Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Фрамекс СПРЕЙ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Фрамекс СПРЕЙ 15мл №1

28 000 so'mdan
(2042)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Framycetin
Ishlab chiqaruvchi
АСЕПТИКА
Chiqarilish shakli
СПРЕЙ
Farma. Guruh
Антибиотики
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: назал спрей

 

Таркиби:

1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фрамицетин сульфат – 12,5 мг (8 000 МЕ);

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, метилпарагидроксибензоат, натрий цитрати, лимон кислотаси, тозаланган сув.

 
Dori shakli
Назал спрей 1,25%. 15 мл дан пуркагич ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган, ҳимоя халқаси билан таъминланган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
 
Farmakodinamikasi
Фрамицетин – бактерицид таъсирига эга бўлган аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотик ҳисобланади. Цитоплазматик мембранани шикастлайди, хужайра ичида метаболитлар оқимини дезорганизациясини чақиради ва микроорганизмларни тез нобуд бўлишига олиб келади.

 

Юқори нафас йўлларида инфекцион-яллиғланиш жараёнларини ривожланишини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан фаол.

 
Farmakokinetikasi
Тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли дори воситасининг фармакокинетик тадқиқотлари ўтказилмаган.
 
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда терида ўзгаришлар.
 
Maxsus shartlar

Дори воситасини узоқ вақт қўллаганда дисбактериоз ва микроорганизмларнинг резистент штаммлари пайдо бўлиши мумкин.

 

Агар 7 кун даволаш давомида терапевтик самара кузатилмаса ёки кучсиз намоён бўлса, дори воситасини бекор қилиш керак.

Бурун ёндош бўшлиқларини ювиш учун ишлатилмасин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас

Qo'llanilishi
– юқори нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликларида, шу жумладан ринит, ринофарингит, синуситда (тўсиқ шикастланмаган ҳолатларда) мажмуавий даволаш таркибида;

 

– жарроҳлик аралашувларидан кейин яллиғланиш жараёнларида (профилактика ва даволаш) қўлланади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
– аминогликозид гуруҳидаги фрамицетин ва бошқа антибиотикларга юқори сезувчанлик;

 

– ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

 
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Дори воситасини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалардан асранг!

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

 
 
Dozirovkasi
Пуркалганда флаконни вертикал ҳолатда тутиш керак.

 

Катталарга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 4-6 марта буюрилади.
Болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 3 марта буюрилади.
Даволашнинг ўртача давомийлиги – 7 кун.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Тизимли қон оқимига сўрилиш даражаси паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам.