Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Энтерол КАПСУЛА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Энтерол КАПСУЛА 250мг №50

67 000 so'mdan
(1156)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
БИОКОДЕКС
Chiqarilish shakli
КАПС
Farma. Guruh
Противодиарейные препараты
Dori tafsilotlari
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Махсус кўрсатмалар

Энтерол® 250 ни жуда иссиқ (50°С дан юқори) ёки жуда совуқ овқат ёки суюқлик билан аралаштириш мумкин эмас. Алкоголь билан бирга қабул қилинмасин.

Агар 2 кун давомида диарея тўхтамаса, препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Сув-туз мувозанатини тиклаш учун эритмаларни қўллаш зарур. Регидратацион эритманинг хажми йўқотилган хажмга эквивалент бўлиши керак, яъни 1 кг тана вазнига 50-100 мл. Ўткир ёки давомли диарея, қусиш ёки овқатланишдан сақланиш ҳолатларида сув мувозанатини тиклаш усулларини таналаш керак – перорал ёки парентерал.

Капсула ва пакетчаларнинг бутунлигини бузилишларида марказий веноз катетери бўлган пациентларда қўллаганда колонизация натижаси туфайли фунгемия хавфи пайдо бўлади. Марказий веноз катетери бўлган беморларда гематоген замбуруғли инфекция пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган (ушбу ҳолатда Saccharomyces boulardii қўлланилмаган). Кўпинча бунинг оқибати бўлиб гипертермия ҳисобланади, қон синамаларида Saccharomyces мавжудлиги аниқланган. Ушбу симптомлар замбуруғларга қарши даволаш ва катетерни олиб ташлангандан кейин ўтиб кетади. 

Дозани ошириб юборилиши

Saccharomyces boulardii тизимли қон оқимига сўрилмайди, шунинг учун дозани ошириб юборилиши учун сабаб йўқ.

Дозани ошириб юборилган ҳолатларда бирон-бир чоралар талаб этилмайди 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.  

Дориларнинг ўзаро таъсири

Перорал ёки парентерал буюрилган замбуруғларга қарши воситалар билан бир вақтда қабул қилинмасин. 

Дори шакли

капсулалар 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Энтерол® 250 – микробларга қарши ва диареяга қарши таъсирга эга биологик табиатли препаратдир. Saccharomyces boulardii аскоспор ачитқиларнинг патоген бўлмаган штаммлари бўлганлиги ва бактерияларга қарши препаратларга генетик чидамли бўлганлиги туфайли, ичак касалликларида кенг қўлланила бошлади, чунки улар меъда-ичак йўлларидан ўтиб, уларда колония ҳосил қилмайди, ичакда доимий даражада сақланиб турувчи аҳамиятли концентрацияларга тез эришади, нормал резидент микрофлорага таъсир қилмайди ва овқат-ҳазм қилиш йўлларидан ташқарига чиқмайди.

Saccharomyces boulardii нинг антибиотикларга ва кўпгина бошқа препаратларга чидамлилигини, шунингдек уларнинг замбуруғларга қарши препаратларга сезгирлигини таъкидлаш керак. Saccharomyces boulardii нинг антибиотикларга генетик чидамлилиги ичак йўлларининг нормал биоценозини ҳимоя қилиш учун антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш имконини беради.

Saccharomyces boulardii нинг асосий таъсир механизми:

  • бевосита антагонизм (микробларга қарши таъсири), носпецифик иммун ҳимоясини кучайтириш, шунингдек IgA ва қолган иммуноглобулинларнинг секретор компонентларини ишлаб чиқарилишини ошиши ҳисобига Saccharomyces boulardii нинг Clostridium dificile, Clostridium pneumoniae, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa, Candida krusei, Candida pseudotropical, Salmonella typhi, Ecsherichia coli, Shigella dysenteriae, Proteus, а так же, Enthamoeba hystolitica, Lambliae каби ичак микрофлорасини издан чиқарувчи патоген ва шартли-патоген микроорганизмлар ва замбуруғларнинг ўсишини сусайтириш қобилияти билан характерланади;
  • антитоксик таъсири С-протеин билан бириккан рецепторлар орқали энтероцитларга таъсир этувчи нейтрализация қилувчи омил синтези билан боғлиқ;
  • антисекретор таъсири энтероцитларда цАМФ даражасини камайиши билан боғлиқ, бу ичак бўшлиғига сув ва туз секрециясини камайишига олиб келади;
  • ферментатив таъсири ингичка ичакнинг дисахаридазалари (лактаза, сахараза, мальтаза) фаоллигини ошиши билан боғлиқ;
  • спермин ва спермидин ажралиб чиқиши ҳисобига ингичка ичак шиллиқ қаватига нисбатан трофик самараси.

Saccharomyces boulardii нинг антибиотикларга генетик чидамлилиги ичак йўлларининг нормал биоценозини ҳимоя қилиш учун антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш имконини беради.

Ачитқиларнинг тирик шакли, Saccharomyces boulardii нинг фармакокинетикаси ҳайвонлар ва одамларда ўтказилган in vitro ва in vivo шароитдаги турли тадқиқотлар жараёнида аниқланган. Олинган маълумотлар асосида Энтерол® 250 ичак микрофлорасини тиклайди ва яққол этиопатогенетик диареяга қарши таъсирга эга эканлигини таъкидлаш мумкин.

Фармакокинетикаси

Препарат қабул қилингандан кейин йўғон ичакда Saccharomyces boulardii нинг юқори концентрациясига эришилади, у 24 соат давомида тутиб турилади. Saccharomyces boulardii тизимли қон оқими ва мезентериал лимфатик тугунларга кирмайди. Даволаш тугаганидан кейин Saccharomyces boulardii ахлат билан 3-5 кун давомида тўлиқ чиқарилади. 

Қўлланилиши
  • катталар ва болаларда бактериал этиологияли ўткир ва сурункали диарея
  • вирусли этиологияли ўткир диарея
  • ичак дисбактериози
  • саёҳатчилар диареясини олдини олиш ва даволаш
  • ОИТС билан ассоциацияланган диарея
  • антибиотикларни қабул қилиш чақирган колит ва диареяни олдини олиш ва даволаш
  • таъсирланган йўғон ичак синдроми
  • сохтамембраноз колит ва Clostridium difficile билан боғлиқ касалликлар
  • давомли энтерал озиқлантириш билан боғлиқ диареяда қўлланади. 
Қўллаш усули ва дозалари

Капсуланинг бутунлигини бузмасдан ва оз миқдорда илиқ сув билан ютиш керак.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 1-2 марта.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1-2 капсуладан кунига 2 марта.

Тавсия этилган даволаш курси

  • ўткир диарея – 3-5 сутка;
  • ўткир ва сурункали бактериал диарея, таъсирланган йўғон ичак синдроми – 10-14 сутка;
  • антибиотик билан ассоциацияланган диарея ва сохтамембраноз колитни олдини олиш ва даволаш – антибиотиклар билан даволаш курси давомида суткада 2 марта 2 капсула дозада антибиотиклар билан бирга буюрилади. 
Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: марказий веноз катетери бўлган госпитализация қилинган пациентларда фунгемия.

Жуда кам ҳолларда: метеоризм, препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик туфайли қичишиш кўринишидаги аллергик реакция. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • препаратнинг компонентларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлик (аллергия)
  • марказий веноз катетери бўлган пациентлар
  • галактоземия, лактоза етишмовчилиги, глюкоза ва галактоза мальабсорбцияси синдроми
  • 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (дори шакли туфайли).