Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Гексоларин РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Гексоларин РАСТВОР 0,1% 50МЛ №1

18 500 so'mdan
(2020)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
АСЕПТИКА
Chiqarilish shakli
Р-Р
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун эритма

 

Таркиби:

1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: гексетидин – 1,0 мг

ёрдамчи моддалар: 96% ли этанол, натрий сахарини, полисорбат-80 (твин-80), ментол (левоментол), метилсалицилат, лимон кислотаси, анис мойи, қалампир ялпиз мойи, тозаланган сув.

 
 
Dori shakli
0,1% ли эритма. 50 мл дан  мустаҳкамланган бураладиган пластмасса қопқоқчали, полимер флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.
 
Farmakodinamikasi
Антибактериал ва замбуруғларга қарши фаоллиги.

 

Гексетидин микроорганизмларнинг граммусбат ва грамманфий штаммларига, ҳам аэроб, ҳам анаэробларга нисбатан антибактериал таъсирга эга.

Аэроб штаммларга нисбатан асосан бактериостатик таъсирга эга эканлигини, бактерицид таъсири эса кучсиз эканлигини таъкидлаш лозим. Анаэроб штаммларга нисбатан эса гексетидин яққол бактерицид таъсирга эга.

Таъсир механизми тиамин билан рақобатли таъсирдан иборат: гексетидинни тузилиши микроорганизмларни ўсиши учун керак бўлган тиаминни тузилиши билан ўхшаш.

 
 
Farmakokinetikasi
Фаол модда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида мустаҳкам жойлашади, у ерда аста-секин эркинлашади.
 
Nojo'ya samaralari
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан эшакеми, ангионевротик шиш, ларингоспазм, бронхоспазм.

 

Нерв тизими томонидан: агевзия, дисгевзия, таъмни ҳис қилишини 48 соат давомида ўзгариши (“ширинни” ҳис қилиш икки маротаба “аччиқни” ҳис қилишга ўзгариши мумкин).

Нафас тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан: йўтал, ҳансираш, томоқни қирилиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, дисфагия, сўлак безларини катталашуви, ютинганда оғриқ.

Препаратни тасодифан ютиб юборилганда меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари, энг аввало кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик контакт дерматит, тери реакциялари (тошма).

Умумий бузилишлар ва маҳаллий кўринишлар: Маҳаллий реакциялар-  тишларни ва тил рангини қайтувчан ўзгариши, шиллиқ қаватни сезувчанилиги, хусусан –ачишиш, карахтланиш ҳисси, тил ва/ёки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини таъсирланиши (оғриқ, қизиб кетиш ҳисси, қичишиш), сезувчанликни пасайиши, шиллиқ қаватини парестезияси, яллиғланиш, пуфакчалар, шиллиқ қаватида яраларни пайдо бўлиши, теккан жойида шиш, бурун/томоқ шиллиқ қаватини қуриши.

Бирон-бир ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 
Maxsus shartlar
Препарат этанол сақлаганлиги туфайли уни қўлланганда ютиб юбормаслик, кўзга тушишидан сақланиш, жигар касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

 

Препаратани тутқаноғи бўлган пациентларга  эҳтиёткорлик билан  қўллаш лозим.

Препарат болаларда тутқаноқ бўсағасини камайтириши ва тиришишларни чақириши мумкин.

Аллерегияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан  қўллаш лозим.

Левоментол бўлганлиги туфайли болаларда ларингоспазмни пайдо бўлиш хавфи мавжуд.

Препаратни узоқ вақт қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бактериялар ва замбуруғларни тарқалиш хавфи бўлган оғиз бўшлиғи ва томоқда табиий микроб-мувозанати ўзгариши мумкин.

Бактериал инфекциянинг умумий клиник белгилари пайдо бўлганида, умумий антибактериал даволаш кўзда тутилган бўлиши керак.

Агар симптомлар 5 кундан ортиқ давом этса ва/ёки тана ҳарорати юқори бўлса, яллиғланиш кучайса препарат билан даволашни тўхтатиш ва даволаш тактикасини ўзгартириш лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Гексетидинни одамларда йўлдош орқали кириши ва кўкрак сути билан чиқарилиши тўғрисида текширишлар йўқ, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 6  ёшгача бўлган болаларга қўлланмайди.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигиги таъсир қилиш қобилияти

Препарат этанол сақлайди. Ҳайдовчиларга препаратни қўллангандан кейин 30 минут давомида автомобилни бошқариш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 
Qo'llanilishi
Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумнинг қуйидаги: ангина, ўткир ва сурункали тонзиллит, фарингит, ларингит; гингивит, стоматит, афтоз яралар каби инфекцион касалликларини ва яллиғланиш жараёнларини маҳаллий даволашда қўлланади.

 

Стоматологик аралашувлардан кейин оғиз бўшлиғини парвариш қилишда қўлланади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Атрофик фарингит. Бронхиал астма ёки уларнинг ўта юқори сезувчанлиги билан боғлиқ бўлган нафас йўлларининг бошқа касалликларида қўллаш мумкин эмас.
 
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Антисептик сақловчи препаратлар (бошқа антисептик дори воситалари билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин) билан бирга қўлланмасин. Гексетидин бошқа ишқорий эритмалар билан фаолсизлантирилиши мумкин.
 
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг! Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

 
Dozirovkasi
Доза шахсий равишда белгиланади.

Оғиз бўшлиғини чайиш учун маҳаллий воситаси сифатида қўлланади.

Катталарга ва 6 ёшдан катта болаларга: оғиз бўшлиғини бир марта чайиш учун эритмани ўлчов стаканига 10 мл ли белгисигача қуйилади ва 50 мл илиқ сувда эритилади ёки 2 чой қошиқ препаратни ¼ стакан илиқ сувда эритилади. Суткада 2 дан 4 мартагача чайилади. Ютиб юборманг. Даволаш курси -5 кундан ошмаслиги керак.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Гексоларин оғиз бўшлиғи учун эритмаси этил спиртини сақлаганлиги ва уни етарли миқдорда сўрилиши сабабли алкоголли интоксикация пайдо бўлиши мумкин.

 

Агар препаратни кўрсатма бўйича қўлланса, Гексоларин оғиз бўшлиғи учун эритмасидаги гексетидиннинг концентрацияси токсик ҳисобланмайди.

Ўткир алкоголли интоксикацияни пайдо бўлиш эҳтимоли жуда кам.

Агар бола препаратни аҳамиятли даражадаги дозасини ютиб юборган бўлса, этил спиртини сақланганлиги сабабли алкоголли интоксикация пайдо бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик реакциясига олиб келган гексетидинни ҳаддан зиёд қўллаш ҳоллари йўқ.

Даволаш: симптоматик. Болани флакон ичидагини ютиб юборган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ютиб юборилгандан кейин 2 соат давомида меъдани ювишни ўтказиш имкониятини ва алкоголли интоксикция  белгиларини бартараф қилиш чораларини кўриб чиқиш керак.