Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Флуоксетин КАПСУЛА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Флуоксетин КАПСУЛА 20мг №20

10 000 so'mdan
(1682)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Fluoxetine
Ishlab chiqaruvchi
ПРОМЕД
Chiqarilish shakli
КАПС
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дори шакли
Фармакодинамикаси
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар


Флуоксетин ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда.

Оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги, тутқаноқ анамнезда тиришиш ҳолатлари, ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар, глаукома, қовуқ атонияси, простата безининг хавфсиз гиперплазиясида.

МАО ингибиторлари билан бирга бир вақтда қўллаш мумкин эмас (МАО ингибиторлари билан даволашни тўхтатиши ва флуоксетин билан даволашни бошланиши ўртасидаги оралиқ камида 14 кунни ташкил этиши керак, флуоксетин билан даволашни тўхтатиш ва МАО ингибиторлари билан даволаш бошланиши ўртасидаги оралиқ камида 5 ҳафта бўлиши керак).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Флуоксетинни триптофан билан бирга қўллаш флуоксетиннинг серотонинергик таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин. Литий билан бир вақтда қўлланганида серотонин синдромини ривожланиши ҳақида хабарлар берилган, шу сабабли бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни ва бемор ҳолатини тез-тез мониторингдан ўтказишни талаб қилади.

Флуоксетин ва литий бир вақтда қўлланганида қон плазмасида литий даражаси ошиши ёки пасайиши мумкин.

МАО ингибиторлари билан даволашни якунланиши ва флуоксетин билан даволашни бошланиши ўртасидаги оралиқ камида 14 кунни ташкил этиши керак. Флуоксетин билан даволашни тамомланиши ва МАО ингибиторлари билан даволашни бошланиши ўртасидаги оралиқ камида 5 ҳафта бўлиши керак.

Оғир, гоҳида ўлим билан якун топувчи реакциялар (гипертермия, ригидлик, миоклонус, вегетатив нобарқарорлик, ҳаёт кўрсаткичларининг тезда ўзгаришлари ва мия фаолиятини бузилишлари, шу жумладан ўта қўзғалувчанлик, делирий ва кома) флуоксетинни МАО ингибиторлари билан комбинацияда қабул қилган пациентларда, шунингдек флуоксетинни қабул қилишни тўхтатган ва сўнгра МАО ингибиторлари билан даволашни бошлаган пациентларда қайд этилган.

Флуоксетин альпразолам, диазепам ва алкоголнинг таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун уларни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Флуоксетин қанд миқдорини пасайтирувчи препаратлар таъсирини кучайтиради, қонда циклик антидепрессантлар, фенитоин концентрациясини оширади.

Флуоксетин CYP2D изоферментини сусайтиради. Шу сабабли ушбу изофермент билан метаболизмга учрайдиган ва тор даволаш индексига эга бўлган препаратлар билан (масалан, флекаинид, карбомазепин ва трициклик антидепрессантлар) даволашни, агар бемор бир вақтда флуоксетинни қабул қилаётган бўлса ёки уни аввалги 5 ҳафта давомида қабул қилган бўлса, энг кичик дозалардан бошлаш лозим. Флуоксетин шунга ўхшаш препаратни қабул қилаётган беморни даволаш тартибига киритилганда бу препаратнинг дозасини пасайтиришни назарда тутиш лозим.

Флуоксетин билан бир вақтда қўлланганида қонда карбамазепин, галоперидол, клозапин, диазепам, алпразолам, литий, имипрамин ва дезипрамин концентрацияларини ўзгариши қайд этилади, айрим ҳолларда эса токсик таъсири намоён бўлиши кузатилади. Флуоксетинни кўрсатилган препаратлар билан қабул қилинганида препарат дозасини консерватив танлашни қайта кўриб чиқиш ва пациент ҳолатини назорат қилишни амалга ошириш лозим.

