Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Энтеро Нео

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Энтеро Нео Бэби САШЕ №10

38 000 so'mdan
(2506)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
FORMULIFE GROUP PHARMACEUTICALS
Chiqarilish shakli
САШЕ
Farma. Guruh
Пробиотики
Dori tafsilotlari
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАШ:
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:
САҚЛАШ ШАРОИТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ:
ҚЎЛЛАШГА ДОИР КЎРСАТМАЛАР:
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАШ:

Якка  тартибда белгиланади.

Гўдаклар ва 3 ёшгача бўлган болалар 1 сашедан 1 маҳал. Саше таркибини хона ҳароратидаги сув, сут ёки таомга қўшиш мумкин. Даволаниш курси 7-28 кун. Доимий овқатланишнинг  бузилиши натижасида келиб чиқган меъда ичак йўлидаги дискомфорт ҳолатларида бир маротабалик доза самарали натижа беради.

Дисбактериознинг оғир ҳолатларида препаратни бошланғич 3-5 кун давомида 1сашедан кунига 2 маҳал қўллаш мумкин. Зарурат туғилганда қайта даволаниш курси белгиланади.

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР:

Препаратнинг бир ёки бир нечта таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР:

Препаратни иссиқ сув, сут ёки таомларга қўшиш мумкин эмас.

САҚЛАШ ШАРОИТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

Препарат болалар қўли етмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган хона ҳарорати  +250 С дан ,  намлик 85 % ошмаган  шароитда сақланиши керак.

Яроқлилик муддати – 2йил.

ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ:

- Овқат ҳазм қилиш жараёнида , витаминлар (В1,В2,В6,В12,РР,К,Е),фолий ва аскорбин кислотаси синтезида иштирок этади;

- Оқсил, фосфолипидлар, ёғ ва ўт кислотаси, билирубин, холестерин алмашинувини; алмаштириб бўлмас аминокислоталар синтезини ва электролит балансини бошқаради;

- Темир, кальций ва витамин Д сўрилиши учун қулай шароит яратади;

-  Гўдакларда оқсил ҳазм бўлишини енгиллаштиради ( айниқса казеин оқсилини);

- Ичак инфекциялари ҳавфини камайтиришда самарали ёрдам беради;

- Гўдакларнинг ичак микрофлорасини меъёрига келтиришда ва иммун тизимни мустаҳкамлашда  самарали таъсир кўрсатади , шунингдек меъда ичак йўлларида ўтказилган касалликдан сўнг.

ҚЎЛЛАШГА ДОИР КЎРСАТМАЛАР:

- Ичак микрофлорасининг бузилиши – дисбактериозни олдини олиш ва даволашда: диарея( ич кетиши), қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасидаги оғриқлар ва ичак таъсирланиши синдромида;

- Гўдакларда учрайдиган қайт қилиш ҳолатларида;

- Колитлар, гастроэнтероколитлар ( ўткир ва сурункали), ўткир инфекциялар, заҳарланишлар,антибиотиклар ва турли химиотерапевтик препаратлар( шу қаторда аспирин) қўлланилиши натижасида келиб чиқувчи дисбактериоз билан боғлиқ бўлган меъда ичак тизими бузилишлари;

- Организмнинг резистентлигини ошириш ва иммун тизимини мустаҳкамлаш учун;

- Овқат маҳсулотларидан ўткир заҳарланиш ҳолатларида (комплекс терапия таркибида);

- Атопик дерматит ва бошқа аллергик ҳолатларда;

- Қорин бўшлиғи  аъзоларидаги операциялардан олдинги даврда;

- Овқат ҳазм бўлиши ва фойдали озуқа моддаларнинг  сўрилишини яхшилаш учун.