Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ДОКСОРУБИЦИН-ЭБЕВЕ КОНЦЕНТРАТ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ДОКСОРУБИЦИН-ЭБЕВЕ КОНЦЕНТРАТ ДЛЯ ИНЪЕКЦИЙ 2мг/мл 50мг/25мл №1

81 000 so'mdan
(1839)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ЭБЕВЕ
Chiqarilish shakli
КОНЦ Д/ИН
Farma. Guruh
Противоопухлевые препараты
Dori tafsilotlari
Дозани ошириб юборилиши
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли:
Таркиби:
Таърифи:
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Утилизация ва ишлов беришдаги махсус эхтиёткорлик чоралари
Дозани ошириб юборилиши

Доксорубициннинг специфик антидоти йўқ.

Ўткир интоксикация 24 соат давомида, масалан, кўкрак оғриғи, стенокардия ва миокард инфаркти билан бирга кечувчи юрак етишмовчилиги кўринишида намоён бўлиши мумкин. Бундай холларда кардиологнинг маслахати керак. Дозани ошириб юборилишнинг бошқа белгилари жиддий миелосупрессияни, у одатда даволаш бошланганидан кейин 10-14 кун ўтгач юз беради, ва шиллиқ қаватларнинг оғир яллиғланишини ўз ичига олади. Яққол миелосупрессияни даволаш госпитализацияни талаб қилади. Вазиятларга қараб, даволаш периферик қонда гранулоцитлар ва тромбоцитлар миқдорини оширишга қаратилган тадбирлар ва антибиотикотерапияни ўз ичига олиши мумкин. Пациентни стерил палатага жойлаштириш талаб этилиши мумкин. Интоксикация белгилари пайдо бўлганда доксорубицинни юборишни дархол тўхтатиш керак. Сурункали интоксикациянинг белгилари аввало кардиотоксикликнинг юқорида эслатилган белгилари киради. Юрак етишмовчилиги ривожланган холда кардиологнинг маслахати керак.

Доксорубицин билан интоксикацияда гемодиализ кўпроқ самарасиз бўлади, чунки доксорубицин жуда катта тақсимланиш хажмига эга, ва дозанинг фақат 5% буйраклар орқали чиқарилади.

Экстравазация:

Перивеноз инъекция махаллий некроз ва тромбофлебитга олиб келади. Игнани киритиш сохасидаги ачишиш перивеноз юбориш хақида далолат беради.

Экстравазация холида инфузия ёки инъекцияни дархол тўхтатиш керак. Игна инъекция жойида қисқа муддат давомида қолдирилиши, сўнгра қисқа аспирациядан кейин олиниши керак.

Экстравазация холида дексразоксанни вена ичига қуйишни, экстравазациядан кейин 6 соатдан кеч бўлмаган вақтда бажариш керак. Дозалаш бўйича қўшимча маълумот дексразоксан учун “Препаратнинг қисқача характеристикаси” да сақланади. Дексразоксанга қарши кўрсатмалар бўлганида 99% ли диметилсульфоксид (ДМСО) ни қўллаш тавсия этилади, у локал – шикастланган соха майдонидан икки марта катта майдонга қўйилади (10 см2 тана юзаси майдонига 4 томчи) ва бу муолажа кунига уч марта камида 14 кун давомида такрорланади. Зарурати бўлганида некрэктомияни бажариш керак. Антагонистик механизми туфайли ДМСО қўлланганидан кейин, оғриқни камайтириш учун, тери сохаси совутилиши (томирларни кенгайишига қарши торайиш) керак.

Агарда пациент антрациклинлар чақирган экстравазацияни даволаш учун дексразоксан олган бўлса, унда ДМСО ни қўллаш керак эмас.

Бошқа чоралар адабиётларда, турлича бахоланади, ва уларнинг ахамияти охиригача аниқланмаган.

Номутаносиблик

Ишқорий эритмалар билан контактдан сақланиш керак, чунки бу доксорубициннинг гидролизини чақиради. Гепарин ва 5-фторурацил билан аралаштирилмасин, чунки бу преципитацияни чақириши мумкин.

Доксорубицинни 6.6 бўлимда келтирилганлардан ташқари бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия этилмайди.

Чиқарилиш шакли

Хлорбутил резинка тиқин ва олинувчи пластик қопқоқли алюмин қопқоқли қахрабо рангли шиша флаконлар

Флаконлар илова-варақа билан бирга белгиланган картон қутига жойланган.

Ўрамлар ўлчами: 1 флакон х 10 мг/5 мл; 1 флакон х 50 мг/25 мл.

Сақлаш шароити

Суюлтирилгандан кейинги турғунлиги

Олинган эритмани 2-8оС ва хона хароратидаги кимёвий ва физик турғунлигини қуйидаги характеристикаси белгиланган:

  • 1,0 мг/мл концентрацияда: 28 кун,
  • 0,1 мг/мл концентрацияда: 4 кун.

Суюлтирилгандан кейинги сақлаш шароити

Микробиологик ифлосланишдан сақланиш учун препарат дархол ишлатилиши керак. Акс холда сақлашнинг давомийлиги ва шароитларига жавобгарлик фойдаланувчида бўлади. Суюлтиргандан кейин 2 дан 8ºС хароратда 24 соатдан ортиқ сақланмасин.

Флакондан эритмани бевосита ишлатиш олдидан олиш керак.

Сақлашдаги махсус эхтиёткорлик чоралари

Оригинал ўрамда совутгичда (2ºС дан 8ºС гача хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Изоҳ: Қўллаш олдидан хар бир флакон диққат билан кўрикдан ўтказилиши керак! Совутгичда сақланганида эритма гелсимон холатгача қуюқлашиши мумкин. Бундай флаконларни хона хароратида (15-25оС) гел белгилари йўқолгунича 2 дан 4 соатгача қолдирилиши керак. Препарат эритмаси қўлланганда суюқ ёки фақат бироз қовушқоқ бўлиши керак.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Фақат стационар шароитларда қўллансин.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

Дори шакли:

 инфузиялар учун эритма тайёрлаш учун концентрат

 

Таркиби:

5 мл эритмали 1 флакон 10 мг доксорубицин гидрохлориди (2 мг/мл) сақлайди.

25 мл эритмали 1 флакон 50 мг доксорубицин гидрохлориди (2 мг/мл) сақлайди.

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

 

Таърифи:

 қизил рангли тиниқ эритма.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи:

 ўсмаларга қарши восита.

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Доксорубицин антибиотик бўлиб, цитостатик таъсирга эга ва антрациклинлар гурухига киради; у Streptomyces peucenius var. caesius культурасидан ажратиб олинган. У яримсинтетик усул билан даунорубициндан ишлаб чиқарилади. Доксорубицин тўқималарни кучли таъсирлантиради.

Доксорубициннинг биологик фаоллиги ДНК билан боғланиши билан боғлиқ бу фермент тизимининг ингибиция қилинишига олиб келади, бу ДНК репликацияси ва ДНК транскрипцияси учун хал қилувчи аҳамиятга эга.

Хужайра циклини блокланиши, эхтимол, ўзининг максимумига S-фаза ва митоз вақтида етади; лекин ингибиция қилиниш шунингдек хужайра циклининг бошқа фазаларида хам кузатилади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилгандан кейин доксорубициннинг элиминацияси плазмадан якуний фазада давомийлиги 30 соатлик ярим чиқарилиш даври билан уч фазали чиқарилиш билан характерланади. Тақсимланиш хажми таҳминан 25 л/кг ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси таҳминан 70% ни ташкил қилади.

