Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Энбрел ШПРИЦ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Энбрел ШПРИЦ 50мг/мл 1мл №2

561 000 so'mdan
(4054)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Etanercept
Ishlab chiqaruvchi
ПФАЙЗЕР
Chiqarilish shakli
ШПРИЦ
Farma. Guruh
Иммунодепрессант
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакодинамикаси
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Эҳтиёткорлик билан
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

тери остига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 

Фармакодинамикаси

сма некрозининг фактори (TNF-α, ЎНФ) ревматоид артритдаги яллиғланиш жараёнини кучайтирувчи асосий цитокин ҳисобланади. ЎНФ концентрациясини ошиши, шунингдек псориатик артрити бўлган беморларнинг синовиал қобиқларида ва синовиал тўқималарида, шунингдек анкилозловчи спондилити бўлган беморларнинг қон плазмаси ва синовиал тўқималарида ҳам аниқланган. Этанерцепт ЎНФ ни хужайра юзасидаги, унинг рецепторлари билан боғланишини рақобатли ингибиторидир, ва, шундай қилиб, ЎНФ нинг биологик фаоллигини ингибиция қилади. ЎНФ ва лимфотоксин яллиғланишни келтириб чиқарувчи цитокинларга киради, улар хужайра юзасидаги ўсма некрози омилининг икки аниқ фарқланадиган рецепторлари (ЎНФР): 55-килодальтон (р55) ва 75-килодальтон (р75) билан боғланади. Иккала ЎНФР организмда мембрана билан боғланган ва эркин шаклларда мавжуд бўлади. Эрувчан ЎНФР ЎНФ нинг биологик фаоллигини бошқаради.

ЎНФ ва лимфотоксин асосан гомотримерлар сифатида мавжуд бўлади, уларнинг биологик фаоллиги, хужайра юзасида жойлашган ЎНФР нинг кесишган бирикишига боғлиқ. Этанерцепт каби димерли эрувчан рецепторлар, мономер рецепторларга қараганда ЎНФ га юқори яқинликка эга ва, шунинг учун ЎНФ ни уларнинг хужайра рецепторлари билан боғланишини анча кучлироқ рақобатли ингибитори ҳисобланади. Бундан ташқари, иммуноглобулиннинг Fc-фрагментини димерли рецепторнинг структурасидаги боғланиш элементи сифатида ишлатилиши, қон зардобидан ярим чиқарилиш даврини узайтиради.

Ревматоид артрит ва анкилозловчи спондилитда бўғимлардаги патологик ўзгаришларнинг аҳамиятли қисми, шунингдек псориатик бляшкалар кўринишидаги теридаги ўзгаришлар, ЎНФ назорат қилувчи тизимга жалб қилинган яллиғланишга қарши молекулалар хисобига пайдо бўлади. Этанерцепнинг таъсир механизми, эҳтимол, ЎНФ ни хужайра юзасидаги ЎНФ рецепторлари билан боғланишини рақобатли ингибиция қилиниши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шундай қилиб, этанерцепт ЎНФ орқали ЎНФР нинг биологик фаолсизланишига ёрдам бериб, хужайра жавобини бартараф этади. Этанерцепт шунингдек пастга йўналган сигнал ўтказувчи қўшимча молекулалар (масалан, цитокинлар, адгезия молекуляциялаши ёки протеиназалар) томонидан назорат қилинувчи биологик жавобларни модуллаши мумкин. Бу жавоблар ЎНФ ни рағбатлантириши ёки назорат қилиши мумкин.

Псориатик артрити бўлган беморларда Энбрел® жисмоний фаолликни яхшилайди ва периферик бўғимларнинг шикастланиши эҳтимолини пасайтиради.

Энбрел® препарати билан даволаш тўхтатилгандан кейин бир ой давомида касаллик зўрайиши мумкин. Даволаш тўхтатилгандан кейин 24 ой давомида препаратни такроран буюриш самарадорлиги даволашни тўхтатмаган беморлардаги билан бир хил.

 

Фармакокинетикаси

Этанерцепт тери остига инъекция жойидан секин сўрилади, Энбрел® препаратининг бир марталик дозасидан кейин тахминан 48 соат ўтгач максимал концентрациясига эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 76% ни ташкил қилади. Энбрел® препаратининг дозаси ҳафтада икки марта юборилганида, бир марта юборилганида кузатиладиганга қараганда икки марта юқорироқ мувозанат концентрациясига эришилади. 25 мг Энбрел® препарати тери остига бир марта юборилганидан кейин қон плазмасидаги этанерцептнинг ўртача максимал концентрацияси 1,65±0,66 мкг/мл, “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) – 235±96,6 мкг·соат/мл бўлган. Дозалар чегарасида клиренснинг кўринарли тўйиниши кузатилмаган.

Этанерцептнинг концентрациясини вақтга боғлиқлиги биоэкспоненциал эгри чизиқ билан таърифланади. Тақсимланиш хажмининг ўртача қиймати 7,6 л ни ташкил қилади, айни вақтнинг ўзида мувозанат ҳолатида тақсимланиш ҳажми 10,4 л ни  ташкил қилади.

Этанерцепт организмдан секин чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 70 соатни ташкил қилади. Ревматоид артрити бўлган беморларда клиренси тахминан соатига  0,066 л, бу соғлом кўнгилликлардаги унинг соатига 0,11 л бўлган қийматидан бироз паст. Этанерцептнинг фармакокинетик характеристикаси ревматоид артрити, анкилозловчи спондилоартрити ва псориази бўлган беморларда ўхшаш.

Энбрел® препаратининг 50 мг ҳафтада бир марта юборилган дозаси, ҳафтада икки марта деярли бир вақтда юборилган 25 мг дозага биоэквивалент. Пациентларда ва соғлом кўнгиллиларда нишонланган этанерцепт юборилгандан кейин радиофаол нишон буйраклар орқали чиқарилганлигига қарамасдан, ўткир буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, этанерцептнинг қон плазмасида концентрациясини ошиши кузатилмаган. Ўткир буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, этанерцептнинг концентрациясини ошиши кузатилмайди.

Эркаклар ва аёлларда этанерцептнинг фармакокинетикасида аниқ фарқлар йўқ.

Кекса пациентлпар

65 ёшдан 87 ёшгача бўлган гуруҳ пациентларида этанерцептнинг клиренси ва тахминий тақсимланиш ҳажми 65 дан ёш пациентлардаги билан ўхшаш.

Болалар

Ювенил идиопатик полиартрити бўлган болалар

Қон зардобидаги концентрациялар профили ревматоид артрити бўлган катта пациентлардаги билан ўхшаш. Моделлаш, катта ёшдаги (10-17 ёш) болалар ва катта пациентларда қон зардобидаги этанерцептнинг даражасини тахминан бир хил, кичик ёшдаги болаларда эса у аҳамиятли паст бўлишини тахмин қилиш имкониятини беради.

Псориаз

Псориаз ва ювенил идиопатик полиартрити бўлган, ҳафтада бир марта 0,8 мг/кг (максимал доза ҳафтада 50 мг) ва ҳафтада 2 марта 0,4 мг (максимал доза ҳафтада 50 мг) Энбрел® ни мувофиқ 48 ва 12 ҳафта давомида қабул қилган 4 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг қон зардобида этанерцептнинг мувозанат концентрацияси бир хил (1,6-2,1 мкг/мл) бўлган. Бу кўрсаткичнинг қиймати, ҳафтада 2 марта 25 мг дозада Энбрел® юборилган псориази бўлган катта пациентлардаги билан мувофиқ келади. 

