Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ГИДРОКАРБОНАТ НАТРИЯ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ГИДРОКАРБОНАТ НАТРИЯ РАСТВОР 4% 200МЛ №1

3 000 so'mdan
(4088)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
SODIUM BICARBONATE
Ishlab chiqaruvchi
РАДИКС
Chiqarilish shakli
Р-Р
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Натрий гидрокарбонати эритмасида қуйидагиларни эритиш мумкин эмас:

 

·      кислотали моддалар (аскорбин, никотин ва бошқа кислоталар);

·      алкалоидлар (атропин, апоморфин, кофеин, теобромин, папаверин ва бошқалар);

·      юрак гликозидлари;

·      кальций, магний, оғир металл (темир, мис, рух) тузлари, чунки чўкма тушиши ёки органик бирикмаларнинг гидролизи рўй беради.

Натрий гидрокарбонати қуйдаги дори воситалари билан номутаносиб:

·      добутамин, допамин, норэпинефрин битартрати эритмалари;

·      цефпиром;

·      эсмолол;

·      этамзилат;

·      цисплатин;

·      фосфат сақловчи эритмалар (кодеин фосфати ва бошқалар);

·      стрептомицин сульфати;

·      тетрациклин;

·      пенициллин G нинг калийли тузи.

Флуконазол в/и юбориладиган эритма кўринишида 4,2% ли натрий гидрокарбонати эритмаси билан мутаносибдир.

Кортикотропин қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Натрий гидрокарбонати гипотензив дори воситаларининг таъсирини, шу жумладан резерпиннинг антигипертензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Доксициклинни сўрилиши ва қон плазмасидаги концентрациясини камайтиради.

Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Эритма хиралашган ёки чўкма тушган ҳолларда қўлланилмасин.

Dozirovkasi

Катталарга вена ичига (в/и) томчилаб ёки ректал томчилаб юбориш; болаларга в/и томчилаб, қоннинг pH, кислота-ишқор ва сув-электролит баланси кўрсаткичларини назорати остида буюрилади.

 

Ацидозни намоён бўлиш даражасига қараб, препарат суюлтирилмаган ёки 5% ли глюкоза эритмаси билан 1:1 нисбатда суюлтирилган ҳолда қўлланади.

Катталарга в/и га тахминан минутига 60 томчи тезликда юборилади, суткада икки марта 200 мл гача дозада ёки томчили хўқна кўринишида 50-100 мл миқдорида юборилади.

Янги туғилган чақалоқларга в/и 1 кг тана вазнига 4-5 мл дозада, бошқа ёш гуруҳидаги болаларга – 1 кг тана вазнига 5-7 мл дозада юборилади.

Метаболик ацидозни мувофиқлаштиришда, дозалаш, кислота ва ишқорлар мувозанатини бузилиш даражасини ҳисобга олган холда белгиланади. Доза қондаги газларнинг кўрсаткичларига қараб, қуйдаги формула ёрдамида ҳисобланади:

0,5 молярли буферланган 4,2% ли натрий гидрокарбонати ҳажми (мл) = ишқорлар танқислиги (BE) x беморнинг тана вазни x 0,3 x 2 (0,3 омили умумий суюқликка нисбатан ҳужайрадан ташқаридаги суюқлик қисмига жавоб беради).

Препаратнинг максимал дозаси катталар учун – суткада 300 мл, болалар учун тана вазнига 100 мл дан 200 мл гача буюрилади.

Dozani oshirib yuborilishi

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда алкалоз, гипернатриемия ва гиперосмия, тетаник тиришишлар ривожланиши мумкин.

 

Алкалознинг клиник белгилари: иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, безовталик, бош оғриғи.

Даволаш: препаратни дарҳол бекор қилиш, зарурат бўлганида натрий хлоридининг изотоник ёки 5% ли глюкоза эритмаси юборилади. Тетанияни ривожланиш ҳавфи бўлса, катталарга в/и 1-3 г кальций глюконати юборилади.

Dori shakli

4% ли инфузия учун эритма

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

·      препаратга ўта юқори сезувчанлик;

·      метаболик ёки респиратор алкалоз;

·      гипокалиемия;

·      гипернатриемияда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

·      юрак етишмовчилиги;

·      эклампсия;

·      гипертония;

·      жигар етишмовчилиги;

·      буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (буйракнинг ёндош касаллиги бўлган беморларда натрий ионларини керагидан ортиқча қабул қилиш шишлар ва юрак етишмовчилигини чақиради).

