Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Эзофаст лиоф

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Эзофаст лиоф д/ин. 40мг №1

28 247 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Эзофаст лиоф д/ин. 40мг №1
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Esomeprazol
Ishlab chiqaruvchi
(Jurabek Laboratories , Узбекистан)
Chiqarilish shakli
лиофилизат для инъекций
Farma. Guruh
Противоязвенные средства (ингибиторы протонной помпы)
Dori tafsilotlari
Dozirovkasi
Maxsus shartlar
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozani oshirib yuborilishi
Dozirovkasi

Препарат 20-40 мг дозада суткада 1 марта парентерал буюрилади.

 

Рефлюкс-эзофагит бўлган пациентларга – 40 мг дозада суткада 1 марта буюрилади.

ГЭРК симптомларини даволаш учун - 20 мг дозада суткада 1 марта буюрилади.

НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ бўлган пептик яраларни битиши ва олдини олиш учун -

20 мг дозада суткада 1 марта буюрилади.

Одатда, вена иига юбориш шакли билан даволаш даври давомли эмас, пациентни имкон борича тезроқ препаратнинг перорал қабул килиш шаклига ўтказиш керак.

Пептик ярадан қон кетишини қайталанишини олдини учун

Эндоскопик гемостаздан кейин эзомепразолни 80 мг дозада вена ичига инфузия кўринишида 30 минут давомида юбориш, кейинчалик эзомепразолни соатига 8 мг дозада 3 сутка (72 соат) давомида вена ичига узайтирилган инфузия кўринишида юбориш тавсия қилинади. Парентерал даволаш тугаганидан кейин кислота секрециясини сусайтириш учун антисекретор даволаш (масалан, эзомепразол 40 мг суткада 1 марта 4 ҳафта давомида) қабул қилиш тавсия қилинади.

Инъекциялар

40 мг дозаси: 5 мл тайёрланган эзомепразол эритмаси (8 мг/мл) вена ичига камида 3 минут давомида юборилади.

20 мг дозаси: 2,5 мл тайёрланган эзомепразол эритмаси (8 мг/мл) вена ичига камида 3 минут давомида юборилади. Ишлатилмаган эритманинг қолдиги утилизация қилиниши керак.

Инфузиялар

40 мг дозаси: тайёрланган эзомепразол эритмаси вена ичига инфузия кўринишида 10 - 30 минут давомида юборилади.

20 мг дозаси: тайёрланган эзомепразол эритмаси вена ичига инфузия кўринишида 10 - 30 минут давомида юборилади. Ишлатилмаган эритманинг қолдиги утилизация қилиниши керак.

80 мг дозаси: тайёрланган эзомепразол эритмаси вена ичига инфузия кўринишида 30 минут давомида юборилади.

Соатига 8 мг юбориладиган дозаси: эзомепразолниниг тайерланган эритмаси 71.5 соат (соатига 8 мг) давомида вена ичига узайтирилган инфузия кўринишида юборилади. Тайёрланган эритмани сақлаш шароити ва яроқлилик муддати “Эритмани тайёрлаш “ га қаранг.

Буйрак функциясини бузилишм: буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда Эзофаст препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси чекланганлиги сабабли, бундай пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Жигар функциясини бузилиши: ГЭРК да жигар функциясини енгил ва ўртача оғирлик даражали бузилиши бўлган пациентларда Эзофаст препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Жигар функциясини оғир даражали бузилиши бўлган пациентларда максимал суткалик доза 20 мг ни ташкил қилади.

Пептик ярадан қон кетиши: жигар функциясини енгил ва ўртача даражали бузилиши бўлган пациентларда Эзофаст препаратининг дозасига тузатиш қиритиш талаб қилинмайди.

Жигар функциясини оғир даражали бузилиши бўлган пациентларда Эзофаст препаратини қуйидаги юбориш усули тавсия этилади: 80 мг дозаси 30 минут давомида вена ичига инфузия кўринишида юборилади, кейинчалик соатига 4 мг максимал дозада 71,5 соат давомида вена ичига узайтирилган инфузия кўринишида юборилади.