Қўлланилиши

Ревматоид артрит

Метотрексат билан мажмуада Энбрел®, катталарга оғирлик даражаси ўртача ва юқори бўлган фаол ревматоид артритда, базис яллиғланишга қарши препаратларга (БЯҚП), шу жумладан метотрексатга жавоб ноадекват бўлганида буюрилади.

Энебрел®, метотрексат самарасиз бўлганида ёки ўзлаштира олинмаганида монотерапия кўринишида буюрилиши мумкин.

Энбрел® катталарда илгари метотрексат билан даволанмаган оғир, фаол ва авж олиб борувчи ревматоид артритни даволаш учун кўрсатилган.

Ювенил идиопатик полиартрит

2-17 ёшдаги болалар ва ўсмирларда метотрексатнинг самарадорлиги ёки ўзлаштирилиши етарли бўлмаганида фаол ювенил идиопатик полиартритни (серопозитив ва серонегатив) даволашда қўлланади.

2 ёшдан ошган болалар ва ўсмирларда метотрексатнинг самарадорлиги ёки ўзлаштирилиши етарли бўлмаганида тарқалган олигоартритни даволашда қўлланади.

12 ёшдан ошган ўсмирларда метотрексатнинг самарадорлиги ёки ўзлаштирилиши етарли бўлмаганида псориатик артритни даволашда қўлланади.

12 ёшдан ошган ўсмирларда стандарт даволашнинг самарадорлиги ёки ўзлаштирилиши етарли бўлмаганида энтезитлар билан ассоциацияланган артритни даволашда қўлланади.

Псориатик артрит

Катталардаги БЯҚП билан даволашга адекват жавоб бўлмаган фаол ва авж олиб борувчи борувчи псориатик артритни даволашда қўлланади.

Спондилоартритнинг аксиал шакли

Анкилозловчи спондилит

Катталарда анъанавий даволаш аҳамиятли яхшиланишга олиб келмаган оғир фаол анкилозловчи спондилитни даволашда қўлланади.

Спондилоартритнинг аксиал шаклининг рентгенологик олди босқичи

Стандарт даволашга ноадекват жавоб ёки резистентлиги бўлган, шунингдек С-реактив оқсил (СРО) концентрациясини ошиши ва/ёки МРТ-сканерлаш маълумотлари билан тасдиқланган касаллик фаоллигининг объектив белгилари бўлган спондилоартритнинг аксиал шаклининг рентгенологик олди босқичи бўлган катта ёшдаги пациентларни даволаш учун кўрсатилган.

Псориаз

Циклоспорин, метотрексат ёки PUVA-терапияни ўз ичига олувчи бошқа тизимли даволашни ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ёки ўзлаштира олмаслик ҳолатлари бўлган ўртача ва оғир оғирлик даражасидаги псориаз билан хасталанган катталарни даволашда қўлланади.

Ўзлаштира олмаслик ёки бошқа тизимли ёки фототерапияга етарли жавоб бўлмаганида оғир даражали сурункали псориази бўлган 6 ёш ва ундан катта ёшдаги болаларни даволашда қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Тери остига юборилади.

Энбрел® препарати билан даволаш ревматоид артрит, ювенил идиопатик полиартрит, псориатик артрит, анкилозловчи спондилит ва псориазни диагностика қилиш ва даволаш тажрибасига эга бўлган шифокор томонидан буюрилиши ва назорат қилиниши керак.

Энбрел® эритма тайёрлаш учун лиофилизат дори шаклида, 25 мг дозада тана вазни 62,5 кг дан кам пациентларга, шу жумладан болаларга тавсия этилади.

Тикланган эритмани тайёрлаш ва препаратни юборишдан олдин ушбу бўлимнинг охирида келтирилган, уни қўллаш бўйича йўриқномани диққат билан ўрганиш керак.

Катталар

Ревматоид артрит

Тавсия этилган доза 25 мг Энбрел® препаратини 3-4 кунлик интервал билан ҳафтада икки марта қўллашни ташкил қилади. Муқобил доза – 50 мг ҳафтада бир марта, у 50 мг бир марталик тери остига инъекция ёки деярли бир вақтда юборилган 25 мг препаратнинг иккита инъекцияси кўринишида юборилиши мумкин.

Препаратни 25 мг дозада хафтада бир марта қўллаш самарасизроқ бўлиши ва секинроқ самара бериши мумкин.

Псориатик артрит

Тавсия этилган доза – 25 мг Энбрел® препаратини 3-4 кунлик интервал билан ҳафтада икки марта қўллашни ташкил қилади. Муқобил доза – 50 мг ҳафтада бир марта, у 50 мг бир марталик тери остига инъекция ёки деярли бир вақтда юборилган 25 мг препаратнинг иккита инъекцияси кўринишида юборилиши мумкин.

Анкилозловчи спондилит

Тавсия этилган доза – 25 мг Энбрел® препаратини 3-4 кунлик интервал билан ҳафтада икки марта қўллашни ташкил қилади. Муқобил доза – 50 мг ҳафтада бир марта, у 50 мг бир марталик тери остига инъекция ёки деярли бир вақтда юборилган 25 мг препаратнинг иккита инъекцияси кўринишида юборилиши мумкин.

Спондилоартритнинг аксиал шаклининг рентгелогик олди босқичи

Тавсия этилган доза – 25 мг Энбрел® препаратини 3-4 кунлик интервал билан ҳафтада икки марта қўллашни ташкил қилади. Муқобил доза – 50 мг ҳафтада бир марта, у 50 мг бир марталик тери остига инъекция ёки деярли бир вақтда юборилган 25 мг препаратнинг иккита инъекцияси кўринишида юборилиши мумкин.

Псориаз

Тавсия этилган доза – 25 мг Энбрел® препаратини 3-4 кунлик интервал билан ҳафтада икки марта қўллашни ташкил қилади. Муқобил доза – 50 мг ҳафтада бир марта, у 50 мг бир марталик тери остига инъекция ёки деярли бир вақтда юборилган 25 мг препаратнинг иккита инъекцияси кўринишида юборилиши мумкин.

Муқобил сифатида Энбрел® ни 50 мг дан ҳафтада икки марта 12 ҳафтадан кўп бўлмаган вақт давомида буюриш мумкин. Даволашни давом эттиришнинг зарурати бўлганида Энбрел® ни 25 мг дозада ҳафтада икки марта ёки 50 мг ҳафтада бир марта буюрилиши мумкин. Даволашни ремиссияга эришилгунча ўтказиш ва, одатда 24 ҳафтадан ошмаслиги керак. Агар 12 ҳафта даволашдан кейин симптомларнинг ижобий динамикаси кузатилмаса, препаратни юборишни тўхтатиш керак. Айрим ҳолларда даволаш давомийлиги 24 ҳафтадан кўпроқни ташкил қилиши мумкин.

Катта пациентларда шифокорнинг баҳолаши ва пациентнинг индивидуал хусусиятларига қараб, даволашни узлуксиз ёки танаффуслар билан амалга ошириш мумкин.

Энбрел® препаратини такроран буюриш зарурати бўлганида юқорида кўрсатилган даволаш давомийлигига риоя қилиш керак. 25 мг дозани хафтада бир марта ёки 50 мг дозани хафтада бир марта буюриш тавсия этилади.

Кекса пациентлар (65 ёш ва катта)

Доза ёки қўллаш усулига тузатиш киритишга зарурат йўқ.

