Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Домрид ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Домрид ТАБЛЕТКА 10мг №30

23 000 so'mdan
(4333)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Domperidonum
Ishlab chiqaruvchi
КУСУМ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Противорвотные препараты
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Buyrak faoliyati buzilganida
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
1 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: 
фаол модда: домперидона 1 мг;
ёрдамчи моддалар: сахароза, полисорбат 80, кремний диоксид коллоид сувсиз, натрия карбоксиметилцеллюлоза, натрия хлориди, пропиленгликоль, глицерин, метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), Понсо 4R (Е 124), кулупнай там берувчи кушимча, тозаланган сув.
 
 
Dori shakli
10 та таблеткадан 1 та билистерда; 1 ёки 3 та блистер билан бирга тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан картон ўрамда.
 
 
Farmakodinamikasi
Домперидон – қусишга қарши хоссаларга эга дофамин антагонисти. Домперидон бироз гематоэнцефалик тўсиқ орқали сингиб киради. Домперидон қўлланилиши, айниқса, катталарда камдан-кам ҳолатларда экстрапирамидли ножўя таъсирлар билан бирга кечади, бироқ домперидон гипофиздан пролактин ажралиб чиқарилишини кучайтиради. Унинг қусишга қарши таъсири, эҳтимол, периферик (гастрокинетик) таъсир ва антагонизмнинг орқа қисмдаги (area postrema) гематоэнцефалик тўсиқ ташқарисида хеморецепторлар триггер зонасидаги дофамин рецепторларига бирикмаси билан ўзаро боғлиқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, шунингдек мияда аниқланган паст концентрациялар домперидоннинг дофамин рецепторларига кўпроқ сиртқи (периферик) таъсирини тасдиқлайди.
Одамда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, домперидон ичга қабул қилинганда қизилўнгачнинг қуйи бўлимларида босимни кўпайтиради, антродуоденал моторикани яхшилайди ва меъдани бўшатилишини тезлаштиради. Домперидон меъда секрециясига таъсир кўрсатмайди.
 
Farmakokinetikasi
Сўрилиши
Домперидон оч қоринга перорал қабул қилинганда тез сингиб кетади, қон плазмасида максимал концентрацияга тахминан 60 дақиқадан сўнг эришилади. Перорал қбул қилинганида домперидоннинг қуйи мутлоқ биокираолишлиги (тахминан 15%) ичак деворида ва жигарда биринчи ўтиш экстенсив метаболизми билан ўзаро боғлиқ. Гарчи соғлом одамларда домперидоннинг биокираолишлиги овқат қабул қилингандан сўнг кўпайсада, меъда-ичак йўлидан шикоятларга эга беморлар домперидонни овқатланишдан 15-30 дақиқа олдин қабул қилишлари керак. Меъданинг паст кислоталилик даражаси домперидон сингишини камайтиради. Дори воситаси овқатланишдан сўнг перорал қабул қилинганда максимал абсорбция бироз секинлашади, эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) эса бироз катталашади. 
Тақсимланиши.
Домперидон перорал қабул қилинганда тўпланмайди ва ўз алмашинувини кучайтирмайди; қон плазмасидаги максимал даража икки ҳафталик перорал қабул қилингандан сўнг 90 дақиқадан кейин (21 нг/мл) биринчи доза қабул қилингандан кейинги кўрсаткич билан деярли бир хил эди (18 нг/мл). Домперидон 91-93% қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланади. Радиоактив изотоп билан белгиланган дори воситаси ёрдамида ҳайвонларда ўтказилган домперидон тақсимланиши бўйича тадқиқотлар унинг тўқималарда сезиларли тақсимланишини, бироқ мияда паст концентрациясини кўрсатди. Ҳайвонларда дори воситасининг оз миқдори йўлдош орқали сингиб киради.
Метаболизм
Домперидон жигарда гидроксилланиш ва N-деалкилланиш орқали тез ва экстенсив парчаланиб ажралиб чиқади.
Чиқариб юборилиши
Пешоб ва нажас билан чиқариб юборилиши, тааллуқли равишда, перорал дозанинг 31% ва 66%ини ташкил этади. Дори воситасининг ўзгармаган кўринишда чиқариб юборилиши кичик фоизни ташкил этади (10% нажас ва тахминан 1% – пешоб билан). Бир мартали доза қабул қилингандан сўнг қон плазмасидан ярим чиқариб юбориш даври соғлом кўнгиллиларда 7-9 соатни ташкил этади, бироқ оғир буйрак фаолияти етишмовчилигига эга беморларда кўпроқ вақт талаб этади.

