Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ДИСОЛЬ РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ДИСОЛЬ РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 250МЛ №1

2 500 so'mdan
(1986)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Tavsif
ДИСОЛЬ РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 250МЛ №1
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
фаол моддалар: натрий ацетат тригидрати - 2 г; натрий хлориди - 5 г;

 

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1000 мл гача.

 
 
Dori shakli
Флаконлар 250, 400 мл дан.
 
Farmakodinamikasi
Дисоль – дезинтоксикацион, плазма ўрнини босувчи, регидратацияловчи, диуретик, шокка қарши, антиагрегант таъсир кўрсатувчи мажмуавий тузли эритма. Гиповолемияни камайтиради, қон қуюлишига ва метаболик ацидоз ривожланишига тўсқинлик қилади, диурезни оширади, микроциркуляцияни яхшлилайди. Сув-электролит мувозанати ва кислота-асос ҳолатини тиклайди.

 

Сув-электролит бузилишлари муолажаларида гиперкалиемия ва унинг асоратларини камайтиради.

Натрий хлориди – электролит, регидратацион ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионлари танқислигини бартараф қилади. Гомеостазни сақловчи ўта муҳим элемент ҳисобланади. Хлорид хужайрадан ташқари бўшлиқдаги энг асосий анион ҳисобланади, мембранали потенциалга жавоб беради, натрий метаболизми билан узвий боғлиқ. Организмнинг кислота-ишқор мувозанати ўзгаришлари хлоридлар концентрацияси ўзгариши билан боғлиқ.

 
 
Farmakokinetikasi
Дисоль вена ичига юборилганлиги сабабли компонентларининг био кира олиши 100% ни ташкил қилади. Препарат томир тизимида қисқа вақт ушланиб туради ва интерстициал ҳужайра ичи секторига ўтади.

 

Натрий ва хлорид асосан ҳужайрадан ташқари бўшлиққа ўтади, калий эса ҳужайра ичида жойлашади.Na+ ионлари асосан буйраклар орқали чиқарилади, кам миқдорда ичак, тери, кўз ёши ва бошқалар.

Организмда ацетат ацетил-коэнзим A га фаоллашади, сўнг фаол ацетат миқдори Кребс циклида карбонад ангидрид гази ва сувгача оксидланади. Ацетатнинг оксидланиш жараёни мушак ҳужайраларида амалга ошади, шунинг учун унинг метаболизмига ннисбатан организм қобилияти асосан тананинг мушак массасига боғлиқ. Ацетил-КоА метаболизми шунингдек оксидланишнинг ёғли кислоталар, кето кислоталар ва холестерин ҳосил қилувчи кичик йўлидан бориши мумкин. Ацетатнинг сийдик билан чиқарилиши юбориш вақтида ошади. Бироқ унинг организм тўқимасидаги метаболизми шунчалдик тез амалга ошириладики, сийдикка фақатгина унинг оз миқдори ўтади.

 
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар:гипертермия ватери гиперемияси (жуда тез юборилганида).

Юрак қон-томир тизими томонидан:тахикардия(жуда тез юборилганида).

Моддалар алмашинуви томонидан:хлоридли ацидоз, гипергидратация, гипокалиемия(катта ҳажмларда юборилганида).

Бошқалар:шишлар, титраш.

 
 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar
Қўлланилиши керак бўлган эритма тиниқ, ҳона ҳароратида, флакон эса герметик бўлиши керак.Хиралашган ёки жароҳатланган сиғимдан эритма ишлатилмасин.

 

Эритмани қўллаш мобайнида артериал босим, диурез, гематокрит, қондаги электролитлар концентрациясини назорат қилиш зарур.

Препаратнининг музлатилиши уни қўллашга қарши кўрсатма бўла олмайди.

 
Qo'llanilishi
·      дегидратация;

 

·      интоксикация (ўткир дизентерия (шигеллёз), Эль-Тор (Инаба) холераси, озиқ-овқат токсикоинфекцияси ва бошқалар);

·      гиперкалиемия.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
·      препаратнинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик;

 

·      гипернатриемия;

·      гипергидратация ҳолати (организмга кўп миқдорда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар);

·      ўпка, мия шиши ҳавфи;

·      юқори дозаларда кортикостероидлар билан даволаш;

·      СЮЕ (сурункали юрак етишмовчилиги);

·      буйрак етишмовчилиги.

Эҳтиёткорлик билан:

·      буйраклар чиқарув фаолиятининг бузилиши;

·      гипокалиемия.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Дисоль эритмасини бошқа гидрофиль дори воситалари билан аралаштириш мумкин.

 

Инсулин ва бронхиал астма (сальбутамол, тербуталин, ксантинлар) га қарши воситалар билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур, кам ҳолларда гипокалиемия ривожланиши мумкин.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.
 
Dozirovkasi
Вена ичига (в/и) юборилади, оқим билан ёки томчилатиб.

 

Доза касаллик оғирлиги, организм ҳолати, лаборатор текширув натижалари, беморнинг ёши, вазни ва буйраклар фаолиятига қараб аниқланади.

Юборишдан олдин эритмани 36-38°С гача иситиш керак.

Касалликнинг оғир формаларида (гиповолемик инфекцион-токсик шок, ноадекват капилляр перфузия, декомпенсиялашган метаболик ацидоз, анурия) беморнинг тана вазнидан 7-10% миқдорда 1-2 соат давомида оқим билан юборилади, кейинчалик эса дақиқасига 40-120 томчидан 24-48 соат давомида томчилатиб юборишга ўтилади. Касалликларнинг енгил формаларида (организм интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилатиб юбориш билан чегараланиш мумкин. Эритма суюқлик ҳажмини тиклаш учун зарур миқдорда юборилади. Юборилган ва йўқотилган суюқлик ўртасидаги мувозанат ҳар 6 соатда аниқланади.

Гиперкалиемия бартараф қилинганидан сўнг кейинги сув-электролит муолажасини "Ацесоль" эритмаси билан давом эттириш мумкин.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: гипокалиемия, гипернатриемия.

 

Даволаш: симптоматик – электролит бузилишларини бартараф қилиш; қондаги электролитлар даражасини назорат қилиш.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Препарат ҳомиладорликдаврида, унинг она соғлиги учун тахмин қилинадиган фойдаси, ҳомилада кузатилиши мумкин бўлган хавфидан устун деб топилган ҳоллардагина қўлланади. Лактация даврида кўкрак билан эмизишни вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги саволни кўриб чиқиш лозим.

 

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин, ҳамда болалар ололмайдиган жойда сақлансин.