Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ФУРОСЕМИД ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ФУРОСЕМИД ТАБЛЕТКА 40МГ №50

3 350 so'mdan
(1313)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
FUROSEMIDE
Ishlab chiqaruvchi
ИНДИЯ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Диуретические препараты
Dori tafsilotlari
Ножўя таъсирлари
Дори шакли
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, ортостатик гипотензия, коллапс, тахикардия, аритмиялар.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, мушакларни кучсизлиги, болдир мушакларини тиришишлари (тетания), парестезиялар, апатия, адинамия, ҳолсизлик, ланжлик, уйқучанлик, онгни чалкашиши.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни ва эшитишни бузилиши.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: анорексия, оғизни қуриши, чанқоқлик, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, холестатик сариқлик, панкреатитни зўрайиши.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: олигурия, сийдикни ўткир тутилиши (простата безининг аденомасида), интерстициал нефрит, гематурия, импотенция.

Аллергик реакциялар: пурпура, эшакеми, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли эритема, васкулит, некрозловчи ангиит, терини қичшиши, этни увишиши, иситма, фотосенсибилизация, анафилактик шок.

Қон яратиш аъзолари томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, апластик анемия.

Сув-электролит алмашинуви томонидан: гиповолемия, дегидратация, гипокалиемия, гипонатриемия, гипохлоремия, гипокальциемия, гипомагниемия, метаболик алкалоз.

Метаболик бузилишлар: гипергликемия, гипохолестеринемия, гиперурикемия, глюкозурия. 

Дори шакли

таблеткалар 40 мг. 

Қўлланилиши

Юрак ёки буйрак касаллиги оқибатида келиб чиққан шишлар.

Жигар касаллиги оқибатида келиб чиққан шишларда, одатда калийни тежовчи воситалар билан бирга қўлланилади.

Тиазид диуретикларини қабул қилиш мумкин бўлмаган сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда артериал гипертензияда қўлланади. (айниқса креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлганда). 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби кўрсатмаларга, клиник вазиятга, пациентнинг ёшига қараб, индивидуал равишда белгиланади. Даволаш жараёнида дозалаш тартибига диуретик жавобнинг катталиги ва пациент ҳолатининг динамикасига қараб, тузатиш киритилади. Ичга қабул қилинади.

Катталар. Юрак, буйрак ёки жигар касалликлари оқибатидаги шишларда:

  • ўртача оғирликдаги ҳолат: кунига ½-1 таблетка буюрилади.
  • оғир ҳолат: кунига 2-3 таблетка 1 ёки 2 марта қабул қилишга, ёҳуд кунига 3-4 таблетка 2 марта қабулга қилишга буюрилади.

Артериал босим ошганида ва сурункали буйрак етишмовчилигида: бошқа антигипертензив воситалар (ренин-ангиотензин тизимининг антагонистлари) билан бирга, кунига ½-3 таблетка бир ёки икки марта қабул қилишга буюрилади.

Болалар: Шишларни даволаш учун суткалик доза 1кг тана вазнига 1-2 мг 1-2 марта қабулга буюрилади.

Кекса пациентларда қўлланиши. Кекса пациентларда дозани танлаш ва уни бошқаришни одатда терапевтик дозалар диапозонининг паст даражасидан бошлаб, эҳтиёткорлик билан ўтказиш зарур. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Фуросемидга ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик; 
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • жигар энцефалопатияси; 
  • сийдик чиқариш йўлларининг обструкцияси;
  • гиповолемия ёки дегидратация;
  • декомпенсацияланган гипонатриемия;
  • ҳомиладорлик, эмизиш;
  • литий билан мажмуада қўллаш;
  • галактоземия;
  • глюкозо-галактозани кам сўрилиши синдроми, лактаза етишмовчилиги;
  • оғир буйрак етишмовчилигида гемодиализда бўлган (кретинин клиренси минутига
    30 мл дан кам бўлган) беморларда фуросемиднинг экскрецияси асосан сафро билан амалга ошириладиган, фуросемидни тўпланиб қолиш хавфи сабабли гепатит ва гепатоцеллюлар етишмовчилик. 
Дориларнинг ўзаро таъсири

Тавсия қилинмайди: Фуросемид ва хлоралгидратни, аминогликозид антибиотикларни бирга қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Қуйидагилар билан бирга даволашда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўлланади: цисплатин билан (буйракларни шикастланиши), ААФ ингибиторлари ва ангиотензин рецепторларининг блокаторлари билан (буйрак етишмовчилиги), рисперидон билан (кекса пациентларда).

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), шу жумладан ацетилсалицил кислотасини бир вақтда буюриш, фуросемиднинг самарасини пасайтириши, ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин.

Фенитоин, пробенецид, метотрексат бир вақтда буюрилганида, ушбу дори воситаларнинг токсиклигини ошиши билан бирга, фуросемиднинг самарадорлиги пасайиши мумкин.

Глюкокортикостероидлар, карбеноксолон, чучукмияни катта миқдорда бир вақтда қўлланганда ва сурги воситаларини узоқ вақт қўлланганда гипокалиемия кучайиши мумкин.