 
 
Nojo'ya samaralari
Дозалаш ва даволаш давомийлиги бўйича тавсияларга риоя қилинган тақдирда домперидонга чидамлилик, одатда, яхши кечади ва салбий ҳолатлар кам ҳолатларда юз беради.
Иммун тизим томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан анафилаксия, анафилактик шок, ўта сезувчанлик.
Эндокрин тизим томонидан: пролактин даражасининг ошиши.
Руҳий бузилишлар: асабийлашиш, тез аччиқланиш, ҳаяжонланиш, депрессия, хавотирланиш, либидо пасайиши ёки йўқолиши.
Асаб тизими томонидан: экстрапирамидли бузилишлар, уйқусизлик, бош айланиши, чанқоқлик, томир тортишиши, ланжлик, бош оғриши, серуйқулик, акатизия.
Юрак қон-томир тизими томонидан: шишиш, юрак уриши, юрак уриш частотаси ва мароми бузилиши, QT оралиқ вақти чўзилиши (частотаси номаълум), жиддий меъда аритмиялари, юрак қоринчаси аритмияси («torsade de pointes» туридаги), тўсатдан юрак тўхтаб қолиши.
Меъда-ичак йўли томонидан: оғиз қуриши, қисқа вақтли ичак спазмалари, диарея, гастроинтестинал касалликлар, шу жумладан қориндаги оғриқ, регургитация, иштаҳа ўзгариши, кўнгил айниши, зарда бўлиш, ич қотиш.
Кўриш органлари томонидан: окулогир кризлар.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: қичима, тошма, эшак еми касаллиги, ангионевротик шиш.
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан: галакторея, сут безлари катталашиши / гинекомастия, сут безлари сезувчанлиги, сут безларидан ажратмалар, аменорея, сут безлари шишиши, сут безлари соҳасида оғриқ, лактация бузилиши, номунтазам ҳайз цикли.
Таянч-ҳаракатлантирувчи тизим ва бириктирувчи тўқималар томонидан: оёқлардаги оғриқ.
Бовул қилиш тизими томонидан: пешоб ушланиб қолиши, дизурия, тез-тез бовул қилиш.
Умумий касалликлар: астения.
Бошқа ҳолатлар: конъюнктивит, стоматит.
Лаборатория кўрсаткичлари ўзгаришлари: жигарнинг функционал тест кўрсаткичлари меъёридан оғишлар, АЛТ, АСТ ва холестерин даражаларининг юқорилашиши, қонда пролактин даражасининг ошиши.
Гипофиз гематоэнцефалик тўсиқдан ташқарида бўлганлиги туфайли домперидон пролактин даражасининг ошишига олиб келиши мумкин. Камдан-кам ҳолатларда бундай гиперпролактинемия галакторея, гинекомастия ва аменорея каби нейроэндокринли ножўя таъсирларга олиб келиши мумкин.
Дори воситасининг постмаркетинг қўлланилиши даврида, экстрапирамидли бузилишлар ва бошқа ҳолатлар, кўпроқ болаларда кузатилган марказий асаб тизими билан боғлиқ томир тортишишлар ва ҳаяжонланишлардан ташқари, катталар ва болаларда дори воситасини қўллаш хавфсизлиги бўйича фарқлар қайд этилмаган.
 