Энг юқори концентрациялари ўпка, жигар талоқ, буйраклар, юрак, ингичка ичак ва суяк кўмигида аниқланган. Доксорубицин гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.

Доксорубицин тез метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболити доксорубициннинг камроқ фаол 13-дигидро хосиласи хисобланади. Беш кун давомида тахминан 5% сийдикда аниқланади, шу вақтнинг ўзида 40-50% ўт-сафро билан 7 кун давомида чиқарилади. Жигар фаолиятини пасайиши модданинг элиминациясини секинлашишига олиб келади.

Хавфсизлиги бўйича клиникагача бўлган маълумотлар

Хайвонлардаги текширишларга бағишланган адабиётлар доксорубицинни фертилликка таъсири ва эмбриотоксик, фетотоксик ва тератоген самаралар кўрсатишини кўрсатади. Бошқа маълумотлар доксорубицинни мутаген самара кўрсатишидан далолат беради.

 

Қўлланилиши

Катталар, ўсмирлар ва болаларни даволаш учун терапевтик кўрсатмалар:

  • сут безининг раки.
  • остеосаркомани ноадъювант ва адъювант даволаш,
  • катталардаги юмшоқ тўқималарнинг тарқалган саркомаси,
  • ўпканинг майдахужайрали раки (ЎМР),
  • ходжкин лимфомаси,
  • юқори хавфли ноходжкин лимфомаси,
  • ўткир лимфатик лейкемиядаги индукцион ва консолидацион даволаш,
  • ўткир миелобласт лейкоз,
  • тарқалган кўпсонли миелома,
  • эндометрийнинг тарқалган ёки қайталанувчи папилляр раки,
  • қалқонсимон безининг тарқалган ёки қайталанувчи папилляр / фолликуляр карциномаси,
  • қалқонсимон безининг анапластик карциномаси,
  • махаллий тарқалган ёки метастазланувчи қовуқ ракини тизимли даволаш,
  • қовуқнинг юзаки ракини трансуретрал резекциядан кейинги қовуқ ички профилактикаси.
  • тухумдонларнинг қайталанувчи раки,
  • Вильмс ўсмаси (кучли хавфли вариантлардаги II босқич, хамма тарқалган босқичлари [III-IV]),
  • тарқалган нейробластома,
  • Юинг саркомаси.

Доксорубицин кўпинча бошқа цитостатиклар билан мажмуавий химиотерапияда ишлатилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат вена ичига ва қовуқ ичига юбориш учун.

Флаконни игна билан тешиш олдидан уни хона хароратигача иситиш керак, Доксорубицинни цитостатиклар билан даволаш тажрибасига эга бўлган малакали шифокор кузатуви остида юбориш керак. Бундан ташқари, пациент синчков кузатув остида бўлиши ва даволаниш вақтида тез-тез текширилиб туриши керак.

Кардиомиопатия хавфи туфайли, у кўпинча ўлимга олиб келади, хар бир пациент учун хавф ва фойдани хар бир юбориш олдидан бахолаш керак.

Даволашни бошлашдан олдин АСТ, АЛТ, ИФ ва билирубин даражаларини аниқлаш каби оддий тахлилларни ишлатиш билан жигар фаолиятини текшириш тавсия этилади.

Пациентда юрак фаолиятининг холатини аниқлаш учун, ультратовуш текшириш ёки юрак сцинтиграфияси ёрдамида чап қоринчанинг чиқариб ташлаш фракциясининг тахлилини ўтказиш керак. Бу назоратни даволашни бошлашгача ва хар гал пациент томонидан олинган доксорубициннинг йиғинди дозаси тахминан 100 мг/м2 ни ташкил қилганда ўтказиш керак.

Доксорубицинни вена ичига (в/и) юбориш катта эхтиёткорлик билан ўтказилиши керак. Препаратни эркин оқувчи физиологик эритма ёки 5% ли глюкоза эритмасини ишлатиб
3-5 минут давомида вена ичига юбориш тавсия этилади. Бу усул тромбоз ва перивеноз экстравазация ривожланиш хавфини минималлаштиради, у жиддий гиподермит, пуфаклар хосил бўлиши ва тўқималарнинг некрозига олиб келиши мумкин.

Доксорубицинни бир неча минут давомида болюс кўринишида, бир соатгача вақт давомида қисқа муддатли инфузия йўли билан ёки узулуксиз инфузия йўли билан 24 соат давомида юбориш мумкин. Тўғридан-тўғри вена ичига инъекция экстравазация хавфи туфайли тавсия этилмайди, у игна билан тешилгандан кейин хатто қонни мувофиқ орқага оқиши бўлганида ҳам юз бериши мумкин.

Доксорубицинни мушак ичига, тери остига, перорал ёки интратекал юбориш МУМКИН ЭМАС.

Вена ичига юбориш:

Доза одатда тана юзасининг майдонига (мг/м2) хисобланади. Доксорубицинни юборишда дозалаш тартиби касалликнинг шаклига (катта ўсмалар ёки ўткир лейкоз), даволашнинг аниқ тартибларида (монотерапияда ёки бошқа цитостатиклар билан мажмуада, ёки мажмуавий даволаш чегараларида, у химиотерапияни, оператив аралашувни, нурли даволашни ва гормонал даволашни ўз ичига олади) уни ишлатишга қараб ўзгариши мумкин.

Монотерапия:

Тавсия этилган доза тана юзаси майдонига 60-75 мг/м2 ни ташкил қилади вена ичига ёки бўлинган дозалар билан 2-3 кун кетма-кет, улар 21 кунлик интерваллар билан вена ичига юборилади. Дозалаш тартиби ва дозани протокол тавсияларининг хисоби билан тўғирлаш мумкин. Батафсил маълумот олиш учун жорий протоколларга қаранг.

Мажмуавий даволаш:

Агарда доксорубицин гидрохлориди бошқа цитостатиклар билан юборилса, унда доза
30-60 мг/м2 гача 3-4 хафтада бир мартага камайтирилиши мумкин.

Максимал кумулятив доза:

Пациент томонидан олинган максимал умумий дозани тана юзаси майдонига 450-550 мг/м2 дан оширишга йўл қўйилмайди. Йиғинди дозани хисоблашда, ишлатилган даунорубицин каби яқин препаратларни хисобга олиш керак.

Кўкс оралиғи ва/ёки юрак сохасига нурли даволаш олган, алкилловчи препаратлар билан даволанган ёндош юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентлар, ва юқори хавфи (масалан, 5 йилдан ортиқ давом этувчи артериал гипертензияли беморлар, анамнезида коронар томирлар, клапанларнинг шикастланишлари ёки миокард инфаркти бўлган пациентлар, шунингдек 70 ёшдан ошган пациентлар) бўлган пациентлар, 400 мг/м2 максимал умумий дозани оширмасликлари керак ва бу пациентларнинг коронар фаолиятини назорат қилиш керак.

Алоҳида гурух пациентлари:

Иммун танқислиги бўлган пациентлар:

Иммунитети сусайган пациентларни даволашда доза пасайтирилган бўлиши керак. Муқобил доза хафтада тана юзаси майдонига 15-20 мг/м2 ни ташкил қилади.

Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентлар:

Жигар фаолияти пасайган холда доза қуйидаги жадвалга мувофиқ пасайтирилган бўлиши керак:

Билирубиннинг зардоб даражаси

Тавсия этилган доза

20–50 мкмоль/л

одатдаги дозанинг ½

> 50–85 мкмоль/л

одатдаги дозанинг ¼

Жигарнинг оғир дисфункцияси бўлган пациентларда доксорубицинни қўллаш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятининг бузилиши бўлган пациентлар:

Буйрак етишмовчилиги (СКФ 10 мл/минутдан камроқ) бўлган пациентларга режалаштирилган дозадан 75% буюриш керак.

Юрак фаолиятининг бузилишларини хавфи бўлган пациентлар:

Агарда пациентда юрак токсиклигининг хавфи ошган бўлса, инъекция ўрнига 24 соатлик узулуксиз инфузия кўринишида бир марталик дозани юбориш имкониятини кўриш керак. Бу усул терапевтик самарадорлигини пасайишисиз юрак токсиклиги тез-тезлигини пасайтиради. Бу пациентларда чиқариб ташлаш фракциясини хар бир даволаш курси олдидан аниқлаш керак.

Суяк кўмигининг захиралари чекланган пациентлар:

Анамнезида миелосупрессив препаратлар билан даволаш аниқланган пациентларда доза пасайтирилган бўлиши керак. Бундай пациентларда суяк кўмигининг захираси етарлича бўлмайди.

Семиз пациентлар:

Семиз пациентларда бошланғич дозани камайтириш ёки дозалаш интервалини ошириш масаласини кўриш керак.

Кекса пациентлар (65 ёшдан ошган):

Кекса пациентларда дозани пасайтириш мумкин.

Болалар:

Доксорубицин болаларда қўлланганида кардиотоксикликнинг аҳамиятли хавфини хисобга олиб, пациентнинг ёшига қараб, маълум йиғинд максимал дозага риоя қилиш керак. Болаларда (12 ёшгача) максимал йиғинди фаол доза 300 мг/м2 ни, ўсимрларда эса (12 ва ундан катта ёшли) максимал йиғинди доза 450 мг/м2 ни ташкил қилади. Кичик болаларда максимал йиғинди доза хозирча аниқланган эмас; лекин бундай пациентларда ўзлаштирилиши аҳамиятли паст.

Болаларда доза камайтирилган бўлиши керак, чунки улар кардиотоксикликнинг юқорироқ хавфига, айниқса кечиктирилганга эга бўладилар. Миелотоксикликни даволаш бошланганидан кейинги 10-14-нчи кунлари қоннинг шаклли элементларининг қийматларини минимал даражалари билан кутиш мумкин. Батафсилроқ маълумот олиш учун жорий протоколлар ва махсус адабиётга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Қовуқ ичига юбориш:

Трансуретртал резекциядан (ТУР) кейинги қайталанишларни олдини олиш мақсадида қовуқ ракининг юзаки ракини даволаш учун, доксорубицинни қовуқ ичига юбориш мумкин. Қовуқнинг юзаки ракини қовуқ ички даволашда тавсия этиладиган доза инстилляция йўли билан 25-50 мл физиологик эритмадаги 30-50 мг ни ташкил қилади. Эритма қовуқда 1-2 соат давомида қолиши керак. Шу вақт давомида пациентни хар 15 минутда 90° айлантириш керак. Сийдик билан суйилишини олдини олиш учун, пациент инстилляция олдидан 12 соат давомида суюқлик ичмаслиги керак, бу тахминан 50 мл/соатгача сийдик ишлаб чиқарилишини камайтириш имкониятини беради. Муолажанинг мақсадига қараб – профилактик ёки терапевтик – инстилляцияни 1 хафтадан то 1 ойгача интервал билан такрорлаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Доксорубицин билан даволаш кўпинча ноҳуш самаралар чақиради, улардан бир қисми етарлича жиддийларга киради ва пациентни синчиклаб кузатиш кераклигини кўрсатади. Ноҳуш самараларининг тез-тезлиги ва тури юбориш тезлиги ва дозага боғлиқ. Суяк кўмиги фаолиятининг бостирилиши дозани ўткир чекловчи ноҳуш самараси хисобланади, лекин у одатда ўткинчи характерга эга.

Доксорубицин чақирган суяк кўмиги учун оғир токсиклик / гематологик токсикликнинг клиник асоратлари иситма, инфекциялар, сепсис/септицемия, септик шок, қон кетиши, тўқималарнинг гипоксияси ва ўлимни ўз ичига олади.

Кўнгил айниши, қусиш, шунингдек алопеция деярли барча пациентларда кузатилади.

Қовуқ ичига юбориш қуйидаги ноҳуш самараларни чақириши мумкин: гематурия, қовуқ ва сийдик чиқариш йўлларининг таъсирланиши, странгурия ва поллакиурия. Бу реакциялар, одатда, ўртача оғирликда бўлади ва узоқ давом этмайди.

Доксорубицинни қовуқ ичига юбориш баъзида геморрагик цистит чақириши мумкин. Бу қовуқнинг хажмини пасайишига олиб келиши мумкин.

Экстравазация жиддий гиподермитга, везикуляцияга, тромбофлебитга, лимфангитга ва махаллий тўқималарнинг некрозига олиб келиши мумкин, бу оператив аралашувни, шу жумладан тери трансплантациясини талаб қилиши мумкин.

Ножўя самаралари қуйида аъзолар тизими синфлари ва мутлоқ тез-тезлиги бўйича ) барча аниқланган кўринишлар) берилган. Тез-тезлиги қуйидагича аниқланади:

Жуда тез-тез (≥1/10)

Тез-тез (≥1/100 – ≤1/10)

Тез-тез эмас (≥1/1000 – ≤1/100)

Кам (≥1/10000 – ≤1/1000)

Жуда кам (≤1/10000)

Номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас).

 

    Жуда

  тез-тез

  Тез-тез

  Тез-тез

    эмас

    Кам

Жуда кам

Номаълум

Инфекциялар ва инвазиялар

 

 

Сепсис, септицемия

 

 

 

Яхши сифат

ли, ёмон си-

фатли ва тас-

нифланмаган

ўсмалар

 

 

Ўткир лим-

фобласт

лейкоз, ўткир мие-лобласт лейкоз

 

 

 

Қон ва лим-

фатик тизи-ми томони-дан бузилиш-

лар

Миелосуп-рессия, лейкопения

нейтропн-

ния, феб-рил нейтро

ненияни хам қўшиб*

 

 

 

 

 

Иммун тизи-

ми томони-

дан ўзгариш-

лар

 

 

 

Қовоқлар ва тилни-

нг Квинке

шиши, у нафасни бузади

 

Анафилак-

тик шок

Метаболизм ва овқатлан-

ишнинг бу-

зилишлари

 

 

 

 

Гиперури-

кемия

 

Кўриш аъзо-

ари томо-

ниан бузи-

лишлар

 

 

 

 

 

Конъюнк-

тивит/ке-

ратит, кўз

ёшини кўп

оқиши

Юрак томон-

нидан бузи-

лишлар

Кардиоток-

сиклик**

Хаёт учун хавли димлан-ган (ди-латацион)

кардио-

миопатия

(550 мг/м2

йиғинди

дозадан кейин, си-

нусли та-

хикардия, қоринча-

ли тахи-

кардия, тахиарит-

мия, қор-

инча уст-

ки ва қо-

ринча экстрасис

толияси, брадикар-

дия, арит-

миялар.

Чап қор-инча чи-қариб та-шлаш фракция-сини сим-

птомсиз пасайиши

 

ЭКГ да

носпеци-фик ўзга-

ришлар

(ST ўзга-

ришлари, паст ам-

плитуда,

QT ни катта ин-тервалла-

ри).