Кекса ёшдаги пациентлар: кекса ёшдаги пациентларда Эзофаст препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

1 - 18 ёшдаги болалар ва ўсмирлар:

 

Болаларнинг

ёши

Эзофагит ва/ёки рефлюкс

касаллигининг яққол

симптомларини даволаш

 

ГЭРК даволаш

 

 

1 -11 ёш

Тана вазни < 20 кг - суткада бир марта 10 мг

Тана вазни ≥ 20 кг суткада бир марта 10 ёки 20 мг

 

суткада бир марта 10 мг

 

 

12 – 18 ёш

 

суткада бир марта 40 мг

 

суткада бир марта 20 мг

 

 

Инъекциялар

40 мг дозаси: 5 мл тайёрланган эзомепразол эритмаси (8 мг/мл) вена ичига камида 3 минут давомида юборилади.

20 мг дозаси: 2,5 мл тайёрланган эзомепразол эритмаси (8 мг/мл) вена ичига камида 3 минут давомида юборилади. Ишлатилмаган эритманинг қолдиғи утилизация қилиниши керак.

10 мг дозаси: 1,25 мл мл тайёрланган эзомепразол эритмаси (8 мг/мл) вена ичига камида 3 минут давомида юборилади. Ишлатилмаган эритманинг қолдиғи утилизация қилиниши керак.

Инфузиялар

40 мг дозаси: тайёрланган эзомепразол эритмаси вена ичига инфузия кўринишида 10- 30 минут давомида юборилади.

20 мг дозаси: тайёрланган эзомепразол эритмаси вена ичига инфузия кўринишида 10 - 30 минут давомида юборилади. Ишлатилмаган эритманинг қолдиғи утилизация қилиниши керак.

10 мг дозаси: тайёрланган эзомепразол эритмасининг чорак қисми вена ичига инфузия кўринишида 10-30 минут давомида юборилади. Ишлатилмаган эритманинг қолдиғи утилизация қилиниши керак.

Эритмани тайёрлаш

Тайёрланган эритманинг деградацияси асосан рН қийматига боғлиқ, шу сабабли препаратни эритиш учун фақат вена ичига юбориш учун 0,9%ли натрий хлориди эритмаси ишлатилиши керак. Тайёрланган эритма бошқа дори воспиталари билан аралаштирилиши ёки юборилиши мумкин эмас. Эритмани қўллашдан олдин эритмада кўзга кўринадиган механик аралашмалар йўқлигини ва рангини ўзгармаганлигини аниқлаш мақсадида визуал текшириш керак. Фақат тиниқ эритма ишлатилиши мумкин. Тайёрланган эритмани эритилган заҳоти юбориш (микробиологик нуқтаи назаридан) юбориш тавсия этилади. Тайёрланган эритмани 12 соат давомида ишлатиш керак. 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 20 мг эзомепразол буюрилганида тайёрланган эритманинг ярмиси юборилади. Ишлатилмаган эритманинг қолдиғи утилизация қилиниши керак.

40 мг инъекция: инъекция учун эритма (8 мг/мл) 40 мг эзомепразол флаконига 5 мл 0,9% ли вена ичига юбориш учун натрий хлориди эритмасини қўшиш йўли билан тайёрланади.

40 мг инфузия: инфузион эритма тайёрлаш учун 40 мг эзомепразолнинг битта флакони ичидагиси 100 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида венага юбориш учун натрий хлориди эритмасида эритиш йўли билан тайёрланади.

80 мг инфузия: инфузион эритма тайёрлаш учун 40 мг эзомепразолнинг иккита флакони ичидагиси 100 мл 0,9% ли натрия хлориди эритмасида венага юбориш учун натрий хлориди эритмасида эритиш йўли билан тайёрланади.

Эзомепразолнинг эритилган эритмаси - тиниқ рангсиз ёки оч сариқ рангли эритма

Maxsus shartlar

Препарат фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Уни биронбир бошқа усуллар билан юбориш мумкин эмас.