Флуоксетин CYP2D6 ни кучли ингибитори бўлгани туфайли, уни қўллаш эндоксифен (тамоксифен метаболити) концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун имкон қадар флуоксетин ва тамоксифенни бирга қўллашдан сақланиш керак.

Флуоксетин қон плазмаси оқсиллари билан зич боғланади, шунинг учун флуоксетинни қон плазмаси оқсиллари билан зич боғланадиган бошқа препарат билан бирга буюрилганида қон плазмасида ҳар иккала препаратнинг концентрациялари ўзгариши мумкин.

Флуоксетинни варфарин билан бир вақтда қўлланганида қон кетиши вақтини кўпайиши қайд этилган. Перорал антикоагулянтларни қабул қилишда антикоагулянт таъсирини  ўзгариши (лаборатория кўрсаткичлари ва/ёки клиник белгилари ва симптомлари) номунтазам характерга эга бўлган. Бошқа препаратлар билан бирга варфарин билан даволашдаги каби флуоксетинни қўллаш ёки у билан даволаш тўхтатилганида варфарин билан даволашда қон ивиши кўрсаткичларини синчковлик билан текширишни ўтказиш лозим. Флуоксетинни қўллаш бекор қилинганидан кейин бошқа препаратларни буюриш зарурати бўлганида флуоксетинни ва унинг фаол метаболити норфлуоксетинни ярим чиқарилиш даврининг узоқ муддатли эканлигини ҳамда шу муносабат билан дориларнинг ўзаро таъсири эҳтимолини ҳисобга олиш лозим. Электрошок билан даволаш ўтказилаётганида флуоксетинни қабул қилаётган беморларда тутқаноқларнинг давом этиши муддати кўпайиши ҳоллари камдан-кам қайд этилган. 

Флуоксетинни ІА ва ІІІ синф антиаритмик, антипсихотик (масалан, фенотиазин ҳосилалари, пимозид, галоперидол), трициклик антидепрессантлар, айрим антимикроб препаратлари (масалан, спарфлоксацин, моксифлоксацин, эритромицин, пентамидин), безгакка қарши препаратлар (айниқса галофантрин) ва антигистамин препаратлари (астелизол, мизоластин) каби QT интервалини узайтирадиган дори воситалари билан биргаликда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Серотонинергик таъсирлар (серотонин синдроми каби таъсирлар) кучайиши хавфи муносабати билан, шунингдек ножўя реакциялар юзага келиши хавфи ошиши муносабати билан далачой препаратлари билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Махсус кўрсатмалар

Флуоксетинни қабул қилаётган пациентларда терида тошмалар, анафилактик реакциялар ва патологик жараёнга тери, ўпка, жигар, буйраклар жалб қилинган ҳолда кучаяётган  тизимли бузилишлар юзага келиши ҳақида хабарлар мавжуд. Терида тошмалар ёки келиб чиқиши аниқланиши мумкин бўлмаган бошқа аллергик реакциялар пайдо бўлганида флуоксетинни қабул қилишни бекор қилиш лозим.

Флуоксетинни қабул қилишда мидриаз ривожланиши мумкин, шу сабабли препаратни кўз ички босими юқори бўлган ёки ёпиқ бурчакли глаукоманинг ўткир хуружлари юзага келиши хавфи бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Бошқа антидепрессантларни қўллашдаги каби флуоксетинни анамнезда эпилептик тутқаноқлар ва тиришишлар бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Флуоксетин препаратини  электртиришиштирувчи  даволаш билан бир вақтда қўлланганида узоқ давом этадиган эпилептик тутқаноқлар ривожланиши мумкин.

Флуоксетин бошқа антидепрессантлар каби мания ёки гипоманияни келтириб чиқариши мумкин.

