Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Гемцитабин ЛИОФИЛИЗАТ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Гемцитабин ЛИОФИЛИЗАТ ДЛЯ ИНЪЕКЦИЙ 1000мг №1

620 000 so'mdan
(1449)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Gemcitabine
Ishlab chiqaruvchi
Medac
Chiqarilish shakli
ЛИОФ Д/ИНф
Farma. Guruh
Противоопухлевые препараты
Dori tafsilotlari
Дори шакли:
Таркиби:
Таърифи:
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш  шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли:

 инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

 

Таркиби:

Препарат сақловчи 1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда:

Гемцитабин гидрохлориди            227,7 мг                     1138,5 мг                   1707,8 мг

(гемцитабинга мос келади)            200 мг                        1000 мг                      1500 мг

Ёрдамчи моддалар:

Маннитол                                         200 мг                        1000 мг                      1500 мг

Натрий ацетати тригидрати                       20,73 мг                     103,5 мг                     155,5 мг

Натрий гидроксиди                         q.s. (рН ни 2,7-3,3 гача етказиш учун)

Хлорид кислотаси                           q.s. (рН ни 2,7-3,3 гача етказиш учун)

 

Таърифи:

 оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилинган масса ёки кукун.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

ўсмаларга қарши восита, антиметаболит.

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ўсмаларга қарши восита, пиримидин гуруҳига мансуб антиметаболит, ДНК синтезини сусайтиради. Хужайраларга S ва G1/S фазаларида таъсир қилиб, циклоспецификлик намоён қилади. Нуклеозидкиназалар таъсири остида фаол дифосфат ва трифосфат нуклеозидларгача хужайраларда метаболизмга учрайди. Дифосфат нуклеозидлар рибонуклеотидредуктазанинг (ДНК синтези учун зарур дезоксинуклеозидтрифосфатларни ҳосил бўлишини катализация қилувчи ягона фермент) таъсирини ингибиция қилади. Трифосфат нуклеозидлар ДНК занжирига (камроқ даражада РНК га) кириб олиш хусусиятига эга, бу ДНКни кейинги синтезини тўхташига ва хужайрани программалаштирилган нобуд бўлиши (апоптоз) га олиб келади.

Гемцитабин шунингдек ҳатто цитотоксик концентрацияларга нисбатан пастроқ концентрацияларда ҳам кучли радиосенсибилизация қилувчи восита ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Гемцитабиннинг плазмадаги максимал концентрациясига (3,2 мкг/мл дан 45,5 мкг/мл гача) инфузия якунлангандан 5 минутдан кейин эришилади. Дозаларни бир марта ва кўп марта юбориш билан ўтказилган тадқиқотларнинг фармакокинетик таҳлили тақсимланиш ҳажми жинсга сезиларли даражада боғлиқлигини кўрсатди. Гемцитабинни плазмадаги оқсиллар билан боғланиши аҳамиятсиз даражада.

Гемцитабин организмда цитидиндезаминазалар таъсири остида жигарда, буйракда, қон ва бошқа тўқималарда тез метаболизмга учрайди, бунинг натижасида гемцитабин моно-, ди- ва трифосфатлари (dFdCMP, dFdCDP и dFdCTP) ҳосил бўлади, улардан dFdCDP ва dFdCTP фаол ҳисобланади.

Гемцитабин организмдан асосан фаол бўлмаган метаболити 2′-дезокси-2′,2′-дифторуридин кўринишида сийдик билан чиқарилади. Вена ичига юборилган дозанинг 10% дан камроғи сийдикда ўзгармаган гемцитабин кўринишида аниқланади. Соатига 30 л/м2 дан 90 л/м2 гача ўзгариб турувчи тизимли клиренси пациентнинг ёши ва жинсига боғлиқ; эркакларга нисбатан аёлларда чиқарилиш тезлиги тахминан 25% га паст; эркакларда ҳам, аёлларда ҳам чиқарилиш тезлиги ёш ўтган сари секинлашади.