 

Картон қутиси бўлмаган хона ёруғлигида турган флаконни 24 соатдан ортиқ сақлаш муммкин эмас.Оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак (қўллаш тажрибаси чекланган).

Оҳир даражадаги буйрак етишмовчилигида препаратни эҳтиекорлик билан буюриш керак (қўллаш тажрибаси чекланган).

Ҳар қандай ҳавотирли симптомлар бўлганида, шу жумладан тана вазнини тўсатдан аҳамиятли даражада йўқолиши, қаёта қуссиш, дисфагия, қон аралаш қўсиш ёки мелена, шунингдек меъда яраси бўлганида ёки меъда ярасига шубҳа қилинганида, ҳавфли ўсмалар борлигини истисно қилиш керак, чунки Эзофаст билан даволаш симптомларни яхшиланишига ва ташхис қўйишига олиб келиши мумкин.

Кислоталикни пасайтирувчи барча препаратлар каби, эзомепразол ҳам гипо- ва ахлоргидрия оқибатида В12  витамини (цианокобалами) нинг сўрилишини камайтиради.

Препартни узоқ ваҳт давомида, айниқса бир йилдан ортиқ вақт давомида қабул қилаётган пациентлар шифокорнинг мунтазам назорати остида бўлишлари керак.

Эзофаст Htlicobacter pylori эрадикацияси учун буюрилганида,учламчи даволашнинг барча компонентлари учун ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли ҳисобга олиниши  керак. Кларитромицин CYP3A4 нинг кучли ингибитори ҳисобланади, шунинг учун CYP3A4 иштирокида метаболизмга учрайдига бошқа препаратлар (масалан, цизапрд) ни қабул қилаётган пациентларга эрадикацион даволаш учун буюрилганида, кузатилиўи мумкин бўлган қарши кўрсатмалар ва кларитромицинни ушбу дори воситалари билан ўзаро таъсирини ҳисобга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳайвонларда ўтфазилган экспериментал тадқиқотларда эмбрион ёки ҳомилани ривожланишига бирон- бир бевосита ёки билвосита салбий таъсири аниқланмаган. Рацемик моддани юбориш ҳам ҳайвонларни ҳомиладорлик даврида, шунингдек постнатал ривожланиш даврида бирор-бир салбий таъсир кўрсатмаган.

Эзомепрпзаол билан ўтрказилган клиник тадқиқотлар йўқлиги сабабли, ҳомиладор аёлларга препаратни, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун кузатилишимумкин бўлган ҳавфдан устан бўлган қавфдан устун бўлган ҳолатдагина буюриш керак.Эзомепразолни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши юзасидан маълу мотлар йўқ,шунинг учун Эзофаст препаратини эмизиш вақтида буюриш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 1 ёшгача бўлган болаларга, ГЭРКдан ташқари, бошқа кўрсатмалар бўйича 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат билан даволаниш вақтида бош айланиши ,кўришни ноаниқлиги ва уйқўчанлик кузатилиши мумкинлиги сабабли, автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Препаратнинг 1 та флакони қуйидагиларни сақлайди:

 

фаол модда: эзомепразол (эзомепразол натрий кўринишида) - 40мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, динатрий эдетати.

Farmakodinamikasi

Эзомепразол -  омепразолнинг S-изомери бўлиб, махсус йўналтирилган таъсир механизми туфайли, меъда ширасининг секрециясини камайтиради; меъданинг шиллиқ қаватини париетал ҳужайраларни протон насосини ингибитори ҳисобланади. Эзомепразол кучсиз асос ҳисобланади. Эзомепразол концентрацияланади ва париетал ҳужайралар каналчаларининг кислотали муҳитида фаол шаклга айланади, ва у ерда Н+/К-АТФ протон ферментини ингибиция қилади, ва шунингдек базал ҳамда рағбатлантирилган кислота секрециясини сусайтиради.

 

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК) ва клиник симптомлари бўлган пациентларда 5 кундан кейин эзомепразол 20 мг ёки 40 мг дозада ҳар куни перорал қабул қилингандан кейин меъда шираси рН ни 4 дан юқори қиймати ўртача 13-17 соат давомида (препаратнинг дозасига қараб) ушланиб туради. Самара ҳам перорал, ҳам вена ичига қўлланганда бир ҳил эришилади.

