Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Фенибут ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Фенибут ТАБЛЕТКА 250мг №10

8 000 so'mdan
(2575)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
БЕЛМЕДПРЕПАРАТЫ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Дориларнинг ўзаро таъсири

Ухлатувчи, наркотик анальгетиклар, нейролептиклар, паркинсонизмга қарши ва тутқаноққа қарши воситаларнинг таъсирини узайтиради ва кучайтиради. 

Махсус кўрсатмалар

Узоқ муддат қўлланганда жигар фаолиятини ва периферик қон кўрсаткичларини назорат  қилиш керак. Юқори диққатни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.  

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: яққол уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, жигарнинг ёғли дистрофияси (7000 мг дан ортиқ қабул қилиш), эозинофилия, артериал босимни пасайиши, буйрак фаолиятини бузилиши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш ва симптоматик даволашни амалга ошириш. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. 

Қўлланилиши
  • астеник ва хавотирлик-асабийлик ҳолати;
  • болаларда дудуқланиш, тиклар ва энурез;
  • кекса ёшдаги одамларда уйқусизлик ва тунги хавотирлик;
  • Меньер касаллиги, вестибуляр анализаторининг турли генезли дисфункциялари билан боғлиқ бош айланиши; кинетозларда чайқалишни олдини олиш;
  • алкоголли абстинент синдромни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

2-3 ҳафталик курслар билан ичга овқатдан кейин қабул қилинади.

Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга кунига 3 марта 250-500 мг дан буюрилади (максимал суткалик доза 1500 мг). 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга – кунига 3 марта 250 мг дан буюрилади. Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга максимал бир марталик доза 750 мг, 60 ёшдан ошган шахсларга – 500 мг, 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга – 250 мг ни ташкил қилади.

Алкоголли абсцитент синдромни бартараф қилишда, даволашнинг биринчи кунида: кундузи 250-500 мг дан кунига 3 марта ва кечқурун 750 мг дан, суткалик дозани катталар учун одатдаги дозагача аста-секин камайтирилган ҳолда буюрилади.

Чайқалишни олдини олиш: чайқалиш эҳтимолидан 1 соат олдин ёки денгиз касаллигининг биринчи енгил кўринишлари пайдо бўлганида 250-500 мг бир марта буюрилади. Фенибутнинг чайқалишга қарши таъсири препаратнинг дозаси оширилганда кучаяди. Денгиз касаллигининг яққол кўринишлари (қусиш ва шунга ўхшаш) пайдо бўлганида фенибутни 750-1000 мг дозада ичга буюришнинг самараси кам.

Отоген лабиринтит ва Меньер касаллигининг зўрайиш даври: 750 мг суткада 3-4 марта 5-7 кун давомида, вестибуляр бузилишлар яққоллиги камайганида – 250-500 мг дан суткада 3 марта 5-7 кун давомида ва сўнгра 250 мг дан суткада 1 марта 5 кун давомида буюрилади. Касалликни енгил кечишида – 250 мг дан суткада 2 марта 5-7 кун давомида қабул қилинади, кейинчалик доза 7-10 кун давомида суткада 1 марта 250 мг гача камайтирилади.

Астеник ҳолатлар: ичга, суткада 40-80 мг дан, айрим ҳолларда суткада 200-300 мг гача 1-1,5 ой давомида буюрилади.

Кекса ёшдагиларда депрессив ҳолатлар – суткада 40-200 мг дан кунига 2-3 марта 1,5-3 ой давомида. 

Ножўя таъсирлари

Таъсирчанликни кучайиши, қўзғалиш, хавотирлик, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, кўнгил айниши (биринчи марта қабул қилишда), аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш). 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, 8 ёшгача бўлган болалар. Лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак (таркибида лактоза борлиги сабабли).

Меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари, жигар етишмовчилиги, ҳомиладорлик, лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади. 

Дори шакли

таблеткалар 

Фармакологик хусусиятлари

Ноотроп восита, марказий нерв тизимида нерв импульсларини ГАМК (γ-аминомой кислотаси) ёрдамида ўтказилишини енгиллаштиради (ГАМК-ергик рецепторларга бевосита таъсир қилади). Транквилизацияловчи таъсири фаоллаштирувчи самараси билан қўшилади. Шунингдек антиагрегант, антиоксидант ва бироз тиришишга қарши таъсирга эга.

Мия метаболизмини нормаллаштириш ва мияда қон айланишини яхшилаши (ҳажм ва тўғри чизиқли тезлигини оширади, қон томирлар қаршилигини камайтиради, микроциркуляцияни яхшилайди) ҳисобига миянинг функционал ҳолатини яхшилайди.

Холино- ва адренорецепторларга таъсир қилмайди. Латент даврни узайтиради ва нистагм давомийлиги ва яққоллигини қисқартиради. Вазовегетатив сипмтомлар (шу жумладан, бош оғриғи, бошда оғирлик ҳисси, уйқуни бузилиши, таъсирчанлик, эмоционал лабиллик) ни камайтиради. Курс давомида қабул қилишда жисмоний ва ақлий иш қобилиятини (диққат, хотира, сенсо-мотор реакцияларнинг тезлиги ва аниқлигини) оширади. Астениянинг кўринишларини седация ёки қўзғалишларни чақирмай камайтиради (ўзини ҳис қилишни яхшилайди, қизиқиш ва жонбозликни (фаолият мотивациясини оширади)).

Хавотирлик, таранглик ва безовталик ҳиссини камайишига ёрдам беради, уйқуни нормаллаштиради.

Кекса ёшдаги одамларда марказий нерв тизимини сусайишини чақирмайди, мушакни бўшаштирувчи оқибатлари мавжуд эмас.

Этанолнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини камайтиради. 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши юқори даражада, препарат организмнинг барча тўқималари ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали яхши ўтади (препаратнинг юборилган дозасини тахминан 0,1% мия тўқимасига киради, бунда ёш ва кекса ёшдаги пациентларда аҳамиятли юқори даражада). Жигар ва буйракда тенг тақсимланади. Жигарда 80-95% метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик нофаол. Тўпланмайди. 3 соатдан кейин буйраклар орқали чиқарилади, бунда мия тўқимасидаги концентрацияси пасаймайди ва уни яна 6 соат давомида аниқланади. Тахминан 5% ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади, қисман сафро билан чиқарилади.

Сўрилиши юқори даражада, препарат организмнинг барча тўқималари ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали яхши ўтади (препаратнинг юборилган дозасини тахминан 0,1% мия тўқимасига киради, бунда ёш ва кекса ёшдаги пациентларда аҳамиятли юқори даражада). Жигар ва буйракда тенг тақсимланади. Жигарда 80-95% метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик нофаол. Тўпланмайди. 3 соатдан кейин буйраклар орқали чиқарилади, бунда мия тўқимасидаги концентрацияси пасаймайди ва уни яна 6 соат давомида аниқланади. Тахминан 5% ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади, қисман сафро билан чиқарилади.