Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Дротаверин р-р

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Дротаверин р-р д/ин. 20мг/мл 2мл №5

3 650 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Дротаверин р-р д/ин. 20мг/мл 2мл №5
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Drotaverine
Ishlab chiqaruvchi
(Jurabek Laboratories , Узбекистан)
Chiqarilish shakli
раствор для инъекций
Farma. Guruh
Спазмолитики
Dori tafsilotlari
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Chiqarilish shakli
Tarkibi
Maxsus saqlash sharoitlari
Farmakodinamikasi
Sotish shartlari
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Дротаверинни леводопа билан бир вақтда буюрилганда ригидлик ва тремор (леводопани паркинсонизмга қарши таъсирини сусайтиради) кучайиши мумкин.

Дротаверинни бошқа спазмолитик воситалари (папаверин, бендазол, м-холиноблокаторлар) билан бир вақтда қўлланганда спазмолитик таъсирини ўзаро кучайиши юз беради.

Дротаверин трициклик антидепрессантлар, хинидин ва прокаинамид томонидан чақирилган гипотензияни кучайтиради.

Дротаверин морфиннинг спазмоген фаоллигини пасайтиради.

Фенобарбитал билан бир вақтда қўлланганда дротавериннинг спазмолитик таъсири кучаяди.

Dozirovkasi
Препаратни мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и), томчилаб ёки оқим билан секин юборилади. Қон томирларнинг силлиқ мушак қаватини спазми оқибатидаги периферик қон айланишини бузилишлари (облитерацияланувчи эндартериит, Рейно касаллиги) бўлган пациентларга препаратни артерия ичига (а/и) секин юбориш мумкин. Даволаш курсининг давомийлигини ва препаратнинг дозасини, даволовчи шифокор касалликнинг оғирлик даражасига, организмнинг ҳолатига, пациентнинг ёши, вазни ва буйрак функциясига кўра индивидуал равишда белгилайди.

Катталар: ўртача суткалик доза 1-3 м/и юборишларга бўлинган ҳолда, 40-240 мг ни (2-12 мл ни) ташкил этади.

Жигар ёки буйрак санчиғида одатда препаратни 2-4 мл дан (40-80 мг дротаверин) в/и секин (юборишлар давомийлиги тахминан 30 секунд) ёки препаратни 5-10 мл 0,9% натрий хлориди эритмасида олдиндан эритиб юбориш буюрилади.

Физиологик туғруқларни чўзилиш даврининг бошида бачадон бўйнини очилиш фазасини қисқартириш учун препаратни 2 мл (40 мг) в/и, зарурат бўлганида 2 соатдан кейин такроран 2 мл юборилади.

Болалар. 6 ёшгача бўлган ёшда бир марталик доза 0,5 – 1 мл  (10-20 мг ), максимал суткалик доза – 6 мл (120 мг); 6-12 ёшда бир марталик доза – 1 мл (20 мг), максимал суткалик доза – 10 мл (200 мг ) ташкил этади. Суткада 1-3 марта қўлланади.

12 ёшдан катта ўсмирларга одатда препаратни 1-2 мл дан (20-40 мг дротаверинни) суткада 1-3 марта буюрилади.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги билан хасталанган беморларга препаратни бошқа ярага қарши препаратлар билан комплексда буюриш керак.

Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: юрак ритмини ва ўтказувчанлигини бузилиши, жумладан Гис тутами оёқчасини тўлиқ блокадаси ва юракни тўхтаб қолиши, у ўлимга олиб келиши мумкин бўлган, нафас тизимини фалажи.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш. Атриовентрикуляр блокадада в/и атропин ва изопреналин қўлланади, юрак тўхтаб қолганда – в/и атропин ёки адреналин ва вақтинчалик кардиостимуляция, нафас марказини фалажи натижасида нафас тўхтаб қолган ҳолларда – УСВ (ўпканинг сунъий вентиляцияси) ўтказилади.

Chiqarilish shakli
20 мг/мл ли инъекция учун эритма, 2 мл ампулаларда тиббиётда қўлланиилишига доир йўриқномаси билан бирга.
Tarkibi

фаол модда: дротаверин гидрохлориди -20, 0 мг;

ёрдамчи моддалар:

натрий метабисульфити, натрий ацетат тригидрати, этил спирти 96%, сирка муз кислотаси,  инъекция учун сув- 1 мл гача.

Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Препарат яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин..

Farmakodinamikasi
Миотроп спазмолитик восита, изохинолин ҳосиласи. ФДЭ ни (фосфодиэстераза) ингибиция қилиш ҳисобига силлиқ мушакларга кучли спазмолитик таъсир кўрсатади. ФДЭ цАМФ ни АМФ гача гидролизи учун зарур. ФДЭ ни ингибиция қилиниши цАМФ ни концентрациясини ошишига олиб келади, у қуйидаги каскад реакцияларни ишга туширади: цАМФ нинг юқори концентрациялари миозиннинг енгил занжирларининг киназасини (МЕЗК) цАМФ-га боғлиқ ҳолда фаоллаштиради. МЕЗК ни фосфорланиши уни Са2+ кальмодулин комплексига нисбатан аффинлигини (яқинлигини) пасайишига олиб келади, бунинг натижасида МЕЗК нинг фаолсизлантирилган шакли мушакларни бўшашини бир маромда ушлаб туради. Бундан ташқари, цАМФ Са2+ ионини  экстрацеллюляр бўшлиққа ва саркоплазматик ретикулумга ташилишини рағбатлантирилиши, туфайли цитозолда Са2+ концентрациясига таъсир қилади. Дротавериннинг Са2+ ионини концентрациясини пасайтирувчи цАМФ орқали бўлган бундай самараси, дротавериннинг Са2+ ионларига нисбатан антагонистик таъсири орқали тушунтирилади. In vitro шароитида дротаверин ФДЭ3 ва ФДЭ5 изоферментларини ингибиция қилмасдан, ФДЭ4 изоферментларини ингибиция қилади. Шунинг учун дротаверинни самарадорлиги ФДЭ4 ни тўқималардаги концентрациясига боғлиқ бўлиб, улар турли тўқималарда фарқ қилади. ФДЭ4 силлиқ мушакларни қисқарувчанлик фаоллигини бостириш учун энг муҳим саналади, шу сабабли, ФДЭ4 ни селектив ингибиция қилиниши гиперкинетик дискинезияларни ва меъда-ичак йўлларини спастик ҳолат билан кечувчи турли касалликларни даволаш учун фойдали бўлиши мумкин. цАМФ ни миокардда ва қон томирларнинг силлиқ мушакларида гидролизга учраши асосан ФДЭ3 изоэнзими ёрдамида юз беради, бу юқори спазмолитик фаолликда дротаверинда юрак ва қон томирларига нисбатан жиддий ножўя самараларни ва юрак-қон томир тизимига нисбатан яққол самараларни йўқлигини тушунтириб беради. Дротаверин келиб чиқиши ҳам нейроген, ҳам мушаклардаги бўлган силлиқ мушакларни спазмида самаралидир. Вегетатив иннервацияни туридан қатъий назар, дротаверин меъда-ичак йўллари, сафро чиқариш йўллари ва сийдик-жинсий тизимининг силлиқ мушакларини бўшаштиради.
Sotish shartlari
Шифокор рецепти бўйича.
Farmakokinetikasi
Тақсимланиши

Дротаверин тўқималарда тенг тақсимланади, силлиқ мушак ҳужайраларига ўтади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Дротаверин ва/ёки унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали бироз ўтиши мумкин.

In vitro шароитида дротаверин плазма оқсиллари билан айниқса альбуминлар, - глобулинлар, шунингдек -ЮЗЛП (юқори зичликдаги липопротеинлар) билан юқори даражада (95-97%) боғланади.

Метаболизми

Одамда дротаверин жигарда О-дезэтилланиш йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Унинг метаболитлари глюкурон кислотаси билан тез бирикади.
4՛-дезэтилдротаверин асосий метаболити ҳисобланади, бундан ташқари
6-дезэтилдротаверин ва 4՛-дезэтилдротавералдин аниқланган.

Чиқарилиши

Дротавериннинг ярим чиқарилиш даври - Т1/2 8-10 соатни ташкил қилади. Дротаверин
72 соат давомида организмдан деярли тўлиқ чиқарилади, дротавериннинг 50% дан ортиқ қисми буйрак орқали (асосан метаболитлар кўринишида) ва тахминан 30% - ичак орқали (сафрога чиқарилиши) чиқарилади. Ўзгармаган дротаверин сийдикда аниқланмайди.

