Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ГЕПАРИН АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ГЕПАРИН АМПУЛЫ 5000 ЕД/МЛ 1МЛ №5

35 000 so'mdan
(3718)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
МЕРРИМЕД
Chiqarilish shakli
ШТ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Jigar faoliyati buzilganida
Buyrak faoliyati buzilganida
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекция учун  эритма

Таркиби:

препаратнинг 1 мл эритмаси  қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий гепарини - 5 000 ХБ/мл;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

 
Dori shakli
1мл ва 5млдан инъекция учун эритма шиша ёки полипропилен ва полиэтилен ампулаларда тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга
Farmakodinamikasi
Бевосита таъсирга эга антикоагулянт, ўрта молекуляр гепаринлар гуруҳига мансуб, фибрин ҳосил бўлишини секинлаштиради. Антикоагулянт самараси in vitro ва in vivo аниқланади, бевосита венага юборилгандан кейин намоён бўлади.

 

Натрий гепаринининг таъсир механизми, энг аввало, унинг IIа (тромбин), IХа, Ха, ХIа ва ХIIа қон қуюлиши фаоллаштирилган факторларининг табиий ингибитори ҳисобланган III антитромбин билан боғланишига асосланган. Гепарин натрий III антитромбин билан боғланади ва унинг молекуласида конформацион ўзгаришларни пайдо қилади. Натижада III антитромбиннинг IIа (тромбин), IХа, Ха, ХIа ва ХIIа қон қуюлиши факторлари билан боғланиши тезлашади ҳамда уларнинг ферментатив фаоллигини блоклайди. Гепарин натрийнинг III антитромбин билан боғланиши электростатик хусусиятга эга бўлиб, аҳамиятли даражада молекуланинг узунлиги ва таркибига боғлиқ бўлади (гепарин натрийнинг III антитромбин билан боғланиши учун таркибида 3-О-сульфатланган глюкозамин мавжуд пента-сахарид кетма-кетлиги зарур).

Гепарин натрийнинг III антитромбин билан биргаликда IIа (тромбин) ва Ха қон қуюлиши факторларини ингибиция қилиш хусусияти энг катта аҳамиятга эга. Гепарин натрийнинг Ха факторига тегишли фаоллигининг унинг IIа факторига тегишли фаоллигига нисбати 0,9-1.1 ни ташкил этади. Гепарин натрий қоннинг қовушқоқлигини пасайтиради, брадикинин, гистамин ва бошқа эндоген омиллар билан кучайтирилган қон томирлар ўтказувчанлигини камайтиради ва шу тарзда стаз ривожланишига тўсқинлик қилади. Гепарин натрий эндотелий мембраналари ва қоннинг шаклли элементлари юзасига сўрилиб олиб, уларнинг манфий зарядини ошириши мумкин, бу ҳолат тромбоцитларни адгезияси ва агрегациясига тўсқинлик қилади. Гепарин натрий силлиқ мушаклар гиперплазиясини секинлаштиради, липопротеинлипазни фаоллаштиради ва шу тарзда гиполипидемик таъсир кўрсатади ва атеросклероз ривожланишига тўсқинлик қилади.

Гепарин натрий комплемент тизимининг айрим компонентларини боғлайди, унинг фаоллигини пасайтирган ҳолда лимфоцитлар кооперациясига ва иммуноглобулинлар хосил  бўлишига тўсқинлик қилади, гистамин, серотонинни боғлайди (яъни, аллергияга қарши таъсирга эга). Гепарин натрий буйрак қон оқимини кўпайтиради, мия қон томирларининг қаршилигини оширади, мия гиалуронидазлари фаоллигини камайтиради, ўпкаларда сурфактант фаоллигини пасайтиради, буйрак усти безлари қобиғида альдостероннинг ҳаддан ташқари синтезини бартараф қилади, адреналинни боғлайди, гормонал рағбатлантиришга тухумдонлар реакциясини модуляция қилади, паратгормон фаоллигини кучайтиради. Гепарин натрий ферментлар билан ўзаро таъсирланиш натижасида мия тирозингидроксилази, пепсиноген, ДНК-полимераз фаоллигини ошириши ва миозин АТФазлар, пируваткиназлар, PНK-полимеразлар, пепсин фаоллигини пасайтириши мумкин. Гепарин натрий ушбу таъсирларининг клиник аҳамияти ҳозиргача аниқланмаган ва етарлича ўрганилмаган.