Ярим чиқарилиш даври 42 минутдан 94 минутгача ўзгариб туради. Тавсия этилган дозалаш тартибига риоя қилинганда гемцитабинни тўлиқ чиқарилиши инфузия бошидан 5-11 соат давомида амалга ошади. Гемцитабин хафтада бир марта юборилганда организмда тўпланмайди.

Гемцитабин ва паклитаксел билан мажмуавий даволаш

Гемцитабин ва паклитаксел бирга юборилганида препаратларнинг фармакокинетикаси ўзгармайди.

Гемцитабин ва карбоплатин билан мажмуавий даволаш

Гемцитабин ва карбоплатин бирга юборилганида гемцитабиннинг фармакокинетикаси ўзгармайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Енгил ёки ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига
30-80 мл) гемцитабиннинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

 

Қўлланилиши
  • Цисплатин билан мажмуада биринчи қатор даволаш сифатида, шунингдек 2 га тенг функционал статусга эга кекса пациентларда монотерапия сифатида маҳаллий тарқалган ёки метастатик майда хужайрали бўлмаган ўпка раки.
  • Антрациклинларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда уларни қўшиш билан неоадъювант ва/ёки адъювант даволаш ўтказилгандан кейин паклитаксел билан мажмуавий даволаш таркибида резекция қилиб бўлмайдиган, маҳаллий қайталанувчи ёки метастатик сут бези раки.
  • Маҳаллий тарқалган ёки метастатик урогенитал рак (қовуқ, буйрак жоми, сийдик чиқариш канали, уретра раки).
  • Платина сақловчи препаратлар асосида биринчи қатор даволаш ўтказилгандан кейин касалликни авж олиши кузатилган пациентларда монотерапия сифатида ёки карбоплатин билан мажмуада маҳаллий тарқалган ёки метастатик тухумдонларнинг эпителиал раки.
  • Меъда ости безининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик раки.
  • Бачадон бўйнининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик ракида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Гемцитабин 30 минут давомида вена ичига томчилаб юборилади.

Ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки

Монотерапия: препаратнинг тавсия этилган дозаси – ҳар 28 кунлик циклнинг 1, 8 ва 15-чи куни 1000 мг/м2.

Цисплатин билан мажмуавий даволаш: препаратнинг тавсия этилган дозаси – ҳар 21 кунлик циклнинг 1-чи ва 8-чи куни 1250 мг/м2 ёки ҳар 28 кунлик циклнинг 1-чи, 8-чи ва 15-чи куни 1000 мг/м2. Цисплатин гемцитабин инфузиясидан кейин сувли юклама фонида циклнинг 1-чи куни 70-100 мг/м2 дозада юборилади.

Карбоплатин билан мажмуавий даволаш: препаратнинг тавсия этилган дозаси – ҳар 21 кунлик циклнинг 1-чи ва 8-чи куни 1000 мг/м2 ёки 1200 мг/м2. Карбоплатин гемцитабин инфузиясидан кейин циклнинг 1-чи куни AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) 5,0 мг/мл*минут дозада юборилади.

Сут бези раки

Мажмуавий даволаш: антрациклинларни ўз ичига олувчи неоадъювант даволагандан кейин касаллик авж олганда 1-чи қатор даволаш сифатида; препаратнинг тавсия этилган дозаси – ҳар 21 кунлик циклнинг 1-чи куни гемцитабинни юборишдан олдин тахминан 3 соат давомида томчилаб юбориладиган 175 мг/м2 дозадаги паклитаксел билан бирга 1-чи ва 8-чи куни 1250 мг/м2.

Урогенитал рак

Монотерапия: препаратнинг тавсия этилган дозаси – ҳар 28 кунлик циклнинг 1, 8 ва 15-чи куни 1250 мг/м2.

