Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Гидрохлортиазид ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Гидрохлортиазид ТАБЛЕТКА 100мг №20

13 000 so'mdan
(4646)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
hydrochlorothiazide
Ishlab chiqaruvchi
ВАЛЕНТА
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Диуретические препараты
Dori tafsilotlari
Дозани ошириб юборилиши
Дори шакли
Сақлаш шароити
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дегидратация, гипокалиемия, гипонатриемия, гипохлоремия. Бунинг оқибатида қуйидагилар пайдо бўлади:

  • толиқиш, ҳолсизлик, бош айланиши, онгни бузилиши, чанқоқлик, кўнгил айниши, қусиш;
  • тахикардия, гипотензия, брадикардия, юрак ритмини бузилиши;
  • болдир мушакларининг спазмлари/тиришишлари, парестезиялар;
  • полиурия, олигурия ёки анурия;
  • алкалоз, қонда мочевина азотининг даражасини ошиши (айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда).

Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади, специфик антидоти йўқ. Препаратнинг сўрилишини камайтириш учун меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қўллаш тавсия қилинади. Суюқлик ҳажмини компенсация қилиш ва электролитлар дисбалансини меъёрлаштириш (артериал гипотензия ёки шок ҳолларида) керак. Зарурати бўлганида кислород келишини таъминлаш ёки сунъий нафас бериш керак. Сув-электролит балансини (айниқса қон зардобида калийнинг даражасини) ва жигар функциясининг лаборатория кўрсаткичларини, улар меъёрлашгунича назорат қилиш керак. 

Дори шакли

таблеткалар 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин. 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Гидрохлортиазид ўртача таъсир кучига эга тиазид диуретик ҳисобланади. Генле ҳалқасининг буйракнинг мағиз қаватидан ўтувчи қисмига таъсир қилмасдан кортикал сигменти даражасида натрий ионларини қайта сўрилишини пасайтиради. Гидрохлортиазид эгри-бугри найчаларининг проксимал бўлимида карбоангидразани блоклайди, сийдик билан калий ионлари, карбонатлар ва фосфатларни чиқарилишини кучайтиради. Кислота-ишқор мувозанатига деярли таъсир қилмайди (натрий ионлари ёки хлор ионлари билан бирга ёки гидрокарбонат ионлари билан бирга чиқарилади, шунинг учун алкалозда гидрокарбонатларни чиқарилиши, ацидозда эса хлоридларни чиқарилиши кучаяди). Гидрохлортиазид магний ионларини чиқарилишини оширади, уратларни чиқарилишини тутиб қолади. Гидрохлортиазид кальцийни сийдик билан чиқарилишини пасайтириб, кальцийли буйрак тошларини ҳосил бўлишини камайтиради.

Гидрохлортиазид гипотензив таъсир кўрсатади. Антигипертензив таъсири 3-4 кундан кейин бошланади, лекин оптимал терапевтик самарасига эришиш учун 3-4 ҳафта керак бўлиши мумкин. Гипотензив таъсири препарат бекор қилинганидан кейин 1 ҳафта давомида сақланиб туради.

Гидрохлортиазиднинг таъсири буйрак калава фильтрациясининг тезлиги камайганда пасаяди ва креатинин клиренси соатига 30 мл дан кам бўлганида тўхтайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин Гидрохлортиазид меъда-ичак йўлларидан тез, лекин тўлиқ сўрилмайди (60-80%). Диуретик самараси 1-2 соатдан кейин ривожланади, максимумига 4 соатдан кейин етади ва 10-12 соат давом этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 40% ни ташкил қилади. Гидрохлортиазид йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади.

Гидрохлортиазид жиддий метаболизмга учрамайди. Бирламчи чиқарилиш йўли – ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали экскрециясидир. Буйраклар функцияси нормал бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври тахминан 6 соатни, ўртача оғирликдаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда – 11,5 соатни ташкил қилади. 

