Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Энофер СИРОП

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Энофер СИРОП 120мл №1

30 900 so'mdan
(1689)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ИНГЛИШ ФАРМА
Chiqarilish shakli
СИРОП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли
Таркиби
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича 

Дори шакли

сироп 

Таркиби

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Элементар темирга эквивалент

темир (III) гироксиди полимальтоз мажмуаси    – 50 мг

Фолат кислотаси                                                      – 0,35 мг

Ёрдамчи моддалар:

Қанд                                                                          – 2,75 мг

Глицерин                                                                  – 250 мг

Натрий метилпарабен                                              – 7,5 мг

Натрий пропилпарабен                                           – 2,5 мг

Қора қорағат таъми                                                 – 0,01 мл

Тозаланган сув                                                          – q.s 

Фармакологик хусусиятлари

Энофер препарати темир (III) гироксидининг полимальтоз мажмуаси кўринишида темир сақлайди. Ушбу макромолекуляр мажмуа барқарор ва меъда-ичак йўлларида эркин ионлар кўринишидаги темирни чиқармайди. Энофер структураси темир ферретиннинг табиий бирикмаси билан ўхшаш. Бундай ўхшашлик туфайли, темир (III) ичакдан фаол ташилиши йўли билан қонга тушади. Сўрилган темир ферретин билан боғланади ва организмда асосан жигарда сақланади. Сўнгра, суяк кўмигида гемоглобин таркибига қўшилади. Темир (III) гироксидининг полимальтоз мажмуасининг таркибига кирувчи темир темирнинг оддий тузларидан фарқли равишда прооксидант хусусиятига эга эмас. Темир танқислигининг яққоллиги ва унинг сўрилиш даражаси орасида боғлиқлик мавжуд (темир танқислиги қанчалик яққол бўлса, унинг сўрилиши шунча яхши бўлади). Фаолроқ сўрилиш жараёни ўн икки бармоқ ва ингичка ичакда содир бўлади. 

Қўлланилиши
  • Темирнинг латент (ЛТТ) ва клиник аҳамиятли танқислигини (темир танқислиги анемияси – ТТА) даволаш;
  • Ҳомиладорлик, лактация вақтида, бола туғиш давридаги аёлларда, болаларда, ўсмирларда, катталарда (масалан, вегетарианлар ва кексаларда) темир танқислигини олдини олишда қўлланади 
Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни овқатланиш вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин ичга қабул қилинади.

Сиропни мевали, сабзавотли шарбатлар ёки алкоголсиз ичимликлар билан бирга аралаштириш мумкин.

Препаратнинг суткалик дозаси темир танқислигининг даражасига боғлиқ (жадвал).

 

Беморлар тоифаси Препарат шакли Темир танқислиги анемияси Темирни латент танқислиги Профилактикаси
1 ёшгача бўлган болалар Сироп 2,5-5 мл * *
темир миқдори (25-50 мг) (15-25 мг) (15-25 мг)
1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар сироп 5-10 мл 2,5-5 мл 2,5-5 мл
темир миқдори (50-100 мг) (25-50 мг) (25-50 мг)
12 ёшдан катта болалар сироп 10-30 мл 5-10 мл 5-10 мл
темир миқдори (100-300 мг) (50-100 мг) (50-100 мг)
Катталар (шу жумладан эмизикли аёллар) сироп 10-30 мл 5-10 мл 5-10 мл
темир миқдори (100-300 мг) (50-100 мг) (50-100 мг)
Ҳомиладор аёллар сироп 20-30 мл 10 мл 10 мл
темир миқдори (200-300 мг) (100 мг) (100 мг)

*жуда кам дозани буюрилишини зарурати туфайли, ушбу кўрсатмаларга кўра Энофер ичга қабул қилиш учун томчи препаратини ишлатиш тавсия этилади.

Клиник яққол темир танқислигини даволаш давомийлигини (темир танқислиги анемияси) гемоглобин даражасини нормага келгунича 3-5 ойни ташкил қилади. Бундан кейин препаратни қабул қилишни темирни латент танқислигини даволаш учун дозада, яна бир неча ойлар давомида, ҳомиладорлар учун эса, темир заҳирасини тиклаш учун камида туғруққа қадар давом эттириш лозим.

Темирни латент танқислигини даволаш давомийлиги 1-2 ойни ташкил қилади.

Темирни клиник яққол етишмовчилиги бўлган ҳолатда гемоглобин даражасини нормага келиши ва темир заҳирасини тўлиши, даволаш бошлангандан кейин 2-3 ой ўтиб содир бўлади. 

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда (0,001% дан кўп ёки тенг ва 0,01% дан кам) тўлиб кетиш ҳисси, эпигастрал соҳада босим, кўнгил айниши, қабзият ёки диарея каби меъда-ичак йўлларининг таъсирланиш белгилари аниқланиши мумкин.

Сўрилмаган темир чиқарилиши билан аҳлат рангини тўқ рангга бўялишини кузатиш мумкин (клиник аҳамиятга эга эмас). 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

Препаратни гемосидерози ва гемохроматози бўлган пациентларга, шунингдек темирни чиқарилишини бузилиш, шу жумладан сидероахрестик анемия, талассемия ва қўрғошин билан заҳарланиш чақирган анемия билан касалланган пациентларга буюрилмайди.

Препаратни гемолитик ва мегалобласт анемияси бўлган пациентларни даволаш учун қўлланилмайди. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган. 

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабети бўлган беморларга Энофер препаратини буюришда 1 мл сироп 0,04 нон бирлигини сақлашини эътиборга олиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва қоронғу жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

3 йил.