Флуоксетин жигарда фаол метаболизмга учрайди ва буйраклардан чиқарилади. Альтернатив  суткалик дозалар каби паст дозалари жигар фаолияти бузилган пациентларга тавсия этилади. 2 ой давомида суткада 20 мг дозада қабул қилинганида оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 10 мл/мин) бўлган пациентларда ва гемодиализга муҳтож бўлган пациентларда плазмада флуоксетин ёки норфлуоксетин даражалари буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлардаги каби бўлади.

Кардиоваскуляр таъсирлар. Маълумки, флуоксетин билан даволаш QT интервалини узайиши ва юрак қоринчаси аритмияси, шу жумладан «torsade de pointes» юрак қоринчаси полиморф тахикардияси билан кечади. Шундай қилиб, флуоксетиннинг QT интервалини узайиши синдроми бўлган беморлар, QT интервалини узайиши оғир оилавий анамнезга эга ёки юрак ритмини бузилишини келтириб чиқарадиган клиник ҳолатлар (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия, брадикардия, ўткир миокард инфаркти ёки декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ёндош стабил кардиологик касалликлари бўлган пациентларда флуоксетин билан даволашдан олдин ЭКГ мониторингини ўтказиш зарур. Флуоксетин билан даволаш фонида аритмия юзага келганида дори воситасини қабул қилишни бекор қилиш ва ЭКГ бажарилиши зарур.

Флуоксетинни қабул қилаётган пациентларда тана вазнини камайиши қайд этилиши мумкин. 

Флуоксетинни қўллашда гипонатриемия ривожланиши мумкин.

Бу асосан ҚАХ камайиши оқибатида кекса пациентлар ва диуретикларни қабул қилаётган беморлар учун хос. Қандли диабети бўлган беморларда флуоксетин билан даволаш вақтида гипогликемия, препаратни қўллаш бекор қилинганидан кейин эса гипергликемия қайд этилган. Флуоксетин билан даволашни бошида ва охирида инсулин ва/ёки ичга қабул қилиш учун гипогликемик препаратлар дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Ўз жонига қасд қилиш/ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар ёки ҳолатни клиник ёмонлашиши. Ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар хавфи ўсиши билан боғлиқ депрессия, ўз жонига қасд қилишга уринишлар. Маълум бир ремиссия юз бермагунига қадар хавф мавжуд бўлади. Даволашнинг бир неча ёки ундан ортиқ ҳафта давомида ҳолатни яхшиланиши юз бермаслиги мумкин, ҳолатни яхшиланиши юз бермагунча пациентларни диққат билан кузатиш лозим. Умумий клиник тажриба шуни кўрсатадики, ўз жонига қасд қилиш хавфи соғайишнинг эрта босқичларида ошиши мумкин.

Катта депрессив бузилишлари ва бошқа руҳий касалликлари бўлган пациентларни доимий кузатиб бориш зарур.

Даволаш бошланишида ёки доза ўзгарганида пациентларни, айниқса юқори хавф бўлган пациентларни диққат билан кузатиб бориш лозим.

Клиник ҳолат ёмонлашганида, ўз жонига қасд қилишга уринишлар ёки хулқ ўзгаришлари бўлганида тегишли чораларни кўриш лозим.

Акатизия/психомотор дисфория. Флуоксетинни қўллаш акатизия ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у субъектив равишда ҳаракатланиш зарурати, кўпинча тик туриш ёки ўтириш мумкин бўлмаслиги билан тавсифланади. Бу айниқса даволашнинг биринчи ҳафталарида қайд этилади. Бундай симптомлар ривожланган пациентларга дозани кўпайтириш тавсия этилмайди.

Препаратни қўллашни бекор қилиш симптомлари. Агар даволаш тўсатдан тўхтатилса, кўпинча препаратни қўллашни бекор қилиш симптомлари юзага келади. Препаратни қўллашни бекор қилиш симптомлари ривожланиши хавфи кўпгина омилларга, шу жумладан даволаш давомийлигига, дозага ва дозани пасайтириш даражасига боғлиқ. Пациент эҳтиёжига мувофиқ 1 ёки 2 ҳафта давомида дозани камайтиришнинг титрлашини ўтказиш лозим.