Мажмуавий даволаш: препаратнинг тавсия этилган дозаси – ҳар 28 кунлик циклнинг 1-чи ёки 2-чи куни гемцитабинни инфузиясидан кейин дарҳол юбориладиган 70 мг/м2 дозадаги цисплатин билан бирга 1-чи, 8-чи ва 15-чи куни 1000 мг/м2.

Тухумдонларнинг эпителиал раки

Монотерапия: препаратнинг тавсия этилган дозаси – ҳар 28 кунлик циклнинг 1-чи, 8-чи ва 15-чи куни 800-1250 мг/м2.

Мажмуавий даволаш: препаратнинг тавсия этилган дозаси – ҳар 21 кунлик циклнинг 1-чи куни гемцитабинни инфузиясидан кейин дарҳол юбориладиган AUC 4,0 мг/мл*минут дозадаги карбоплатин билан бирга 1-чи ва 8-чи куни 1000 мг/м2.

Меъда ости бези раки

Монотерапия: препаратнинг тавсия этилган дозаси – 7 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта 1000 мг/м2, кейинчалик бир ҳафта танаффус билан.

Бачадон бўйни раки (маҳаллий тарқалган ёки метастатик)

Мажмуавий даволаш: маҳаллий тарқалган (неоадъювант) ва метастатик ракда гемцитабин ҳар 28-кунлик циклнинг 1-чи ва 8-чи куни 1250 мг/м2 дозада юборилади. Цисплатин гипергидратация фонида гемцитабин юборилгандан кейин циклнинг 1-чи куни 70 мг/м2 дозада юборилади.

Гематологик токсиклик кўринишлари туфайли препаратнинг дозасига тузатиш киритиш

Даволаш циклининг бошида

Кўрсатмалардан қатъий равишда препаратни ҳар бир юборишдан олдин тромбоцитлар ва гранулоцитлар сонини баҳолаш керак.

Даволашни бошлаш учун шарт бўлиб нейтрофилларнинг мутлоқ сони камида 1500/мкл ва тромбоцитларнинг сони камида 100000/мкл ҳисобланади.

Даволаш циклини ўтказиш вақтида гематологик токсиклик ривожланган ҳолларда гемцитабиннинг дозаси камайтирилиши ёки қуйидаги тавсияларга мувофиқ уни юбориш кечиктирилиши мумкин:

Қовуқ раки, ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки ва меъда ости бези ракини даволаганда монотерапия сифатида ёки цисплатин билан мажмуада қўлланилаётган гемцитабиннинг дозасини модификация қилиш

Нейтрофилларнинг мутлоқ сони (1 мкл да)

Тромбоцитлар сони

(1 мкл да)

% стандарт дозадан

    >1000                         ва

>100000

100

500-1000                    ёки

50000-100000

75

<500                           ёки

<50000

Юборишни кечиктириш*

* нейтрофиллар сони 500/мкл гача ва тромбоцитлар сони 50000/мкл гача ошганда гемцибатинни цикл доирасида юборишни давом эттириш мумкин.

Сут бези ракини даволаганда паклитаксел билан мажмуада қўлланилаётган гемцитабиннинг дозасини модификация қилиш

Нейтрофилларнинг мутлоқ сони (1 мкл да)

Тромбоцитлар сони

(1 мкл да)

% стандарт дозадан

≥1200                         ва

>75000

100

1000 – <1200              ёки

50000-75000

75

700 – <1000                ва

≥50000

50

  <700                         ёки

<50000

Юборишни кечиктириш*

* Цикл доирасида даволаш такроран бошланмайди.

Гемцитабинни навбатдаги юбориш нейтрофилларнинг сони камида 1500/мкл ва тромбоцитларнинг сони 100000/мкл гача тиклангандан кейин навбатдаги циклнинг 1-чи куни амалга ошади.

Тухумдон ракини даволаганда карбоплатин билан мажмуада қўлланилаётган гемцитабиннинг дозасини модификация қилиш

Нейтрофилларнинг мутлоқ сони (1 мкл да)

Тромбоцитлар сони

(1 мкл да)

% стандарт дозадан

>1500                         ва

≥100000

100

1000 – 1500                ёки

75000 – 100000

50

  <1000                       ёки

<75000

Юборишни бекор қилиш*

* Цикл доирасида даволаш такроран бошланмайди.