Болалар

Болаларда Энбрел® препаратининг дозаси пациентнинг тана вазнига қараб ҳисобланади. Тана вазни 62,5 кг бўлган болаларда Энбрел® ни 25 мг дан камроқ дозани юбориш имконини берувчи тери остига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат дори шаклида қўллаш керак.

Тана вазни 62,5 кг ва ундан юқори бўлган болаларда Энбрел® ни бир марта қўлланадиган шприцлар ёки шприц-ручкалар кўринишидаги тери остига юбориш учун эритма дори шаклида қўллашлари мумкин.

Ювенил идиопатик полиартрит (2 ёш ва ундан катта болалар)

Доза тана вазнига 0,4 мг/кг ҳисобидан белгиланади (максимал бир марталик доза 25 мг). Препарат ҳафтада икки марта 3-4 кунлик интервал билан юборилади. Агар 4 хафта даволагандан кейин симптомларнинг ижобий динамикаси кузатилмаса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Тана вазнига 0,8 мг/кг (максимал бир марталик доза 50 мг) дозани хафтада бир марта юбориш мумкин.

 

 

Тарқалган олигоартрит (2 ёшдан ошган болалар)

Доза тана вазнига 0,4 мг/кг ҳисобидан белгиланади (максимал бир марталик доза 25 мг). Препарат ҳафтада икки марта 3-4 кунлик интервал билан юборилади. Агар 4 хафта даволагандан кейин симптомларнинг ижобий динамикаси кузатилмаса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Тана вазнига 0,8 мг/кг (максимал бир марталик доза 50 мг) дозани хафтада бир марта юбориш мумкин.

Псориатик артрит (12 ёшдан ўсмирлар)

Доза тана вазнига 0,4 мг/кг ҳисобидан белгиланади (максимал бир марталик доза 25 мг). Препарат ҳафтада икки марта 3-4 кунлик интервал билан юборилади. Агар 4 хафта даволагандан кейин симптомларнинг ижобий динамикаси кузатилмаса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Тана вазнига 0,8 мг/кг (максимал бир марталик доза 50 мг) дозани хафтада бир марта юбориш мумкин.

Энтезитлар билан ассоциацияланган артрит (12 ёшдан ошган ўсмирлар)

Доза тана вазнига 0,4 мг/кг ҳисобидан белгиланади (максимал бир марталик доза 25 мг). Препарат ҳафтада икки марта 3-4 кунлик интервал билан юборилади. Агар 4 хафта даволагандан кейин симптомларнинг ижобий динамикаси кузатилмаса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Тана вазнига 0,8 мг/кг (максимал бир марталик доза 50 мг) дозани хафтада бир марта юбориш мумкин.

Псориаз (6 ёш ва ундан катта болалар)

Доза тана вазнига 0,8 мг/кг ҳисобидан белгиланади (максимал бир марталик доза 50 мг). Препарат ҳафтада бир марта юборилади, даволаш давомийлиги 24 ҳафтадан камроқни ташкил қилади. Агар 12 ҳафта даволашдан кейин симптомларнинг ижобий динамикаси кузатилмаса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Энбрел® препаратини такроран буюриш зарурати бўлганида, юқорида кўрсатилган даволаш давомийлигига риоя қилиш керак. Препаратнинг дозаси – 0,8 мг/кг (максимал бир марталик доза 50 мг) ҳафтада бир марта.

Дозани қўллаш буюрилган вақтдан ўтказиб юборилган ҳолларда, препаратни, буни эслашингиз биланоқ юбориш керак, лекин кейинги инъекция бир кундан кейин амалга оширилиши керак. Акс ҳолда унутилган дозани ўтказиб юбориш ва навбатдаги инъекцияни ўз вақтида амалга ошириш керак.

Буйрак ва жигар функциясини бузилиши: дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ.

ЭНБРЕЛ® ПРЕПАРАТИНИНГ ТЕРИ ОСТИГА ЮБОРИШ УЧУН ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЮБОРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Юбориш

Сиз Энбрел® препаратини қандай тўғри тайёрлаш ва юборишни тушунганингизга ишонч ҳосил қилмагунингизча, уни ишлатишга уринманг.

Инъекцияни амалга оширадиган пациентлар ёки уларнинг ота-оналари/васийлари инъекцияни қандай тўғри амалга ошириш кераклиги ҳақида хабардор қилинган бўлишлари керак. Агар кейинчалик инъекциялар пациентларнинг ўзи ёки ота-оналари/васийлари томонидан амалга ошириладиган бўлса, биринчи юборишни малакали тиббиёт ходими назорати остида амалга оширилиши керак.

Инъекция учун бу препаратни бошқа препаратлар билан бир шприц ёки флаконда аралаштирманг!

Энбрел® препаратини, шу жумладан тикланган эритмани сақлаш бўйича йўриқномани “Сақлаш шароити” бўлимида келтирилган.

Препаратни юборишга тайёргарлик

  • Қўлларни яхшилаб ювинг.
  • Тоза, яхши ёритилган, текис ишчи юзасини танланг.
  • Препаратнинг битта дозасини юбориш учун пластик ўрам қуйида санаб ўтилган предметларни сақлаши керак. (Агар пластик ўрамда бирон-бир предмет етишмаса, уни ишлатманг ва фармацевт билан боғланинг). Фақат санаб ўтилган предметларни ишлатинг. Бошқа шприцларни ИШЛАТМАНГ.

Энбрел® препарати лиофилизатини сақловчи 1 флакон

Тиниқ, рангсиз эритувчи (инъекция учун сув) сақловчи 1 шприц

1 инъекцион игна

флакон учун 1 та адаптер

2 та спиртли салфеткалар

Флакон ва шприцнинг маркировкасидаги яроқлилик муддати (ой ва йил) ни текширинг. Кўрсатилган муддат ўтгач уларни ишлатиш мумкин эмас.

Инъекция учун Энбрел® препаратининг дозасини тайёрлаш

  • Пластик флакон ичидагиларини олинг.
  • Флакондан пластик қалпоқчани олиб ташланг (1 расмга қаранг). Флакон бўйни атрофидаги алюмин халқани ёки резина тиқинни ЕЧМАНГ.

1 расм

 

 

  • Тоза спиртли салфетка ёрдамида Энбрел® препаратини сақловчи флакондаги резина тиқинни артинг. Ишлов берилгандан кейин унга қўл билан тегманг ва бирон-бир юза билан контактига йўл қўйманг.
  • Флаконни тоза ясси юзага вертикал ҳолатда жойлаштиринг.
  • Флакон учун адаптер сақловчи ўрамдан қоғоз қопламани олиб ташланг.
  • Адаптерни пластик ўрамдан чиқармасдан, уни Энбрел® препаратини сақловчи флаконга, адаптернинг учини флаконнинг қопқоқчасидаги кўтарилган ҳалқанинг ўртасида жойлаштиринг (2 расмга қаранг).
  • Бир қўл билан флаконни ясси юзада зич ушланг. Бошқа қўл билан адаптер сақловчи ўрамни ҚАТЪИЙ ПАСТГА қаратиб адаптернинг учи флакон қопқоқчасидан ўтганлиги ва АДАПТЕРНИНГ ҲАЛҚАСИ ЖОЙИГА ТУШГАНЛИГИНИ ҲИС ҚИЛМАГУНЧА ва ЭШИТМАГУНИНГИЗГАЧА адаптер сақловчи ўрамни босинг (3 расмга қаранг). Адаптерга бурчак остида БОСМАНГ (4 расмга қаранг). Адаптер учини флаконнинг қопқоқчаси орқали тўлиқ ўтиши муҳимдир.

2 расм.