 
Farmakokinetikasi
Чиқарилиши.

 

Препарат вена ичига юборилгандан кейин таъсири деярли дарҳол 10-15 минутдан кечиктирилмай бошланади ва қисқа вақт – 3-6 соат давом этади. Препарат тери остига юборилгандан кейин таъсири секин – 40-60 минутдан кейин бошланади, бироқ 8 соат давом этади. Қон плазмасида ёки тромбоз жойида III антитромбин танқислиги гепарин натрийнинг антикоагулянт таъсирини камайтириши мумкин.

Тақсимланиши.

Плазма оқсиллари билан боғланиши – 95% гача, тақсимланиш ҳажми жуда кичик – 0.06 л/кг (плазма оқсиллари билан кучли боғланиши туфайли қон томир оқимини тарк этмайди). Йўлдош тўсиқ ва кўкрак сутига ўтмайди.

Эндотелиал ҳужайралар ва мононуклеар-макрофагал тизим ҳужайралари (ретикулоэндотелиал тизим ҳужайралари) томонидан жадал қамраб олинади, жигар ва талоқда жамланади.

Метаболизми.

N-десульфамидаз ва кечроқ босқичларда гепарин жигарда метаболизмига қўшиладиган тромбоцитлар гепаринази иштирокида метаболизмга учрайди. Тромбоцитар IV омили (антигепарин фактори) метаболизмида иштироки, шунингдек гепарин натрийнинг макрофаглар тизими билан боғланиши тез биологик инактивацияни ва қисқа вақтли таъсирни изоҳлайди. Десульфатланган молекулалар буйрак эндогликозидази таъсирида паст молекуляр фрагментларга айланади. T1/2 1-6 соат (ўртача – 1.5 соат)ни ташкил этади; семиришда, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида узаяди; ўпка артерияси тромбоэмболиясида, инфекцион касалликларда, хавфли ўсмаларда қисқаради.

Чиқарилиши.

Буйраклар орқали, асосан, нофаол метаболитлар шаклида ажралиб чиқади ва фақат юқори дозаларда юборилганда ўзгармаган шаклда (50% гача) ажралиб чиқиши мумкин. Гемодиализ орқали ажралиб чиқмайди.

 

 
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар: тери гиперемияси, дорили иситма, эшакеми, ринит, тери қичишиши ва оёқ таги қизиб кетиши ҳисси, бронхоспазм, коллапс, анафилактик шок.

 

Қон кетишлари: одатдаги – меъда-ичак ва сийдик чиқариш йўлларидан, препарат юборилган жойда, босимга учрайдиган соҳаларда, жарроҳлик яраларидан; турли аъзоларга қон қуйилиши (шу жумладан, буйрак усти безлари, сариқ тана, ретроперитонеал бўшлиқ).

Маҳаллий реакциялар: оғриқ, гиперемия, гематома ва препарат юборилган жойда яраланиш, қон кетиши.

Бошқа потенциал ножўя самаралар қуйидагиларни ўз ичига олади: бош айланиши, бош оғриши, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳа пасайиши, диарея, бўғимлардаги оғриқлар, АБ ошиши ва эозинофилия.

