Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Дитилин АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Дитилин АМПУЛЫ 20мг/мл 5мл №10

51 600 so'mdan
(4165)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Suxamethonium
Ishlab chiqaruvchi
ДАРНИЦА
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Миорелаксант центрального действия
Dori tafsilotlari
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: ножўя самараларнинг ифодаланиш даражаси кучайиши, нафас тўхташи.

 

Даволаш: интермитловчи позитив босим билан ўпка сунъий вентиляцияси, “Қўш блокка” ўтказиш, кейинчалик неостигминни қўллаш. Қон зардобида холинэстераза миқдори пасайган ҳолатда- янги қон ёки консервацияланган плазма қуйилиши керак.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

2 % ли инъекция учун эритма.

Farmakodinamikasi

Қисқа муддат таъсирли қутбсизлантирувчи миорелаксант. Нерв-мушак узатилиши блокадасини чақиради. H-холинорецепторлар билан ўзаро таъсирланиб, синапси кейинги пластинка қутбсизланишини чақиради. Жараён туташ мембраналарга тарқалади, миофибриллнинг генерализацияланган дезороганизацияланган қисқариши пайдо бўлади (яъни, блокада ривожланишидан олдин нерв-мушак тортилишининг қисқа муддатли енгиллашиши натижаси –нерв-мушак узатилишилари юз беради). Мембраналар қутбсизланган ҳолатда қолиб, қўшимча импульсларга реакция билдирмайди, мушак тонусинин бир маромда сақлаш учун кейинги пластинка қайта қутбланиши билан боғлиқ такрорий импульслар келиши талаб қилиниши туфайли спастик фалажлик пайдо бўлади. Вена ичига юборилгандан кейин миорелаксация қуйидаги кетма-кетликда юз беради: кўз қовоғи мушаклари, чайнаш мушаклари, қўл бармоқлари, кўз, қўл-оёқлар, бўйин, бел ва қорин мушаклари товуш пайчалари, ундан кейин қовурғалараро мушаклар ва диафрагма. Бош мияда қон оқими кўпайишини ва бош суяги ичидаги босим ошишини чақиради. Вена ичига юборилганда таъсири 54-60 секунддан кейин бошланади. 2-3 минутдан кейин эса мушаклар релаксацияси максимумга эришади ва 3 минут тўлиқ ҳажмда сақланиб қолади.

Таъсир қилиш давомийлиги-5-10 минут.

Таъсир қилиш яққоллиги юборилган доза миқдорига боғлиқ:0,1 мг/мл-суяк мушакларининг нафас тизимига сезиларли таъсирсиз бўшашиши; 0,2-1 мг/кг-қорин девори мушаклари ва нафас мушакларини тўлиқ бўшашиши (спонтан нафас ахамиятли чекланиши ёки тўлиқ тўхтатилиши юз беради ).  Мушакларнинг узоқ вақт бўшашиши учун доза такрорий юборилиши керак. Самарага тез эришилиши ва кейинчалик мушаклар тонусининг тез тикланиши назорат қилинадиган ва бошқариладиган мушаклар релаксациясини юзага келтириш имконини беради.

Farmakokinetikasi

Сўрилиши:вена ичига юборилгандан кейин плазмада ва ҳужайралардан ташқари суюқликда тақсимланади.

Тақсимланиши :90 % дан кўпроғи қон зардоби холинэстеразаси билан фармокологик фаоликка эга бўлмаган холин ва сукцинилмонохолингача гидролизга учрайди.

Чиқарилиши: холинэстераза нормал даражасида ярим чиқарилиш даври 90 секундни ташкил қилади. Буйраклар томонидан чиқарилади (10 % ўзгармаган кўринишида). Интакт гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Тўпланмайди.   

Nojo'ya samaralari

Аллергик реакциялар:анафилактик шок, бронхоспазм.

 

Юрак-қон томир тизими томонидан:АБ пасайиши, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, аритмия, брадикардия (кўпроқ болаларда, такрорий юборилганда-болалар ва катталарда) , кардиоген шок.болаларда, ёш беморларда ва аёлларда (асосан ваготоникларда) қисқа муддатли брадикардия, айрим ҳолларда асистолия пайдо бўлиши мумкин.

