Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Фруктол РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Фруктол РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 5% 250мл №1

3 000 so'mdan
(4099)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Fructose
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Дори шакли

инфузия учун эритма.

Farmakodinamikasi

Гидратация қилувчи, дезинтоксикацион, алкогольга қарши таъсир кўрсатади. Углеводли озиқлантириш воситаси ҳисобланади. Эритманинг концентрациясига қараб, Фруктол эритмаси регидратацион (5% ли эритма) ёки дегидратацион (10% ли эритма) таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Фруктолнинг таъсир этувчи моддаси – фруктоза, ўзининг кимёвий тузилиши жиҳатидан моносахарид – глюкозанинг изомеридир. Фруктозанинг метаболизми глюкозанинг метаболизмидан фарқ қилади – жадалроқ кечади, фруктозанинг катта қисми жигарда метаболизмга учрайди, бундан ташқари, метаболизми жараёнида буйрак ва ичак ҳам иштирок этади. Бу жараён инсулин томонидан бошқарилмайди. Фруктозани вена ичига юборилиши, уни жигарда тезда гликогенга айланиши туфайли, гипергликемия ва инсулинни ажралиб чиқиши билан кечмаслиги аниқланган, шу сабабли уни қандли диабети бўлган беморларда қўллаш мумкин. Фруктол углевод алмашинуви бузилишларини мувофиқлаштиради: жигарда глюкоза ва гликоген ҳосил бўлишини рағбатлантиради, глюкозани ҳужайрага ўтишини кучайтиради. Гликогеннинг қондаги концентрацияси, фруктозани хатто бир марта қабул қилингандан кейин хам, энергетик мувозанатни узоқ вақт ушлаб тура оладиган даражада бўлади.

Фруктол яққол антикетоген таъсирга эга, бир оз диуретик таъсирга эга, бу уни юқори суткалик дозаларда қўллаш имконини беради, оқсил алмашинувига специфик самарага эга бўлиб, бу таъсири гликонеогенезда аминокислоталарнинг кам ишлатилиши ҳисобига уларни сақланиб қолиши билан намоён бўлади.

Фруктозани ҳомиладорларнинг тўхтатиб бўлмайдиган қусишида қўлланиши юзасидан клиник маълумотлар мавжуд.

Тадқиқотлар жараёнида, фруктоза организмда алкоголь (этанол) метаболизмини тезлаштириши исботланган. Унинг бу ҳусусияти алкоголли интоксикация ва ичкилик карахти синдромини даволашда фаол ишлатилади.

Шунингдек фруктоза баъзи дори воситаларини эритиш ва суюлтириш учун ишлатилиши мумкин.

Farmakokinetikasi
Глюкоза ва сут кислотасини ҳосил бўлиши билан жигарда метаболизмга учрайди. Қондан қисқа вақт чиқариб юборилади. Буйрак орқали чиқарилади.
 
Nojo'ya samaralari

Аллергик реакциялар:терини қичишиши, эшакеми, тананинг юқори қисми ва юз гиперемияси.

 

Маҳалий реакциялар: инъекция жойида тромбофлебит (тез юборилганда).

Бошқалар: лактоацидоз, гиперурикемия.

Maxsus shartlar

·           Фруктолни наслий ўзлаштиролмасликни тўлиқ истисно қилинмаган ҳолларда Фруктолни юбориш мумкин эмас.

 

 

·           Даволаниш даврида лактат, электролитларнинг концентрацияси, плазманинг осмолярлигини назорат қилиш лозим.

·           Даволаш фонида углеводларни истеъмол қилиниши ошганида, калийга бўлган суткалик эҳтиёж ошиши ва гипофосфатемия ривожланиши мумкин.