Гепарин билан даволаш бошланишида, баъзан, 80×109/л дан 150×109/л гача оралиқда тромбоцитлар миқдорига эга ўтиб кетувчи тромбоцитопения қайд этилиши мумкин. Одатда, ушбу вазият асоратлар ривожланишига олиб келмайди ва Гепарин билан даволаш давом эттирилиши мумкин. Кам ҳолларда, баъзан ўлим ҳолати билан якунланадиган оғир тромбоцитопения (оқ тромб пайдо бўлиши синдроми) қайд этилиши мумкин. Ушбу асорат тромбоцитлар 80 ×109/л дан камроқ ёки дастлабки даражадан 50% дан кўпроқ пасайган ҳолатда тахмин қилиниши керак, бундай ҳолатларда Гепарин юборилиши дарҳол тўхтатилади.

Оғир тромбоцитопенияси бўлган пациентларда коагулопатияси (фибриноген захиралари тугаши) ривожланиши мумкин.

Гепарин-индукция қилинган тромбоцитопения шароитида: тери некрози, гангрена, миокард инфаркти, инсульт ривожланиши билан бирга кечадиган артериал тромбоз.

Узоқ вақт қўлланганда: остеопороз, суякларнинг спонтан синишлари, юмшоқ тўқималарнинг кальцификацияланиши, гипоальдостеронизм, ўтиб кетувчи алопеция, приапизм.

Гепарин билан даволаш фонида қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари ўзгаришлари (қон плазмасида жигар трансаминазлари, эркин ёғ кислоталари ва тироксин фаоллигини ошиши; гиперкалиемия; Гепарин билан даволаш бекор қилинган фонида қайтар гиперлипидемия: қонда глюкоза концентрациясининг сохта ошиши ва бромсульфалеин синамасининг сохта-ижобий натижаси) кузатилиши мумкин.

 
Maxsus shartlar
Юқори дозалар билан даволашни стационар шароитларда амалга ошириш тавсия этилади.

 

Тромбоцитлар сонини назорат қилиш даволаш бошланишидан олдин, даволашнинг биринчи кунида ва Гепарин буюрилган бутун вақт давомида қисқа оралиқлар орқали, айниқса, даволаш бошлангандан кейин 6 ва 14-кун ўртасида амалга оширилиши керак. Тромбоцитлар сони кескин пасайганда даволаш дарҳол тўхтатиш керак.

Тромбоцитлар сонининг кескин пасайиши гепарин-индукция қилинган иммун тромбоцитопенияни аниқлаш юзасидан келгуси тадқиқотлар ўтказилишини талаб қилади. Агар шундай ҳолат мавжуд бўлса, пациент келгусида Гепаринни (ҳатто паст молекуляр гепаринни) қабул қилиши мумкин эмаслиги тўғрисида хабардор қилиниши керак. Агар гепарин-индукция қилинган иммун тромбоцитопениянинг юқори эҳтимоли мавжуд бўлса, Гепарин қўлланиши дарҳол бекор қилиниши керак. Тромбоэмболик касаллик сабабли Гепарин қабул қилаётган пациентларда гепарин-индукция қилинган иммун тромбоцитопения ривожланган ёки тромбоэмболик асоратлар ривожланган ҳолатда бошқа антикоагулянт препаратлари қўлланиши керак. Гепарин-индукция қилинган иммун тромбоцитопенияси (оқ тромб пайдо бўлиш синдромига) бўлган пациентлар гепаринизация билан гемодиализ қилинмаслиги керак. Зарур ҳолларда, уларда буйрак етишмовчилигини даволашнинг муқобил усулларидан фойдаланиш керак. Дозани ошириб юборилишига йўл қўймаслик мақсадида қон кетиш (шиллиқ пардаларда қон кетиши, гематурия ва ҳ.к.) эҳтимолини кўрсатувчи клиник симптомлар доимий кузатиб борилиши керак. Гепаринга реакциялар мавжуд бўлмаган ёки Гепариннинг юқори дозалари буюрилишини талаб қиладиган пациентларда III антитромбин даражаси назорат қилиниши керак.

