Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Феркайл МР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Феркайл МР АМПУЛЫ 100мг/2мл №10

46 000 so'mdan
(1985)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Феркайл МР АМПУЛЫ 100мг/2мл №10
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекция учун эритма

 

Таркиби:

фаол модда: 100 мг темирга (Fe III) эквивалент темир декстрани;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди NaCl, инъекция учун сув - 2 мл.

 
Dori shakli
2 мл дан инъекция учун эритма жигарранг шишадан уйиғи бор ампулаларда. 5 ампуладан блистерда. 1 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.

 

10 ампуладан блистерда. 10 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.

 
Farmakodinamikasi
Мушак ичига юборилганидан сўнг темир, темир (III) декстрани комплексидан фаол ингредиент кўринишида асосан жигар томонидан сўрилади. У ерда гемоглобин, миоглобин ва темир сақловчи ферментларнинг таркибига киради, шунингдек организмда ферритин кўринишида захираланади. Темир парентерал юборилганида коннинг кўрсаткичлари томонидан жавоб реакцияси, улар самарали бўлган беморларда темир тузлари оғиз орқали юборилгандагига қараганда тезроқ кузатилмайди. Темирнинг бошқа препаратлари каби Феркайл ампулаларда эритропоэзга таъсир кўрсатмайди ва темир танқислиги билан боғлик бўлмаган анемияларда самарасиз.

 

Мушак ичига юборилганидан сўнг комплекс лимфа тизими орқали қон оқимига тушади. Инъекция қилинганидан сўнг, темирнинг максимал концентрациясига тахминан 24 соатдан кейин эришилади. Макромолекуляр комплекс плазмадан ретикуло-энтелиал тизимга ўтади, у ерда темир ва декстранга парчаланади. Қон оқимида темир трансферрин билан боғланади, тўқималарда ферритиннинг таркибида сақланади, суяк кўмигида гемоглобинга киради ва эритропоэз жараёнида ишлатилади. Темирнинг кўп бўлмаган миқдоригина организмдан чиқарилади. Биологик ярим чиқарилиш даври - 3-4 суткани ташкил этади.

Темир танқислиги бўлган беморларда препаратнинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ. Темирни протопорфиринга қўшилиши темир танқислиги анемиясининг оғирлик даражасига боғликлиги яҳши маълум. У гемоглобиннинг даражаси пасайган ҳолда жадалроқ бўлади ва гемоглобиннинг даражаси нормаллашиши билан камаяди.

 
Nojo'ya samaralari
Камдан-кам ҳолларда тери тошмаси ва қичишиш, кўринишидаги ўта юкори сезувчанлик, кам бўғимларда оғриқлар, номаълум келиб чиқишга эга мушак оғриғи ва қизиш.

 

Бундай оғриқ инъекциядан кейин бир неча соатдан то бир неча кунлар даврида пайдо бўлиши мумкин ва оддий оғриқ қолдирувчи воситалар билан даволанади.

Ревматик артрити бўлган пациентларда бўғим симптомларининг ёмонлашиши мумкин. Баъзида кўнгил айнаши, ва оғизда қисқа муддатли металл маъзаси, артериал босимни тушиши мумкин.

Юбориш техникаси нотўғри бўлганида - тери копламаларини бўялиши, инъекция жойида оғриқ бўлиши мумкин.

 
Maxsus shartlar
Ишлатишдан олдин, ампулада чўкма ва шикастланиш борлиги юзасидан ампулани кўриш керак. Чўкмасиз ва шикастларсиз ампулани ишлатиш мумкин. Феркайлнинг ампуласи очилганидан сўнг дарҳол юбориш керак. Феркайлнинг ампулаларини бошқа даволовчи препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас. Аллергик реакцияларнинг яққоллиги ўртача бўлган ҳолда антигистамин препаратлар буюриш керак; оғир анафилактик реакция ривожланганида, дарҳол адреналин юбориш керак. Юрак-ўпка реанимациясига воситалар тайёр бўлиши керак. Аллергияси, шунингдек жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга препарат юборилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

Юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларда ривожланувчи ножўя самаралари асосий касалликнинг кечишини ёмонлаштириши мумкин.

Бронхиал астма ёки зардобнинг темирни боғлаб олиш хусусияти паст бўлган ва/ёки фолат кислота етишмовчилиги бўлган беморлар аллергик ёки анафилактик реакцияларнинг ривожланишини хавфи юқори бўлган гуруҳга кирадилар.

Болаларда темирнинг парентерал препаратлари инфекцион жараённи кечишига салбий таъсир қилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида препарат фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича, қўллашдан кутилган самара, ҳомила учун мумкин хавфдан юқори бўлган ҳолдагина буюрилади.

Темир (III) декстрани унча кўп бўлмаган миқдорда, ўзгармаган ҳолда кўкрак сути билан чиқарилиши туфайли, лактация даврида буюрилганида эҳтиёт бўлиш керак.

