Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ГЕПАРИН Р-Р

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ГЕПАРИН Р-Р Д/ИНЬ 5000 МЕ 1 МЛ №5 ШТУКА №1

15 000 so'mdan
(3744)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ИНДИЯ
Chiqarilish shakli
ШТ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсилари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

инъекция учун эритма 

Фармакологик хусусиятлари

Бевосита таъсирга эга антикоагулянт. Ўртамолекуляр гепаринлар гуруҳига тааллуқли, фибриннинг ҳосил бўлишини секинлаштиради.

Антикоагулянт самараси in vitro ва in vivo шароитида намоён бўлади, вена ичига (в/и) юборилганидан кейин таъсири дарҳол бошланади.

Гепариннинг таъсир механизми энг аввало уни қон ивишининг фаоллаштирилган омиллари: IXа, Xa, XIa, XIIa ва тромбинни физиологик ингибитори бўлиб хизмат қилувчи антитромбин III билан боғланишига асосланган.

Гепарин протромбинни тромбинга ўтишини бузади, тромбинни сусайтиради, фибриногендан фибриннинг ҳосил бўлишини тўхтатади ва маълум даражада тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради.

Буйракда қон оқимини оширади; бош мия қон томирларининг қаршилигини оширади, бош мия гиалуронидазаси фаоллигини камайтиради, липопротеинлипазани фаоллаштиради ва гиполипидемик таъсирга эга.

Ўпкада сурфактант фаоллигини пасайтиради, буйрак усти безларининг пўстлоғида альдостероннинг хаддан зиёд синтезини бостиради, адреналинни боғлайди, тухумдонларнинг гормонал рағбатлантирувчиларга реакциясини модуляция қилади, паратгормонининг фаоллигини кучайтиради. Ферментлар билан ўзаро таъсири натижасида бош миянинг тирозингидроксилазасининг, пепсиногеннинг, ДНК-полимеразанинг фаоллигини оширади ва миозин АТФазаси, пируваткиназа, РНК-полимераза, пепсиннинг фаоллигини пасайтиради. Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) бўлган беморларда (ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада) коронар артерияларининг ўткир тромбози ривожланиши, миокард инфаркти ва тўсатдан ўлим хавфини камайтиради. Миокард инфарктини ўтказган беморларда миокард инфарктининг қайталаниши тез-тезлигини ва беморларнинг ўлимини камайтиради.

Юқори дозаларда ўпка артерияларининг тромбоэмболияларида ва веноз тромбозида, кичик дозаларда – веноз тромбоэмболияларни, шу жумладан жарроҳлик операцияларидан кейинги тромбоэмболияларни олдини олишда самарали.

Вена ичига (в/и) юборилганидан кейин қоннинг ивиши деярли дарҳол секинлашади, мушак ичига (м/и) юборилганида – 15-30 минутдан кейин, тери остига (т/о) юборилганида – 20-60 минутдан кейин қоннинг ивиши секинлашади, ингаляциядан кейин максимал самараси 1 суткадан кейин кузатилади; антикоагуляцион таъсирининг давомийлиги мувофиқ 4, 5, 6, 8 соат ва 1-2 ҳафта давом этади, терапевтик самараси – тромб ҳосил бўлишини бартараф қилиниши – ахамиятли даражада узоқроқ сақланади.

Плазмада ёки тромбоз жойида антитромбин III нинг танқислиги гепариннинг антитромботик самарасини пасайтириши мумкин. 

Фармакокинетикаси

Тери остига юборилганидан кейин плазмадаги максимал концентрацияси 4-5 соатдан кейин аниқланади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 95% гача, тақсимланиш ҳажми жуда кичик – 0,06 л/кг (қон плазмаси оқсиллари билан кучли боғланиши туфайли қон томирларини тарк этмайди). Препарат йўлдош орқали ўтмайди ва кўкрак сутига кирмайди. Эндотелиал ҳужайралар ва мононуклеар-макрофагал тизими (ретикулоэндотелиал тизимининг ҳужайралари) томонидан жадал қамраб олинади, жигар ва талоқда тўпланади. Жигарда гепариназа иштирокида метаболизмга учрайди.

Метаболизмида тромбоцитлар IV омилини (гепаринга қарши омил) иштирок этиши, шунингдек гепаринни марофаглар тизими билан боғланиши тез биологик фаолсизланиши ва таъсирининг қисқа муддатлилигини тушунтиради.

Препаратнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1-6 соат (ўртача – 1,5 соат); семиришда, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида узаяди, ўпка артерияларининг тромбоэмболиясида, инфекцияларда, хавфли ўсмаларда эса камаяди. Буйраклар орқали асосан фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида ва фақат юқори дозаларда юборилганида (50% гача) ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин. Гемодиализ орқали чиқарилмайди. 

Қўлланилиши

Профилактика ва даволаш: чуқур веналарнинг тромбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси (шу жумладан, периферик веналарнинг касалликларидаги), коронар артерияларнинг тромбози; тромбофлебитлар, ностабил стенокардия; ўткир миокард инфаркти; хилпилловчи аритмия (шу жумладан, эмболизация билан бирга кечувчи), ДВС – синдроми (биринчи босқичи).

Микротромблар ҳосил бўлишини ва микроциркуляциянинг бузилишини олдини олиш ва даволаш, буйрак веналарининг тромбози, гемолитикоуремик синдроми, юракнинг митрал нуқсони (тромб ҳосил бўлишини олдини олиш), гломерулонефрит, югурикли нефрит.

Экстракорпорал қон айланиш усулларини ишлатиш билан операциялар вақтида, гемодиализ, гемосорбция, перитонеал диализ, цитоферез, жадаллашган диурез ўтказишда, веноз катетрларни ювишда қоннинг ивишини олдини олиш. Лаборатория мақсадлари ва қон қуйиш учун қоннинг ивимайдиган намуналарни тайёрлашда қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Даволаш мақсадида гепарин узлуксиз вена ичига инфузия кўринишида ёки вақти-вақти вена ичига, шунингдек тери остига (қорин соҳасига) инъекция кўринишида буюрилади. Профилактика мақсадида тери остига суткада 1500 ХБ дан 8-12 соат интервал билан буюрилади. Тери остига инъекциялар учун одатдаги жой қориннинг олдинги – латерал девори (алоҳида ҳолларда елка ёки соннинг юқори соҳасига юборилади) ҳисобланади, бунда ингичка узун игна ишлатилади, уни чуқур қилиб катта ва кўрсаткич бармоқ орасида эритмани юбориш тугагунича тутиб турилган тери бурмасига перпендикуляр юборилади.

Юбориш жойини ҳар гал ўзгартириш лозим (гематома шаклланишидан сақланиш учун). Биринчи инъекцияни операция бошлашдан 1-2 соат олдин амалга ошириш керак; операциядан кейинги даврда – 7-10 кун давомида юборилади; зарурати бўлганида эса – узоқроқ вақт давомида буюрилади.

Даволаш мақсадида юбориладиган гепариннинг бошланғич дозаси одатда 5000 ХБ ни ташкил қилади ва вена ичига юборилади, ундан кейин даволаш вена ичига инфузияларни ишлатиб давом эттирилади.

Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозалари қўллаш усулига қараб аниқланади:

– узлуксиз вена ичига инфузияларда соатига 1000-2000 ХБ дан (суткада 24000-48000 ХБ) гепарин 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасида суюлтириб буюрилади;

– мунтазам вена ичига инъекцияларда гепарин 5000-10000 ХБ дан ҳар 4-6 соатда буюрилади;

– тери остига 1500-2000 ХБ дан ҳар 12 соатда ёки 8000-1000 ХБ дан ҳар 8 соатда юборилади.

Катталарга енгил ва ўртача оғирлик даражадаги тромбозларда препарат вена ичига суткада 40000-50000 ХБ дан 3-4 юборишда;

– оғир тромбоз ва эмболияда вена ичига 20000 ХБ суткада 4 марта 6 соатлик интервал билан буюрилади.

Ҳаётий кўрсатмалар бўйича вена ичига бир марта 25000 ХБ, сўнгра 20000 ХБ дан ҳар 4 соатда 80000-120000 ХБ суткалик дозага эришилгунча юборилади.

Вена ичига томчилаб юборишда инфузион эритманинг суткалик ҳажмига камида 40000 ХБ гепарин қўшиш керак.