           
   
3 расм
 
2 расм
   
4 расм
 

 

 

ТЎҒРИ
НОТЎҒРИ
  • Флаконни бир қўлда ушлаб, флакон учун адаптердан пластик ўрамни олиб ташланг (5 расмга қаранг).

5 расм

  • Эритувчи сақловчи шприцдан қалпоқчанинг перфорация жойидан ҳимоя қалпоқчасини синдириб олинг. Буни қалпоқча перфорация жойидан синмагунча қалпоқчани юқорига ва пастга навбатма-навбат букиб, амалга оширинг (6 расмга қаранг). Шприцда қолган қалпоқчанинг оқ қисмини ЧИҚАРИБ ТАШЛАМАНГ.

6 расм

  • Агар перфорация чизиғи бўйлаб қалпоқчанинг учи синган бўлса, шприцни ишлатманг. Бошқа ўрамни олинг.
  • Бир қўлда шприцнинг шиша цилиндридан ушлаб (аммо оқ қалпоқчадан эмас) ва бошқа қўлда флакон учун адаптерни (флаконни ўзини эмас) ушлаб, учликни тешикка жойлаштириб ва тўлиқ бириккунча соат стрелкаси бўйлаб бураб, шприцни флакон учун адаптер билан бириктиринг (7 расмга қаранг).

7 расм

Эритувчини қўшиш

  • Флаконни ясси юзада вертикал ҳолатда ушлаб туриб, барча эритувчи флаконга ўтмагунча поршенга ЖУДА СЕКИН босинг. Бу кўпик (кўпгина пуфаклар) ҳосил бўлишини камайтиришга ёрдам беради (8 расмга қаранг).
  • Эритувчи Энбрел® препаратига қўшилгандан кейин поршень мустақил равишда кўтарилиши мумкин. Бу нормал ҳолат ва ҳаво босими билан боғлиқ.

8 расм

  • Шприцни олмасдан, кукун эриши учун флаконни эҳтиёткорлик билан айлантиринг (9 расмга қаранг). Флаконни ЧАЙҚАТМАНГ. Кукун тўлиқ эригунигача кутинг (ордатда бу 10 минутдан камроқни талаб этади). Эритма тиниқ ва рангсиз, қумоқ, чўкма ёки заррачаларсиз бўлиши керак. Флаконда бироз оқ кўпик қолиши мумкин, бу нормал ҳолат ҳисобланади.

Агар флакондаги кукун 10 минут давомида эримаса, Энбрел® препаратини ИШЛАТМАНГ. Препарат сақловчи янги пластик ўрамни олинг.

9 расм

Энбрел® препаратининг эритмасини флакондан қандай олинади

  • Шприцни флакон ва флакон учун адептердан олмасдан, флаконни тубини юқорига қаратиб, флаконни кўз сатҳигача кўтаринг. Поршень шприцга тўлиқ кириши учун уни босинг (10 расмга қаранг).

10 расм

  • Сўнгра суюқликни шприцга тортиш учун шприц поршенини аста-секин тортинг (11 расмга қаранг). Катта пациентлар учун эритманинг барчасини тортинг, агар даволовчи шифокорингиз Сизга бошқа дозалашни тавсия этмаган бўлса. Болалар учун – боланинг шифокори кўрсатганидек эритманинг фақат бир қисмини тортинг. Сиз Энбрел® препаратининг талаб этиладиган дозасини тортиб бўлганингиздан кейин шприцда ҳаво қолиши мумкин. Бу ҳақида хавотирланманг, чунки Сиз шприцдан ҳавони кейинроқ чиқариб юборасиз.

11 расм

  • Флаконни тубини юқорига қаратиб, шприцни адаптердан соат стрелкасига қарши бураб ечинг (12 расмга қаранг).

12 расм

  • Тўлдирилган шприцни тоза текис юзага қўйинг. Шприцнинг учи ҳеч нарсага тегмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг. Эҳтиёт бўлинг ва поршенга босманг (Изоҳ: бу ҳаракатлар тугаганидан кейин, флаконда оз миқдорда суюқлик қолиши мумкин – бу нормал ҳолат ҳисобланади).

Игнани шприцга қандай кийдирилади

  • Игна унинг стериллигини сақлаб қолиш учун пластик контейнерга жойланган.
  • Пластик контейнерни очиш учун, уни бир қўл билан қисқа кенг учидан ушланг. Бошқа қўл билан контейнернинг узунроқ қисмини ушланг.
  • Пломбани синдириш учун, у синмагунча узунроқ қисмини пастга, сўнгра юқорига тортинг (13 расмга қаранг).

13 расм

  • Пломба синдирилгандан кейин пластик контейнернинг қисқа кенг қисмини олиб ташланг.
  • Игна ўрамнинг узун қисмида қолади.
  • Игна ва контейнерни бир қўлда ушлаб, шприцни олинг ва шприцнинг учини игнанинг тешигига киритинг.
  • Шприцни игна билан тўлиқ бирикмагунча, соат стрелкаси бўйлаб айлантириб, шприцни игна билан бириктиринг (14 расмга қаранг).

 

14 расм

  • Қалпоқчадан тортиб, игнадан қалоқчани олиб ташланг; игнага тегмасликка ҳаракат қилинг ва бирон-бир нарса билан контактига йўл қўйманг (15 расмга қаранг). Игнани шикастламаслик учун қалпоқчани олганда, уни букмасликка ва бурамасликка ҳаракат қилинг.

15 расм

  • Шприцни вертикал ҳолатда ушлаб туриб, шприцдан ҳаво тўлиқ чиқиб кетмагунча поршенга аста-секин босиб, ҳаво пуфакларини чиқариб ташланг (16 расмга қаранг).

16 расм

 

Инъекция жойини танлаш

  • Энбрел® препаратини юбориш учун учта жой тавсия этилади: (1) соннинг ўрта учдан бирини олдинги юзаси; (2) қориннинг олд деворидаги киндик атрофининг 5 см ўлчамли соҳасидан ташқари соҳа; (3) елканинг ташқи юзаси (17 расмга қаранг). Агар Сиз инъекцияни ўзингизга мустақил қилаётган бўлсангиз, елканинг ташқи юзасини танламасмаслик керак.

17 расм

  • Ҳар бир инъекцияни янги жойга қилиш керак. Ҳар бир янги инъекция жойлари аввалги инъекция жойидан камида 3 см масофада бўлиши керак. Оғриқли, терини қизариши, қонталаши ёки зичлашиши бўлган жойларга препаратни ЮБОРМАНГ. Чандиқлар ёки чўзилишлар бўлган соҳаларга ҳам юборманг. (аввалги инъекциялар жойини ёзиб бориш фойдали бўлиши мумкин).
  • Агар Сиз ёки болангиз псориаз билан касалланган бўлса, препаратни терининг юзаси кўтарилган, зичлашган жойларига, қизарган ёки қипиқланишли ўчоқларга (“псориатик бляшкалар”) юбормасликка ҳаракат қилинг.

 

 

Инъекция жойини тайёрлаш ва Энбрел® препарати эритмасини юбориш

  • Энбрел® препарати юбориладиган терининг соҳасини тоза спиртли салфетка билан айланма ҳаракатлар билан артинг. Инъекция бажарилмагунча бу соҳага ТЕГМАНГ.
  • Терининг ишлов берилган соҳаси тўлиқ қуриганидан кейин, бир қўл билан тери бурмасини ҳосил қилинг ва уни ушлаб туринг. Иккинчи қўл билан шприцни қалам каби ушланг. Терининг тозаланган соҳасига тегиб кетмасликка ҳаракат қилинг.
  • Тезкор қисқа ҳаракат билан игнани 45о дан 90о гача бурчак остида терига йўналтиринг (18-расмга қаранг). Вақти келиб Сиз, бола учун энг қулай бурчакни топиб оласиз. Игнани терига ҳаддан ташқари секин ёки куч билан киритмасликка ҳаракат қилинг.