Гемцитабинни навбатдаги юбориш нейтрофилларнинг сони камида 1500/мкл ва тромбоцитларнинг сони 100000/мкл гача эришилгандан кейин навбатдаги циклнинг 1-чи куни амалга ошади.

Агар аввалги циклда қуйидагилар кузатилган бўлса, гемцитабиннинг навбатдаги циклдаги дозаси барча кўрсатмалар юзасидан 25% га камайтирилиши керак:

  • 5 кундан ортиқ давом этаётган нейтрофилларнинг мутлоқ сонини <500/мкл пасайиши,
  • 3 кундан ортиқ давом этаётган нейтрофилларнинг мутлоқ сонини <100/мкл пасайиши,
  • фебрил нейтропения,
  • тромбоцитлар сонини <25000/мкл пасайиши,
  • гематологик токсиклик туфайли цикл 1 ҳафтадан кўпроққа кечиктирилиши мумкин.

Гематологик бўлмаган токсиклик кўринишлари туфайли препаратнинг дозасига тузатиш киритиш

Гематологик бўлмаган токсикликни аниқлаш учун физикал кўрик ва жигар ва буйрак фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак. Пациентга буюрилган препаратнинг токсиклик кўринишларининг даражасига қараб ҳар бир навбатдаги циклда ёки бошланган цикл давомида препаратнинг дозаси камайтирилиши мумкин. Кўнгил айниши/қусишдан ташқари гематологик токсикликнинг оғир даражасида (3 ёки 4 даражаси) даволовчи шифокорнинг қарорига мувофиқ гемцитабин билан даволашни тўхтатиш ёки дозасини камайтириш керак. Даволашни қайта бошлаш хусусидаги қарорни шифокор қабул қилади.

Юбориш усули

Гемцитабинни инфузион юбориш пациентлар томонидан одатда яхши ўзлаштирилади ва амбулатор шароитда ўтказилиши мумкин. Экстравазация ҳолатларида инфузия тўхтатилади ва бошқа венага препаратни юбориш қайта бошланади. Гемцитабин юборилгандан кейин пациент бир қанча вақт давомида кузатилиши керак.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: жигар етишмовчилиги ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда гемцитабинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бу тоифадаги пациентларда препаратни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Ўртача оғирлик даражадаги буйрак етишмовчилиги (калавалар фильтрацияси тезлиги минутига 30 мл дан 80 мл гача) гемцитабиннинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Кекса (>65 ёш) пациентлар: гемцитабин 65 ёшдан ошган пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Ушбу популяция учун препаратнинг дозасини ўзгартириш бўйича махсус тавсиялар йўқ.

Болалар (<18 ёш): ушбу популяцияда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича етарли маълумотлар йўқлиги туфайли, гемцитабинни 18 ёшгача бўлган болаларга буюриш тавсия этилмайди.

Инфузия учун эритма тайёрлаш бўйича тавсиялар

Эритувчи сифатида фақат натрий хоридининг 0,9% ли консервантсиз эритмаси ишлатилади.

Препарат эритмасини тайёрлаш учун флаконга инъекция учун 0,9% ли натрий хлоридининг керакли миқдори (қуйида жадвалда кўрсатилган миқдордан кам эмас) секин юборилади ва ичидагиси тўлиқ эригунча эҳтиёткорлик билан чайқатилади.

Флакондаги препаратнинг дозаси

Инъекция учун 0,9% ли натрий хлоридининг керакли миқдори

Тайёрланган эритманинг хажми

Эритмадаги гемцитабиннинг концентрацияси

200 мг

5 мл

5,26 мл

38 мг/мл

1000 мг

25 мл

26,3 мл

38 мг/мл

1500 мг

37,5 мл

39,5 мл

38 мг/мл

Тайёрланган эритма тиниқ бўлиши керак.