 
Maxsus shartlar
Домрид® чайқалишдан кўнгил айнишда қабул қилиниши тавсия этилмайди.
Домрид® кекса ёшдаги беморларга ёхуд юрак касалликларига ёки анамнезда юрак касалликларига эга беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Юрак қон-томирга таъсирлар. Домперидон ЭКГда QT интервали узайтирилиши билан боғлиқ бўлган. Постмаркетинг кузатуви вақтида домперидон қабул қилган беморларда QT узайтирилиши ва юрак қоринчалари дукиллаши-тебраниши каби жуда камдан-кам ҳолатлар кузатилган. Ушбу хабарлар бошқа салбий хавф омилларига, электролит бузилишларига ва бирга кечувчи омиллар эҳтимоли мавжуд бирга олиб бориладиган терапияга эга беморлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган. Тавсия этилган дозалаш режимига мувофиқ, соғлом шахслар томонидан одатдаги терапевтик дозаларда (кунига 4 марта 10 ёки 20 мг.дан) домперидон қабул қилинганда, уларда кузатилган QT интервалининг узайтирилиши клиник аҳамиятга эга бўлмаган.
Огоҳлантириш. Домперидон жигар ва/ёки буйрак функциялари енгил бузилишларига эга беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Юрак қоринчаси нотекис уриши юқори хавфи туфайли Домрид® юракнинг қўзғалиш қобилияти интерваллари, шу жумладан QTс интерваллари узайишига эга беморларга, электролитлар мувозанати сезиларли бузилишларга (гипокалиемия, гиперкалиемия, гипомагниемия) ёки брадикардияга ёхуд турғун юрак фаолияти етишмовчилиги каби юракнинг фон касалликларига эга беморларга қўлланиши тавсия этилмайди.
Маълумки, электролитлар мувозанати бузилиши (гипокалиемия, гиперкалиемия, гипомагниемия) ва брадикардия проаритмоген хавфни оширадиган ҳолатлар ҳисобланади.
Юрак аритмияси билан боғлиқ бўлиши эҳтимолига эга аломатлар ва симптомлар пайдо бўлган ҳолатда, Домрид® дори воситаси қабул қилинишини тўхтатиш, бемор эса шу заҳоти шифокор билан маслаҳатлашиши керак.
Буйрак функциялари бузилиши. Буйрак функциялари оғир бузилганда домперидоннинг ярим чиқариб юборилиш даври узайтирилади. Узоқ вақт қабул қилинганда домперидонни дозалаш частотасини касаллик оғирлигига қараб суткасига бир ёки икки мартагача камайтириш керак. Дозани камайтириш ҳам талаб қилиниши мумкин.
Антацид ёки антисекретор дори воситалари Домрид® дори воситаси билан бир вақтда қабул қилинмаслиги керак, чунки улар домперидоннинг перорал биокираолишини пасайтириши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Бирга қўлланилганда Домрид® дори воситаси овқатланишдан олдин, антацид ёки антисекретор дори воситалари эса овқатланишдан кейин қабул қилиниши керак.
Кетоконазол билан қабул қилиш. Кетоконазолнинг перорал шакли билан ўзаро таъсири бўйича тадқиқотларда QT интервали узайиши қайд этилган. Гарчи ушбу тадқиқотнинг аҳамияти аниқ белгиланмаган бўлсада, кетоконазол билан замбуруғга қарши терапия тавсия этилган бўлса муқобил даволашни танлаш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Таркибида домперидон мавжуд дори воситалари билан боғлиқ юрак-томир касалликлари асоратларининг ривожланиш хавфига тегишли қуйидаги маълумотларни эътиборга олиш керак:
• Айрим эпидемиологик тадқиқотлар домперидон оғир юрак қоринчалари аритмиялари   
ёки тўсатдан юрак тўхтаб қолиш юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тасдиқлади.
• Жиддий юрак қоринчалари аритмиялари ёки тўсатдан юрак тўхтаб қолиш хавфи 
60 ёш ва ундан катта ёшдаги беморларда ёки суткасига 30 мг.дан кўпроқ дори воситаси дозаси перорал қўлланганда юқори бўлиши мумкин. Шу туфайли Домрид® кекса ёшдаги беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак. 60 ёш ва ундан катта ёшдаги беморлар Домрид® дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
• Домперидон катталар ва болаларга энг самарали паст дозада тайинланиши керак. 
Домперидон қўлланилиши хавф ва фойдасининг нисбати ижобий бўлиб қолмоқда.
Агар Сизда айрим шакарларга чидамсизлик аниқланган бўлса, ушбу дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг, чунки дори воситаси таркибида лактоза мавжуд.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида
Домперидоннинг ҳомиладор аёлларга постмаркетинг қўлланилишига тегишли маълумотлар чекланган. Шу туфайли Домрид® ҳомиладорлик даврида шифокорнинг фикрича, она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина буюрилиши керак.
Она сути орқали чақалоқ организмига тушиши мумкин бўлган домперидон миқдори жуда кам. Чақалоқлар учун максимал нисбий доза (%), тана вазни ҳисобга олинган ҳолда, тахминан она учун дозанинг 0,1% даражасида баҳоланади. Ушбу дори воситаси чақалоқларга зарар келтириши номаълум, шу туфайли Домрид® қабул қилаётган оналар бола эмизишдан сақланишлари керак. Эмизиладиган болаларда QTс интервали узайиш хавфи омиллари мавжуд бўлган ҳолатларда эҳтиёт бўлиш керак. Дори воситаси она сутига сингиб кириш натижасида экспозициядан сўнг ножўя таъсирлар, шу жумладан кардиологик таъсирлар пайдо бўлишини истисно қилиш мумкин эмас.