Иситма, тромбозлар, тромбофлебитлар, инфекцион касалликлар, миокард инфаркти, хавфли ўсмаларда, шунингдек жарроҳлик аралашувларидан кейин ва III антитромбин танқислигида гепарин натрийга резистентлик тез-тез кузатилади. Бундай ҳолатларда пухта лаборатория мониторинги (ФҚТВ ни назорат қилиш) талаб этилади. 60 ёшдан катта ёшдаги аёлларда Гепарин қон кетишини ошириши мумкин, шу туфайли ушбу тоифадаги пациентларда гепарин натрий дозаси пасайтирилиши керак.

Артериал гипертензияси бўлган пациентларда Гепарин қўлланилганда мунтазам равишда артериал босим назорат қилиниши керак.

Давони бошлашдан олдин ҳар доим коагулограмма текшируви ўтказилиши керак, паст дозалардан фойдаланилган ҳолатлар бундан мустасно.

Перорал антикоагулянт даволашга ўтказилаётган пациентларга Гепарин буюрилишини қон қуюлиш вақти ва ФҚТВ натижалари терапевтик диапазонга келмагунгача давом эттириш керак.

Мушак ичига инъекция қилиш тақиқланган. Шунингдек, Гепарин қўлланилганда имкон қадар пункцион биопсияларга, инфильтрацион ва эпидурал анестезияга ва диагностик люмбал пункцияларга йўл қўйилмаслиги керак.

Агар кўп миқдорли қон кетиш пайдо бўлса, Гепарин қўлланишини бекор қилиш ва коагулограмма кўрсаткичларини текшириш керак. Агар таҳлил натижалари норма доирасида бўлса, Гепарин қўлланиши оқибатида мазкур қон кетишнинг ривожланиш эҳтимоли минимал бўлади.

Коагулограмма кўрсаткичларининг ўзгаришлари Гепарин қўлланиши бекор қилингандан кейин нормалашишга мойил бўлади.

Гепарин эритмаси сариқ тусли бўлиши мумкин бўлиб, бу унинг фаоллигини ёки ўзлаштирилишини ўзгартирмайди.

Препаратни суюлтириш учун фақат 0,9% ли натрий хлорид эритмаси ишлатилади!

 
Qo'llanilishi
  • веноз тромбозлари (шу жумладан оёқларнинг юзаки ва чуқур веналари тромбози, буйрак веналари тромбози) ва ўпка артерияси тромбоэмболиясини олдини олиш ва даволаш;
  • бўлмачалар фибрилляцияси билан боғлиқ тромбоэмболик асоратларни олдини олиш ва даволаш;
  • периферик артериялар (шу жумладан, юракнинг митрал нуқсонлари билан боғлиқ) эмболияларни олдини олиш ва даволаш;
  • ўткир ва сурункали коагулопатиялар (шунингдек, ДВС-синдромининг I босқичи)ни даволаш;
  • ЭКГ да ST сегменти турғун кўтарилишсиз ўткир коронар синдроми (ЭКГ да ST сегменти кўтарилишсиз нотурғун стенокардия, миокард инфаркти);
  • ST сегменти кўтарилган миокард инфаркти; тромболитик даволашда, бирламчи сон тери орқали коронар реваскуляризацияси (стентлаш ёки стентлашсиз баллонли ангиопластика) ва артериялар ёки веналар тромбозлари ва тромбоэмболиялар юқори хавфи;
  • микротромб пайдо бўлиши ва микроциркуляция бузилишини олдини олиш ва даволаш, шу жумладан гемолитикоуремик синдромда, гломерулонефритлар (шу жумладан қизил югурик нефрити) ва жадаллашган диурез;
  • гемотрансфузияда, экстракорпорал циркуляция тизимларида (юракда операциялар ўтказилганда экстракорпорал қон айланиши, гемосорбция, цитаферез) ва гемодиализда қон қуюлишини олдини олиш;
  • периферик веноз катетерларига ишлов беришда қўлланилади.
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
  • Гепаринга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • анамнезда ёки ҳозирги вақтда гепарин-индукция қилинган тромбоцитопения (тромбозли ёки тромбозсиз);
  • қон кетиши (препаратни қўлланишида фойда, потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатлар бундан мустасно);
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

·      Поливалент аллергияси (шу жумладан, бронхиал астмаси) бўлган пациентларда.