Хаёт учун хав-

ли арит-миялар,

чап қо-ринчани

ўткир етишмов-

чилиги, перикар-

дит, фа-

тал пери-кардит-миокар-дитнинг

синдро-

мининг

якка хол-лари.

Атрио-

вентри-

куляр блокада,

Гис тута-

мининг блокада-

си

 

 

Томирлар то-

монидан бу-

зилишлар

Тромбо-

Флебит

Қон кети-ши, флебит

 

 

Тромбо-

эмболия

Шок

Нафас аъзо-

лари, кўкрак

қафаси ва

кўкс оралиғи

аъзолари то-

монидан бу-

зилишлар

 

 

 

 

 

Бронхо-

спазм

Меъда-ичак

йўллари то-

монидан бу-

зилишлар

Меъда-ичак йўл-лари томо-

нидан ши-

коятлар***

диарея, кўнгил ай-

ниши, ши-

лиқ қават-

ларнинг яллиғлан-

иши, сто-

матит, эзо-

фагит

Анорек-

сия

Меъда-

ичак қон кетишлари, қорин оғ-

риғи, катта

қон қуйи-

лишлар ва

оғир ин-фекциялар

билан йў-ғон ичак

некрози

 

Меъдани-

нг эро-

зияси/

яраси,

шиллиқ

қаватлар-

нинг яра-

ланиши

(оғиз, то-

моқ, қи-

зил ўнгач,

меъда-

ичак йўл-

ларининг)

Оғиз бўш-

лиғи ши-

ллиқ қа-ватининг

гиперпиг-

мента-цияси

 

 

Жигар ва ўт-

сафро чиқа-

риш йўллари

томонидан

бузилишлар

 

 

 

 

 

Гепато-

токсиклик

(баъзида

циррозга

тенденци-

яли); жи-гар фер-ментлари

фаоллиги-ни ўткин-

чи ошиши

Тери ва тери

ости ёғ клет-

чаткаси то-

монидан ўз-

гаришлар

Алопеция

(дозага боғлиқ ва кўпчилик холларда

қайтувчи),

қизариш, ёруғликка

чезувчан-

лик

Нурлан-тирилган

сохалар-да ўта юқори

сезувчан-

ликнинг

махаллий

реакцияси

(илгари нурланти-

рилган

сохада

махаллий

яллиғла-

ниш ре-

акцияси

 

Эшакеми

экзанте-

ма, тери

ва тир-

ноқлар-

нинг ги-

перпиг-

мента-

цияси,

онихоли-

зис, экс-

траваза-ция (оғир

гиподер-

митга, пуфак-

лар хо-

сил бў-лишига,

тромбо-

флебитга

лимфан-

гитга ва

тўқима-

ларнинг

махал-лий нек- розига

олиб ке-

лиши

мумкин

Акрал

эритема,

пуфак-

лар хосил

бўлиши,

қўл-оёқ

кафтлари

эритро-

дизесте-

зияси син-

дроми

Актиник

кератоз

Скелет-му-

шак тизими

ва бирикти-

рувчи тўқи-

ма томони-

дан бузи-

лишлар

 

 

 

 

 

Артралгия,

ёйилган

мушак куч

сизлиги

Буйраклар ва

сийдик чи-

қариш йўл-лари томони-

дан бузи-

лишлар

Сийдикни

қизариши

Сийишни

бузилиши

қовуқ

ичига

юборил-

гандан

кейинги

кимёвий

цистит

(дизурия

симптом-

лари би-

лан, ма-

салан,

қовуқни

таъсирла-

ниши,

уретрани

таъсирла-

ниши, дизурия,

странгу-рия, пол-

лакиурия,

гемату-рия қовуқ

нинг спазмлари,

геморра-

гик цистит)

 

 

Ўткир буйрак

етишмов-

чилиги

(алохида

холлари),

гиперури-

кемия ва,

оқибати

сифатида,

ўсманинг

катта ли-

зиси ту-

файли

сийдик-нордон

нефропа-

тия

 

Жинсий аъ-золар ва сут

бези томони-дан бузи-

лишлар

 

 

 

 

 

Аменорея,

Оқиб

Келишлар,

Олигоспер

мия, азо-

спермия

Умумий бу-

зилишлар ва

юбориш жо-

йидаги бузи-

лишлар

Фебрили-

тет

 

Сувсизла-

ниш

Этни

увишиши

бош ай-

ланиши, юбориш

жойида

реакция

(вена йў-

налиши

бўйича

махал-лий эри-

тематоз

реакция-

лар, оғ-

риқ, фле-

бит, фле-

боскле-роз

 

 

Хирургик ва

тиббий

муолажалар

 

 

 

 

 

Доксору-

бицин юборил-

гандан ке-

йин ўтиб

кетган ра-

диацион

шикастла-

нишлар

(тери, ўпка

қизил ўн-

гач, меъда

шиллиқ

қавати, юрак) яна

пайдо

бўлиши

мумкин

*Миелосупрессия дозани чекловчи нохуш самараларидан бири бўлиб, жуда жиддий характерга эга бўлиши мумкин. У асосан лейкоцитлар сонининг пасайиши кўринишида намоён бўлади, Лейкопения суяк кўмигининг мувофиқ захиралари бўлган, 21 кунда 1 марта 60 мг/м2 олаётган 75% пациентларда кузатилади. Шунингдек тромбоцитопения, нейтропения ва анемия хам аниқланган, лекин улар унчалик тез-тез ривожланмайди. Суперинфекция (жуда тез-тез) ва қон қуйилишлар,суяк кўмигининг фаолиятини бостирилиши туфайли ўша даражада кузатилган. Миелосупрессия одатда доксорубицин юборилганидан кейин 10-14 кунлар ўтгач чўққисига етади ва кўпчилик холларда 21-28 кунлари ўтади. Тромбоцитопения ёки анемия ривожланган холда улар, одатда, ўша вақтда ўтиб кетади, лекин, одатда, камроқ жиддий характерга эга.

**Доксорубицин кардиотоксикдир. Кўкс оралиғига радиотерапия вақтида ёки кейин, потенциал кардиотоксик воситалар (антрациклинлар, циклофосфамид каби) олдинги даволашдан кейин ва кекса пациентларда (60 ва катта ёшли) кардиологик нохуш самараларининг хавфи ошади.

Доксорубициннинг кардиотоксик самараси икки шаклга эга бўлиши мумкин:

Ўткир шакли

Ўткир ноҳуш самаралари одатда даволаш бошланганидан кейин 24-48 соат ўтгач кузатилади, дозага боғлиқ эмас ва қуйидаги симптомлар билан характерланади: ўткинчи аритмиялар (тез-тез), айниқса синусли тахикардия (тез-тез) ва қоринча устки ва қоринча экстрасистолиялари. Улар (жуда тез-тез) ЭКГ даги носпецифик ўзгаришлар (ST ни ўзгаришлари, амплитудани пасайиши ва QT интервалини узайиши) билан характерланади.

Бу ўзгаришлар одатда қайтувчи ва уларни пайдо бўлиши доксорубицинни қайта қўллаш учун қарши кўрсатма хисобланмайди. Лекин хаётга хавф солувчи аритмиялар доксорубицинни юбориш вақтида ёки юборилганидан кейин бир неча соат ўтгач ривожланиши мумкин. Алоҳида холларда чап қоринчани юрак етишмовчилиги, перикардит ёки перикардит-миокардитнинг летал синдроми хақида хабар берилган.