Моддалар алмашинуви томонидан:гиперкалиемия.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:кўз ички босимини ошиши.

Суяк-мушак тизими томонидан:препарат қўлланилгандан  10-12 соатдан кейин мушак оғриқлари (операциядан кейинги даврда) пайдо бўлиши мумкин. Кам холларда миоглобинемия ва миоглобинурия ривожланиши билан рабдомиолиз.

Бошқалар:иситма, гиперсаливация.

Препарат кўп марта юборилганда баъзан мушакларнинг ҳаддан ташқари давомий релаксацияси ва узоқ муддатли апноэ ривожланиши мумкин.

Maxsus shartlar

Фақат ихтисослашган бўлинмаларнинг ўпка сунъий вентиляцияси учун аппаратуралар мавжуд бўлган шароитларида ва умумий анестезия фонида қўлланади. Суксаметоний хлориди инфузиясигача 1 минут олдин 3-4 мг тубокурарин хлориди ёки 10-15 мг диплацин хлорид препаратининг дастлабки юборилиши мушакларнинг фибрилляр тортишишларини ва кейинчалик мушаклар оғриқлари пайдо бўлишини бартараф қилади.  Мувофиқли дозада ва такрорий юборишда узоқроқ давом этадиган операциялар учун ҳам фойдаланиш мумкин, аммо мушакларнинг давомий бўшашиши учун, одатда, қайта қутбланмайдиган миорелаксантлар қўлланиб, улар суксаметоний йодид шароитида нафас йўллари дастлабки интубациясидан кейин юборилади.

 

Препаратнинг секин юборилиши, шунингдек атропиннинг 1-1.5 мг дозада дастлабки вена ичига инъекцияси брадикардия ва бронхиал секреция ошишини сезиларли даражада бартараф этади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга (гиперкалиемия ва нейропатия аломатларисиз) препарат ўртача дозаларда бир марта юборилади, бироқ гиперкалиемия ривожланиши хавфи туфайли кўп мартали юборишлар учун ёки юқори дозаларда қўлланмайди. Апноэ эҳтимолини ўз ичига олган чўзилган миорелаксация қуйидаги бир неча сабаблар: қон зардобининг «атипик» холинэстерази, зардоб холинэстеразининг ирсий етишмовчилиги ёки унинг даражаси вақтинча пасайиши туфайли пайдо бўлиши мумкин. Агар препарат кўп марта ва охирги инъекциядан кейин 25-30 минутдан  кейин юборилса, беморда мушак тонуси тикланмайди, нафас юзаки бўлиб қолади, қайта қутблантирувчи блокни қайта қутблантиришга қарши блокка ўтказиш тўғрисида ўйлаш мумкин (“қўш блок” пайдо бўлиши). Ушбу самарани бартараф этиш учун оддий усул бўйича прозерин қўлланиши керак: венага дастлаб 0.5-0.7 мг (0.5-0.7 мл 0.1% эритма) дозада атропин юборилади, қон томир уриши тезлашиши кутиб турилади ва 1-2 минутдан кейин вена ичига 1.5 мг (3 мл 0.05% ли эритма) дозада прозерин юборилади.