·      Қуйидаги каби юқори қон кетиш хавфи билан боғлиқ патологик ҳолатларда:

-       юрак-қон томир тизими касалликлари:

-       ўткир ва ўткир ости инфекцион эндокардит;

-        оғир назорат қилинмайдиган артериал гипертензия;

-        аорта қатламланиши;

-        бош мия қон томирлари аневризми;

  • меъда-ичак йўлларининг аъзоларини эрозив-ярали шикастланишлари, жигар циррозида ва бошқа касалликларда қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши, меъда ва ингичка ичак дренажларидан узоқ вақт фойдаланиш, ярали колит, геморрой;
  • қон яратиш ва лимфатик тизим органлари касалликлари:

- лейкоз;

-  гемофилия;

- тромбоцитопения;

-  геморрагик диатез;

  • марказий нерв тизими касалликлари:

-       геморрагик инсульт;

-        бош мия жароҳати;

  • хавфли ўсмалар;
  • III антитромбин туғма танқислиги ва III антитромбин препаратлари билан ўрин босувчи даволаш (қон кетишлар хавфини камайтириш учун гепариннинг камроқ дозаларидан фойдаланиш керак).

·       Бошқа физиологик ва патологик ҳолатлар:

-       ҳайз кўриш даври;

-       хавф солувчи аборт;

-       туғишдан кейинги эрта давр;

-       оқсил-синтетик функциялар бузилишини ўз ичига олган оғир жигар касалликлари;

-        сурункали буйрак етишмовчилиги;

-        кўзларда, бош ёки орқа мияда яқинда бошдан кечирилган жарроҳлик аралашуви;

-        яқинда ўтказилган спинал (люмбал) пункция ёки эпидурал анестезияси;

-       пролифератив диабетик ретинопатия;

-        васкулитлар;

-        3 ёшгача бўлган болалар;

-        кекса ёш (60 ёшдан катта ёш, айниқса, аёллар) да эхтиёткорлик билан буюриш керак.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда ва  болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Эритма хиралашса  ёки чўкма хосил бўлган холатларда қўлланилмасин.

 
Dozirovkasi
Даволаш мақсадларида гепарин 15 ХБ/кг/соат (яъни, ўртача тана вазнига эга катта ёшдагилар учун – 1 минг ХБ/соат) дозада вена ичига томчилатиб инфузия шаклида буюрилади. Бевосита инфузиядан олдин, тез антикоагулянт самарага эришиш учун препарат 5 000 МЕ (1 мл) дозада вена ичига оқим билан юборилади. Агар вена ичига юборишнинг бирон-бир сабабга кўра амалга ошириш имкони бўлмаса, препарат тери остига суткасига 4 марта 10 000 ХБ (2 мл) дозадан юборилади. Суткалик доза 60-80 000 ХБ дан оширилмаслиги керак. Препарат фақат айрим ҳолатларда 10 кундан кўпроқ вақт давомида максимал суткалик дозада қўлланиши мумкин.

 

Олдини олиш мақсадларда гепарин тромбозлар олдини олиш учун қорин тери остига суткасига 2 марта 5000 ХБ (1 мл) дозадан юборилади.

Гепарин натрий дозаси қон қуюлиши кўрсаткичлари (ФҚТВ мақсадли даражаси 60-85 секунд) ҳисобга олинган ҳолда буюрилиши керак.