18-расм

  • Игна терига тўлиқ кирганидан кейин, Сиз тутиб турган тери бурмасини қўйиб юборинг. Шприцнинг ҳолатини барқарорлаштириш учун эркин қўл билан унинг асосидан ушлаб туринг. Сўнгра, эритманинг ҳаммасини секин доимий тезликда юбориш учун поршенни босинг (19-расмга қаранг).

19-расм

  • Шприц бўшаганидан кейин, игнани теридан чиқариб олинг; игнани Сиз қайси бурчак остида киритган бўлсангиз, ўша бурчак остида ушлаб туришга ҳаракат қилинг.
  • Инъекция жойига 10 секундга пахта тампон билан босинг. Инъекция жойидан бироз қон кетиши мумкин. Инъекция жойини ИШҚАЛАМАНГ. Боғлам қўйиш мумкин.

Ишлатилган материалларни утилизация қилиш

  • Шприц ва игнани ҲЕЧ ҚАЧОН такроран ишлатманг. Шифокорингиз, тиббий ҳамшира ёки фармацевтнинг тавсияларига риоя қилиб, игна ва шприцларни утилизация қилинг.

Агар Сизда саволлар бўлса, илтимос Энбрел® препаратини билан ишловчи шифокор ёки ҳамширага мурожаат этинг.

Инъекциялар орасидаги даврда Энбрел препарати эритмасини сақланиши

Энбрел® препаратининг эритмасини суюлтиргандан кейин дарҳол ишлатиш тавсия этилади. Агар эритма дарҳол ишлатилмаган ҳолларда уни совутгичда (2оС-8оС) 6 соат давомида сақлаш мумкин. Агар эритма 6 соат давомида ишлатилмаса, уни йўқотиш керак.

Совутгичда сақлагандан кейин эритма ҳона ҳароратигача исишини кутиш керак. 

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялари юз бериш тезлигига қараб, қуйидаги тарзда гуруҳланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); якка ҳоллар (тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Инфекцион ва паразитар касалликлар: жуда тез-тез – инфекциялар (шу жумладан юқори нафас йўлларининг инфекциялари, бронхитлар, циститлар, тери инфекциялари); тез-тез эмас – жиддий инфекциялар (шу жумладан пневмония, флегмона, септик артрит, сепсис ва паразитар инфекциялар); кам ҳолларда – микобактериал инфекциялар, шу жумладан туберкулёз, оппортунистик инфекцияларни (шу жумладан инвазив замбуруғли, протозойли, бактериал ва атипик микобактериал инфекциялар, вирусли касалликлар ва Legionella томонидан чақирилган касалликлар); якка ҳолларда –  Listeria томонидан чақирилган касалликлар, В гепатитини фаоллашуви.

Хавфсиз, хавфли ва аниқланмаган ўсмалар (шу жумладан кисталар ва полиплар): тез-тез эмас – меланомага мансуб бўлмаган тери раки (ММБТР); кам ҳолларда – лимфома, меланома; якка ҳолларда – лейкемия, Меркель карциномаси.

Қон яратиш ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – тромбоцитопения; кам ҳолларда – анемия, лейкопения, нейтропения, панцитопения; жуда кам ҳолларда – апластик анемия.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – аллергик реакциялар (“Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар” кичик бўлимига қаранг), аутоантителаларни ҳосил бўлиши; тез-тез эмас – тизимли васкулит (шу жумладан ANCA-ассоциацияланган васкулит); кам ҳолларда – жиддий аллергик/анафилактик реакциялар (шу жумладан бронхоспазм), саркоидоз; якка ҳоллар – макрофагларни фаоллашиш синдроми.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – тиришишлар, тарқалган склерозда кузатилувчи ёки кўрув нервининг неврити ва кўндаланг миелит каби локал демиелинизация холати билан ўхшаш бўлган марказий нерв тизими (МНТ) нинг демиелинизациясининг кўринишлари (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг); жуда кам ҳолларда – периферик демиенизацияланувчи касалликлар (шу жумладан Гийен-Барр синдроми, сурункали яллиғланишли демиелинизацияловчи полинейропатия, демиелинизацияловчи полинейропатия, мультифокал мотор нейропатия).

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – увеит, склерит.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – ўпканинг интертициал касалликлари (шу жумладан пневмонит ва ўпка фибрози).

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши, аутоиммун гепатит.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар: тез-тез – тери қичишиши; тез-тез эмас – ангионевротик шиш, эшакеми, тошма, псориазсимон тошма, псориаз (касалликнинг дебюти ёки ёмонлашиши ва асосан оёқ ва қўл кафтларининг пустулёз шикастланиши); кам ҳолларда – васкулитнинг тери шакллари, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема; жуда кам ҳолларда – токсик эпидермал некролиз.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – нимўткир қизил югурикнинг тери кўринишлари, дискоид қизил югурик, югуриксимон синдром.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: жуда тез-тез – инъекциядан кейинги маҳаллий реакциялар (шу жумладан қон кетиши, тери ости гематомаларни хосил бўлиши, эритема, тери қичишиши, оғриқ, шиш); тез-тез – иситма.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – сурункали юрак етишмовчилигининг (СЮЕ) кечишини ёмонлашиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Қўшимча маълумот

Катталардаги ножўя реакциялар

Ревматоид артрити бўлган беморлардаги назоратланган клиник тадқиқотлар давомида ножўя реакцияларнинг ривожланиши туфайли препаратни бекор қилиш тез-тезлиги, Энбрел® ва плацебо қабул қилган пациентларда бир хил бўлган. Энбрел® препарати билан даволаш фонида энг тарқалган реакциялар препарат юборилган жойда бўлган. Бу реакцияларнинг тез-тезлиги препаратни қўллашнинг биринчи ойида чўққига эришган, сўнгра аста-секин пасайган. Клиник тадқиқотларда бу реакциялар асосан ўтувчан бўлган ва ўртача 4 кун давом этган. Юбориш жойида реакциялар ривожланган айрим пациентларда шунингдек аввалги юборилган жойларда ҳам реакциялар кузатилган. Энбрел® препаратининг пострегистрацион кузатуви вақтида инъекция жойида қон кетишини ривожланиши ва гематомаларни ҳосил бўлиши кузатилган.

Болалардаги ножўя реакциялар

Умуман олганда болалардаги ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги ва тури катта пациентларда кузатилган билан ўхшаш бўлган. Инфекциялар энг кўп учраган ножўя реакция бўлган. 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган ювенил идиопатик полиартрити бўлган болалардаги клиник тадқиқотларда кузатилган инфекциялар енгил ва ўртача даражадаги яққолликда бўлган, уларнинг турлари эса амбулатор беморларда орасида кузатиладиганлардан фарқ қилмаган. Оғир нохуш кўринишлар хақидаги хабарлар асептик менингит симптомлари билан сувчечакни, улар асоратларсиз тузалган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), аппендицит, гастроэнтерит, депрессия/шахснинг бузилишлари, терининг яралари, эзофагит/гастрит, А гуруҳи стрептококклар чақирган септик шок, қандли диабетнинг 1 типи ва юмшоқ тўқималар ва операциядан кейинги жароҳатларнинг инфекцияларини ўз ичига олган.