Секинлашган тур шакли

Секинлашган тур шаклидаги нохуш самаралар органотоксикликнинг  йиғинди дозага боғлиқлиги кўринишида намоён бўлади, у, одатда, қайтмас, кўпинча эса, хаётга хавф солувчи характерга эга бўлади. Ноҳуш самаралари кўпинча чап қоринча етишмовчилигининг белгилари билан димланган (дилатацион) кардиомиопатия кўринишида даволаш якунлангандан кейин бир неча ойлар давомида намоён бўлади. Кардиотоксиклик даволаш тугаганидан кейин бир неча йил ўтгач биринчи марта намоён бўлиши мумкин. Унинг тез-тезлиги йиғинди умумий доза ошиши билан кучаяди. ***Доксорубициннинг эметоген потенциали юқори. Тахминан 80% пациентларда нисбатан оғир кўнгил айниши ва қусиш на фақат даволашнинг биринчи куни, балки кечроқ ҳам пайдо бўлади.

Доксорубицин қовуқ ичига юборилганидан кейин тизимли реакцияларнинг якка холлари, бурун шиллиқ қаватининг шиши, тахипноэ ва хансирашни ҳам қўшиб, аниқланган.

Ўлимли асоратлар билан радиацион пневмонит доксорубицинни метотрексат ва циклофосфамид билан тизимли мажмуавий химиотерапиясини текширишларида кузатилган. Агарда хансираш ривожланса, бунга антрациклинлар чақирган миокарднинг шикастланишларини белгиси сифатида қараш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Доксорубицинга, бошқа антрациклинларга ёки антрацендионларга ёки 6.1 бўлимда санаб ўтилган ёрдамчи моддалардан хар қандайига юқори сезувчанлик.

Вена ичига юборишга қарши кўрсатмалар:

  • яққол давом этаётган миелосупрессия ва/ёки олдинги цитотоксик даволаш ва/ёки нурлантириш чақирган оғир стоматит (шу жумладан қон кетишининг юқори хавфи бўлган пациентлардаги);
  • 4-нчи даражали юрак етишмовчилиги;
  • ўткир тизимли инфекция;
  • жигар фаолиятининг оғир бузилишлари;
  • гемодинамикага таъсир қилувчи оғир аритмиялар, юрак фаолиятининг бузилишлари, анамнездаги миокард инфаркти, юракнинг ўткир яллиғланишли касалликлари;
  • геморрагик диатез;
  • оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши; эмизиш.

Қовуқ ичига юборишга қарши кўрсатмалар:

  • қовуққа ўсиб кирувчи инвазив ўсмалар (Т1 ва юқори);
  • сийдик йўлларининг инфекциялари;
  • қовуқнинг яллиғланиши;
  • қовуқни катетеризация қилишни мумкин эмаслиги;
  • гематурия;
  • эмизишда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Доксорубицин билан боғлиқ бўлган кардиотоксиклик, бошқа антрациклинларни ёки бошқа потенциал кардиотоксик дори воситаларини (масалан, 5-фторурацил, циклофосфамид ёки паклитаксел) ёки юрак фаолиятига таъсир қилувчи дори препаратларини (масалан, кальций каналларининг блокаторлари) илгари олган ёки хозирги вақтда ёндош даволашда олаётган пациентларда кучаяди. Агарда доксорубицин юқорида кўрсатилган дори воситалари билан бирга қўлланса, юрак фаолиятини синчиклаб назорат қилиш керак.

Трастузумабни антрациклинлар (масалан, доксорубицин) билан мажмуада ишлатиш, кардиотоксикликнинг юқори хавфи билан боғлиқ.

Трастузумаб билан даволаш тўхтатилганидан кейин шифокорлар иложи борича 24 хафта давомида антрациклинлар асосидаги даволашни ишлатишдан сақланишлари керак.

Антрациклинлар қўлланганида пациентнинг юрак фаолияти синчиклаб назорат қилиниши керак. Антрациклинлар ва трастузумабни бир вақтда ишлатиш, юрак фаолиятини назорати билан қатъий таҳлилланувчи клиник текширишлар билан чекланган бўлиши керак. Илгари антрациклинларни олган пациентлар учун, трастузумаб билан даволаш кардиотоксиклик хавфини туғдиради, лекин бу хавф, трастузумаб ва антрациклинлар бир вақтда қўллангандагига қараганда паст.

Суяк кўмигининг фаолиятига таъсир қилувчи дорилар (масалан, цитостатиклар, сульфаниламидлар, хлорамфеникол, фенитоин, амидопирин ҳомилалари, антиретровирусли препаратлар) билан олдинги даволаш, жиддий гемопоэтик бузилишларга олиб келиши мумкин. Зарурати бўлганда доксорубииннинг дозаси ўзгартирилиши керак. Доксорубицин билан даволашнинг токсик самаралари бошқа цитостатиклар (масалан, цитарабин, цисплатин, циклофосфамид) билан мажмуавий даволашда кучайиши мумкин.

Доксорубицинни амфотерицин билан қўшиб юборишдан сақланиш керак, чунки бу яққол нейротоксикликка олиб келиши мумкин.

Доксорубицин ва ритонавир қўшиб юборилганида зардобда доксорубициннинг даражасини ошиши аниқланган.

Доксорубициннинг гепатотоксиклиги бошқа гепатотоксик воситалар (масалан,6-меркаптопурин) билан қўлланганда кучайиши мумкин.

Барбитуратлар доксорубициннинг плазма клиренсининг тезлашишини чақириш қобилиятига эга.

Сийдик кислотасининг чиқарилишини пасайтирувчи дори воситаларини (масалан, сульфонамидлар ва айрим диуретиклар) бир вақтда қўллаш, гиперурикемияга олиб келиши мумкин.

Циклоспорин билан қўшилганда, доксорубицин гидрохлоридининг дозасини тўғирлаш талаб этилиши мумкин. Циклоспорин билан бирга қўлланганида доксорубициннинг клиренси деярли 50% га пасаяди. Доксорубициннинг AUC 55% га, доксорубицинолнинг AUC эса 350% га ошади. Ушбу мажмуа учун дозани 40% га пасайтириш тавсия этилади. Верапамилга ўхшаб, циклоспорин CYP3A4 ва Р-гликопротеинни ингибиция қилади; шу билан ўзаро таъсирни ва у билан боғлиқ бўлган нохуш самараларни тушунтириш мумкин.

Цитохром Р-450 ингибиторлари (масалан, циметидин) ҳам мумкин, эхтимол, циклоспорин таъсир қилиши тахмин қилинган механизмларга ўхшашлар орқали доксорубициннинг плазма клиренсини пасайтиради ва AUC ни оширади; шунинг учун цитохром Р-450ингибиторлари нохуш самараларини кучайтириш қобилиятига эга. Ва аксинча, Р-450 цитохром индукторлари (масалан, фенобарбитал ва рифампицин) доксорубициннинг плазмадаги даражаларини оширади ва, демак, унинг самарадорлигини камайтириши мумкин.

Доксорубицин аҳамиятли даражада нурлантиришга сезувчанликни оширади (“радиосенсибилизация қилувчи модда”) ва илгари нурлантирилган сохада хаёт учун хавф туғдирувчи махаллий яллиғланиш реакцияларни чақириш қобилиятига эга. Радиотерапиянинг хар бир олдинги, ёндош ёки кейинги холи, доксорубициннинг кардиотоксиклиги ёки гепатотоксиклигини ошириши мумкин. Бу шунингдек кардиотоксик ёки гепатотоксик дори воситаларини қўллаш билан ёндош даволашга хам боғлиқ. Агарда доксорубицин билан даволашдан кейин циклофосфамидни юбориш керак бўлса, бу на фақат кардиотоксикликни ошириши, балки геморрагик циститни ёмонлаштириши ҳам мумкин.