Даволаш давомийлиги тавсиялар ва қўллаш усулига боғлиқ. Вена ичига қўлланилганда даволашни оптимал давомийлиги 7-10 кунни ташкил этади, шундан кейин даволаш перорал антикоагулянтлар билан давом эттирилади (гепарин натрий билан даволашнинг 1-кунидан бошлаб ёки 5-кунидан 7-кунигача перорал антикоагулянтларни буюриш, гепарин натрий қўлланишини эса мажмуавий даволашнинг 4-5-кунида тўхтатиш тавсия этилади). Ён бош-сон веналари тарқалган тромбозларида Гепарин препарати билан узоқроқ даволаш курсларини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Алоҳида клиник вазиятларда гепарин натрий қўлланиши

·      ЭКГ да ST сегментининг турғун бўлмаган кўтарилишсиз ўткир коронар синдромида (ностабил стенокардия, ST сегменти кўтарилмаган миокард инфаркти)гепарин натрий ацетилсалицил кислотаси билан бирга миокард инфаркти ва ўлим ривожланиш хавфини камайтиради.

·      ЭКГ да ST сегменти кўтарилган миокард инфарктида гепарин натрий бирламчи тери орқали коронар реваскуляризацияда гликопротеин llb/IIla рецепторлари ингибиторлари билан биргаликда ва стрептокиназали тромболитик терапияда (реваскуляризация тез-тезлиги ортади) самарали. Шунингдек, Гепарин  болюсли вена ичига 70-100 ХБ/кг дозада (агар гликопротеинлар llb/IIla рецепторлари ингибиторлари қўлланиши режалаштирилмаётган бўлса) ёки 50-60 ХБ/кг дозада (гликопротеинлар llb/IIla рецепторлари ингибиторлари билан бирга қўлланганда) юборилади.

·      ST сегменти кўтарилган миокард инфарктида тромболитик терапия: Гепарин болюсли вена ичига 60 ХБ/кг дозада юборилади (максимал доза 4000 ХБ), кейин эса вена ичига инфузия орқали 24-48 соат давомида 12 ХБ/кг (1000 ХБ/соатдан кўп эмас) дозада юборилади. ФҚТВ мақсадли даражаси 50-70 секунд, бу нормадан 1.5-2.0 баравар юқоридир;  ФҚТВ назорат қилиш – терапия бошлангандан кейин 3, 6, 12 ва 24 соатдан кейин амалга оширилади.

·      Гепариннинг паст дозаларидан фойдаланиб жарроҳлик аралашувларидан кейин тромбоэмболик асоратлар олдини олиш:қорин тери бурмасига чуқур тери остига юборилади. Дастлабки доза – операция бошланишидан 2 соат олдин 5000 ХБ. Операциядан кейинги даврда – 7 кун давомида ёки пациентнинг ҳаракатчанлиги тўлиқ тиклангунгача (қайси бири олдинроқ бошланишига қараб) ҳар 8-12 соатда 5000 ХБ дозадан юборилади. Тромбоэмболик асоратларни олдини олиш учун Гепарин паст дозаларда қўлланганда ФҚТВни назорат қилиш шарт эмас.

·      Юрак-қон томир жарроҳлигида экстракорпорал қон айланиш тизимидан фойдаланиб амалга оширилган операцияларда қўлланиши: Гепариннинг дастлабки дозаси – энг камида 150 ХБ/кг. Кейинчалик 1 л инфузия эритмасига 30000 ХБ дозадан 15-25 томчи/минут тезликда узлуксиз вена ичига инфузия орқали юборилади. Умумий доза, одатда, 300 ХБ/кг ни (агар операциянинг тахмин қилинган давомийлиги 60 минутдан камроқ бўлса) ёки 400 ХБ/кг ни (агар операциянинг тахмин қилинган давомийлиги 60 минут ва ундан кўпроқ бўлса) ташкил этади.

·      Гемодиализда қўлланиши: Гепариннинг дастлабки дозаси – 25-30 ХБ/кг (ёки 10000 ХБ) вена ичига болюсли, кейинчалик 20000 ХБ/100 мл Гепарин 0.9% ли натрий хлорид эритмасида 1500-2000 ХБ/соат тезликда (агар гемодиализ учун тизимлар фойдаланиш бўйича қўлланмада бошқача кўрсатилмаган бўлса) узлуксиз инфузия орқали юборилади. 