Ушбу пациентларда макрофагларнинг фаоллашиши синдроми ҳақида 4 та хабар қайд қилинган.

Энбрел® препарати билан даволанаётган ювенил идиопатик полиартрити бўлган пациентларда ичакнинг яллиғланиш касалликлари ҳолатлари, шу жумладан даволаш қайта тикланганда симптоматикани такроран ривожланишининг кам сонли кузатувлари ҳақида хабар берилган. Аниқ сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган, чунки ичакнинг яллиғланиш касалликлари ҳолатлари даволанмаган ювенил идиопатик артрити бўлган пациентларда ҳам кузатилган.

Болалардаги ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги ва тури катта пациентларда кузатилганларига ўхшаш бўлган. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Этанерцепт ёки препапратнинг бошқа ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

Сепсис ёки сепсисни ривожланиш хавфи.

Фаол инфекция, шу жумладан сурункали ёки чегараланган инфекциялар.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

2 ёшгача бўлган болаларда ювенил идиопатик полиартритни (серопозитив ва серонегатив) ва тарқалган олигоартритни даволаш учун Энбрел® препаратини қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

6 ёшгача бўлган болаларда псориазни даволаш учун Энбрел® препаратини қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

12 ёшдан кичик болаларда псориатик артрит ва энтезитлар билан ассоциацияланган артритни даволаш учун Энбрел® препаратини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган. 

Эҳтиёткорлик билан

Демиелинизацияга олиб келувчи касалликлар, сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ), иммунтанқислиги холатлари, инфекцияларни ривожланишига ёки фаоллашишига мойиллиги бўлган касалликлар (қандли диабет, гепатитлар), ўртача оғирликда ва оғир кечувчи алкоголли гепатит, С гепатити, қон дискразияси, нерв касалликлари (тарқалган склероз, кўрув нерви неврити, кўндаланг миелит) да эҳтиёткорлик билан қўлланади. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Анакинра

Энбрел® ва анакинра билан мажмуавий даволаш фонида, фақат Энбрел® ёки анакинра юборилган пациентлар билан солиштирганда жиддий инфекциялар ва нейтропения ривожланишининг тез-тезлигини аҳамиятли ошиши кузатилган.

Энбрел® препарати ва анакинрани бирга қўллаш клиник афзалликни намоён қилмаган ва шунинг учун тавсия этилмайди.

Абатацепт

Энбрел® препарати ва абатацептни бир вақтда қўллаш жиддий нохуш кўринишлар тез-тезлигини ошиши билан бирга кечган. Дори препаратларининг ушбу мажмуаси клиник афзалликларни намойиш қилмаган ва шунинг учун тавсия этилмайди.

Сульфасалазин

Сульфасалазин билан даволаш фонида Энбрел® юборилган пациентларда, фақат Энбрел® ёки фақат сульфасалазин қабул қилган пациентлар билан солиштирганда, лейкоцитларнинг ўртача сонини аҳамиятли пасайиши таърифланган.

Ўзаро таъсирнинг йўқлиги

Ревматоид артрити бўлган пациентларда Энбрел® препарати глюкокортикостероидлар, салицилатлар (сульфасалазиндан ташқари), ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), анальгетиклар ёки метотрексат билан бир вақтда қўлланганида нохуш ўзаро таъсирлар кузатилмаган.

Метотрексат

Метотрексат этанерцептнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Одамда Энбрел® препаратини метотрексатнинг фармакокинетикасига таъсири ўрганилмаган.

Дигоксин

Этанерцептнинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Варфарин

Этанерцептнинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Вакцинация

Энбрел® препарати билан даволаш фонида тирик вакциналарни юбориш мумкин эмас. Энбрел® ни қабул қилаётган пациентларга тирик вакцина орқали инфекцияни иккиламчи ўтиши хақида маълумотлар йўқ. Энбрел® препарати билан даволашни бошлашгача болалар ва ўсмирлар, агар иложи бўлса барча эмлашларнинг амалдаги миллий календарига мувофиқ барча керакли эмлашларни олишлари тавсия этилади. Энбрел® қабул қилаётган псориатик артрити бўлган кўпчилик пациентларда пневмококкли полисахарид вакцинага В-хужайрали иммун жавобни ошиши кузатилган, лекин титрлар умуман олганда бироз паст бўлган, титрни 2-марта ошиши Энбрел® қабул қилмаётган пациентларга нисбатан камроқ сондаги пациентларда кузатилган. 

Махсус кўрсатмалар

Энбрел® препаратини қабул қилиш тўхтатилгандан кейин касаллик симптомлари қайталаниши мумкин.

Инфекциялар

Беморлар Энбрел® препаратини қўллашни бошлашдан олдин, даволаш давомида ва даволаш курси тугатилганидан кейин, этанерцептнинг тахминан 70 соатга (7-300 соат) тенг ярим чиқарилиш даврининг ўртача давомийлигини ҳисобга олиб, инфекциялар мавжудлигига текширилишлари керак.

Энбрел® препарати қўлланилганда сепсис, туберкулёз, паразитар инфекциялар (содда организмлар чақирган) ва оғир инфекциялар, шу жумладан оппотрунистик, шу жумладан инвазив замбуруғли инфекциялар (шу жумладан herpes zoster чақирган) хақида хабар берилган. Энг кўп қайд этилган инвазив замбуруғли инфекциялар Candida, Pneumocystis, Aspergillus ва Histoplasma томонидан чақирилган. Санаб ўтилган инфекцияларни, айниқса замбуруғли ва бошқа оппортунистик инфекцияларни нотўғри диагностика қилиш тегишли даволашни буюришни кечикишига ва айрим ҳолларда ўлимга олиб келган. Кўпгина ҳолларда пациентлар бошқа дори воситалари, шу жумладан иммунодепрессантлар билан даволанганлар. Беморларни текширганда уларда оппортунистик инфекцияларни, масалан, эндемик микозларни ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Энбрел® препарати билан даволаш фонида янги инфекциялар ривожланган пациентлар, синчков кузатув остида бўлишлари керак. Агар пациентда оғир инфекция ривожланса, Энбрел® препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак. Анамнезида тез-тез ёки сурункали инфекциялари ёки инфекцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ёндош касаллиги (масалан, авж олиб борувчи ёки ёмон назорат қилинувчи диабет) бўлган пациентларда Энбрел® препаратини қўллаш эҳтиёткорликни талаб этади.

Сурункали инфекциялари бўлган пациентларда Энбрел® препаратининг хавфсизлиги ва самарадорлиги баҳоланмаган.

Туберкулёз

Энбрел® препарати билан даволаш фонида фаол тубуркулёз, шу жумладан милиар туберкулёз ва ўпкадан ташқарида жойлашган туберкулёз ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Ревматоид артрити бўлган беморлар орасида, эҳтимол туберкулёз инфекциясини ривожланиш тез-тезлигини ошиши кузатилиши мумкин.