Қўлланилиши
  • Турли генезли (димланган юрак етишмовчилигида, асцит билан кечувчи жигар циррозида, нефротик синдромда, сурункали буйрак етишмовчилигида, предменструал синдромда, семизликда, шунингдек дориларни, масалан, кортикостероидларни қабул қилиш билан боғлиқ суюқликни тутилишида) шиш синдроми;
  • артериал гипертензия (ҳам монотерапияда, ҳам бошқа антигипертензив препаратлар билан мажмуада);
  • нейроген қандсиз диабетни (полиурияни камайтириш учун) симптоматик даволаш;
  • глаукоманинг субкомпенсацияланган шакллари;
  • кальцийли тошларни ҳосил бўлишини олдини олишда қўлланилади. 
Қўллаш усули ва дозалари

Гидрохлортиазиднинг дозасини шифокор индивидуал равишда белгилайди. Таблеткаларни овқатдан кейин қабул қилиш керак.

Даволаш вақтида калий ва магнийни чиқарилишини кучайиши туфайли, калий
+ <3,0 ммоль/л) ва магний билан ўринбосар даволашни ўтказиш зарур бўлиши мумкин.

Шиш синдромида бошланғич доза (клиник самарадорликка қараб) суткада 1 марта ёки 2 кунда 1 марта 25-75 мг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза – 100 мг.

Антигипертензив восита сифатида Гидрохлортиазид монотерапия кўринишида бир марта қабул қилишга 25-50 мг бошланғич суткалик дозада ёки бошқа гипотензив препаратлар билан мажмуада буюрилади.

Айрим ҳолларда 12,5 мг бошланғич дозада қўллаш самаралидир. Зарурати бўлганида доза оширилади, лекин максимал суткалик доза 100 мг дан ошмаслиги лозим.

Гидрохлортиазиднинг гипотензив таъсири 3-4 кун давомида намоён бўлади, бироқ, оптимал самарага эришиш учун 3-4 ҳафтагача вақт керак бўлиши мумкин. Даволаш тугаганидан кейин гипотензив самара тахминан 1 ҳафта сақланиб туради.

Предменструал (ҳайз кўришдан олдинги) шишда одатдаги доза суткада 25 мг ни ташкил қилади, уни симптомлар намоён бўлганидан ҳайз кўриш бошлангунича бўлган даврда қўллаш керак.

Нефроген қандсиз диабетда ўртача терапевтик доза суткада 50 мг ни ташкил қилади. Зарурати бўлганида доза суткада 100 мг гача оширилиши мумкин.

Буйрак конкрементларини (тошларини) ҳосил бўлишни олдини олиш учун 50 мг дан суткада 2 марта буюрилади.

Глаукомада кўз ички босимини пасайтириш учун 4-6 кун давомида 25 мг дан кунига 1 марта буюрилади; самара 24-48 соатдан кейин бошланади.

2 ёшдан ошган болалар учун препаратнинг суткалик дозаси тана вазнига 1-2 мг/кг ни ташкил қилади. Тана вазнига қараб, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – суткада 37,5-
100 мг буюрилади. Қабул қилишлар сони суткада 1-2 мартани ташкил қилади. 

Ножўя таъсирлари

Лаборатор кўрсаткичларни бузилишлари: гипокалиемия ва гипохлоремик алкалоз, гипонатриемия, гипомагниемия, гипергликемия, глюкозурия ривожланиши, қон плазмасида мочевина ва креатинин даражасини, жигар ферментлари ва билирубинни даражаси ошиши мумкин.

Қон томир ва лимфатик тизими томонидан: агранулоцитоз, тромбоцитопения пурпура билан ёки усиз, гемолитик ва апластик анемия, лейкоцитопения, гематокритни камайиши, миелосупрессия, лимфаденопатия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмиялар, ортостатик гипотензия, тахикардия, артериал гипотензия.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, чанқоқни кучайиши, диарея, қабзият, стоматит/афтоз яралар, глоссит, анорексия, сиалоденит, эпигастрияда оғриқ/спазм, панкреатит.