 
Qo'llanilishi
Катталар ва болалардаги (4 ойликдан бошлаб болалар), ҳомиладорлар (II-III уч ойлиги) турли сабабли темир етишмовчилиги анемияларни даволаш ва олдини олиш. Ҳомиладорлик, лактация, донорлик, фаол ўсиш даврида организмнинг темирга бўлган юқори эҳтиёжи.

 

Оғиз орқали қўллаш учун темирни ўзлаштираолмаслик.

Темирни оғиз орқали қўлланилиши самарасизлиги ёки мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бонқа барча темир препаратлари каби, Феркайл ампулаларини оғиз орқали қабул қилинадиган темир сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки меъда-ичак йўлларидан темир сақловчи препаратларнинг сўрилиши камаяди. Шунинг учун оғиз орқали қабул қилинадиган темир сақловчи препаратлар билан даволашни охирги инъекция қилинганидан сўнг камида 1 ҳафтадан кейин бошлаш керак.

 

ААФ ингибиторлари (масалан, эналаприл) билан бир вақтда қабул қилиш парентерал темир препаратларини тизимли самараларини кучайтириши мумкин.

 

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қоронғу жойда, 18-25°С га яқин бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин
 
Dozirovkasi
Мушак ичига юбориш учун эритма

 

Феркайл эритмаси фақат мушак ичига юборилади! Феркайлнинг даволовчи дозасини биринчи марта юборишдан олдин мушак ичига синама ўтказиш керак: катталарга Феркайлнинг 1/4 дан1/2 гача дозаси (25 мг дан 50 мг гача темир), болаларга суткалик дозанинг ярми юборилади. Юборилганидан сўнг 15 минут давомида ножўя реакциялар бўлмаганида препаратнинг бошланғич дозасини қолган кисмини юбориш мумкин.
Анафилактик шок ривожланганида ёрдам кўрсатиш учун барча керакли воситалар бўлиши
керак.

Дозани хисоблаш:

Препаратнинг дозаси шахсий равишда хисобланади ва қуйидаги формула бўйича темирнинг умумий танқислигига мувофик мослаштирилади:

Темирнинг умумий танқислиги (мг) = тана вазни (кг) х (НЬ нинг нормал даражаси - беморнинг НЬ ни даражаси) (г/л х 0,24* + темирнинг захираси (мг)).

Тана вазни 35 кг дан кам бўлганида: нормал НЬ =130 г/л, темир захираси =15 мг/кг тана вазнига мос келади.

Тана вазни 35 кг дан ортик булганида: НЬ нинг нормал даражаси = 150 г/л, темир захираси = 500 мг мос келади.

0,24 омили = 0,0034х0,07х1000 (гемоглобиндаги темирнинг миқдори = 0,34%, қоннинг ҳажми = тана вазнининг 7%, 1000 омили = г дан мг га ўтиш)

Юбориш учун ампулаларнинг умумий сони = темирнинг умумий танқислиги (мг)
100 мг

Тана вазни ва гемоглобиннинг даражасига нисбатан бир бемор учун препаратнинг умумий ампулалар сонини хисоблаш жадвали 

Тана вазни, кг

Даволаш курси учун Феркайл ампулаларининг умумий сони

НЬ=60 г/л

НЬ=75 г/л

НЬ=90 г/л

НЬ=150 г/л

5

1,5

1,5

1,5

1,0

10

3,0

3,0

2,5

2,0

15

5,0

4,5

3,5

3,0

20

6,5

5,5

5,0

4,0

25

8,0

7,0

6,0

5,5

30

9,5

8,5

7,5

6,5

35

12,5

11,5

10,0

9,0

40

13,5

12,0

11,0

9,5

45

15,0

13,0

11,5

10,0

50

16,0

14,0

12,0

10,5

55

17,0

15,0

13,0

11,0

60

18,0

16,0

13,5

11,5

65

19,0

16,5

14,5

12,0

70

20,0

17,5

15,0

12,5

75

21,0

18,5

16,0

13,0

80

22,5

19,5

16,5

13,5

85

23,5

20,5

17,0

14,0

90

24,5

21,5

18,0

14,5

Агар керакли доза максимал суткалик дозадан юқори бўлса, препаратни бўлиб-бўлиб юбориш керак.

Дозалаш:

Катталар: ҳар куни 1 ампуладан (2,0 мл = 100 мг темир)

Болалар: дозаси тана вазнига қараб аниқланади.

Йўл қўйиладиган максимал суткалик дозалари:

 

5 кг гача бўлган болалар:

ампуланинг 1/4 қисми (0,5 мл=25 мг темир)

5 кг дан 10 кг гача бўлган болалар:

ампуланинг 1/2 кисми (1,0 мл=50 мг темир)

Катталар:

2 ампула (4,0 мл = 200 мг темир)

Агар 1-2 ҳафтадан кейин гематологик параметрлар томонидан жавоб реакцияси кузатилмаса (масалан, НЬ нинг даражаси кунига тахминан 0,1 г/дл га ошса), бирламчи қўйилган ташхисни кўриб чиқиш керак. Даволаш курси учун препаратнинг умумий дозаси ампулаларнинг хисобланган миқдоридан ошмаслиги керак.