Farmakodinamikasi
Қоннинг ишқорий ҳолатини тикловчи ва метаболик ацидозни мувофиқлаштирувчи восита. Натрий гидрокарбонати диссоциациясида, кейинчалик нафас олиш вақтида ажралиб чиқадиган сув ва карбонат ангидридга парчаланувчи карбонат кислотасини ҳосил қилиш билан водород ионларини боғловчи бикарбонат аниони ажралиб чиқади. Бунинг натижасида қоннинг pH кўрсаткичи ишқорий томонга силжийди, қоннинг буфер ҳажми ортади. Шунингдек препарат организмдан натрий ва хлор ионларини чиқарилишини оширади, осмотик диурезни кучайтиради, сийдикни ишқорийлаштиради, сийдик чиқариш тизимида сийдик кислотаси чўкмага тушишини олдини олади. Бикарбонат аниони ҳужайра ичига кирмайди.

 

 

 
Farmakokinetikasi
Натрий бикорбанатининг сувда натрий ионларига (Na+) ва бикорбанат ионларига  (HCO3 ) диссоциацияси кузатилади. Натрий (Na+) ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий катиони ҳисобланади, бикорбанат – қоннинг бикарбонат буфер тизимининг асосий компонентидир. Қонга нисбатан катта миқдорда кислота махсулотларини ажралишида водород ионлари (H+) бикорбанат ионлари (HCO3-) билан ўзаро таъсирга киришади, бу кам диссоцирланувчи бикорбонат кислотаси – H2CO3 хосил бўлишига олиб келади. Карбангидраза ферменти таъсири остида, бикорбонат кислотаси чиқариладиган хаво чиқариб ташланадиган карбонат кислотаси (СО2) ва сув (Н2О) ни билан,  хосил қилиш билан парчаланади.

 

 

 
Nojo'ya samaralari
Юрак-қон томир тизими томонидан: шишлар, артериал гипертензия.

Марказий нерв тизими томонидан: тетания, безовталик, бош оғриғи.

Меъда-ичак тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, меъдада оғриқ.

Бошқалар: гипокалиемия, гипернатриемия
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar

Лаборатор текширишлар назорати остида қўлланилади: КИХ (кислота-ишқор ҳолати) ва электролит балансини назорат қилиш лозим.

 

Юрак ёки буйракнинг ёндош касалликлари бўлган беморларда юрак етишмовчилиги ва шишлар ривожланиши мумкин. Ацидозни хаддан ташқари тез мувофиқлаштирилган ҳолларда, хусусан ўпка вентиляцияси бузилиши оқибатида CO2 (карбонат ангидриди) ни тез ажралиб чиқиши церебрал ацидозни кучайтириши мумкин. Сийдикни ишқорийланиши мумкинлиги ва фосфат тузларини ҳосил бўлиш ҳавфини ошиши туфайли, мунтазам қабул қилиш тавсия қилинмайди. Қисқа вақт қўлланганида кислота-ишқор ҳолатининг ишқорий томонга силжиши клиник симптомлар билан кечмайди, бироқ сурункали буйрак етишмовчилигида ҳолатни сезиларли оғирлаштириши мумкин. Яра касаллиги билан кўпинча бирга кечувчи қусиш (хлор ионларини йўқотилиши) алкалозни яққол намоён бўлишини кучайтириши мумкин.

Препарати бўлган флаконни ҳар гал юборишдан олдин, унда қаттиқ заррачалар мавжудлиги ва рангини ўзгаришларини аниқлаш юзасидан визуал кўрикдан ўтказиш лозим. Флакон фақат бутун бўлса ва эритма тиниқ бўлганидагина ишлатилсин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила ёки бола учун мумкин бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Qo'llanilishi

Турли ҳил касалликлардаги компенсацияланмаган метаболик ацидоз, жумладан:

 

·      турли этиологияли интоксикациялар, жумладан дори-дармонлар (барбитуратлар, салицилатлар) таъсиридаги интоксикациялар;

·      операциядан кейинги даврни оғир кечиши;

·      катта куйишлар;

·      шок;

·      диабетик кома;

·      қандли диабет;

·      юрак тўхташи билан боғлиқ реанимацион чораларни кўришда;

·      юқумли касалликлар;

·      қуйи нафас йўлларининг инфекцион яллиғланиш касалликларида (ЎСОКни оғир кечиши);

·      узоқ муддатли диарея;

·      тўхтатиб бўлмайдиган қусиш;

·      ўткир катта  қон йўқотишлар;

·      жигар ва буйракнинг оғир шикастланиши;

·      узоқ муддатли иситмали  ҳолатлар;

·      янги туғилган чақалоқларнинг оғир гипоксияси;

·      наркоз вақтида ва операциядан кейинги даврда қўлланилади.

Қўлланилишига мутлоқ кўрсатма: қоннинг pH 7,2 дан пасайиши (норма 7,37-7,42).