Транспорт воситалари ва бошқа хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Асаб тизими томонидан ножўя таъсирларни ҳисобга олиб, мижозлар автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда диққат-эътиборли бўлишлари керак.
Дори воситаси болалар ололмайдиган жойда сақланиши керак ҳамда яроқлилик муддати тугагандан сўнг дори воситасидан фойдаланиш керак эмас.
 
 
Qo'llanilishi
Кўнгил айниш ва қайт қилиш симптомларини енгиллатиш учун мўлжалланган.
 
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Домрид® қуйидаги ҳолатларда тавсия этилмайди:
- дори воситасига ёки ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик аниқланган беморларга;
- гипофизнинг пролактин-секретор ўсмасига (пролактиномага) эга беморларга;
- жигар ва/ёки буйрак функцияларининг оғир ёки ўртача бузилишларига эга беморларга (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг);
- юракнинг қўзғалиш қобилияти интерваллари, шу жумладан QTс интерваллари муайян узайтирилишига эга беморларга, электролитлар мувозанати сезиларли бузилишларга эга ёки турғун юрак фаолияти етишмовчилиги каби юракнинг фон касалликларига эга беморларга (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг);
- жигар фаолияти етишмовчилигига эга беморларга;
- агар меъданинг ҳаракатланиш функциясини кучайтириш хавфли бўлса, масалан, меъда-ичакдан қон кетишида, ичаклар механик беркилиб қолиши ёки тешилишида;
- кетоконазол, эритромицин ёки бошқа кучли таъсир қилувчи CYP3A4 ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди;
- флуконазол, эритромицин, итраконазол, перорал кетоконазол, посаконазол, ритонавир, саквинавир, телапревир, вориконазол, кларитромицин, амиодарон, телитромицин каби QT интервалини узайтирадиган дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Антихолинергик дори воситалари домперидоннинг антидиспептик таъсирини бартараф
этиши мумкин. Фармакодинамик ва/ёки фармакокинетик ўзаро таъсирлар туфайли QT
 интервалининг узайиш хавфи кучаяди.
Антацид ва антисекретор дори воситаларини домперидон билан бир вақтда қабул қилмаслик керак, чунки улар ичга қабул қилингандан сўнг домперидоннинг биокираолишини пасайтиради (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Домперидон кўпроқ CYP3A4 орқали парчаланиб ажралиб чиқади. in vitro ва одамда ўтказилган тадқиқотлар маълумотларига кўра, ушбу ферментни сезиларли даражада бартараф этадиган дори воситаларининг бир вақтда қабул қилиниши қон плазмасида домперидон даражаси ошишига олиб келиши мумкин.
Домперидон QT интервалини узайтира оладиган CYP3A4 кучли ингибиторлари билан бирга қабул қилинганда, QT интервалининг клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилган. Шу туфайли домперидоннинг муайян дори воситалари билан бирга қабул қилиниши тавсия этилмайди (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Қуйида қайд этилган дори воситаларини домперидон билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.
QT интервалини узайтирадиган барча дори воситалари: 
- ІА туркумли антиаритмик дори воситалари (масалан, дизопирамид, хинидин, 
            гидрохинидин);
- ІІІ туркумли антиаритмик дори воситалари (масалан, амиодарон, дофетилид,    
            дронедарон, ибутилид, соталол);
- айрим нейролептик дори воситалари (масалан, галоперидол, пимозид, сертиндол);
- айрим антидепрессантлар (масалан, циталопрам, эсциталопрам);
- айрим антибиотиклар (масалан, левофлоксацин, моксифлоксацин, эритромицин,  
            спирамицин);
- айрим замбуруғга қарши дори воситалари (масалан, пентамидин);
- айрим безгакка қарши дори воситалари (масалан, галофантрин, люмефантрин);
- айрим меъда-ичак дори воситалари (масалан, цизаприд, доласетрон, прукалоприд);
- айрим антигистамин дори воситалари (масалан, мекитазин, мизоластин);