Гепариннинг дозалари шундай танланадики, бунда қисман фаоллашган тромбопластин  вақти (ҚФТВ) назоратидагига нисбатан 1,5-2,5 марта катта бўлиши керак. Тромб ҳосил бўлишини олдини олиш учун тери остига кичик дозаларда (5000 ХБ кунига 2-3 марта) юборишда ҚФТВ ни мунтазам назорат қилиш талаб қилинмайди, чунки у бирозгина кўпаяди.

Узлуксиз вена ичига инфузия гепаринни қўллашнинг энг самарали усули бўлиб, мунтазам (даврий) инъекцияга нисбатан яхши ҳисобланади, чунки кўпроқ турғун гипокагуляцияни таъминлайди ва кам қон кетишини чақиради.

Агар бирон-бир сабабга кўра вена ичига инфузия ёки тери остига юборишни ишлатиш мумкин бўлмаганида вена ичига инъекцияларни фақат бошланғич дозаларда қўлланганида буюриш тавсия қилинади. Такрорий вена ичига инъекциялари гемостаз кўрсаткичларини аҳамиятли тебранишларини чақиради ва кўпроқ хавфли қон кетишларини чақиради, шунинг учун фақат препарат ўта зарурат бўйича буюрилади.

Экстракорпорал қон айланишини ўтказишда 140-400 ХБ/кг ёки 500 мл қонга 1500-2000 ХБ дозада юборилади. Гемодиализда аввал вена ичига 10000 ХБ, сўнгра муолажа ўртасида – яна 30000-50000 ХБ юборилади. Катта ёшдаги шахслар учун, айниқса аёлларга доза камайтирилиши керак.

Болаларга препарат вена ичига томчилаб юборилади: 1-3 ойлик – суткада 800 ХБ/кг; 4-12 ойликда – суткада 700 ХБ мг/кг, 6 ёшдан ошганларга – суткада 500 ХБ/кг, дозани шундай танлаш керакки, бунда қоннинг ивиш вақти 20 минутни ташкил қилиши керак.

Гепарин билан даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва қўллаш усулига боғлиқ. Вена ичига қўлланганида даволашнинг оптимал давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади, шундан кейин даволаш перорал антикоагулянтлар билан давом эттирилади (перорал антикоагулянтларни гепарин билан даволашни биринчи кунданоқ ёки 5-7 кунлари буюриш, гепарин қўллашни эса мажмуавий даволашни 4-5 кунни тўхтатиш тавсия этилади). Ёнбош-сон веналарининг катта тромбозларида гепарин билан даволашнинг давомлироқ курслари мақсадга мувофиқдир. 

Ножўя таъсилари

Гепаринн одатда яхши ўзлаштирилади. Препарат қўлланилганда кузатиладиган аллергик реакциялар: терининг гиперемияси, дори иситмаси, эшакеми, ринит, астма, терини қичишиши ва оёқ панжасида қизиш ҳисси, бронхоспазм, коллапс, анафилактик шок, бош айланиши, бош оғриғи, қўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, қусиш, диарея, тромбоцитопения (6% беморларда) ривожланиши мумкин.

Биринчи тур реакциялари, одатда юмшоқ шаклда намоён бўлади ва даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади; иккинчи тур реакциялари эса оғир кечиши ва ўлим билан тугаши мумкин.

Гепарин билан индукция қилган тромбоцитопения фонида гангрена, миокард инфаркти, инсульт ривожланиши билан бирга кечувчи тери некрозлари ва артериал тромбозлар ривожланиши мумкин. Оғир тромбоцитопения ривожланганида (тромбоцитларнинг миқдорини бошланғич сонидан 2 марта ёки 100000 мкл дан пастга камайиши) дарҳол гепарин қўллашни тўхтатиш керак.

Гепарин узоқ муддат қўллаш фонида остеопороз, суякларнинг ўз-ўзидан синишлари, юмшоқ тўқималарнинг кальцификацияси, гипоальдостеронизм, ўткинчи алопеция ва «жигар» трансаминазалари (АЛТ, АСТ) фаоллигини ошиши таърифланган.

Маҳаллий ножўя самараларидан: таъсирланиш, оғриқ, юбориш жойида гиперемия, гематома ва яра пайдо бўлиши мумкин. Қон кетиши ҳам (қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар синчиклаб баҳоланганида, қон ивишини мунтазам лаборатор назоратида ва аниқ дозалашда хавфни минимал даражагача тушириши мумкин) гепарин билан даволашнинг характерли асоратлари ҳисобланади.

