Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ФУРАДОНИН ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ФУРАДОНИН ТАБЛЕТКА 50МГ №10

700 so'mdan
(4915)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
NITROFURANTOIN
Ishlab chiqaruvchi
ИРБИТСКИЙ ХФЗ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Антибактериальные средства
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

таблеткалар 

Фармакологик хусусиятлари

Микробларга қарши восита, нитрофуранлар ҳосиласи, энг авввало сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларини даволаш учун қўлланади. Бактерияларда оқсиллар синтезини ва хужайра мембранасининг ўтказувчанлигини бузади. Граммусбат ва грамманфий бактерияларга (Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Shigella dysenteriaе, Shigella flexneri, Shigella boydii, Shigella sonnei, Escherichia coli, Proteus spp.) нисбатан фаол. 

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги – 50% (овқат биокираолишлигини оширади). Сўрилиш тезлиги кристалларнинг ўлчамларига боғлиқ (микрокристалл шакли тез эрувчанлиги ва сўрилиши, сийдикда максимал концентрацияга эришиш вақтини қисқалиги билан характерланади). Плазма оқсиллари билан боғланиши – 60%.

Жигарда ва мушак тўқимасида метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври – 20-25 минут. Йўлдош, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Буйраклар орқали тўлиқ чиқарилади (30-50% ўзгармаган ҳолда). 

Қўлланилиши

Сийдик чиқариш йўлларининг бактериал инфекциялари (пиелит, пиелонефрит, уретрит, цистит), урологик операцияларда ва текширишларда (цистоскопия, катетеризация ва шу кабилар) инфекцияни олдини олиш. 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катта миқдордаги сув билан ичилади, катталарга – 0,1-0,15 г, кунига 3-4 марта; болаларга суткада 5-8 мг/кг ҳисобидан, суткалик доза 4 қабулга бўлинади. Катталар учун энг юқори дозалари: бир марталик – 0,3 г, суткалик – 0,6 г. Сийдик чиқариш йўлларининг ўткир инфекцияларида даволаш давомийлиги – 7-10 кун. Олдини олиш, қайталанишга қарши даволаш касалликнинг характерига қараб, 3 ойдан 12 ойгача давом этади. Ушбу ҳолда суткалик доза 1-2 мг/кг ни ташкил қилади. 

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, аллергик реакциялар (югуриксимон синдром, артралгия, миалгия, анафилаксия, этни увишиши, эозинофилия, тошма), бош айланиши, бош оғриғи, астения, нистагм, уйқучанлик, ўпкаларда интерстициал ўзгаришлар, бронхообструктив синдром, иситма, йўтал, кўкрак қафасида оғриқ, гепатит, холестатик синдром, периферик невропатия, панкреатит, сохтамембраноз энтероколит, кам ҳолларда – қорин оғриғи, диарея. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, сурункали буйрак етишмовчилиги, II-III даражали юрак етишмовчилиги, жигар циррози, сурункали гепатит, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ўткир порфирия, ҳомиладорлик, лактация даври, 3 ёшгача бўлган болалар. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Налидикс кислотаси ва магний трисиликатини сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўллаш, антибактериал самарасини камайтиради. Фторхинолонлар билан номутаносиб.

Кальций каналларини блокловчи дори воситалари, антибактериал самарасини камайтирадилар (сийдикда нитрофурантоиннинг концентрациясини пасайиши ҳисобига) ва препаратнинг токсиклигини оширадилар (қонда концентрацияси ошади). 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Алоҳида диққат ва реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришга препаратнинг таъсири

Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда (бош айланиши ва уйқучанлик пайдо бўлганида) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қусиш.

Даволаш: катта миқдордаги суюқликни қабул қилиш, препаратни сийдик билан чиқарилишини ошишига олиб келади. Диализ самарали. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.