Агарда паклитаксел доксорубициндан олдин юборилса, бу доксорубициннинг ва/ёки унинг метаболитларининг плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Агарда антрациклин паклитакселгача юборилса, бу самара чекланганроқ характерга эга эканлигига далолат берувчи маълумотлар бор.

Доксорубицин билан даволаш, қон зардобида сийдик кислотасининг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг муносабати билан сийдик кислотасининг даражасини пасайтирувчи дори воситалари билан дозани тўғирлаш талаб қилиниши мумкин.

Доксорубицин шунингдек дигоксиннинг перорал биокираолишини камайтириш қобилиятига эга.

Доксорубицин гидрохлориди билан бир вақтда қўллангандан кейин тутқаноққа қарши дори воситаларининг (карбамазепин, фенитоин, вальпроат каби) сўрилиши пасаяди.

Доксорубицин гидрохлориди билан даволаниш вақтида пациентларга фаол вакциналарни қўллаш билан вакцинация қилинишига рухсат берилмайди, улар шунингдек полиомиелитга қарши яқинда вакцинацияланган шахслар билан мулоқатдан сақланишлари керак.

Доксорубицин гепарин ва 5-фторурацил билан боғланади. Шунинг учун иккала моддаларнинг преципитацияси ва самарадорлигини йўқолиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Умумий маълумотлар

Доксорубицинни цитостатиклар билан даволаш тажрибасига эга бўлган малакали шифокор кузатуви остида юбориш керак. Бундан ташқари, пациент синчков кузатув остида бўлиши ва даволаниш вақтида тез-тез текширилиши керак.

Мумкин бўлган клиник асоратларга, айниқса кекса пациентлардаги, юрак касаллиги ёки анамнезида суяк кўмиги фаолиятини бостирилиши бўлган, шунингдек илгари антрациклинларни олган ёки кўкс оралиғи сохасига радиацион даволаш олган пациентларда синчков мониторинг ўтказилиши керак.

Кейинги мониторинг доксорубицин билан даволашгача ёки даволаш вақтида тавсия этилади (бу текширишларнинг тез-тезлиги пациентнинг холати, доза ва йўлдош даволашга боғлиқ):

  • кўкрак қафаси аъзоларининг рентгенографияси, шунингдек ЭКГ;
  • юрак фаолиятини мунтазам мониторинги (чап қоринчанинг чиқариб ташлаш фракцияси, масалан, ЭКГ, УЗИ ва радионуклид ангиография орқали);
  • шиллиқ қаватининг ўзгаришларига оғиз бўшлиғи ва томоқни хар кунги кўриги;
  • қон таҳлиллари: гематокрит, тромбоцитлар, лейкоцитар формула, АЛТ, АСТ, ЛДГ, билируби, сийдик кислотаси.

Анамнезида В ёки С гепатити бўлган пациентларда (зарурати бўлганида антителаларга тестлар билан тасдиқланади) жигар фаолиятининг кўрсатгичлари даволаш вақтида ва кейин назорат қилиниши керак. Бундан ташқари, касалликни қайта фаоллашиши мумкинлиги истисно этилмайди.

Доксорубицинни мушак ичига, тери остига, перорал ёки интратекал юбориш мумкин эмас.

Пациент препарат юборилганидан кейин сийдик қизил рангли бўлиб қолиши мумкинлиги хақида хабардор қилинган бўлиши керак.

Кўнгил айниши, қусиш ва шиллиқ қаватининг яллиғланиши кўпинча ўта оғир шаклда ривожланиши мумкин; уларни тегишли тарзда даволаш керак.

Кардиотоксиклик:

Агарда максимал йиғинди доза оширилган бўлса (катталарда – тана юзаси майдонига 550 мг/м2, кўкрак қафаси сохасига олдинги радиотерапия холларида ёки тана юзаси майдонига 400 мг/м2 дозада ёндош даволаш давомида), антрациклинлар чақирган кардиомиопатиянинг тез-тезлиги, хатто хавф омиллари бўлмаганда ҳам ошади. Алоҳида холларда кардиотоксиклик анча камроқ дозалар қўлланганида ҳам кузатилган. Тана юзаси майдонига 550 мг/м2 йиғинди доза олинганидан кейин пациентлар юрак етишмовчилиги ривожланишини тахминан 5%-ли хавфига дучор бўладилар.

Агарда препарат қўшимча радиотерапия олаётган болаларда қўлланаётган бўлса, йиғинди доза эътиборга олиниши керак, улар бутун хаётлари давомида фақат паст йиғинди дозани ўзлаштираоладилар. Ёш вақтда даволашни бошлаш ва агрессив ёндош даволашни қўллаш қоринчалар дисфункцияси, юрак етишмовчилиги ва/ёки кечкироқ босқичларида аритмиялар билан, айниқса хаёт учун хавфли кардиотоксиклик ривожланишини юқори хавфига олиб келади. Ўғил болалар билан солиштирганда, қиз болалар, доксорубицин билан даволашдан кейин кардиотоксикликнинг кечикиб бошланишига айниқса мойилроқ бўладилар.

2 ёшгача бўлган болаларни ва илгари кардиологик даволаш (юрак ишемик касаллиги, юрак етишмовчилиги бўйича) олган пациентлар ёки гипертермия усули билан илгари даволаш олган ёки оладиган пациентларни даволашда алоҳида эътибор берилиши керак.

Доксорубицин билан химиотерапиягача, химиотерапия вақтида ва кейин юрак фаолиятини ЭКГ, эхокардиография ва радионуклид вентрикулография усуллари билан назорат қилиш керак.

Миелосупрессия:

Оғир миелосупрессия бўлганида доксорубицинни буюриш мумкин эмас. Дозани пасайтириш ёки юборишни кечиктириш талаб этилади.

Оғир инфекциялар ва/ёки қон кетишларни тез ва самарали даволашни таъминлаш учун эхтиёткорликка риоя қилиш керак. Мавжуд бўлган инфекцияни даволашни доксорубицин билан даволашни бошлашгача ўтказиш керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Қусишни олдини олиш тавсия этилади.

Изох: яллиғланиш, яра ёки диарея холида доксорубицинни қўллаш мумкин эмас.

Қон кўрсатгичларининг мониторинги:

Даволашнинг хар бир цикли олдидан лейкоцитлар, эритроцитлар ва тромбоцитларнинг даражаларини аниқлаш билан қоннинг умумий ва кенг таҳлилини ўтказиш керак. Доксорубицин гидрохлориди суяк кўмиги фаолиятини бостирилишини чақиради, бу биринчи навбатда лейкоцитлар даражасига таъсир қилади ва синчков гематологик мониторингни талаб этади, чунки оғир миелосупрессия суперинфекциялар ва қон кетишларга олиб келиши мумкин. Катта ўсмаларни даволаш учун тавсия этиладиган дозаларда жиддий лейкопения ривожланиши мумкин. Доксорубицин гидрохлориди билан даволаш вақтида лейкоцитларнинг даражаси ва пастгача тушиб кетиши мумкин. Даволашдан кейин 10-14 кунлар ўтгач лейкопения энг яққол ифодаланади, ва лейкоцитларнинг даражаси нормал қийматларга 21-нчи куни қайтади. Агарда кўп ядроли гранулоцитларнинг миқдори 2000/мм3 дан камроқни ташкил қилса, шифокор даволашни бошламаслик ёки тўхтатишни қарор қилиши мумкин. Вазиятларга қараб, ўткир лейкозни даволашда бу катталик камайтирилиши мумкин. Бундан ташқари, иккиламчи лейкоз хавфи туфайли, онкологик препаратлар билан даволашдан кейин, мунтазам гематологик назорат керак. Ўткир лейкознинг ремиссиясига, агарда у эрта босқичида ташхисланса ва химиотерапиянинг мувофиқ тартиби қўлланса эришилиш мумкин.