- айрим онкологик касалликларда қўлланиладиган дори воситалари (масалан,  
            торемифен, вандетаниб, винкамин);
- айрим бошқа дори воситалари (масалан, бепридил, метадон, дифеманил).
Кетоконазол ёки эритромицин бир вақтда перорал қўлланилганда, in vivo тадқиқотларида тасдиқланганки, ушбу дори воситалари CYP3A4 орқали бавосита ифодаланган домперидон тизимолди метаболизмини тўхтатади. Кузатиш даврида суткасига 4 марта 10 мг домперидон перорал тарзда ва суткасига 2 марта 200 мг кетоконазол перорал тарзда бирга қабул қилинганда, QТc интервалининг ўртача 9,8 м.сонияга узайганлиги қайд этилган; айрим кўрсаткичлар 1,2 дан 17,5 м.сониягача ўзгариб турган. Кузатиш даврида суткасига 4 марта 10 мг домперидон ва суткасига 3 марта 500 мг эритромицин биргаликда ичга қабул қилинганда, QТc интервалининг ўртача 9,9 м.сонияга узайганлиги қайд этилган; айрим кўрсаткичлар интервали 1,6 дан 14,3 м.сониягача миқдорларни ташкил этган. Домперидоннинг Cmax ва AUC тенг қийматли миқдорлари ушбу ўзаро таъсирлар тадқиқотларининг ҳар бирида тахминан уч карра ошган. Домперидон юқори плазма концентрацияларининг кузатилаётган QТc самарасига ҳиссаси номаълум. Ушбу тадқиқотларда домперидон билан монотерапия ҳолатида (10 мг перорал тарзда суткасига 4 марта) QТc интервали ўртача 1,6 м.сонияга (кетоконазол тадқиқоти) ва 2,5 м.сонияга (эритромицин тадқиқоти) узайган, айни вақтда эса фақат кетоконазол (200 мг суткасига 2 марта) ёки эритромицин (500 мг суткасига 3 марта) қўлланиши кузатиш даврида QТc интервалининг, тааллуқли равишда, 3,8 м.сонияга ва 4,9 м.сонияга узайишига олиб келган.
Фармакодинамик ва/ёки фармакокинетик ўзаро таъсирлар туфайли QT интервалининг узайиш хавфи кучаяди.
Домрид® билан бирга қабул қилиш тавсия этилмаган CYP3A4 кучли ингибиторларига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
- флуконазол*, итраконазол, кетоконазол* ва вориконазол* каби азол замбуруғга  
            қарши дори воситалари;
- кларитромицин* ва эритромицин* каби макролид антибиотиклар;
- протеаз ингибиторлари;
- ампренавир, атазанавир, фосампренавир, индинавир, нелфинавир, ритонавир ва 
            саквинавир каби ОИВ-протеаз ингибиторлари;
- дилтиазем ва верапамил каби кальций антагонистлари;
- амиодарон*;
- амрепитант;
- нефазодон;
- телитромицин*.
* – QTc интервалини узайтиради.
Қуйидаги дори воситаларининг бир вақтда қўлланиши эҳтиёткорликни талаб этади.
Брадикардия ва гипокалиемияни қўзғатувчи дори воситалари, шунингдек азитромицин ва рокситромицин каби QTc интервалини узайтириши мумкин бўлган макролидлар билан эҳтиёткорона қўлланиши керак (кларитромицин тавсия этилмайди, чунки бу –CYP3A4 кучли ингибитори ҳисобланади).
Домперидон индинавир каби QT интервали узайтирилишини қўзғатмаган CYP3A4 кучли ингибиторлари билан эҳтиёткорона қўлланиши керак ва беморлар ножўя таъсирлар аломатлари ёки симптомлари пайдо бўлган ҳолатда диққат билан кузатилиши керак.
Юқорида келтирилган рўйхат репрезентатив, бироқ тўлиқ эмас.
Домрид® қуйидагилар билан бирга қўлланиши мумкин:
     - таъсирини кучайтирадиган нейролептиклар;
- дофаминергик агонистлар (бромокриптин, L-доп), уларнинг овқатни ҳазм қилиш   
  бузилиши, кўнгил айниши, қайт қилиш каби салбий периферик таъсирлари асосий   
  хоссалар бартараф этилмай йўқотилади.
Домперидон меъдага прокинетик таъсир кўрсатиши туфайли назарий жиҳатдан бу бирга олиб бориладиган терапия сифатида қўлланиладиган перорал дори воситалари сингиб олинишига, шу жумладан муддати узайтирилган бўшатилишли ёки ичакда эриб кетадиган шаклдаги дори воситаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ дигоксин ёки парацетамол қабул қилиш натижасида аҳволи барқарорлашган беморларда бир вақтда домперидон қўлланилиши қонда ушбу дори воситалари даражаларига таъсир кўрсатмаган.
 