·           Фруктол препаратини қўллаш фонида алкоголь қабул қилинмасин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Фруктолни хомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Qo'llanilishi

·           дегидратация ҳолати (шу жумладан диареяда, полиурияда, ҳомиладорларнинг "тўхтатиб бўлмайдиган" қусишида, кўп терлашда);

 

·           қандли диабетда (мажмуавий даволашда глюкозанинг ўрнини босувчи восита сифатида);

·           парентерал озиқлантиришда (шу билан бирга жарроҳлик амалиётларидан олдин ва кейинги даврларда, кахексияда);

·           ўткир алкоголли интоксикацияда;

·           бош мия ички гипертензиясида (фруктолнинг фақат 10% ли эритмаси ишлатилади);

·           глаукомада қўлланилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

·           фруктолни ўзлаштира олмаслик ёки препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

 

 

·           гиперволемия;

·           метанол билан заҳарланиш;

·           лактат-ацидоз;

·           декомпенсацияланган қандли диабет;

·           декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;

·           гипоксия;

·           ўпка шиши;

·           олигурия;

·           анурия;

·           оғир буйрак/жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Фруктолни наслий, илгари аниқланмаган ўзлаштира олмаслик кўринишлари намоён бўлиш эҳтимоли бор.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Фруктол қуйидагилар билан номутаносиб:

 

·           эуфилин, аминофилин;

·           мезлоциллин;

·           тиоктат (альфа-липоат) кислотаси.

Фруктолнинг 5% ли эритмаси қуйидагилар билан мутаносиб:

· офлоксацин (инфузия учун эритма дори шаклида);

· в/и юбориладиган цефтриаксон;

·           дитилин;

·           суксаметоний йодиди ва суксаметоний хлориди.

Фруктолнинг 10% ли эритмаси қуйидагилар билан мутаносиб:

·           в/и ва м/и юбориладиган эритма кўринишидаги нетилмицин.

Фруктолнинг 5 ва 10% ли эритмаси қуйидагилар билан мутаносиб:

·           пирацетам (инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат кўринишидаги винпоцетин + пирацетам мажмуаси таркибида);

·           в/и юбориладиган цефазолин эритмаси.

Фруктол эритмасининг бошқа дори препаратлари билан мутаносиблигини аниқлаш учун, мувофиқ препаратларнинг қўллаш бўйича йўриқномаси билан танишиб чиқиш керак.

Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил

Dozirovkasi

Фруктолни вена ичига (в/и) (томчилаб) юборилади.

Доза касалликнинг оғирлиги, организмнинг ҳолати, беморнинг ёши, вазни ва буйрак функциясига қараб белгиланади.

Суткада максимал 2000 мл гача (суткада 3 г/кг дозада) юборилади. Фруктол препаратининг максимал юбориш тезлиги соатига 0,25 г/кг ни ташкил қилади.

5% ли эритма учун – минутига 100 томчигача (тахминан минутига 5мл ёки соатига 300 мл) тезликда;

10% ли эритма учун – минутига 40 томчигача (тахминан минутига 2мл ёки соатига 150 мл) тезликда ;

болаларга – соатига 250 мг/кг (соатига 4,5мл/кг) тезликда юборилади.

Фруктол юборилганидан ўн икки соат ўтганидан кейин, инфузиянинг максимал тезлиги – соатига 125 мг/кг (минутига 3 мл ёки 60 томчи) ни ташкил этади.

Препаратни буюришдан аввал, беморда фруктозани ўзлаштира олмаслик бор ёки йўқлигини аниқлаш лозим. Бунинг учун қуйидаги синамани ўтказиш керак: вена ичига 0,2 г/кг фруктозани 4-5 минут давомида юбориб, бошқа қўлидан ўн минутлик интервал билан қондаги глюкозани аниқловчи бешта синама олинади. Агар гликемиянинг минимал даражаси – 3,5 ммоль/л, лактатнинг қон зардобидаги концентрацияси эса 1,2 ммоль/л дан юқори бўлмаса, демак пациент ўзлаштира олади деб қаралади.

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: қонни юз соҳасига қуйилиши, эпигастрия соҳасида оғриқлар, кўп терлаш.

 

Даволаш:симптоматик даволаш ўтказилади.