Модда алмашинуви томонидан: подаграни зўрайиши, қон плазмасида холестерин, триглицеридлар даражасини ошиши.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тери тошмаси, фотосенсибилизация, қичишиш, эшакеми, пурпура, некротик васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит, токсик эпидермал некролиз, югуриксимон тери реакциялари, сиалорея, аллопеция.

Иммун тизими томонидан: анафилактик реакциялар, анафилактик шок, ангионевротик шиш, шу жумладан Квинке шиши, юзни, лаблар, тил, томоқ, қўл-оёқларни шиши, ичакни шиши, иситма, эритродермия, респиратор дистресс-синдром, шу жумладан пневмония ва ўпка шиши.

Эндокрин бузилишлар: глюкозага толерантликни бузилишлари, қандли диабет.

Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, иштаҳани йўқолиши, кайфиятни ва рухиятни бузилиши, одатдаги бўлмаган чарчоқлик ва ҳолсизлик, онгни чалкашиши, тиришишлар, апатия, фикрлаш жараёнини секинлашиши, қўзғалувчанлик, хушни йўқотиш, астения.

Руҳий бузилишлар: хавотирлик, депрессия, уйқуни бузилиши, бош айланиши, парестезия, бош оғриғи.

Жигар томонидан: жигар энцефалопатиясини ёки жигар комасини ривожланиши, гепатоцеллюляр ёки холестатик сариқлик, холецистит.

Таянч-ҳаракат аппаратини бузилишлари: мушакларни тиришиши ёки оғриқ.

Сезги аъзолари томонидан: ноаниқ кўриш, ксантопсия, вертиго, қулоқларни шанғиллаши, таъмни бузилиши, конъюнктивит.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар функциясини бузилиши, интерстициал нефрит, буйрак етишмовчилиги.

Бошқалар: потенция/импотенцияни пасайиши, тана ҳароратини ошиши. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Гидрохлортиазидга, бошқа сульфонамидларга ёки препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик;
  • оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам);
  • сийдик чиқариш йўлларини механик тутилиши;
  • оғир жигар етишмовчилиги, жигар энцефалопатияси;
  • анурия;
  • подагра (оғир шакллари);
  • гиповолемия;
  • декомпенсацияланган қандли диабет;
  • туз-сув алмашинувини бузилиши (гипокалиемия, гиперкальциемия, гипонатриемия). 
Дориларнинг ўзаро таъсири

Юрак гликозидлари: тиазид томонидан индукцияланган гипокалиемия ва гипомагниемияни ривожланиши оқибатида гликозидларнинг токсик самараларининг (шу жумладан юрак қоринчаларнинг қўзғалувчанлиги) эҳтимоли ошади.

Гидрохлортиазид қутбсизлантирмайдиган миорелаксантларнинг таъсирини кучайтиради ва тубокураринга сезгирликни оширади.

Қон зардобида калийнинг даражасини ўзгаришини чақирувчи препаратлар: юрак аритмияларини, шу жумладан вентрикуляр тахикардияни (масалан torsades de pointes) ривожланиш хавфи ошади:

  • I синф антиаритмик препаратлари (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид);
  • III синф антиаритмик препаратлари (амиодарон, соталол, дефоетилид, ибутилид);
  • нейролептиклар (масалан, тиоридазин, хлорпромазин, левомепромазин, трифлуоперазин, сульпирид, амисульпирид, пимозид, галоперидол, дроперидол);
  • бошқалар (масалан, бепридил, цизаприд, дифеманил, эритромицин, пентамидин, терфенадин, винкамин).

Яллиғланишга қарши воситалар (асосан индометацин): тиазидларнинг антигипертензив, диуретик ва натрийуретик самараси пасаяди, НЯҚП томонидан индукциялаган буйраклар функциясини бузилишлари ошади.

Дифлузанил: плазмада гидрохлортиазиднинг концентрацияси ошади ва унинг гиперурикемик таъсири пасаяди.

Этанол, барбитуратлар (масалан, фенобарбитал), диазепам, наркотик анальгетиклар, антидепрессантлар: гидрохлортиазиднинг антигипертензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Норэпинефрин, прессор аминлар: гидрохлортиазид уларнинг артериал босимга таъсирини камайтиради.