Туберкулёз инфекциясини ривожланиши латент инфекцияни қайта фаоллашуви, шунингдек янги инфекцияни ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Даволашни бошлашдан олдин барча пациентлар фаол ёки латент туберкулёзнинг мавжудлиги юзасидан текширилган бўлишлари керак. Летент туберкулёзнинг профилактикасини Энбрел® препарати билан даволашни бошлашдан олдин ўтказиш керак. Текшириш туберкулёз билан касалланишга нисбатан анамнезни батафсил ўрганишни ёки ўтмишда туберкулёзи бўлган беморлар билан мулоқот бўлгани ва аввалги ёки жорий иммуносупрессив даволаш хақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак. Барча пациентларда қуйидагиларни: туберкулинли тери синамаси ва ўпка рентгенографиясини албатта ўз ичига олган маҳаллий талабларга мувофиқ скрининг текширувлари ўтказилиши керак. Туберкулинли синама, айниқса оғир беморларда ёки иммунитетни бузилиши бўлган пациентларда сохтаманфий бўлиши мумкинлигини кўзда тутиш керак. Шунингдек Энбрел® препарати билан даволашни бошлашдан олдин туберкулёз инфекциясининг белгилари аниқланмаган пациентларда туберкулёз ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Даволовчи шифокор беморнинг ҳолатини туберкулёз белгиларини пайдо бўлиши юзасидан, шу жумладан туберкулёз инфекциясининг мавжудлиги юзасидан тест натижалари дастлаб манфий бўлган пациентларда назорат қилиши керак.

Пациентда фаол туберкулёз бўлганида, Энбрел® препаратини қўллаш мумкин эмас. Нофаол туберкулёз бўлганида, Энбрел® препарати билан даволашни бошлаш олдидан маҳаллий тавсияларга мувофиқ туберкулезга қарши стандарт даволашни буюриш керак. Бундай ҳолларда Энбрел® препарати билан даволашнинг фойда ва хавф нисбати синчиклаб тахлил қилинган бўлиши керак.

Барча беморлар Энбрел® препарати билан даволаш фонида ёки ундан кейин туберкулёз учун хос бўлган шикоятлар ёки симптомлар (масалан, давомли йўтал, тана вазнини камайиши, субфебрилитет) пайдо бўганида шифокорга мурожаат қилиш кераклиги хақида хабардор қилинган бўлишлари керак.

В гепатити вирусини фаоллашиши

ЎНФ ингибиторларини, шу жумладан Энбрел® ни қабул қилган инфекция ташувчи-беморларда В гепатити вирусининг фаоллашиш холлари хақида хабар берилган. Бу ҳолатларнинг кўпчилиги В гепатити вирусини қайта фаоллашигига олиб келиши мумкин бўлган иммун тизимини сусайтирувчи бошқа дори воситаларини бир вақтда қабул қилаётган пациентларда кузатилган. В гепатити билан касалланишнинг юқори хавф гурухига кирувчи беморларга, Энбрел® препаратини қўллашдан олдин мувофиқ диагностик изланиш ўтказиш керак. В гепатити вирусини ташувчи-беморларда Энбрел® препаратини қўллаганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. В гепатити белгилари юзасидан пациентларнинг ҳолатини назорат қилиш керак. Уларда бу касалликнинг симптомлари пайдо бўлганида специфик даволашни ўтказиш имконини кўриб чиқиш керак.

С гепатитини фаоллашиши

Энбрел® препарати билан даволанган пациентларда С гепатитини зўрайиши ҳолатлари қайд этилган, лекин этанерцептни қўллаш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги исботланмаган. Шунга қарамай, анамнезида С гепатити бўлган пациентларда Энбрел® препаратини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Аллергик реакциялар

Энбрел® препаратини қабул қилиш, кўпинча аллергик реакциялар билан кечади. Ҳар қандай оғир аллергик реакциялар ёки анафилактик реакцияларда, Энбрел® препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак.

Иммуносупрессия

ЎНФ ингибиторлари, шу жумладан Энбрел® препарати билан даволаганда одам организмининг инфекциялар ва хавфли ўсмаларга қарши химоя механизмлари сусайиши мумкин, чунки ЎНФ яллиғланиш жараёнларида иштирок этади ва хужайра иммун жавобини модуляция қилади. Лекин ревматоид артрити бўлган катта беморларда, Энбрел® препарати билан даволаш фонида кечиккан ўта юқори сезувчанлик реакцияларнинг сусайиши, иммуноглобулиннинг даражасини пасайиши ёки эффектор-хужайралар популяцияси сонини ўзгариш холлари аниқланмаган.

Ювенил идиопатик артрити бўлган болаларда, кам холларда сувчечак ва асептик менингит симптомлари ривожланган, улар асоратларсиз тузалган. Сувчечакли беморлар билан мулоқатда бўлган пациентларда, Энбрел® препаратини қабул қилишни вақтинча тўхтатиш ва Varicella Zoster вирусига қарши иммуноглобулин билан профилактик даволашни буюриш керак.

Иммуносупрессияси бўлган беморларда Энбрел® препарати билан даволашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

Хавфли ва лимфопролифератив касалликлар

Постмаркетинг даврида (“Ножўя таъсири” бўлимига қаранг) турли хавфли ўсмалар (сут бези ва ўпка карциномаси, шунингдек лимфома) хақида хисоботлар олинган.

Қатор клиник тадқиқотларда лимфома, кўпинча ЎНФ ни қабул қилган пациентларда, уларни қабул қилмаган пациентларга қараганда кўпроқ диагностика қилинган. Бошқа томондан, бу ҳолатлар кам кузатилган бўлиб, плацебо-гуруҳидаги беморларни кузатиш даври эса, ЎНФ ингибиторлари билан даволанган пациентларга қараганда қисқароқ бўлган. ЎНФ ингибиторлари билан даволаш фонида лейкемияни ривожланиши ҳақида хабарлар мавжуд. Фаол яллиғланиш билан характерланувчи узоқ муддат давом этувчи касаллик ҳисобланган ревматоид артрити бўлган пациентларда лимфома ва лейкемиянинг пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади, бу ўз-ўзидан хавфни бахолашни қийинлаштиради. Ревматоид артрити бўлган пациентларда этанерцептнинг клиник тадқиқотларининг кейинги таҳлиллари этанерцептни қўллаш фонида онкологик касалликлар ривожланиши хавфини ошишини исботламади ҳам, инкор этмади ҳам. Замонавий маълумотларга мувофиқ, ЎНФ ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда лимфомалар ёки бошқа хавфли ўсмаларнинг юз бериши мумкин бўлган хавфини истисно қилиб бўлмайди.

ЎНФ ингибиторлари, шу жумладан Энбрел® препарати билан даволанган болалар ва ўсмирларда хавфли ўсмалар (ҳолатларнинг ярмида Ходжкин ва ноходжкин лимфомаси) ривожланиши ҳақида хабарлар мавжуд, уларнинг айримлари ўлим билан якунланган. Кўпчилик пациентлар иммунодепрессантлар билан ёндош даволанган. Бошқа ҳолатларда турли хавфли ўсмалар, шу жумладан иммуносупрессия билан боғлиқ бўлган кам учрайдиган ўсма вариантлари кузатилган. Препаратни қўллаганда хавфли ўсмаларни ривожланиши хавфини эътиборга олиш керак.

Тери раки

ЎНФ ингибиторлари, шу жумладан Энбрел® билан даволанган беморларда меланома ва меланомага тааллуқли бўлмаган тери раки (ММБТР) қайд этилган. Кўпинча ММБТР псориаз бўлган беморларда диагностика қилинади. Меркель карциномаси ривожланиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Хавф гурухига кирувчи барча пациентлар учун, вақти-вақти билан тери қопламаларини текшириш тавсия этилади.

Аутоиммун антителоларни ҳосил бўлиши

Энбрел® препарати билан даволаш аутоиммун антителоларни ҳосил бўлиши билан бирга кечиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Бу антителолар нейтрализация қилувчи ҳисобланмайди ва одатда тез йўқолади. Антителоларнинг ҳосил бўлиши ва препаратнинг клиник самарадорлиги, шунингдек ножўя реакцияларнинг ривожланишини тез-тезлиги орасида корреляция аниқланмаган.

