Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Док-1 Макс

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Док-1 Макс таб. №10

11 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Док-1 Макс таб. №10
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Paracetamol, guaifenesin, phenylephrine
Ishlab chiqaruvchi
(Marion Biotech , Индия)
Chiqarilish shakli
таблетка
Farma. Guruh
Средства для устранения симптомов ОРЗ
Dori tafsilotlari
Фармакологик хусусиятлари
Чиқарилиш шакли
Таркиби
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ножўя таъсирлари
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалавр
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Фармакологик хусусиятлари

Таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ умумий таъсир кўрсатувчи мажмуавий препаратдир.

Парацетамол: анальгетик-антипиретик бўлиб, асосан марказий нерв тизимидаги простагландинлар синтезини тормозлаши ва камроқ даражада оғриқ импульсларинг ҳосил бўлишини блоклаши орқали таъсир кўрсатади. Периферик таъсири ҳам простагландинлар синтезини тормозланиши, оғриқ рецепторларининг механик ёки кимёвий рағбатлантирилишига сезувчанлигига масъул бўлган субстанциялар синтези ва таъсирини камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Гвайфенезин – балғам кўчирувчи восита бўлиб, балғамнинг сирт таранглигини ва адгезив хусусиятини камайтиради, бу унинг қовушқоқлигини камайтиради ва нафас йўлларидан чиқарилишини (эвакуациясини) енгиллаштиради.

Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон): симпатомиметик амин, қон томирларининг a-адренорецепторларини рағбатлантирувчиси бўлиб, юракнинг b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларни торайишини ва артериал босимни ошишини келтириб чиқаради. Қорачиқларни кенгайишига ёрдам беради ва глаукомада кўз ички босимни пасайтириши мумкин.

Мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан камроқ давом этади. Нафас йўлларининг шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, унинг қон томирларини торайишини чақиради. Бу бурун йўлларининг шиллиқ қаватини яллиғланиш натижасида пайдо бўлган шишни вақтинчалик камайтиради.

Чиқарилиш шакли

100 мл қаҳрабо рангли пластмасса флаконда. 1 флакон 10 мл ўлчам қопқоғи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Таркиби

ҳар 10 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, гвайфенезин – 200 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, сорбитол, натрий бензоати, натрий сахарини, лимон кислотаси моногидрати, сукролоза, карамель ранги, глицерол, ментол, муздек лимон таъми, тозаланган сув.

 

Фармакокинетикаси

Парацетамол учун: сўрилиши – ичга қабул қилинганидан сўнг, ичакнинг юқори қисмида деярли тўлиқ ва тез сўрилади, углевод миқдори юқори бўлган овқат қабул қилинганида эса – секин сўрилади. Одатдаги оғриқни қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Тахминан 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Қондаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соатни ташкил этади, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганида, чақалоқларда ва қарияларда узайиши мумкин. Организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Гвайфенезин: ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади, тез метаболизмга учрайди 3-(2метокси-фенокси) сут кислотасигача оксидланади ва сийдик билан чиқарилади.

Фенилэфрин гидрохлориди учун: сўрилиши – ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш самараси ҳисобига ва меъдада моноаминооксидаза томонидан парчаланиши натижасида биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда кечади. Организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

ДОК-1® МАКС кўкрак ва нам йўтал, бурунни битиши, ангина, синусит, бош оғриғи, тана оғриғи, шамоллаш ва гриппдаги иситмада қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 10 мл дан кунига 3-4 марта буюрилади.

6-12 ёшли болалар – 5 мл дан кунига 3-4 марта буюрилади.

2-6 ёшли болалар – 2,5 мл дан кунига 3-4 марта буюрилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларидан биронтасига ва глюкозага ўта юқори сезувчанлик; МАО ингибиторларини қабул қилаётган пациентлар ва жигар функциясини бузилишлари бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

ДОК-1® МАКС сиропнинг ингредиентлари тавсия қилинган дозаларда одатда пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Баъзида тери тошмаси, қорин соҳасида оғриқ, артериал босимни ошиши, бош айланиши, бошқа аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацидлар ва овқат қабул қилиниши парацетамолни сўрилишини секинлаштириши мумкин. ДОК-1® МАКС сиропини циметидин, фенотиазин билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш ва МАО ингибиторлари ҳамда трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.

Махсус кўрсатмалавр

Шифокорнинг айрим тавсиялардан ташқари, симпатомиметик аминлар томонидан чақалоқлар учун юқори хавф бўлганлиги сабабли, ҳомиладор ёки эмизикли аёлларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишининг биринчи 24 соатдаги симптомлари терини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани пасайиши ва қоринда оғриқ ҳисобланади. Дозани ошириб юборилишини даволаш симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи бўлиши лозим. Доза ошириб юборилганида тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Сақлаш шароити

Қоронғу ва қуруқ жойда, +25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

36 ой

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.