Литий тузлари: қон плазмасида литий тузларининг концентрациясини токсик даражагача ошиши мумкинлиги туфайли, гидрохлортиазид билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Диабетга қарши препаратлар (перорал препаратлар, инсулин): гипогликемияни ривожланиш хавфи билан бирга қонда қанд кўрсаткичларини пасайишини чақириши мумкин.

Метформин: гидрохлортиазид билан боғлиқ бўлган функционал буйрак етишмовчилиги оқибатида индукцияланган лактоацидозни пайдо бўлиш хавфи туфайли, эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.

Холестирамин ва колестипол қатронлари: гидрохлортиазидни сўрилиши анионли қатронларнинг иштирокида 85% гача пасаяди.

Бошқа антигипертензив препаратлар: аддитив самара.

Пробенецид, сульфинпиразон ва аллопуринол: урикозурик препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак, чунки гидрохлортиазид қон зардобида сийдик кислотасининг даражасини ошириши мумкин. Пробенецид ёки сульфинпиразоннинг дозасини ошириш керак бўлиши мумкин. Тиазид диуретикларни, шу жумладан гидрохлортиазидни бир вақтда қўллаш, аллопуринолга ўта юқори сезувчанлик реакцияларини тез-тезлигини ошириши мумкин.

Цитотоксик препаратлар (масалан, циклофосфамид, метотрексат): тиазидлар цитотоксик препаратларнинг буйрак орқали чиқарилишини пасайтириши ва уларнинг миелосупрессив самараларини кучайтириши мумкин.

Антихолинергик воситалар (масалан, атропин, бипериден): меъда-ичак йўлларининг моторикасини ва меъдани бўшаш тезлигини камайтириб, тиазид диуретикларнинг биокираолишлигини оширади.

Салицилатлар: салицилатларнинг юқори дозалари қўлланган ҳолда гидрохлортиазид унинг марказий нерв тизимига токсик таъсирини кучайтириши мумкин.

Метилдопа: гидрохлортиазид билан бир вақтда қўлланганида гемолитик анемиянинг алоҳида ҳоллари тўғрисида хабар берилган.

Циклоспорин:гиперурикемия ва подаграни юз бериш хавфи ошади.

Амфотерицин В (парентерал), ичак моторикасини рағбатлантирувчи сурги воситалари, глюкокортикостероидлар, адренокортикотроп гормони, кальцитонин: гидрохлортиазид электролит дисбалансини, айниқса гипокалиемияни кучайтириши мумкин.

β-блокаторлар ва диазоксид: тиазидлар ҳисобига уларнинг гипергликемик самараси ошиши мумкин.

Кальций тузлари ва Д витамини: тиазид диуретиклар кальцийни чиқарилишини камайтиради ва қон плазмасида кальцийнинг даражасини ошириши мумкин. Қон зардобида кальцийнинг даражасини назорат қилиш ва кальций препаратлари/Д витаминининг дозасига тузатиш киритиш керак.

Тиазидларни қўллашни, қалқонсимон олди безини текширувини ўтказишдан олдин тўхтатиш керак.

Амантадин: гидрохлортиазид амантадиннинг ножўя реакциялари хавфини ошириши мумкин.

Карбамазепин: гипонатриемия ривожланади. Электролитларнинг даражасини назорат қилиш керак, зарурати бўлганида бошқа гуруҳ диуретикларини қўллаш керак.

Йодконцентрацияланган препаратлар: диуретик оқибатида индукцияланган сувсизланиш ҳолларида, айниқса йод препаратларининг юқори дозалари фонида ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи ошади. Қўллашдан олдин регидратацияни ўтказиш керак 

Махсус кўрсатмалар

Жигар функциясини бузилиши: тиазидларни жигар функциясини бузилиши ёки жигарнинг ривожланиб борувчи касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки сув-электролит балансининг бироз ўзгаришлари жигар комаси, жигар энцефалопатиясининг ривожланишини тезлаштириши мумкин, шунингдек бир вақтнинг ўзида ангишвонагул гликозидларини олаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай ҳолларда диуретиклар билан даволашни тўхтатиш керак.