·      Педиатрияда гепарин натрий қўлланиши: болаларда Гепарин қўлланиши бўйича адекват назорат қилинадиган тадқиқотлар ўтказилмаган. Тақдим этилган тавсиялар клиник тажрибага асосланган: дастлабки доза – 75-100 ХБ/кг вена ичига болюсли 10 минут давомида юборилади, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза: 1-3 ойлик ёшдаги болалар учун – 25-30 ХБ/кг/соат (суткасига 800 ХБ/кг), 4-12 ойлик ёшдаги болалар учун – 25-30 ХБ/кг/соат (суткасига 700 ХБ/кг), 1 ёшдан катта болалар учун – 18-20 ХБ/кг/соат (суткасига 500 ХБ/кг) вена ичига томчилатиб юборилади.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: қон кетиш аломатлари.

 

Даволаш: гепарин дозаси ошириб юборилиши туфайли пайдо бўлган кам қон кетишларда ушбу препарат қўлланишини тўхтатиш етарли бўлади. Кўп қон кетишларда гепариннинг ортиқча қисми протамин сульфати (100 ХБ гепарин натрийга 1 мг протамин сульфати) билан бартараф этилади. 1% (10 мг/мл) протамин сульфати эритмаси вена ичига жуда секин юборилади. Ҳар 10 минутда 50 мг (5 мл) дозадан кўпроқ протамин сульфати юборилиши мумкин эмас. Гепарин натрийнинг тез метаболизми ҳисобга олинган ҳолда, протамин сульфатининг талаб қилинадиган дозаси вақт ўтиши билан камаяди. Протамин сульфатининг керакли дозасини ҳисоб-китоб қилиш учун гепарин натрийнинг T1/2 вақти 30 минутни ташкил этади деб ҳисоблаш мумкин. Протамин сульфати қўлланганда ўлим ҳолати билан якунланган оғир анафилактик реакциялар қайд этилган, шу туфайли препарат анафилактик шокда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун жиҳозланган бўлинма шароитларидагина юборилиши керак. Гемодиализ самарали эмас.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Гепарин йўлдош тўсиқ орқали ўтмайди. Ҳозирги вақтгача ҳомиладорлик вақтида Гепарин қўлланиши оқибатида ҳомила ривожланишидаги иллатлар эҳтимолини тасдиқловчи маълумотлар йўқ: Гепариннинг эмбрио- ёки фетотоксик таъсирини тасдиқловчи ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар натижалари ҳам мавжуд эмас. Бироқ қон кетиши билан боғлиқ вақтидан олдин туғишлар ва беихтиёр абортлар хавфи ошиши тўғрисида маълумотлар бор. Ёндош касалликлари бўлган ҳомиладор аёлларда, шунингдек қўшимча даволанаётган ҳомиладорларда Гепарин қўлланганда асоратлар пайдо бўлиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак.

3 ойдан кўпроқ вақт давомида ҳар куни Гепариннинг юқори дозалари қўлланиши ҳомиладор аёлларда остеопороз ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Шу туфайли Гепариннинг юқори дозаларининг узлуксиз қўлланиши 3 ойдан оширилмаслиги керак.

Эпидурал анестезия антикоагулянт даволаш ўтказилаётган ҳомиладор аёлларда қўлланмаслиги керак. Қон кетиш пайдо бўлиши хавфида, масалан, хавфли абортда антикоагулянт терапия тавсия этилмайди.

Гепарин кўкрак сути билан ажралиб чиқмайди.

3 ойдан кўпроқ вақт давомида ҳар куни Гепариннинг юқори дозалари қўлланиши эмизикли аёлларда  остеопороз ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

 
 
Jigar faoliyati buzilganida
Оқсил-синтетик функция бузилиши билан оғир жигар касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
 
Buyrak faoliyati buzilganida

Сурункали буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.