Артериал босимни пасайтирувчи дори воситаларнинг (антигипертензив, диуретик ва бошқа препаратлар) таъсири фуросемид билан бир вақтда ишлатилганида кучайиши мумкин. Гипогликемик воситалар ва қон томирларни торайтирувчи аминларнинг (эпинефрин/адреналин, норэпинефрин/норадреналин) самарадорлигини пасайиши, теофиллин ва кураресимон воситаларнинг эса – кучайиши мумкин.

Фуросемид ва айрим цефалоспроринлар билан юқори дозаларда бир вақтда даволанаётган пациентларда буйрак функцияси ёмонлашиши мумкин.

Циклоспорин А ва фуросемид бир вақтда қўлланганида иккиламчи подагрик артритни ривожланиш хавфи ошиши мумкин.

Фуросемидни рентгеноконтраст воситалар билан бирга ишлатилганида буйраклар функцияси кўпроқ даражада бузилиши мумкин. 

Махсус кўрсатмалар

Дори воситасини тасодифан қабул қилиш гиповолемияга олиб келиши мумкин.

Гепатоцеллюлар етишмовчиликда даволашни электролитларни қаътий назорати остида, жигар энцефалопатияси хавфини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак. Зарурат бўлганида, даволашни дарҳол тўхтатиш лозим. Сийдик йўлларини қисман обструкцияси ҳолатларида фуросемидни қабул қилиш сийдикни тутилишига олиб келиши мумкин. Диурезни, айниқса фуросемид билан даволашни бошида синчков мониторингини таъминлаш керак. Сульфаниламидларга ва сульфонилмочевина ҳосилаларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар фуросемидга кесишган сезувчанликка эга бўлишлари мумкин.

Тиазид диуретиклар қўлланганда фотосезувчанлик реакцияси ҳолатлари аниқланган. Фотосезувчанлик реакцияси пайдо бўлган ҳолатларда фуросемидни бекор қилиш тавсия қилинади. Агар зарурат бўлса терининг қуёш нурлари ёки суъний манбаларнинг ультрабинафша нурланиши таъсирига учраши мумкин бўлган очиқ соҳаларини ҳимоялаш тавсия қилинади. 

Дори воситаси лактоза сақлаганлиги туфайли, уни галактозани ўзлаштираолмайдиган, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Спортчилар. Фуросемид антидопинг назоратини ўтказишда ижобий тестларни беради. 

Курслик даволаш фонида артериал босимни, қон плазмасидаги электролитлар (шу жумладан натрий, кальций, калий, магний миқдорини), қолдиқ азот, креатинин, сийдик кислотаси миқдорини, кислота-асос ҳолати, жигар функциясини вақти-вақтида назорат қилиш ва даволашга мувофиқ тузатиш киритишни ўтказиш керак. Сульфаниламидларга ва сульфонилмочевина ҳосилаларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар фуросемидга кесишган сезувчанликка эга бўлишлари мумкин.

Фуросемид юқори дозаларда буюрилганида, ош тузини истеъмол қилишни чеклаш мақсадга мувофиқ эмас. Гипокалиемияни олдини олиш учун калий препаратларини ва калийни тежовчи диуретикларни бир вақтда буюриш (энг аввало спироналактонни), шунингдек калийга бой парҳезга риоя қилиш тавсия қилинади.

Асцити бўлган беморларга жигар циррози, жигар етишмовчилиги фонида дозалаш тартибини танлаш стационар шароитда ўтказилиши керак.  

Буйрак функциясини бузилишлари пайдо бўлганида ёки кучайганида даволашни тўхтатиш тавсия қилинади. 

Қандли диабети бўлган ёки глюкозага толерантлиги пасайган беморларда қон ва сийдикдаги глюкоза даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш талаб қилинади.

Бехуш ҳолатдаги, простата безининг хавфсиз гиперплазияси, сийдик йўлини торайиши ёки гидронефрози бўлган беморларда сийдик чиқарилишини назорат қилиш керак.

Узоқ вақт қабул қилиш сувсизланишга олиб келиши мумкин.

Таркибида лактоза борлиги туфайли, туғма галактоземияда, глюкоза ва галактозани кам сўрилиши синдромида, лактаза танқислигида қўллаш мумкин эмас.

Педиатрия амалиётида қўлланиши

Чақалоқларда ва чала туғилган болаларда фуросемидни юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш нефрокальциноз ва/ёки нефролитиазни ривожланиш хавфини оширади. Буйракнинг ультратовуш мониторинги тавсия қилинади.

Жигар ва буйрак функциясини бузилишлари бўлган шахсларда қўлланиши

Ўткир буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган шахсларда қўлланмайди.

 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Биринчи уч ойлик давомида, ҳомиладорликнинг II-III уч ойликларида фуросемидни ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

Лактация даврида аёлларнинг сути билан чиқарилади, шунинг учун даволаш даврида эмизишни тўхтатиш мақсадга мувофиқдир.

Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.  

Дозани ошириб юборилиши

Симтомлари: артериал босимни пасайиши, коллапс, шок, гиповолемия, дегидратация, гемоконцентрация, аритмиялар, анурияли ўткир буйрак етишмовчилиги, тромбоз, тромбоэмболия, уйқучанлик, онгни чалкашиши, фалажлик, апатия.

Даволаш: сув-туз мувозанати ва кислота-асос ҳолатини тузатиш, айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, симптоматик даволаш. Махсус антидоти йўқ.

Дозани ошириб юбориш белгилари пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.