Буйраклар функциясини бузилиши: буйраклар функциясини яққол бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг кумулятив самараси ривожаниши, азотемия пайдо бўлиши ва буйраклар функциясини мавжуд бўлган бузилишлари кучайиши мумкин.

Гипотензив препаратлар: гидрохлортиазид билан бирга қўлланганида, артериал босимни ҳаддан зиёд пасайишини олдини олиш учун, гипотензив препаратларнинг дозасини камайтириш зарурати туғилиши мумкин.

Юрак, бош мия қон томирларининг ишемик касаллиги, аортал ва митрал клапанларнинг стенози: артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан буюриш керак, у миокард инфаркти ёки инсультга олиб келиши мумкин. Церебрал ва коронар атеросклерозда беморларга алоҳида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Кекса ёшдаги шахслар: гидрохлортиазидни буюришда, бу ёш тоифасидаги пациентлар препаратга сезувчан бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиш керак, шунинг учун икки баробар камайтирилган терапевтик доза етарли бўлиши мумкин. Креатинин клиренсининг қийматларини ёш, вазн ёки жинсга қараб мувофиқлаштириш керак.

Препаратни қўллаш фонида бириктирувчи тўқиманинг касалликларини, шу жумладан тизимли қизил югурикни кечиши зўрайиши мумкин.

Даволаниш вақтида калий ва магнийни кучли йўқотилиши туфайли, қон плазмасида, зардобда уларнинг миқдорини мувофиқлаштириш зарурати туғилиши мумкин. Препарат узоқ муддат қўлланганида қон плазмасида электролитларнинг даражасини ва креатинин клиренсини мунтазам назорат қилиш керак.

Юрак гликозидлари, глюкокортикостероидлар ва адренокортикотроп гормонлар: препаратни қўллаш даврида пациентларга калийга бой парҳезга риоя қилиш ва/ёки калий препаратларини буюриш тавсия қилинади.

Гидрохлортиазиднинг антигипертензив таъсири симпатэктомиядан кейин кучайиши мумкин.

Препаратни қўллашни, қалқонсимон бези олди бези функциясини текширувини ўтказишдан олдин тўхтатиш керак, чунки тиазидлар қон зардобида кальцийнинг даражасини бироз ошишини чақиради.

Гидрохлортиазид қўлланганида қон зардобида билирубин концентрацияси (альбуминлар билан боғлардан сиқиб чиқарилиши туфайли) ошиши мумкин. Холестерин, ПЗЛП ва триглицеридларнинг даражаси ошиши мумкин.

Қандли диабет: тиазидлар билан даволаш глюкозага толерантликни бузилишини чақириши мумкин. Қандли диабети бўлган пациентларда инсулин ва орал гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Яширин диабет намоён бўлиши мумкин.

Гидрохлортиазидни қўллаш фонида антидопинг тестининг сохта-позитив натижалари бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: аллергик касалликлари бўлган/бўлмаган ёки анамнезида бронхиал астмаси бўлган пациентларда, уларни пайдо бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Гидрохлортиазидни қабул қилиш фонида тизимли қизил югурикни ривожланиши ёки зўрайиши тўғрисида хабар берилган.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий шакллари, лактоза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларга Гидрохлортиазидни фақат она учун фойда/ҳомила учун хавф нисбати баҳоланганидан кейин буюриш мумкин, чунки препарат плазма ҳажмини, бачадон-йўлдошни қон билан таъминланишини камайтиради ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомилада эмбрионал ёки неонатал сариқликни, тромбоцитоепения ва бошқа ножўя самараларни ривожланиш хавфи бор. Гидрохлортиазидни кўкрак сутига кириши туфайли, препаратни қўллашнинг зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар.

2 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Препаратга шахсий реакция аниқланмагунича, даволаниш вақтида диққатни жамлаш қобилиятини ва психомотор реакцияларнинг тезлигини пасайиши, бош айланиши, кўришни бузилиши пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.