Гемцитабиннинг тайёрланган эритмасининг максимал концентрацияси 38 мг/мл дан ошмаслиги керак, чунки юқорироқ концентрацияларда препарат тўлиқ эримаслиги мумкин.

Препаратнинг керакли дозасини сақловчи гемцитабиннинг тайёрланган эритмасини юборишдан олдин 30 минутлик вена ичига инфузия учун етарли миқдордаги натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилади.

Препаратни парентерал юборишдан олдин унда эримаган заррачалар йўқлигига ва эритмани рангини ўзгармаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Препаратнинг тайёрланган эритмаси фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Препаратнинг ишлатилмаган миқдори утилизация қилиниши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолатларга нисбатан кўпроқ учраган ножўя реакциялар қуйидаги градацияга мувофиқ санаб ўтилган: жуда тез-тез (>10%); тез-тез (>1% дан <10% гача); тез-тез эмас (>0,1% дан <1% гача); кам ҳолларда (>0,01% дан <0,1% гача); жуда кам ҳолларда (<0,01%).

Қон яратиш аъзолари томонидан: тез-тез – лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, анемия; тез-тез эмас – фебрил нейтропения; жуда кам ҳолларда – тромбоцитоз.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, “жигар” трансаминазалари (аспартатаминотрансфераза, аланинаминотрансфераза), ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши; тез-тез – анорексия, диарея, қабзият, стоматит, билирубин концентрациясини ошиши; кам ҳолларда – гамма-глутамилтрансфераза фаоллигини ошиши; мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – ишемик колит, жигарни токсик шикастланиши, шу жумладан ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда тез-тез – енгил даражадаги гематурия ва протеинурия; мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – ўткир буйрак етишмовчилиги, гемолитико-уремик синдромга ўхшаш клиник белгилар ва симптомлар (гемоглобинни пасайиши, тромбоцитопения, қон зардобида билирубин, креатинин, мочевина ва/ёки лактатдегидрогеназа даражасини ошиши).

Тери ва тери ҳосилалари томонидан: жуда тез-тез – қичишиш билан кечувчи тери тошмаси, алопеция; тез-тез – тери қичишиши, кўп терлаш; кам ҳолларда – яра пайдо бўлиши, пуфакларни ҳосил бўлиши; жуда кам ҳолларда – яққол тери реакциялари, шу жумладан десквамация ва буллёз тошма; мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – Лайелл синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми.

Нафас тизими томонидан: жуда тез-тез – ҳансираш; тез-тез – йўтал, ринит; тез-тез эмас – бронхоспазм, интерстициал пневмония; тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – ўпка шиши, ўткир респиратор дистресс синдром.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – артериал босимни пасайиши, миокард инфаркти, тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – аритмия (асосан суправентрикуляр), юрак етишмовчилиги, периферик васкулит ва гангренанинг клиник белгилари.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, юқори уйқучанлик, уйқусизлик; тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – инсульт.

Бошқалар: жуда тез-тез – лоҳаслик ҳисси, гриппсимон синдром, периферик шишлар; тез-тез – тана ҳароратини ошиши, қалтираш, астения, белда оғриқ, миалгия; кам ҳолларда – юзни шиши, юбориш жойида реакция; жуда кам ҳолларда – анафилактик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Фаол моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик,
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври,
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича етарли маълумотларни йўқлиги).

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилиши, суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши (шу жумладан, ёндош нур билан ёки химиотерапия фонида), анамнезида юрак-қон томир касалликлари, жигарнинг метастатик шикастланиши, гепатит, алкоголизм, бир вақтда нур билан даволаганда, вирусли, замбуруғли ёки бактериал ўткир инфекцион касалликлар (шу жумладан, сувчечак, ўраб олувчи темиратки) да эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гемцитабиннинг ўзаро таъсири бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган.