Юрак фаолиятининг мониторинги:

Антрациклинлар чақирган кардиомиопатиянинг йиғилган дозага боғлиқ ривожланишининг маълум хавфи мавжуд. Шунинг учун, йиғинди доза 450-550 мг/м2 дан ошмаслиги керак. Бу қийматлардан юқори дозаларда, юрак етишмовчилиги ривожланишининг хавфи ошади. Доксорубицин томонидан индукцияланган кардиотоксиклик одатда даволаш вақтида ёки даволаш тугатилганидан кейин икки ойлар давомида мавжуд бўлади; лекин асоратлар ривожланишини даволашдан кейин бир неча ойлардан то бир неча йилларгача муддатга кечикиши хақида хабарлар бор. Шунинг учун юрак фаолияти даволашни бошлашгача ва бутун даволаш давомида синчиклаб назорат қилиниши керак. Даволашнинг хар бир циклигача ва кейин ЭКГ қилиш  тавсия этилади.

Тиши амплитудасини пасайиши, салбий Т тиши, ST сегментини пасайиши ёки аритмия каби ЭКГ даги ўзгаришлар, одатда, ўткир ёки ўткинчи (қайтувчи) токсик самараларини кўрсатади; улар доксорубицин билан даволашни тўхтатиш учун кўрсатмалар хисобланмайди. Лекин QRS комплексини пасайиши ва систолик интервални ошиши, антрациклинлар чақирган кардиотоксикликни кўрсатади.

Кардиомиопатияни прогнозлаш учун ишлатиладиган энг яхши кўрсатгич, УЗИ ёки юракни сцинтиграфияси ёрдамида аниқланган чап қоринчанинг чиқариб ташлаш фракциясини  (ЧҚ ЧТФ) пасайиши хисобланади. ЧҚ ЧТФ аниқлаш  даволашни бошлашгача ўтказилиши ва пациент олган йиғинди доза тахминан 100 мг/мм2 га етганда  хар гал ёки юрак етишмовчилигининг белгилари бўлганида такрорланиши керак. ЧҚ ЧТФ нинг бошланғич қийматлари нормал бўлган пациентларда, одатда, мутлақ камайиш ≥10% ёки 50% дан камроқ пасайиши, юрак фаолиятини бузилишининг белгиси хисобланади. Бундай холларда доксорубицин билан даволашни давом эттириш масаласи синчиклаб таҳлил қилинган бўлиши керак. Кадиотоксиклик хавфи илгари перикард ёки кўкс оралиғи сохасига радиотерапия олган пациентларда, илгари бошқа антрациклинлар ва/ёки антрацендионлар олган пациентларда, 70 ёшдан катта ёки 15 ёшдан кичик пациентларда, ёки анамнезида юрак фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда ошади. Бир пациентга юборилаётган доксорубициннинг умумий дозасини аниқлашда, циклофосфамиднинг вена ичига юқори дозалари каби бошқа потенциал кардиотоксик препаратларни қўллаш билан, кўкс оралиғи сохаснини нурлантириш ёки даунорубицин каби мувофиқ антрациклинли бирикмалар билан даволаш каби барча олдинги ёки ёндош даволашни хисобга олиш керак.

Доксорубицинни юбориш вақтида ва юборишдан кейин бирнеча соатлар давомида оғир аритмиялар ривожланиши хақида маълумотлар бор.

Олдинги  20 йил давомида доксорубицин олган аёлларда, ҳомиладорлик вақтида юракли симптомлари хатто юрак-қон томир нохуш самараларнинг белгилари бутунлай бўлмаганда ҳам намоён бўлиши мумкин. Димланган юрак етишмовчилиги ва ўпка шишининг холлари таърифланган. Илгари доксорубицин олган ва хозирги вақтда ҳомиладор бўлган аёлларни, юрак томонидан нохуш самаралар ривожланишини назорат қилиш керак

Жигар фаолиятининг мониторинги:

Доксорубицин асосан гепатобилиар тизими орқали чиқарилади. Демак, агарда жигар фаолияти бузилган бўлса ёки ўт-сафро секрецияси ингибиция қилинса, кейинги умумий токсиклик билан препаратнинг чиқарилиши секинлашиши бўлиши мумкин. Даволашгача ва даволаш вақтида жигарнинг фаолиятини АСТ, АЛТ, ИФ ва билирубиннинг даражасини аниқлаш каби оддий таҳлиллар орқали назорат қилиш керак, чунки дозани тўғирлаш талаб қилиниши мумкин. Жигар фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда, сарфлар ва доксорубицин билан даволаш натижаларининг нисбатини юбориш олдидан бахолаш керак. Илгари кўкс оралиғи сохасига радиотерапия олган пациентларда, баъзида ўлим билан якунланувчи оғир гепатотоксиклик ривожланиши мумкин.

Иккиламчи лейкоз:

Антрациклинларни, шу жумладан доксорубицин олган пациентларда, баъзида прелейкемик фаза билан бирга кечувчи ёки усиз иккиламчи лейкоз аниқланади. Агарда препарат ДНК конфигурациясини ўзгартирувчи цитотоксик агентлар (масалан, алкилловчи моддалар, платина хосилалари), радиотерапия билан бирга қўлланса ёки агарда пациент илгари цитостатиклар билан жадал даволаш олган бўлса ёкиантрациклинларнинг дозаси оширилган бўлса, кўпроқ иккиламчи лейкоз ривожланади.

Бу холлар қисқа, 1-3 йиллик латент даврига эга.

Қон зардобида сийдик кислотасининг миқдорини мониторинги:

Даволаш вақтида сийдик кислотасининг қон зардобидаги даражаси ошиши мумкин. Гиперурикемия холида антигиперурекемик даволаш қўлланиши керак.

Қондаги сийдик кислотасининг даражасини назорат қилиш керак. Суюқликни етарли – 3 л/м2 дан кам бўлмаган хар кунги истеъмолини таъминлаш керак. Зарурати бўлганида ксантиноксидаза ингибиторларини (аллопуринол) юбориш керак.

Буйрак фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган пациентларни даволашда дозани пасайтириш талаб қилиниши мумкин.

Қовуқ ичига юбориш:

Доксорубицинни қовуқ ичига юбориш кимёвий цистит симптомларини (масалан, дизурия, тез-тез сийиш,странгурия, никтурия, гематурия, қовуқ деворининг некрози) чақириши мумкин.

Қовуқни катетеризациясининг қийинчиликларида (яъни қовуқ ички ўсмаларнинг инвазияси чақирган уретра обструкциясида) алохида эхтиёткорлик талаб қилинади.

Қовуқ бўшлиғига ўсиб кирувчи ўсмаларда (Т1 дан юқори), қовуқ ичига юбориш мумкин эмас.

Қовуқ бўшлиғига ўсиб кирган инвазив ўсмаларда, сийдик йўлларининг инфекцияларида, қовуқнинг яллиғланиш касалликларида қовуқ ичига юбориш мумкин эмас.