Геморрагиялар. Экхимозлар ёки пурпура каби тери остига қон қуйилишлар юзага келиши ҳақида хабар берилган. Флуоксетин билан даволашда экхимозлар кам ҳолларда юзага келади. Бошқа геморрагик ҳолатлар (гинекологик қон кетишлар, меъда-ичакдан қон кетишлар ва бошқа тери ёки шиллиқ қаватларга қон қуйилишлар) ҳам кам ҳолларда кузатилган. Тромбоцитлар фаолиятига таъсир кўрсатувчи перорал антикоагулянтлар ва препаратларни (клозапин, фенотиазин, трициклик антидепрессантларнинг кўпчилиги каби атипик антипсихотик воситалар, ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар) ёки қон кетиши хавфини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларга, анамнезда қон кетиши бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар ва зидлик (кўпроқ тажовузкорлик, оппозицион хулқ ва ғазаб) кўпроқ 8 ёшдан бошлаб болаларда қайд этилган: флуоксетинни ушбу ёш тоифасида фақат ўртадан то оғир даражагача бўлган депрессияларни даволаш учун қўллаш мумкин ва бошқа кўрсатмаларда қўллаш мумкин эмас. Агар, клиник эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда даволаш ҳақида қарор қабул қилинса, пациентнинг унда ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар мавжудлиги тўғрисидаги ҳолати мониторингини ўтказиш лозим. Препаратни қўллаш хавфсизлигига қарамай, фақат айрим ҳолларда, ўсишга, жинсий томондан етилишга таъсирни ва когнитив, эмоционал ва хулқ ҳолатларини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли даволашни буюриш мумкин. Флуоксетин билан даволанган болаларда ўсиш ва тана вазнини пасайиши қайд этилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Пубертат даврида ўсишни тўхтаб қолишини истисно қилиб бўлмайди. Даволаш вақтида ва ундан кейин пубертат ривожланиш (бўйи, тана вазни ва ривожланиш босқичи) мониторингини ўтказиш лозим. Агар бирор-бир оғишлар қайд этилган бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш зарур. Препаратни болаларда қўллаш тадқиқотларида мания ва гипомания ҳақида тез-тез хабар берилган. Шу сабабли мания/гипомания пайдо бўлишига доир пациентлар ҳолатини кузатиб бориш лозим. Болалар учун ҳам, катталар учун ҳам фойда/хавф нисбатини доимо баҳолаш лозим.

Капсула қобиғи таркибига кирадиган сариқ шафақ FCF (Е 110) компоненти аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши. Қўллаш мумкин эмас.

Болалар. Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири. Таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

Дори шакли

капсулалар

Фармакодинамикаси

Перорал қўллаш учун антидепрессант марказий нерв тизимида серотонинни қайта нейронал қамраб олинишини танланган ва қайтувчан тормозлайди. Шунингдек мускаринли, гистаминли ва α-адренорецепторларнинг кучсиз антагонисти ҳисобланади. Бошқа антидепрессантлардан фарқли равишда β-адренорецепторларнинг функционал фаоллигини пасайтирмайди, норадреналин ва допаминни нейронал қамраб олинишига кам таъсир кўрсатади. Кайфиятни яхшиланишига ёрдам беради, қўрқув ва зўриқиш ҳиссини, дисфорияни бартараф этади. Рағбатлантирувчи ва оғриқсизлантирувчи таъсирга эга, ўртача терапевтик дозаларида қабул қилинганида седатив ва кардиотоксик таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Жигар орқали биринчи ўтишида кучсиз метаболизмга учрайди. Овқат қабул қилиш сўрилиш даражасига таъсир кўрсатмайди, бироқ унинг тезлигини секинлаштириши мумкин. Ичга қабул қилинганида қон плазмасида максимал концентрацияга 6-8 соат ўтгач эришилади. Қон плазмасида самарали мувозанат концентрациясига фақат препаратни бир неча ҳафта давомида узлуксиз қабул қилинганидан кейин эришилади. Қон оқсиллари билан боғланиши – 94,5%. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали енгил ўтади. Жигарда норфлуоксетиннинг асосий фаол метаболити ҳосил бўлган ҳолда метил гуруҳини йўқотиш йўли билан метаболизмга учрайди.