Нур билан даволаш

Ёндош нур билан даволаш (гемцитабинни юбориш билан бир вақтда ёки даволашни бошлашдан олдин <7 кун интервал билан): ушбу ҳолатда даволашнинг токсиклиги кўпгина омилларга, шу жумладан гемцитабиннинг дозаси ва уни юбориш тез-тезлиги, нурлантириш дозаси, нур билан даволаш усули, нурлантирилаётган тўқиманинг характери ва унинг хажмига боғлиқ. Гемцитабин радиосенсибилизация қилувчи фаолликка эга эканлиги намойиш этилган. Кўкрак қафасига терапевтик нурлантириш билан бирга кетма-кет 6 хафта давомида 1000 мг/м2 дозада гемцитабин қабул қилган ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки бўлган пациентлар иштирокидаги бир тадқиқотда шиллиқ қаватни оғир ва ҳаёт учун потенциал хавф солувчи яллиғланиши, айниқса нурлантирилаётган тўқиманинг катта хажми (нурлантирилаётган тўқиманинг медианаси 4795 см3) асосан эзофагит ва пневмонит кўринишидаги аҳамиятли токсиклик аниқланган. Кейинги тадқиқотларда гемцитабиннинг пастроқ дозалари ва нур билан даволаш бирга пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади ва олдиндан айтиб бўладиган токсиклик профили билан характерланади. Шундай қилиб, II фаза бир тадқиқотда ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки бўлган пациентлар 60 Гр дозада нур билан даволаш гемцитабин (600 мг/м2 4 марта) ва цисплатинни (80 мг/м2 2 марта) 6 хафта давомида бирга юбориш билан олиб борилган.

Кетма-кет даволаш (>7 кун танаффус): мавжуд бўлган маълумотлар бўйича, нур билан давошдан камида 7 кун олдин ёки уни якунлагандан кейин 7 кундан кейинроқ гемцитабинни юбориш нурлантиришдан кейин химиопрепаратни юбориш билан боғлиқ терини шикастлашидан ташқари, токсикликни ошиши билан кечмаган.

Гемцитабин билан даволаш нур билан даволашдан 7 кундан кейин ёки нур билан боғлиқ барча ўткир реакциялар бартараф этилгандан кейин бошланиши мумкин.

Гемцитабинни ва нур билан ҳам ёндош, ҳам кетма-кет юборишда нурлантирилаётган тўқиманинг нур билан боғлиқ шикастланиши (масалан, эзофагит, колит ва пневмонит) кузатилиши мумкин.

Иммунодепрессантлар (азатиоприн, хлорамбуцил, глюкокортикостероидлар, циклофосфамид, циклоспорин, меркаптопурин) инфекциялар ривожланиши хавфини оширади.

Ўзаро таъсирнинг бошқа турлари

Тирик вирусли вакциналар билан бир вақтда қўлланилганда вакцина вирусининг репликация жараёнини жадаллашиши, унинг ножўя/нохуш самараларини кучайиши ва/ёки вакцинани юборишга жавобан бемор организмида антителаларни ишлаб чиқарилишини камайиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун тизимли, эҳтимол ўлимга олиб келувчи асоратлар туфайли, айниқса иммун статуси пасайган беморларда гемцитабин ва бундай вакциналарни юбориш орасидаги интервал беморнинг иммун статусига қараб камида 3 ой ва ундан кўпроқни (12 ойгача) ташкил этиши керак.

Номутаносиблик

Гемцитабиннинг мутаносиблик бўйича тадқиқотлари ўтказилмаган.

Гемцитабинни бошқа дори препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Гемцитабин билан даволашни фақат ўсмаларга қарши химиотерапия ўтказиш тажрибасига эга шифокор кузатуви остида олиб бориш мумкин.

Гемцитабинни ҳар бир юборишдан олдин қонда тромбоцитлар, лейкоцитлар ва гранулоцитларнинг миқдорини назорат қилиш керак. Препарат чақирган суяк кўмиги фаолиятини сусайиши белгилари кузатилганда даволашни тўхтатиш ёки дозага тузатиш киритиш керак.

