Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Гемороль СВЕЧИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Гемороль СВЕЧИ №12

73 700 so'mdan
(3817)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Hemorol
Ishlab chiqaruvchi
ГЕРБАПОЛ
Chiqarilish shakli
СУПП
Farma. Guruh
Средство для лечения геморроя
Dori tafsilotlari
Dozirovkasi
Bolalar uchun qo'llanilishi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Dori shakli
Tarkibi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Maxsus saqlash sharoitlari
Ehtiyot choralari
Dozirovkasi
Катталарга кечасига 1 шамчадан ректал юборилади, оғир ҳолатларда кунига 2-3 шамчадан буюрилади.

 

Шамчаларни оғриқ симптомлари йўқолгунича қўллаш мумкин, лекин 7 кундан ошмаслиги керак.

Шамчани плёнкадан чиқазиб олиш учун плёнкани шам учидан вертикал кесиб ва куч билан йиртиш керак.

 
Bolalar uchun qo'llanilishi
ГЕМОРОЛЬ® препаратини болаларда қўлланиши: хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

 

 

 
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратни тавсия қилингандан ортиқ дозада қабул қилинганида ёки кўрсатилган қўллаш усулига мос келмаган усул билан қабул қилинганда, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

 

 

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Ҳомиладорлик: ҳомиладорлик даврида аёлларда қўллаш мумкин эмас.

 

Эмизиш даври: эмизикли аёлларда препаратнинг хавфсизлиги текширилмаган, шунинг учун препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

 
 
Dori shakli
Ўрам 12 шамча сақлайди.
 
 
Tarkibi
Таъсир этувчи моддалар:

Matricariae extractum spissum (3:1); экстрагент вода очищенная                      50 мг;

Belladonnae radicis extractum spissum (4:1); экстргент: этанол 70% v/v            20 мг;

Extractum compositum spissum (4:1) ex: Cytisi scoparii herba,

Hippocastani cortice, Tormentillae rhizomate, Millefolii herba

эстрагент: этанол 40% v/v                                                                                     80 мг;

Benzocainum                                                                                                           100 мг;

Ёрдамчи моддалар:

Глицерин (Е422)                                                                                                    150 мг;

Каттиқ ёғ                                                                                                                2 г гача.                                                                                                                  до 
 
Nojo'ya samaralari
ГЕМОРОЛЬ®  препаратини қўлланганда ножўя таъсирлар аниқланмаган, лекин улар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Қичишиш ёки қизариш пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар юз берса ёки касаллик симптомлари зўрайган ҳолларида препаратни қўллашни тўхтатиш  ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

 
Maxsus shartlar
Препаратни қўллашдан аввал касалликни сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Катта геморроидал тугунларда шамчани қиритгандан кейин босганда, шам эригунга қадар давом этадиган (тахминан 5-10 минут) оғриқ пайдо бўлиши мумкин

 
Qo'llanilishi
Гемороль бу геморрой учун характерли бўлган симптомларни даволаш учун қўлланадиган ректал суппозиторийдир.

 

Гемороль тўғри ичакнинг шиллиқ қаватини сурункали яллиғланишида, тўғри ичакнинг шиллиқ қаватини таъсирланишида ва ёриқларида қўлланилади.

Гемороль суппозиторийлари бензокаиннинг оғриқ қолдирувчи таъсири туфайли оғриқни бартараф этади. Препарат шунингдек маҳаллий буриштирувчи, яллиғланишга қарши ва спазмолитик таъсирга эга компонентлар сақлайди. 

Препарат, келтирилган кўрсатмалар бўйича анъанавий қўллаш учун мўлжалланган ва унинг самарадорлиги узоқ давомида қўллашга ва тажрибага асосланган.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Препаратни 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган ва улар кўрмайдиган жойда сақлансин.

Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўллаш мумкин эмас.

 
Ehtiyot choralari

Препаратни қўллашдан аввал касалликни сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Катта геморроидал тугунларда шамчани қиритгандан кейин босганда, шам эригунга қадар давом этадиган (тахминан 5-10 минут) оғриқ пайдо бўлиши мумкин ГЕМОРОЛЬ® препаратини болаларда қўлланиши: хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни болаларда қўллаш тавсия қилинмайди. Ҳомиладорлик: ҳомиладорлик даврида аёлларда қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даври: эмизикли аёлларда препаратнинг хавфсизлиги текширилмаган, шунинг учун препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди. Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш: ГЕМОРОЛЬ® автотранспортни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.