Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Гепахол КАПСУЛА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Гепахол КАПСУЛА 250мг №20

67 000 so'mdan
(2045)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ЛЕКИНТЕРКАПС
Chiqarilish shakli
КАПС
Farma. Guruh
Гепатопротекторные препараты
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

капсула

Фармакологик хусусиятлари

Гепахол ўт-сафро кислотаси бўлиб, у кўп бўлмаган миқдорда одам ўт-сафро таркибига киради. Бошқа ўт-сафро кислоталари билан солиштирилганда заҳарсиз. Ичга қабул қилинганида ингичка ичакда сўрилади ва қон оқими билан жигарга тушади. Гепахол юқори концентрацияси холестеринли ўт-сафро тошларини эришига ёрдам беради. Самара асосан ўт-сафрода холестериннинг концентрациясини камайиш ҳисобига намоён бўлади, бу уни ўт-сафрога секрециясини ва ичакда сўрилишини сусайиши билан боғлиқ.

Гепахол гепатопротектор таъсир кўрсатиб жигар фаолиятига яхши таъсир қилади, бу жигарнинг турли касалликлари бўлган, шу жумладан ўт-сафронинг димланиб қолиши билан кечувчи касалликларда самарали қўллаш имконини беради. Шунингдек Гепахол аҳамиятли иммуномодулловчи таъсирига эгадир.

Қўлланилиши
  • Юқори операция хавфи бўлган беморларда ва литотрипсиядан кейин беморларда холестеринли ўт тошларини эритиш. Даволашнинг самарали шарти бўлиб, фаолият кўрсатаётган ўт пуфаги ва диаметри 2 см дан ошиқ; бўлмаган тоза радиотранспарант холестеринли тошларнинг бўлишидир;
  • I ва II босқичдаги бирламчи билиар цирроз;
  • Бирламчи склерозловчи холангит;
  • Гепатит (сурункали ва ўткир вирусли, сурункали аутоиммунлининг нотипик шакллари);
  • Алкоголсиз стеатогепатит;
  • Жигарнинг токсик шикастланишлари (шунингдек алкоголли, доривор);
  • Билиар диспепсия;
  • Ўт-сафрорефлюкс-гастрит ва эзофагит;
  • Муковисцидоз;
  • Ўт-сафро чикариш йўлларининг дискинезияси;
  • Сурункали опистархоз.
Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, чайнамасдан ва етарли миқдордаги сув билан бирга қабул килинади.

Доза ва даволашнинг давомийлиги шахсий белгиланади ва курсатмаларга, беморнинг долатини оғирлигига боғлиқ.Ўртача дозалари суткада 8-10 мг/кг 6-12 ой давомида.

Дозалашни қулай бўлиши учун қуйидаги маълумотларни ишлатиш мумкин:

 

Тана вазни Урсодеоксихол кислотаси Капсулалар сони
60 кг гача 500 мг 2
80 кг гача 750 мг 3
100 кг гача 1000 мг 4
100 кг дан куп 1250 мг 5

 

2 ёшдан ошган болалар учун дозани шифокор индивидуал белгилайди. Одатда кунига 10-20 мг/кг дозада буюрилади.

Катталарда ўт-сафро тошларини эритиш учун ва ўт-сафрони туриб колиши сабабли пайдо бўлган холатларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза пациентнинг вазнига қараб хар кўпи 2 дан 6 капсулагачани (суткада 10 мг/кг) ташкил қилади.

Одатда бир марта кечқурун қабул қилинади. Жигарнинг турли шикастланишларидаги холестатик синдромни даволашда суткалик доза пациентнинг вазнига боғлаш. Одатда бу урсодеоксихол кислотасини суткада 10-15 мг/кг, яъни 500-700 мгни (2-4 капсулалар) ташкил қилади.

Жигар циррозида доза суткада 8-10 мг/кг  ни ташкил қилади 6-12 ой давомида.

Ножўя таъсирлари

Гепахол етарли даражада пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Препарат қабул қилинганида пайдо бўладиган ножўя кўринишлар етарли даражада жиддий ҳисобланмайди. Ўз-ўзидан ўтиб кетувчи диареяни пайдо бўлиши, баъзида терини кичиши мумкин. Ўт-тошларини кальцийланиши мумкин. агар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолда препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан маслахатлашинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг фаол моддаси ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик бўлган шахслар;

Ўт қопи ва ўт-сафро йўлларининг яллиғланиш касалликларининг ўткир даврида бўлган пациентлар;

Ўт-сафро йўлларининг ўтказмаслиги;

Жигар циррозининг декомпенсация бўйича;

Ичакнинг яллиғланиши, Крон касаллиги;

Буйраклар ва жигар фаолиятининг бузилишлари

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гепахол препаратининг самарадорлиги, бўйича дори препаратлари билан бир вақтда, асосан меъданинг кислоталигини пасйтирадиган алюминий гидроксиди (антацидлар) сақловчи шунингдек холестерамин, холестирол сақловчи препаратлар қабул қилинганида пасайиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган препаратлар билан бир вақтда қўллаш керак бўлган холларда, уларни Гепахол қабул қилпдан 2 соат олдин ёки кейин қўллаш тавсия қилинади. Гепахол циклоспориннинг ичакдан сўрилишини пасайтириши мумкин. Шунинг учун бу препаратни бир вақтда қабул қилаётган одамларда циклоспориннинг даражасини назорат қилиш ва унинг дозасини тўғрилаш керак. Сизнинг даволовчи шифокорингиз шу вақтда қўллаётган ёки қўллашни бошламоқчи бўлган барча дорилар тўғрисида хабардор бўлиши керак. Гепахол билан даволанаётганда хар қандай дори препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслахатлашинг.

Махсус кўрсатмалар

Даволашнинг биринчи 3 ойи вақтида лаборатория назоратини мунтазам ойда 1 марта ўтказиш керак. Ўт-сафро тошларининг холатиУТТ- текшириш ёрдамида 6 ойда 1 марта кузатилади.

Агарда тез-тез билиар санчикдар аниқланганда, шунингдек агарда ўт-сафро пуфагининг экскретор фаолиятининг сақланганлиги исботланмаган холларда препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

Дозалашни мураккаблиги туфайли 2 ёшгача бўлган болаларда буюрилмайди. Препарат юқори диққатни, харакат координациясини, тезкор реакцияни (автомобилни хайдаш, автоматик станоклар ва бошқаларга хизмат кўрсатиш каби фаолият турларига таъсир кўрсатмайди).

Дозани ошириб юборилишида ёки болани тасодифан препаратни қабул қилган холида шифокор билан маслахатлашинг.

Препаратни хомилага негатив таъсирини исботланмаганлигини ҳисобга олиб, даволашни фертил ёшдаги аёлларга гормонал дориларга қарши препаратлар билан бир вақтда бюриш мумкин.

Гепахол аёлларда хомиладорлик даврида куллаш тугрисидаги карорни даволовчи шифокор кабул килади. Лактация даврида Гепахол фадат у жуда зарур булган холларда макулланади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.