Одатда суяк кўмиги фаолиятини сусайиши қисқа муддатли характерга эга, дозани камайтиришни талаб этмайди ва даволашни тўхтатиш заруратига кам ҳолларда олиб келади.

Гемцитабин билан даволаш тўхтатилгандан кейин периферик қон кўрсаткичлари ёмонлашишда давом этиши мумкин.

Гемцитабинни ўсмаларга қарши бошқа химиопрепаратлар билан мажмуада қўлланилганида суяк кўмиги фаолиятини кумулятив сусайиши хавфини эътиборга олиш керак.

Беморни текшириш ва буйрак ва жигар фаолиятини баҳолашни мунтазам олиб бориш керак.

Жигар метастазлари, гепатитда ва анамнезида алкоголизмга, шунингдек жигар циррозида гемцитабинни юбориш  жигар етишмовчилиги ривожланиши хавфини оширади.

Гемцитабин билан даволаш фонида нафас тизими томонидан нохуш кўринишлар ривожланиши белгилари пайдо бўлганида (масалан, ўпка шиши, интерстициал пневмонит ёки катталарда дистресс-синдром) даволашни тўхтатиш ва тегишли даволаш буюрилиши керак.

Тромбоцитопения, билирубин, креатинин, азот мочевинасининг зардобдаги даражасини ошиши ёки лактатдегидрогеназа фаоллигини ошиши билан кечувчи гемоглобин даражасини тез пасайиши каби микроангиопатик гемолитик анемиянинг биринчи белгилари намоён бўлганида гемцитабинни бекор қилиш керак.

Инфузия давомийлиги ва юборишлар тез-тезлигини ошириш токсикликни ошишига олиб келади.

Анамнезида нур билан даволаш ўтказилган бўлса, тери реакциялари хавфи ошади.

Токсиклик даражасига қараб дозани ҳар бир цикл давомида ёки янги цикл бошида босқичма-босқич камайтириш мумкин.

Гемцитабин билан даволаш вақтида ва даволаш тугаганидан 6 ойдан кейин контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланиш керак. Ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ бепуштлик хавфи туфайли, гемцитабин қабул қилаётган эркаклар даволашни бошлашдан олдин спермани консервация қилиш тавсия этилади.

Натрий миқдори назорат қилинаётган парҳезга риоя қилаётган пациентларни даволаганда препаратда қуйидаги миқдорда натрийни мавжудлигини эътиборга олиш керак:

200 мг Гемцитабин медак флакони 3,5 мг (<1 ммоль) натрий сақлайди;

1000 мг Гемцитабин медак флакони 17,5 мг (<1 ммоль) натрий сақлайди;

1500 мг Гемцитабин медак флакони 26,3 мг (<1 ммоль) натрий сақлайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Гемцитабин билан даволашни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас, лекин юқори уйқучанлик каби препаратнинг айрим ножўя таъсирлари шундай ҳаракатларни бажаришга таъсир этиши мумкин. Гемцитабин билан даволаш даврида транспорт воситаларини бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: миелодепрессия, парестезия, яққол тери тошмаси.

Гемцитабинни ҳар 2 ҳафтада 5700 мг/м2 дозада 30 минут давомида томчилаб вена ичига юборилганда дозани ошириб юборилиши кузатилмаган.

Гемцитабин учун антидот номаълум.

Гемцитабиннинг дозасини ошириб юборишга гумон бўлганда цитопения даражасини назорат қилиш ва зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш  шакли

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

200 мг, 1000 мг ёки 1500 мг дан гемцитабин хлорбутил резина тиқин билан беркитилган ва полимер ҳимоя қалпоқчаси билан алюмин қалпоқча билан беркитилган рангсиз шиша
(I тип Е.Ф.) флаконда. Флаконга этикетка ёпиштирилади.

Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.