Радиотерапия:

Агар пациент илгари радиотерапия олган бўлса, уни хозирги вақтда олаётган бўлса ёки нурли терапияни олиш режалаштирилган бўлса, алоҳида эътибор керак бўлади. Доксарубицин қўллашда бу пациентлар нурлантириш сохасида махаллий реакциялар (илгари нурлантирилган сохада махаллий яллиғланиш реакцияси) ривожланишининг юқори хавф гурухига киради. Бундай беморларда жиддий гепатотоксикликни, баъзида ўлим билан якунланиши, хақида хабарлар бор. Кўкс оралиғи сохасига олдинги радиотерапия доксорубициннинг кардиотоксиклигини оширади. Бундай беморларда йиғинди доза хар қандай холда ҳам 400 мг/м2 дан ошмаслиги керак.

Карциномада химиотерапия билан комбинацияси:

Доксорубицин гидрохлориди хавфли ўсмаларни даволашда ишлатилувчи бошқа химиотерапевтик препаратларнинг токсиклигини ошириши мумкин. Доксорубицин юрак мушаги, шиллиқ қаватлар, тери ва жигар учун радиотерапиянинг токсиклигини оширади.

Канцерогенлик, мутагенлик ва фертилликка таъсири:

In vitro ва in vivo тестлар доксорубициннинг генотоксикликка ва мутаген таъсирга эга эканлигини кўрсатади.

Аёлларда доксорубицин даволаш даври давомида бепуштлик чақириши мумкин. Доксорубицин аменорея чақириш қобилиятига эга. Даволаш тугаганидан кейин овуляция ва хайз кўриш қайта тикланади; лекин муддатидан олдин менопауза бўлиши мумкин.

Доксорубицин мутаген таъсирга эга ва одам спермасида хромосомаларни шикастланишига олиб келиши мумкин. Олигоспермия ёки азоспермия доимий характерга эга бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан, айрим холларда сперманинг кўрсатгичлари нормага қайтиши хақида маълумотлар бор. Бу даволаш тугаганидан кейин бир неча йил ўтгач юз бериши мумкин. Доксорубицин билан даволаш олаётган эркаклар, самарали контрацептив воситалардан фойдаланишлари керак. Доксорубицин олаётган эркакларга даволаниш вақтида ва даволаш тугаганидан кейин 6 ойгача бола бўйида қилиш тавсия этилмайди, доксорубицин билан даволаниш натижасида қайтмас бепуштлик мумкинлиги туфайли, улар спермани консервацияси бўйича маслахат олишлари керак. Аёллар даволаниш вақтида ва даволанишдан кейин 6 ойгача ҳомиладор бўлмасликлари керак.

Экстравазация:

Юбориш жойидаги ачишиш аҳамиятсиз экстравазациядан далолат беради. Экстравазация оғир ва ривожланиб борувчи тўқима некрозига олиб келади. Экстравазацияга гумон бўлганида ёки у юз берганда инъекцияни тўхтатиш ва бошқа венага юборишни бошлаш керак. Юборилган жойни 24 соат давомида совутиш реакцияни енгиллаштириш қобилиятига эга. Пациент бир неча хафта давомида синчков кузатув остида бўлиши керак. Хирургик аралашув керак бўлиши мумкин.

 

 

Вакциналар:

Вакцинациядан сақланиш керак. Доксорубицин хлориди билан даволаниш вақтида пациентлар полиомиелитга қарши яқинда вакцинацияланган шахслар билан мулоқатда бўлмасликлари керак.

Бошқа:

Семиз пациентларда (идеал вазндан ˃130%) доксорубициннинг тизимли клиренси пасаяди.

Доксорубициннинг айрим ёрдамчи моддалари хақида мухим маълумот:

Бу дори м2 тана юзаси майдонига тахминан 133,8 мг натрий сақлайди. Агарда пациент натрийнинг миқдори камайтирилган пархез қабул қилаётган бўлса, бу вазиятни хисобга олиш керак.

Фертиллик, хомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик:

Доксорубицинни ҳомиладорлик даврида буюриш керак эмас. Цитостатик препаратлар одатда, ҳомиладорлик вақтида фақат аниқ кўрсатмалар бўлганда ва агарда она учун фойда, ҳомила учун мумкин бўлган зарардан юқори бўлганда қўлланиши мумкин. Хайвонлардаги текширишларда доксорубицинни эмбриотоксик, фетотоксик ва тератоген таъсир кўрсатиши кўрсатилган.

Эркаклар ва аёллар даволаниш вақтида ва даволаш тугаганидан кейин 6 ойгача контрацепциянинг самарали воситаларини ишлатишлари керак.

Эмизиш:

Доксорубицинни она сутига ўтиши кўрсатилган. Эмизикли бола учун хавфни истисно қилиш мумкин эмас. Доксорубицинни эмизикли даврда қўллаш мумкин эмаслиги туфайли, доксорубицин билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Фертиллик:

Хайвонлардаги текширишларга бағишланган адабиётлар, доксорубицинни фертилликка таъсир қилишини ва эмбриотоксик, кетотоксик ва тератоген самаралар эга эканлигини кўрсатади. Бошқа маълумотлар доксорубицинни мутаген самара кўрсатишидан далолат беради.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини текширишлари ўтказилмаган. Лекин тарқалган нохуш самаралари кўнгил айниши, қусиш хисобланади, ва пациентлар хайдашда ва механизмлар билан ишлашдаги хавф хақида огохлантирилган бўлишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Утилизация ва ишлов беришдаги махсус эхтиёткорлик чоралари

Даволашни фақат химиотерапияни ўтказиш тажрибасига эга бўлган шифокор назорати остида ўтказиш керак.

Инфузиялар учун эритма тайёрлаш учун физиологик эритма ёки 5% ли глюкоза эритмасини ишлатиш мукин.

Доксорубицинни 0,1 мг/мл дан 1 мг/мл концентрацияларгача 9 мг/мл (0,9%) инфузиялар учун физиологик эритмада ёки 50 мг/мл глюкоза эритмасида (5%) суюлтириш мумкин.

репарат токсик ва муомала қилиш ва утилизацияда алоҳида эхтиёткорлик чораларига риоя қилишни талаб қилади. Фақат бир марта қўллаш учун. Ходимлар цитостатиклар билан ишлаш ишлашга ўргатилган бўлишлари ва химоя кийими, кўзойнак, бир марталик қўлқоп ва ниқобда бўлишлари керак.

Ҳомиладор ходимлар доксорубицин билан контактдан сақланишлари керак.

Препаратни тери ёки кўзлар билан тасодифий контактида дархол контакт сохаларни катта миқдордаги сув билан ювиш, совунли сув ёки бикрбонат натрий эритмаси билан ювиб ташлаш керак. Шифокорга мурожаат қилиш керак.

Тўкиб юборилган доксорубицинни гипохлорит натрийнинг суюлтирилган эритмаси (бўлган 1% хлорит) билан ишлов бериш керак, яхшиси кечасига қолдириш, сўнгра сув билан ювиб ташлаш керак.

Инъекция учун ишлатилган барча материаллар (қўлқопларни хам қўшиб) ишлатилгандан кейин, шунингдек препаратнинг ишлатилган қолдиқлари ва бирламчи ўрам цитостатиклар учун махаллий меъёрий талабларга мувофиқ хавфли чиқиндилар сифатида утилизация қилиниши ёки юқори хароратда (700оС) ёқиб юборилиши керак.