Катталар ва кекса ёшдаги пациентларда флуоксетинни ярим парчаланиш даври Т1/2 2-3 кунни, норфлуоксетинники эса – 7-9 кунни ташкил этади. Жигар фаолиятини бузилишида (жигар циррозида) Т1/2 мувофиқ равишда 7 кундан ва 12 кунгача ошади.

Флуоксетин асосан буйраклар орқали (тахминан 60%) ва ичак орқали – тахминан 15% чиқарилади.

Қўлланилиши

Катта депрессив эпизодлар/бузилишлар.
Хиралик-маниакал бузилишлар.
Асабий булимия: назорат қилинмайдиган овқат қабул қилишни камайтириш учун ва ичакни тозалаш мақсадида комплекс психотерапия таркибида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат овқат қабул қилиш вақтидан қатъий назар ичга қабул қилинади.

Катта депрессив эпизодлар/бузилишлар. Депрессияда катталар учун бошланғич доза суткада 1 марта эрталаб қабул қилиш учун 20 мг ни ташкил этади. Бундай доза депрессияга қарши таъсирга эришиш учун етарли бўлади. Клиник зарурат бўлганида даволаш бошланишидан 3-4 ҳафта ўтгач доза суткада 20 мг гача ошириш мумкин; гарчанд дозани оширилиши ножўя таъсирларни кучайтирса ҳам, 20 мг ли доза билан даволашга етарлича жавоб бўлмаган айрим пациентлар учун дозани аста-секин  суткада 60 мг гача ошириш мумкин.

Дозани индивидуал равишда ва эҳтиёткорлик билан ошириш керак, даволашни минимал самарали дозадан бошлаш лозим.

Депрессив бузилишлари бўлган пациентларни касаллик симптомлари мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун етарлича вақт давомида, энг камида 6 ой давомида даволаш лозим.

Хиралик-маниакал бузилишлар. Одатдаги тавсия этиладиган доза суткада 20 мг ни ташкил этади. Гарчанд дозани ошириш ножўя таъсирларни кучайтирса ҳам, 2 ҳафта давомида 20 мг ли доза билан даволашга етарлича жавоб бўлмаган айрим пациентлар учун дозани аста-секин  суткада 60 мг гача ошириш мумкин.

Агар даволашнинг 10 ҳафтаси давомида клиник самара бўлмаса, флуоксетин билан даволашни қайта кўриб чиқиш лозим. Агар даволашдан ижобий самара олинган бўлса, флуоксетин билан даволашни препарат дозаси индивидуал танланган ҳолда давом эттириш лозим. Дозани индивидуал равишда ва эҳтиёткорлик билан ошириш керак, даволашни бир маромда сақлаб турувчи минимал доза билан олиб бориш лозим. Беморни препарат билан даволашга бўлган эҳтиёжини вақти-вақти билан қайта кўриб кўриб чиқиш лозим.

Хиралик-маниакал бузилишлари бўлган пациентларда узайтирилган фармакотерапия (24 ҳафтадан кўп) ўрганилмаган.

Асабий булимия. Катталар ва кекса ёшдаги пациентлар учун доза суткада 20 мг ни ташкил этади. Булимияси бўлган пациентларда узайтирилган фармакотерапия (3 ойдан ортиқ) ўрганилмаган.