Maxsus saqlash sharoitlari
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Флакон биринчи марта очилганидан кейин препаратни кўпи билан 4 ҳафта сақлансин.

 
Dozirovkasi
Катталар ва 12 ёшдан катта ёшдаги ва энг камида 35 кг тана вазнига эга болалар: суткасига 3 марта 1 тадан таблетка (10 мг).

 

Максимал суткалик доза – 3 таблетка (суткасига 30 мг).

Домрид® дори воситасини овқатланишдан олдин қабул қилиш тавсия этилади. Агар дори воситаси овқатланишдан сўнг қабул қилинса, унинг сингиши бироз кечикади. Даволаш давомийлиги 1 ҳафтадан оширилмаслиги керак.

Болалар.

Дори воситаси 12 ёшдан катта ёшдаги ва энг камида 35 кг тана вазнига эга болаларни даволаш учун қўлланилади.

Домперидон болаларга энг қисқа давр мобайнида энг самарали паст дозада тайинланиши керак.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлар. Ортиқча дозалаш симптомлари қаттиқ ҳаяжонланиш, фикрлаш бузилиши, томир тортишиши, серуйқулик, йўналишда адашиш ва экстрапирамид реакцияларидан иборат бўлиб, айниқса, болаларда кузатилади.
Даволаш. Домперидоннинг ўзига хос антидоти йўқ, бироқ сезиларли даражада ортиқча дозаланган ҳолатда, дори воситаси қабул қилингандан сўнг 1 соат мобайнида меъдани ювиб ташлаш, активлаштирилган кўмир қабул қилиш, шунингдек бемор аҳволини пухта кузатиш ва қувватловчи терапия тавсия этилади. Антихолинергик дори воситалари, Паркинсон касаллигини даволаш дори воситалари экстрапирамид реакцияларини назорат қилиш учун самарали бўлиши мумкин.

 
 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Домперидоннинг ҳомиладор аёлларга постмаркетинг қўлланилишига тегишли маълумотлар чекланган. Шу туфайли Домрид® ҳомиладорлик даврида шифокорнинг фикрича, она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина буюрилиши керак.
Она сути орқали чақалоқ организмига тушиши мумкин бўлган домперидон миқдори жуда кам. Чақалоқлар учун максимал нисбий доза (%), тана вазни ҳисобга олинган ҳолда, тахминан она учун дозанинг 0,1% даражасида баҳоланади. Ушбу дори воситаси чақалоқларга зарар келтириши номаълум, шу туфайли Домрид® қабул қилаётган оналар бола эмизишдан сақланишлари керак. Эмизиладиган болаларда QTс интервали узайиш хавфи омиллари мавжуд бўлган ҳолатларда эҳтиёт бўлиш керак. Дори воситаси она сутига сингиб кириш натижасида экспозициядан сўнг ножўя таъсирлар, шу жумладан кардиологик таъсирлар пайдо бўлишини истисно қилиш мумкин эмас.

 
Buyrak faoliyati buzilganida

Буйрак функциялари оғир бузилганда домперидоннинг ярим чиқариб юборилиш даври узайтирилади. Узоқ вақт қабул қилинганда домперидонни дозалаш частотасини касаллик оғирлигига қараб суткасига бир ёки икки мартагача камайтириш керак. Дозани камайтириш ҳам талаб қилиниши мумкин.
Антацид ёки антисекретор дори воситалари Домрид® дори воситаси билан бир вақтда қабул қилинмаслиги керак, чунки улар домперидоннинг перорал биокираолишини пасайтириши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Бирга қўлланилганда Домрид® дори воситаси овқатланишдан олдин, антацид ёки антисекретор дори воситалари эса овқатланишдан кейин қабул қилиниши керак.