Соғлом кўнгиллиларга 80 мг эзомепразол 30 минут давомида вена ичига юбориш фонида, кейинчалик эзомепразол соатига 8 мг дозада 23,5 соат давомида узоқ муддатли инфузия қилинганида меъданинг рН қиймати ўртача 21 соат давомида 4 дан юқори бўлган, 11- 13 соат давомида 6 дан юқори бўлган.

Кислота секрециясини сусайишини даволаш самаралари

Рефлюкс-эзофагитни даволашда эзомепразолни 40 мг дозадаги яққол ифодаланган клиник самараси 4 ҳафта давомида даволангандан кейин 78% пациентларда, 8 ҳафта давомида даволанганда кейин эса - 93% пациентларда кузатилган.

Эзомепразолни муфофиқ антибиотиклар билан мажмуада бирга бир ҳафта давомида қўллаш Helicobacter pylori самарали эрадикациясини тахминан 90% ҳолларда таъминлайди. Асоратланмаган яра касаллиги бўлган пациентларни бир ҳафталик эрадикацион даволаш курсидан кейин ярани битиши ва симптомларни бартараф қилиш учун кейинчалик меъдадаги безлар секрециясини пасайтирувчи препаратлар билан монотерапия ўтказиш талаб этилмайди.

Пептик ярадан қон қетганида эзомепразолнинг самарадорлиги пептик ярадан қон кетиш эндоскопик усул билан тасдиқланган пациентларда ўтказилган тадқиқотларда намоён қилинган.

Кислота секрециясини сусайиши билан боғлиқ бўлган бошқа самаралар

Антисекретор даволашни ўтказиш вақтида кислота секрециясини пасайиши натижасида қон плазмасида гастриннинг концентрацияси ошади.

Гистамин ишлаб чиқарадиган эндокрин ҳужайраларнинг (ECL-ҳужайралар) миқдорини, айрим пациентларда эзомепразол билан узоқ муддат даволанганда кузатилган, ошиши қон плазмасида гастриннинг даражасини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Farmakokinetikasi

Тақсимланиши.

 

Соғлом кўнгиллиларда мувозанат ҳолатида тахминий тақсимланиш ҳажми тана вазнига тахминан 0,22 л/кг ни ташкил қилади. Эзомепразол плазма оқсиллари билан тахминан 97% га боғланади.

Метаболизми ва чиқарилиши.

Эзомепразол цитохром Р450 ферментлар тизими иштирокида тўлиқ метаболизмга учрайди. Умумий клиренси бир марта қўлланганидан кейин соатига тахминан 17 л ни ва такроран қўлланганидан кейин соатига тахминан 9 л ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври препаратнинг дозаси суткада бир марта такроран қабул қилинганидан кейин 1,3 соатни ташкил қилади. Эзомепразол суткада 1 марта қабул қилинганида организмда тўпланиши бўлишига тенденциясиз дозалар орасидаги вақт давомида қон плазмасидан тўлиқ чиқарилади.

Эзомапразолнинг асосий метаболитлари меъда секрециясига таъсир қилмайди. Кекса ёшдаги (71-80 ёш) пациентларда эзомепразолнинг метаболизм даражада ўзгармайди. Жигар функциясининг оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг метаболизми тезлиги пасаяди, бу “концентрация-вакт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) ни икки марта ошишига олиб келади. Шунинг учун бундай пациентлар учун препаратнинг максимал дозаси суткада 20 мг дан ошмаслиги керак.

Nojo'ya samaralari

Нохуш реакцияларни учраш тез-тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (>1/100, аммо <1/10); тез-тез эмас (>1/1000, аммо <1/100); кам ҳолларда (>1/10000, аммо <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000), учраш тез-тезлиги номаълум (маълумотлар етарли бўлмаган туфайли, учраш тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас.