Nojo'ya samaralari
Жуда тез-тез (≥10%), тез-тез (≥1, <10%), тез-тез эмас (≥0,1, <1%), кам ҳолларда (≥0,01, <0,1%), жуда кам ҳолларда, жумладан алоҳида хабарлар (<0,01%); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича учраш тезлигини аниқлашнинг иложи йўқ).

 

Аллергик реакциялар: аллергик реакциялар (ангионевротик шиш, эшакеми, тошма, қичишиш) – айниқса бисульфитга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда, тез-тезлиги номаълум – препарат қўлланганда ўлим билан якунланган ва у сиз кечган анафилактик шокни ривожланиши тўғрисида хабар қилинган.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – юрак уришини тезлашиши, АБ ни пасайиши.

Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қабзият.

Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда – юбориш жойида реакциялар.

Бошқалар: кам ҳолларда тер ажралишини кучайиши.

Maxsus shartlar
Препарат натрий бисульфити сақлайди, у аллергик турдаги реакцияларни, жумладан сезувчан шахсларда, айниқса анамнезида астмаси ёки аллергик касалликлари бўлган шахсларда анафилактик симптомларни ва бронхоспазмни чақириши мумкин. Натрий дисульфитига юқори сезувчанлиги бўлган ҳолларда препаратни парентерал қўллашдан сақланиш керак. В/и ва а/и юборишни қатъий мутахассис кузатуви остида, стационар шароитида амалга оширган маъқул. АҚБ пасайган пациентларда в/и га ичига юборилганда коллапсни ривожланиш хавфи сабабли, бемор горизонтал ҳолатда бўлиши керак.

Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқаришдан ва юқори диққат концентрациясини ва бошқа психомотор реакциялари тезлигини талаб қиладиган (препарат қўллангандан кейин 1 соат давомида) потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш зарур.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Qo'llanilishi
-       билиар йўлларининг касалликлари билан боғлиқ силлиқ мушак спазмлари: холецистолитиаз, холангиолитиаз, холецистит, перихолецистит, холангит, папиллит, сафро чиқариш тизимини ва ўт пуфагини гиперкинетик тури бўйича бузилишлари, постхолецистэктомик синдром;

-       сийдик-чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини спазмлари: нефролитиаз, уретролитиаз, пиелит, цистит, қовуқ тенезмлари;

            Ёрдамчи терапия сифатида (перорал терапияни иложи бўлмаганда);

-       меъда-ичак йўллари спазмлари: меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, гастрит, гастродуоденит, кардия ва привратник спазмлари, энтерит, колит, қабзият билан кечувчи спастик колит ва “ўткир қорин” синдроми билан намоён бўладиган касалликлар (аппендицит, перитонит, ярани тешилиши, ўткир панкреатит) истисно қилингандан кейин метеоризм билан кечувчи ичакни таъсирланиш синдроми, проктит, тенезмлар;

-       акушерлик-гинекологик касалликлар: дисменорея, хавф солувчи аборт, туғруқларда бачадон қуйини спазми, бачадон қуйини секин очилиши ва туғруқдан кейинги тўлғоқлар;

-       тензор бош оғриғида қон томирлари спазмини бартараф қилиш учун;

-       гипертоник кризни бартараф қилиш учун (мажмуавий даволаш таркибида);

-       айрим диагностик муолажаларни ва инструментал текширишларни ўтказишда, холицистографияда қўлланади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
-       таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик;

-       оғир жигар ёки буйрак етишмовчилиги;

-       оғир сурункали юрак етишмовчилиги;

-       2 ёшгача бўлган болаларда (болаларда клиник тадқиқотларда дротаверинни қўлланилиши ўрганилмаган) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

-       артериал гипотензия (коллапс хавфи);

-       ҳомиладорлик ва лактация;

-       коронар артериялар атеросклерози;

-       простата бези аденомаси (қовуқ детрузорини бўшашиши сабабли, сийдик ажралишни тутилиши юз бериши мумкин).

-       ёпиқ бурчакли глаукомада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.