Пациентларда, шу жумладан ревматоид фактори мусбат бўлган ревматоид артритли беморларда, қизил югурикнинг нимўткир шакли ёки қизил югурикнинг дискоид шакли билан ўхшаш қизил югуриксимон синдроми ёки тошма билан бирга кечувчи қўшимча аутоантителаларни шаклланишини якка ҳоллари аниқланган (клиник тадқиқот ва биопсиянинг маълумотлари).

Гематологик реакциялар

Энбрел® қабул қилган пациентларда панцитопениянинг кам ҳоллари ва апластик анемиянинг жуда кам ҳолатлари, шу жумладан ўлим билан якунланган холлари хақида хабар берилган. Анамнезида қон касалликлари бўлган пациентларга Энбрел® препаратини буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Барча пациентлар, уларнинг қариндошлари/қаровчилар, агар Энбрел® препаратини қабул қилиш вақтида пациентларда инфекциялар учун хос бўлган белгилар ва симптомлар ёки гематологик бузилишлар (масалан, давомли иситма, ангина, кўкаришлар, қон кетиши, оқариш) ривожланса, улар дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари кераклиги хақида хабардор қилинган бўлишлари керак. Бундай пациентларда шошилинч текширув, шу жумладан қоннинг тўлиқ таҳлилини ўтказиш тавсия этилади. Гематологик касаллик диагнози тасдиқланганида, Энбрел® препарати билан даволашни тўхтатиш керак.

Марказий нерв тизимини шикастланиши

Этанерцепт билан даволанган пациентларда демиелинизацияловчи МНТ касалликларини ривожланиши ҳақидаги бир неча ҳоллари мавжуд. Шунингдек периферик демиелинизацияловчи полинейропатия (шу жумладан Гийен-Барр синдроми) ривожланиши ҳақида жуда кам хабарлар мавжуд. Тарқалган склерози бўлган беморларда Энбрел® препаратини қўллаш юзасидан текширувлари ўтказилмаган, лекин бу касалликда бошқа ЎНФ ингибиторларини қўллаш бўйича ўтказилган текширувлар уни зўрайиши мумкинлигини намойиш қилган. Энбрел® препарати билан даволашни буюришдан олдин “хавф/афзаллик” нисбатини, демиелинизацияга олиб келувчи касалликни олдинги ёки яқиндаги ҳуружи бўлган пациентларда ёки демиелинизацияга олиб келувчи касалликларни ривожланишининг юқори хавфи бўлганларда неврологик статусни синчиклаб баҳолаш тавсия этилади.

Сурункали юрак етишмовчилигини (СЮЕ) зўрайиши

СЮЕ бўлган пациентларда Энбрел® препаратини қўллаш юзасидан эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Қатор тадқиқотларнинг маълумотлари, Энбрел® қабул қилаётган пациентларда СЮЕ кечишини ёмонлашиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини беради.

Мажмуавий даволаш

Энбрел® ва метотрексатнинг мажмуаси хавфсизлик бўйича ўтказилган тадқиқотларда кутилмаган натижаларни намойиш қилмаган. Бу кўрсатгични узоқ муддатли ўрганиш давом этмоқда. Метотрексат билан мажмуада буюрилган Энбрел® препаратини хавфсизлиги бўйича маълумотлар, Энбрел® препарати ва метотрексат алоҳида қўлланган ҳисоботлардаги билан ўхшаш бўлган. Энбрел® препаратини бошқа базисли яллиғланишга қарши препаратлар билан мажмуада қўллашнинг узоқ муддатли хавфсизлиги ўрганилмаган.

Энбрел® препаратини псориазни бошқа тизимли даволаш ёки фототерапия билан мажмуада қўлланишини ўрганиш юзасидан текширувлар ўтказилмаган.

Вегенер гранулёматози

Энбрел® қабул қилаётган пациентларда, назорат гуруҳига қараганда теридан ташқарида жойлашган ҳар хил тур хавфли ўсмаларнинг ривожланиш тез-тезлигини хавфи аҳамиятли юқори. Шунинг учун, Энбрел® Вегенер гранулёматози бўлган пациентларни даволаш учун тавсия этилмайди.

Алкоголли гепатит

Алкоголли гепатитни даволаш учун этанерцептни қўллаш тавсия этилмайди.

Қандли диабети бўлган пациентлардаги гипогликемия

Диабетга қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларда, Энбрел® препарати билан даволаш фонида гипогликемия ҳолатлари ҳақида хабар берилган, бу уларнинг дозасини камайтиришни талаб этган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида Энбрел® препаратини қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Мавжуд маълумотлар ҳомила ривожланишидаги туғма нуқсонлар тез-тезлигини ошишини намойиш қилмаган. Бундан ташқари болаларни бачадон ичида ёки постнатал ўсишининг танқислиги ёки постнатал ривожланишни секинлашиши тез-тезлигини ошишини намойиш қилинмаган. Ҳомиладорлик вақтида ва ҳомиладорликни режалаштирган аёлларда Энбрел® препаратини қўллаш мумкин эмас, чунки бу препаратни ҳомиладор аёлларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Этанерцепт йўлдош орқали ўтади. Оналари ҳомиладорлик вақтида этанерцепт билан даволанган янги туғилган чақалоқларда этанерцепт қон плазмасида аниқланган. Бунинг клиник аҳамияти номаълум, лекин бундай болалар инфекцияларга юқори сезувчан бўлишлари мумкин. Оналари этанерцептнинг охирги дозасини қабул қилгандан кейин 16 хафта давомида янги туғилган чақалоқларга тирик вакциналарни юбориш тавсия этилмайди.

Туғруқ ёшидаги аёллар Энбрел® препарати билан даволаш вақтида, шунингдек у бекор қилингандан кейин уч хафта давомида контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари керак.

Тери остига инъекциясидан кейин этанерцепт кўкрак сути билан чиқарилади. Она учун даволашнинг муҳимлиги ва бола учун хавфни эътиборга олиб, ёҳуд эмизишни тўхтатиш,  ёҳуд эмизиш вақтида Энбрел® препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Автомобилни бошқариш ва мураккаб техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири

Энбрел® препаратини қўллаганда автомобилни бошқариш ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини текширишлари ўтказилмаган. Шунинг учун автомобилни эҳтиёткорлик билан бошқариш ёки мураккаб техникадан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Энбрел® препаратининг дозаси ошириб юборилганда, бу ҳақида дарҳол шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Энбрел® препаратининг картон қутисини, ҳатто у бўш бўлса ҳам сақлаб қўйинг.

Энбрел® препаратининг максимал дозаси аниқланмаган. Клиник тақиқотлар жараёнида соғлом кўнгиллиларга 60 мг/м2 доза бир марта юборилган, бу дозани чекловчи токсикликни ривожланишига олиб келмаган.

Ревматоид артрити бўлган пациентларни даволаганда чегара токсик дозани ошириш холлари қайд қилинмаган. Вена ичига юборилган энг юқори доза, кейинги ҳафтада икки марта тери остига 16 мг/м2 юбориш билан 32 мг/м2 ни ташкил қилган. Энбрел® препарати учун специфик антидот номаълум. 

Сақлаш шароити

2°С дан 8оС гача ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Тикланган эритма 6 соат давомида ишлатилсин. Ишлатилмаган препаратни утилизация қилиш керак.