Qo'llanilishi
  • спонтан нафасни тўхтатиш (интрахеал интубация, бронхоскопия);
  • тўлиқ миорелаксация (эндоскопия, чиқишларни ўрнига солиш, суяк синишларини репозиция қилиш, гинекологик, торакал, абдоминал жаррохлик аралашувлари);
  • электроимпульсли терапияда томир тортишишлари олдини олиш;
  • стрихнин билан заҳарланиш;
  • қоқшол касаллигида (симптоматик даволаш) қўлланилади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
  • ўта юқори сезувчанлик;
  • хавфли гипертермия (шу жумладан, анамнезда);
  • миастения;
  • туғма ва дистрофик миотония;
  • Дюшенн мушак дистрофияси;
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • ўткир жигар етишмовчилиги;
  • ўпка шиши;
  • кўз ичига кириб борувчи жароҳатлар;
  • бронхиал астма;
  • гинеркалиемия;
  • 1 ёшгача болалик ёши;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: зардоб сохта-холинэстераза фаоллиги пасайиши (жигар етишмовчилигининг терминал босқичи, анемия, кахексия, узоқ муддатли оч қолиш, сурункали инфекциялар, тарқалган куйишлар, жароҳатлар), сурункали буйрак етишмовчилиги (буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга (гиперкалиемия ва нейропатия белгиларисиз) препаратни бир марта ўртача дозаларда юборилади, гиперкалиемия ривожланиш хавфи сабабли кўп марта юбориш учун ёки юқори дозаларда қўлланилмайди) , туғишдан кейинги давр, қоқшол касаллиги, туберкулёз, хавфли ўсмалар, микседема, бириктирувчи тўқималарнинг тизимли касалликлари, плазма қуйилгандан кейинги ҳолат, плазмаферез, сунъий равишда қон айлантириш, инсектицидлар билан ўткир ва сурункали захарланиш-холинэстераза ингибиторлари (ичга тушганда) ёки антихолинэстераза воситалари (неостигмин, физостигмин,дистигмин бромид) , сукцинилхолин билан холинэстераз учун рақобатлашадиган препаратлардан бир вақтда қўллаш (вена ичига прокаин) , “ошқозони тўла” беморларда шошилинч жарроҳлик аралашувлари.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Натрий хлориднинг изотоник эритмалари, Рингер эритмаси, 5 % ли фруктоза эритмаси ва 6 %ли декстран эритмаси билан мутаносиб.

 

Антихолинэстераза воситалари, прокаиин, прокаинамид, лидокаин, верапамил, бета-адреноблокаторлар, аминогликозид антибиотиклар, амфотерицин В, клиндамицин, циклопропан, пропанидид, фосфорорганик инсектицидлар, магний ва литий тузлари, хинидин, хинин, хлорохин, панкуроний  миорелация қилувчи таъсирни кучайтиради ва узайтиради.

Бошқа миорелаксантлар, наркотик анальгетиклар билан мутаносиб.

Юрак гликозидлар кардиал самараларни кучайтиради (брадикардия).

Миастенияга қарши препаратларнинг самарадорлигини камайтиради.

Умумий анестезия учун галоген сақловчи препаратлар юрак-томир тизимига ножўя таъсирни кучайтиради, тиопентал натрий ва атропин эса ушбу таъсирни камайтиради.

Қон холинэстераза фаоллигини потенциал пасайтириши мумкин бўлган препаратлар (апротинин, дифенгидрамин, промегазин, эстрогенлар, окситоцин, глюкокортикостероидлар юқори дозаларда, перорал контрацептивлар) суксаметоний хлориднинг миорелаксация қилувчи таъсирини кучайтиради ва узайтиради.

Maxsus saqlash sharoitlari

Препарат қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар ололмайдиган жойда + 2дан + 8°C гача ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.  

Dozirovkasi

инфузия қилиш учун 0,1 % ли эритма қўлланилади). Клиник вазиятга қараб, вена ичига юборилганда бир мартали доза тана вазни 100 мкг/кг дан 1,5-2 мг/кг гача ўзгариб туради.

 

Трахея интубациясини ўтказиш учун-0,2-0,8 мг/кг;миорелаксация ва спонтан нафас тўхтатиш учун- 0,2-1 мг/кг;чиқишларни ўрнига солишда ва суяк синишларида суяк парчаларини репозиция қилишда скелет мушакларини бўшаштириш учун- 0,1-0,2 мг/кг эндоскопия ўтказиш учун -0,2 мг/кг;электроимпульс даволаш ўтказишда асоратларни олдини олиш учун (тиришишлар, мушаклар ва пайлар узилиши) олдини олиш учун-0,1-1 мг/кг вена ичига, ва мушак ичига 2,5мг/кг гача, аммо энг кўпи билан 150 мг юборилади.

Бутун операция давомида мускулатурани узоқ муддат бўшаштириш учун фракцион равишда 0,5-1 мг/кг 5-7 минутдан кейин юбориш мумкин. Такрорий дозалар узоқроқ таъсир қилади.

Мушак ичига юбориш фақат болаларда 25 мг/кг гача, аммо 150 мг дан юқори бўлмаган дозаларда қўлланади;вена ичига-1-2 мг/кг қўлланилади.