 

Куйида келтирилган нохуш реакциялар препаратнинг дозасига боғлиқ эмас

Қон тизими: кам ҳолларда - лейкопения ,тромбоцитопения; жуда кам ҳолларда - агранулоцитоз, панцитопения.

Юрак – қон томир тизими: тез-тезлиги номаълум – юзни қизиб кетиши, гипертония, тахикардия.

Иммун тизими: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактик реакциялар, лимфаденопатия.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез - тез эмас – периферик шишлар; кам ҳолларда – гипонатриемия; тез-тезлиги номаълум – гипомагниемия. Оғир даражали гипомагниемия, гипокальциемия билан қўшилиши мумкин. Гипомагниемия гипокалиемия билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Эндокрин тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум - буқоқ.

Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – уйқусизлик; кам ҳолларда – қўзғалувчанлик, онгни чалкашиши, депрессия; жуда кам ҳолларда - агрессия, галлюцинациялар.

Нерв тизими томонидан: тез - тез – бош оғриғи; тез - тез эмас - бош айланиши, парестезиялар, уйқучанлик.

Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўришни ноаниқлиги.

Эшитиш аъзолари томонидан: тез - тез эмас- вертиго.

Нафас аъзолари томонидан: кам ҳолларда - бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас- оғизни қуриши; кам ҳолларда - стоматит, меъда-ичак йўллари кандидози; тез-тезлиги номаълум - микроскопик колит.

Гепатобилиар тизими: тез- тез эмас- жигар ферментларининг даражасини ошиши; кам ҳолларда - сариқлик билан ёки усиз кечувчи гепатит С; жуда кам ҳолларда- жигар функциясини бузилиши, анамнезда жигар касалликлари бўлган пациентларда энцефалопатия.

Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: тез - тез эмас – дерматит, терини қичишиши, тошма, эшакеми; кам ҳолларда - алопеция, фотосенсибилизация; жуда кам ҳолларда - кўп шаклли эритема, Стивенс - Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.

Суяк - мушак тизими ва боғлов аппарати томонидан: тез - тез эмас - сон суяги, билак суяклари, умуртқа поғонасини синиши; кам ҳолларда - артралгия, миалгия; жуда кам ҳолларда - мушакларни кучсизлиги.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - интерстициал нефрит, айрим пациентларда бир вақтда буйрак етишмончилиги ривожланади.

Репродуктив тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - гинекомастия.

Тизимли реакциялар: кам ҳолларда - қорин бўшлиғини катталашиши, астения, белда оғриқлар, кўкракда оғриқ, юзни қизиб кетиши, толиқиш, иситма, гриппга ўхшаш симптомлар, қалтираш бўлиши мамкин.

Шубҳа қилинга нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси қайд этилганида кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакциялар аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакциялар пайдо бўлганида Миллий фармакогоҳлик тизимига мувофиқ ахборот беришни сўраймиз.

 

Qo'llanilishi

Эзофаст вена ичига юбориш учун қуйидаги ҳолатларни даволаш учун перорал қабул қилиш имкони бўлмаганида антисекретор даволаш учун кўрсатилган:

 

Катталарда:

-эзофагит ва/ёки рефлюкс касаллигининг яққол симптомлари бўлган пациентларда ГЭРК;

-ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) қабул қилиш билан боглиқ бўлган пептик ярани битиши;

-ҳавф гуруҳига кирувчи пациентларда НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ бўлган пептиқ яраларни олдини олиш;

-эндоскопик гемостаздан кейин пептик ярадан қон кетишини қайталанишини олдини олиш учун қўлланади.

1-18 ёшдаги болаларда:

-эзофагит яққол симптомлари бўлган пациентларда ГЭРК ни даволаш ва/ёки рефлюкс касаллигининг учун қўлланади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

протон помпа ингибиторларига юқори сезувчанлик;

 

-атазанавир ва нелфинавир билан бир вақтда қўллаш;

- лактация даври;

-1 ёшгача бўлган болалар;

-ГЭРКдан ташқари, бошқа кўрсатмалар бўйича 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Эзомепразол билан даволаниш фонида меъда ширасининг кислоталигини пасайиши, сўрилиши кислоталик муҳитга боғлиқ бўлган препаратларнинг сўрилишини ўзгаришига олиб келиши мумкин.