Умумий тавсиялар. Одатдаги тавсия этиладиган доза суткада 20 мг ни ташкил этади, уни зарурат бўлганида ошириш мумкин. Энг юқори суткалик доза – 80 мг ни ташкил этади. Суткада 80 мг дан ортиқ дозалар ўрганилмаган. 20 мг дан кичик бўлган бир марталик дозани қўллашга зарурат бўлганида тегишли дозада препаратнинг бошқа шаклини қўллаш керак.

Флуоксетинни овқатланиш вақтидан қатъий назар суткада 1-2 марта буюрилиши мумкин.

Препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин фаол субстанция организмда яна 2 ҳафта айланиб юради, буни бошқа препаратларни буюришда ёки даволашни тўхтатишда ҳисобга олиш лозим.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи терапия. Бошқа антидепрессантларни қўллашдаги каби флуоксетинни тўлиқ самарасини аниқлаш учун 3-4 ҳафта талаб қилиниши мумкин.

Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморлар, ёндош  касалликлари бўлган кекса ёшдаги беморлар, шунингдек бошқа препаратларни қабул қилаётган беморлар учун препарат дозаси камайтириш керак.

Кекса ёшдаги пациентлар: дозани эҳтиёткорлик билан ошириш керак. Одатда суткалик доза 40 мг дан ошмайди. Энг юқори суткалик доза 60 мг ни ташкил этади.

Препаратнинг камайтирилган дозасини ёки препаратни узлукли  қабул қилишни (масалан, ҳар икки суткада) жигар бузилишлари бўлган пациентларга ёки флуоксетин билан ўзаро таъсир этиши мумкин бўлган дорилар билан бирга даволашда тавсия этилиши мумкин.

Флуоксетин билан даволашни тўсатдан тўхтатиб қўймаслик лозим. Препаратни қабул қилишни бекор қилиш учун дозани бекор қилиш синдромини олдини олиш мақсадида 1-2 ҳафта давомида аста-секин камайтириб бориш лозим. Агар дозани пасайтириш ёки препарат билан даволашни тўхтатиш вақтида ҳолатни ёмонлашиш симптомлари пайдо бўлса, препаратнинг дастлабки самарали даволаш дозаси билан даволашга қайтиш лозим. Бироз вақт ўтгач шифокор дозани аста-секин пасайтиришни давом эттириши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Умумий бузилишлар: юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар, васкулит, зардоб касаллиги, ангионевротик шиш), қалтираш, кўп терлаш, совуқ ёки иссиқликни сезиш, серотонин синдроми, аномал сезгилар, нейролептик синдром, фотосезувчанлик, Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролизга (Лайелл синдроми) қадар ривожланиши мумкин бўлган кўп шаклли эритема, анорексия.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диарея, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, дисфагия, қизилўнгачда оғриқ, таъмни ўзгариши, оғиз қуриши, жигар фаолиятини бузилиши, дискинезия; идиосинкратик гепатит ҳоллари, вазнни пасайиши.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, бруксизм, уйқуни бузилиши (патологик тушлар кўриш, тунги алаҳсираш, уйқусизлик), седация, ҳолсизлик, бош айланиши, чарчоқлик (уйқучанлик, гиперсомния), эйфория, ҳаракатланиш координациясини бузилиши (тортишиш, атаксия, тремор, психомотор юқори фаоллик, дискинезия, мувозанатни бузилиши, миоклонус, буккоглосал синдром), эпилептик тутқаноқлар, психомотор қўзғалишлар/акатизия, хотира ва диққатни бузилиши, галлюцинациялар, маниакал реакциялар (гипомания, мания), аномал оргазм (шу жумладан аноргазмия), он гни чалкашиши, ажитация, хавотирланиш ва ассоциацияланган синдромлар (асабийлик), дисфемия, фикрни бир жойга тўплаш ва фикрлаш жараёнларини бузилиши (деперсонализация), тушкунлик хуружлари, қизиш ҳисси, ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва уринишлари (ушбу симптомлар асосий касалликдан келиб чиқиши мумкин). Флуоксетин билан даволаш вақтида ёки даволаш тўхтатилганидан кейин дарҳол ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва уринишлари ҳоллари тўғрисида хабарлар берилган.

Иммун тизими томонидан: анафилактоид реакциялар, зардоб касаллиги, анафилактик шок, ангионевротик шиш.

Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, пурпура, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, алопеция, экхимозлар.

Сийдик чиқарилиши тизими томонидан: сийдикни ушланиб қолиниши, тез-тез сийиш, поллакиурия, дизурия.

Репродуктив тизим томонидан: жинсий бузилишлар, либидони пасайиши, шу жумладан либидони йўқолиши, эректил дисфункциялар, эякуляцияни бузилиши ёки йўқлиги, аноргазмия, приапизм, галакторея, гиперпролактинемия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: постурал гипотензия, вазодилатация, юракни уриб кетиши, қизиш ҳисси, юрак қоринчаси аритмияси, шу жумладан «torsade de pointes» юрак қоринчаси полиморф тахикардияси, QT интервалини узайиши.

Кўриш аъзолари томонидан: кўришни хиралашиши, мидриаз, фотосезувчанлик реакцияси.

Суяк-мушак тизими томонидан: артралгия, миалгия.

Қон томонидан: тромбоцитопения, геморрагик ҳолатлар, гинекологик геморрагиялар, меъда-ичакдан қон кетиши, тери ости ёки шиллиқ қаватларга бошқа қон қуйилишлари, бурундан қон кетиши, кўкаришлар юзага келиши тенденциялари.

Метаболик бузилишлар: гипонатриемия (шу жумладан натрий даражаси 110 ммоль/л дан паст бўлганида) ҳоллари тўғрисида кам хабар берилган бўлиб, у флуоксетинни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин йўқолади. Айрим ҳоллар антидиуретик гормон секрецияси етарли бўлмаганида юз бериши мумкин. Бундай хабарларнинг кўпчилиги катта ёшдаги пациентларга ва диуретиклар ёки бошқа препаратларни қабул қилган пациентларга тааллуқли бўлган.

Нафас олиш тизими томонидан: фарингит, ҳансираш, эснаш. Кам ҳолларда яллиғланиш жараёнлари ёки турли гистопатологик ўзгаришлар ва/ёки фиброз ҳақида хабар берилган.

Флуоксетин билан даволашни бекор қилиш ёки тўхтатиш синдроми: флуоксетин билан даволашни тўхтатиш даволашни бекор қилиш синдромига олиб келади. Бош айланиши, сезувчанликни бузилишлари (шу жумладан парестезиялар), уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқусизлик ва ёмон туш кўришлар), астения, ажитация ёки қўзғалувчанлик, кўнгил айниши ва/ёки қусиш, тремор ва бош оғриғи.

СҚҚОСИ (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари) ва ТЦА қабул қилаётган 50 ва ундан катта ёшдаги пациентларда суяк синишлари юқори хавфи ҳақида хабар берилган.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, тиришишлар, аритмиялар, юрак хуружлари, нафас олишни бузилишлари, марказий нерв тизимини қўзғалиши, кома, гипомания.

Фақат бир флуоксетин дозасини ошириб юборилиши ҳоллари одатда юмшоқ кечади, ўлим билан якун топувчи ҳоллар жуда ҳам кам қайд этилган.

Даволаш: қусишни қўзғатиш ёки меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни, сорбентларни қабул қилиш, симптоматик ва бир маромда сақлаб турувчи  даволашни амалга ошириш. Махсус антидот мавжуд эмас. Препарат дозаси ошириб юборилганида жадаллаштирилган диурез ёки диализ кам самара беради.

Юрак ва нафас олиш фаолияти мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамида сақлансин. 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.