Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Флуконазол КАПСУЛА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Флуконазол КАПСУЛА 100мг №10

16 000 so'mdan
(3367)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ТЕХНОЛОГ
Chiqarilish shakli
КАПС
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Фармакологик хусусиятлари
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлар
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Махсус кўрсатмалар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дозани ошириб юборилиши
Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг Флуконазол яхши сўрилади. Биокираолишлиги камида 90% ни ташкил қилади. Максимал концентрациясига (Сmax) флуконазол қабул қилингандан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади. Плазмадаги концентрацияси тахминан 50-400 мг чегараларида дозага пропорционал. Препарат такроран қабул қилинганида плазмадаги чўққи концентрацияси ошади. Мувозанатли концентрацияга 5-10 кун давомида эришилади, аммо зарб доза буюрилганида 2 кундан сўнг эришиши мумкин.

Плазма оқсиллари билан боғланиши паст (тахминан 12%). Флуконазол организмнинг барча суюқликларига яхши ўтади. Кўкрак сути, сўлак, балғам, синовиал, вагинал ва перитонеал суюқликларда флуконазолнинг даражаси плазмадаги унинг концентрацияси билан ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги 

 

флуконазолнинг даражаси, унинг плазмадаги даражасининг тахминан 50-90% ташкил қилади.

Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; қабул қилинган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган кўринишда сийдикда аниқланади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Флуконазолнинг клиренси креатининнинг клиренсига пропорционалдир. Флуконазол диализ билан чиқарилади. 

Қўлланилиши

Флуконазол шиллиқ қаватларининг, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқум, қизилўнгач кандидозини; вагинал кандидоз ва терининг микозларини даволаш учун қўлланади.

Флуконазол шунингдек тизимли замбуруғли касалликлар, шу жумладан кандидамикозлар, кокцидозлар, криптококкозлар, шунингдек иммунитети пасайган беморларни даволаш учун ҳам қўлланади 

Фармакологик хусусиятлари

Флуконазол – триазол замбуруғларга қарши воситаларнинг янги синфининг вакили бўлиб, замбуруғ ҳужайрасида стеролларнинг синтезини кучли селектив ингибитори ҳисобланади. Таъсир механизми замбуруғларнинг ҳужайраларида 14а-деметилаза ферментининг яққол ингибирланиши ва бунинг натижасида замбуруғ ва моғор ҳужайра деворининг асосий компоненти эргостеролнинг синтезини бостирилиши билан боғлиқ.

Blastomyces dermatitidis, Candida spp., Coccidioides immitis, Cryptococcus neoformans, Epidermophyton spp., Histoplasma capsulatum, Microsporum spp., ва  Trichophyton spp. чақирган, микозларнинг қўзғатувчиларига нисбатан фаол. Узоқ вақт қўлланиши оқибатида флуконазол Candida spp. нинг баъзи штаммларига таъсир қилмайди.

Бошқа азол замбуруғларга қарши препаратлар билан қарама-қарши чидамлилик кузатилган.

Микробиологик ўзаро таъсири: in vitro тажрибаларда Candida albicans га, нисбатан тербинафил ва флуконазолнинг синергик замбуруғларга қарши самараси аниқланган. 

Қўллаш усули ва дозалари

Даволашни экиш ва бошқа лаборатор текширишларнинг натижалари олингунича бошлаш мумкин. Бироқ даволашни бу текширишларнинг натижалари маълум бўлганида тегишли тарзда ўзгартириш мумкин. 

Катталарга вагинал кандидоз ёки кандидозли баланитда 150 мг бир марта буюрилади.

Кексалар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади. 

Ножўя таъсирлар

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қорин оғриғи, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, оғизда ёқимсиз таъм, жуда кам – гепатотоксиклик (ОИТС ёки хавфли ўсмалар бўлган беморларда).

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, гипокалемия.

Аллергик реакциялар: якка холларда – анафилактик реакция; жуда кам – қичишиш, тери тошмаси, аммо айниқса ОИТС бўлган беморларда эксфолиатив тери реакциялари, шу жумладан токсик эпидермал некролиз ва Стивенс-Джонсон синдроми кузатилиши мумкин; ангионевротик шиш, Лайелл синдроми (бундай холларда даволаш дарҳол тўхтатилади).

Моддалар алмашинуви томонидан: плазмада холестерин ва триглицеридларнинг даражасини ошиши.

Бошқалар: алопеция 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Препаратга ёки кимёвий тузилиши бўйича унга яқин бўлган азол моддаларга юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорлик, эмизиш даври.
  • 16 ёшгача бўлган болалар.
  • Цизаприд, терфенадин ёки астемизолни бир вақтда қўллаш.
  • Ўткир порфирия. 
Махсус кўрсатмалар

Буйраклар фаолияти бузилган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади, чунки флуконазол асосан сийдик билан чиқарилади. Флуконазол курсли қўлланганида дозалаш тартиби креатинин клиренсини ҳисобга олиб белгиланади.

Жигар фаолияти бузилган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаш вақтида мумкин бўлган токсик самараларни аниқлаш мақсадида жигар 

 

ферментларининг даражасини ва пациентнинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш керак. Флуконазолни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган жигарнинг шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Беморда тошма пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Буллёз шикастланишлари ёки кўпшаклли эритма пайдо бўлганида Флуконазолни бекор қилиш керак.

Препарат қўлланганида кам ҳолларда анафилактик реакция кузатилганлигини кўзда тутиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Рифампицин билан бир вақтда қўлланганида плазмада флуконазолнинг концентрацияси пасаяди.

Гидрохлортиазид ва флуконазолни бир вақтда қўллаш плазмада охиргисининг концентрациясини клиник аҳамиятсиз ошишига олиб келади.

Флуконазол цитохром Р450 (CYP3A4 ва CYP2C9) ферментини ингибирлайди, шунинг учун баъзи дори воситаларнинг метаболизмига таъсир қилиш мумкин, шу билан плазмада бозентам, циклоспорин, мидазолам, нортриптилин, фенитоин, рифабутин, гипогликемик препаратлар (сульфонилмочевинанинг ҳосилалари), натеглинид, селектив циклооксигеназа-2-ингибирлари (целекоксиб, парекоксиб), такролимус, триазолам, варфарин ва зидовудиннинг концентрациясини оширади.

Флуконазол сульфаметоксазолнинг токсик метаболитини ҳосил бўлишини ингибирлаши мумкин.

Флуконазол цизаприд, терфенадин ва астемизол билан бир вақтда қўлланганида плазмада уларнинг концентрацияси ошиши мумкин, бу QT интервални узайишига ва жиддий аритмиялар ривожланишига олиб келиши мумкин.

Флуконазол қабул қилаётган пациентларга цизаприд, терфенадин ва астемизолни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Бир вақтда қабул қилинганида Флуконазол теофиллиннинг клиренсини пасайтиради.

Бир вақтда қўлланганида флуконазол қабул қилаётган беморларда контрацептив стероидларнинг концентрациялари пасайиши ёки ошиши кузатилиши мумкин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғирроқ ҳолларда – тиришишлар бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия қилинади. Флуконазолни сийдик билан чиқарилиши туфайли жадаллаштирилган диурез унинг чиқарилишини оширади. 3 соат давомида гемодиализ ўтказиш, плазмада флуконазолнинг концентрациясини тенг яримига пасайтиради.