 

Эзомепразол, антацидлар ва меъдада кислота секрециясини пасайтирувчи бошқа препаратлар каби, кетоконазол ва итраконазолнинг сўрилишини пасайишига олиб келиши мумкин . Омепразолни 20 мг дозада кунига 1 марта ва дигоксинни бирга қабул қилиш дигоксиннинг биокираолишлигини 10% га оширади ( дигоксиннинг биокираолишлиги 20 % пациентларда 30% га ошган).

Эзомепразол, унинг метаболизмда иштирок этувчи асосий фермент CYP2C19 ни ингибиция қилади. Шунга мувофиқ, эзомапрозолни метаболизмда CYP2C19 изоферменти иштирок этадиган бошқа препаратлар (масалан, диазепам, циталопрам, имипрамин, кломипрамин,фенитоин) билан бирга қўллаш, плазмада ушбу препаратларнин

Контрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу ўз навбатида дозанипасайтириш заруриятига олиб келади. Бу ҳолат Эзофаст препарати “заруратта қараб” давош тартибида ишлатилганида айниқса яққолифодаланган бўлади.

Тутқаноқ бўлган беморларнинг плазмасида фенитоиннинг минимал концентрациялари, у 40 мг эзомепразол билан бирга қўлланганида 13% га ошади. Шу сабабли, эзомепразол билан даволашни бошланишида ва у бекор қилинганида плазмада фенитоиннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади.

Варфаринни 40 мг эзомепразол билан бирга қабул қилиш варфаринни узўқ муддат қабул қилаётган пациентларда коагуляция вақтини ўзгаришига олиб келмайди. Ушбу препаратларни бирга қўллашни бошлашда ва тугаганида пациентларни кузатиш тавсия этилади.

Цизапридни 40 мг эзомепразол билан бирга қўллаш цизаприднинг фармакокинетик кўрсаткичларини: AUC- 32% га ва ярим чиқарилиш даврини 31% га ошишига олиб келади, бироқ бунда плазмада цизаприднинг концентрацияси аҳамиятли даражада ўзгармаган. Цизаприд билан монотерапияда QT интервалини бироз ошиши. Эзофаст препарати қўшилганида ошмаган.

Эзофаст амоксициллин ва хинидиннинг фармакокинетикасини клиник аҳамиятли даражада ўзгартирмайди.

Эзомапразол ва напроксенни бирга қўллашни баҳолаш юзасиданўтказилган тадқиқотда клиник аҳамиятли фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган.

Эзомепразолнинг метаболизмида CYP2C19 ва CYP3A4 изоферментлари иштирок этади, Эзомепразолни CYP3A4 ингибиция қиладиган кларитромицин (500 мг дан суткада икки марта) бирга қўллаш эзомепразолнинг AUC экспозициясини икки марта ошишига олиб келади. Эзомепразол ва CYP3A4 ҳамда CYP2C19 ни мажмуавий ингибитори, масалан вориконазолни бирга Қўллаш эзомепразол учун AUC қийматини икки мартадан ортиқ ошишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда эзомепразолнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.CYP2C19 ва CYP3F4 ингибиция қилувчи, рифампицин ва далачой препаратлари эзомепразолнинг метаболизмини тезлашиши ҳисобига қон плазмасидаэзомепразолнинг концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. 

Dozani oshirib yuborilishi

Препарат вена ичига юборилганида унинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар кам.Эзомепразол 280 мг дозада ичга қабул килинганида умумий ҳолсизлик ва меъда-ичак йўллари томонидан кўринишлар кузатилган. Эзофаст 80 мг дозада ичга бир марта қабул ёки 308 мг эзомепразални вена ичига 24 соатдавомида юбориш бирор-бир салбий оқибатларни чақирмаган.

 

Специфик антидоти номаълум. Зарурат бўлганида симптоматик ва самарани тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Диализни самараси кам, чунки эзомепразол плазма оқсиллари билан боғланади.