Меъда-ичак йўллари ва сийдик йўлларидан қон кетишлар, юбориш жойидан қон кетишлар, босимга дучор бўлаётган соҳалардан, операцион жароҳатлардан, шунингдек бошқа аъзоларда қон қуйилишлар (буйрак усти безлари, сариқ тана, ретроперитонеал бўшлиқ) типик ҳисобланади. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гепаринга ўта юқори сезувчанлик, юқори қон кетиши билан намоён бўлувчи касалликлар (гемофилия, тромбоцитопения, васкулит ва бошқалар), қон кетиши, бош мия ички қон қуйилиши, бош мия қон томирларнинг аневризмаси, геморрагик инсульт, аортанинг қаватланаётган аневризмаси, антифосфолипид синдроми, жароҳатлар (айниқса бош мия жароҳати), назорат қилинмайдиган артериал гипертензия. Меъда-ичак йўлларининг эрозив – ярали шикастланишлари; қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши билан бирга кечувчи жигар циррози; буйрак етишмовчилиги, бактериал эндокардит, ҳайз кўриш даври, бола ташлаш хавфи, кўзларда, бош мияда, простата безида, жигар ва ўт йўлларида яқинда ўтказилган жарроҳлик аралашувлари, орқа мия пункциясидан кейинги ҳолатда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври: ҳомиладорлик вақтида фақат қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гепариннинг таъсирини антибиотиклар (ичак микрофлораси томонидан К витамининг ҳосил бўлишини пасайтиради), ацетилсалицил кислотаси, дипиридамол, ностероид яллиғланишига қарши препаратлар ва бошқа тромбоцитлар агрегациясини пасайтирувчи воситалар (гепарин билан даволаш фонида беморларда гемостазнинг асосий механизм бўлиб қолувчи), билвосита таъсир этувчи антикоагулянтлар кучайтиради. Гепариннинг таъсирини антигистамин дори воситалари, фенотиазинлар, юрак гликозидлари, никотин кислотаси, тетрациклинлар, шохкуя алкалоидлари, никотин, нитроглицерин (вена ичига юборилганда), тироксин, АКТГ, ишқорий аминлари ва полипептидлар, протамин камайтиради. 

Махсус кўрсатмалар

Гепаринни мушак ичига юбориш мумкин эмас, чунки юбориш жойида гематома ҳосил бўлиши мумкин. Гепарин эритмаси сариқ тус олиши мумкин, бу унинг фаоллигини ёки ўзлаштирилишини ўзгартирмайди.

Поливалент аллергияда (шу жумладан, бронхиал астма), артериал гипертензияда, қандли диабетда, эндокардитда, перикардитда, бачадон ичи контрацепциясида, фаол туберкулёзда, нур билан даволашда, жигар етишмовчилигида, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда, кексаларда (60 ёшдан ошганларда, айниқса аёлларда) стоматологик муолажаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Гепарин даволаш мақсадида буюрилганида уни дозаси ҚФТВ қийматларига қараб танланади.

Гепаринни қўллаш вақтида бошқа дори воситаларини мушак ичига юбориш ва аъзоларнинг биопсиясини ўтказиш мумкин эмас.

Гепаринни суюлтириш учун фақат 0,9% ли натрий хлоридининг эритмаси ишлатилади.

Гепарин кўкрак сутига ўтмаса ҳам, у эмизикли оналарга буюрилганида алоҳида ҳолларда остеопорозни тез ривожланишини ва умуртқа поғонасининг шикастланишини чақириши мумкин.

Гепаринни бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қон кетиши.

Даволаш: гепарин дозасини ошириб юборилиши чақирган кичик қон кетишларида уни қўллашни тўхтатиш етарли. Катта қон кетишларда гепаринни ортиқчасини протамин сульфати (1 мг протамин сульфатни 100 ХБ гепаринга) билан нейтралланади. Гепаринни тез чиқарилишини ҳисобга олиш керак ва агар протамин сульфати гепариннинг олдинги дозасидан 30 минутдан кейин буюрилган бўлса фақат керакли дозанинг яримини юбориш лозим.

Протамин сульфатни максимал дозаси 50 мг ни ташкил қилади. Гемодиализ самарасиз. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.