Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ДИМЕДРОЛ АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ДИМЕДРОЛ АМПУЛЫ 1% 1МЛ №5

1 000 so'mdan
(1967)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
DIPHENHYDRAMINE
Ishlab chiqaruvchi
ДЕНТАФИЛ
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

 инъекция учун эритма

Farmakodinamikasi

Дифенгидрамин H1-рецепторларини блокловчи антигистамин препаратлари гуруҳининг асосий вакилларидан бири ҳисобланади. У яққол гистаминга қарши фаолликка эга. Бундан ташқари у маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, бевосита спазмалитик таъсири натижасида силлиқ мушакларни бўшаштиради, вегетатив нерв тугунларини ўртача даражада блоклайди.

Препаратнинг муҳим хусусияти бўлиб унинг нейролептик моддаларининг таъсири билан бироз ўхшаш бўлган седатив таъсири ҳисобланади, мувофиқ дозаларда у уйқу чақирувчи самара кўрсатади. Шунингдек ўртача қусишга қарши воситадир. Препаратнинг нерв тизимига таъсирида гистамин рецепторларига бўлган таъсири билан бир қаторда (миянинг H3-рецепторлари бўлиши мумкин) унинг марказий холинолитик фаоллиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Nojo'ya samaralari

Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши, юрак урушини хис қилиш, тахикардия, экстрасистолия.

 

Нафас олиш тизими томонидан: бурун ва томоқ шиллиқ қаватининг қуруши, балғамнинг ёпишқоқлигини ошиши, кўкракда ёки томоқда сиқилиш хисси, аксириш, бурун битиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, седатив таъсир, уйқучанлик, бош айланиши, координацияни бузилиши, ҳолсизлик, онгни чалкашиши, безовталик, қўзғалиш, асабийлик, тремор, таъсирчанлик, уйқусизлик, эйфория, парестезиялар, неврит, тиришишлар.

Сезги аъзолари  томонидан: кўришни идрок этишни бузилиши, диплопия, вертиго, қулоқларда шовқин, ўткир лабиринит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз шиллиқ қаватини қуриши, эпигастрийда оғриқ, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.

Сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар тизими томонидан: тезлашган ёки қийинлашган сийдик ажратиш, сийдик тутилиши, эрта менструациялар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, анранулоцитоз.

Аллергик реакциялар: эшакеми, дори тошмаси, анафилактик шок, фотосенсибилизация.

Бошқалар: кўп терлаш, этни увишиши.

Maxsus shartlar

Препарат билан даволаниш вақтида УБ-нурланишдан ва этанолни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

 

Бу препаратни қўлланиши тўғрисида шифокорга хабардор қилиш керак. Қусишга қарши таъсири аппендицит ташхисини ва бошқа дориларнинг дозасини ошириб юборилиши белгиларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.

Юрак касалликларида ва гипертония касаллигида в/и ва м/и юбориш мақсадга мувофиқ эмас. Препаратни юқори диққат ва тезкор рухий реакцияларни талаб қиладиган потенциал хавфга эга фаолият турлари билан шуғулланадиган шахсларга қўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладролик даврида эхтиёткорлик билан синчков шифокор назорати остида (ҳомиладор аёлларда адекват ва қатъий назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган). Оналарга ҳомиладорлик даврида димедрол буюрилиши натижасида янги туғилган чақалоқларда биринчи беш кунликда  диарея  ва тремор  ривожланиши кузатилган. Даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Автомобилни ва мураккаб  механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Беморлар юқори  диққат, тезкор руҳий ва харакат реакцияларини талаб қилувчи барча турдаги фаолиятлардан сақланишлари керак.

Qo'llanilishi
Препарат асосан эшакеми, пичан иситмаси, зардоб касаллиги, геморрагик васкулит (капилляротоксикоз), вазомотор тумов, ангионевротик шиш, қичишувчи дерматозлар, ўткир иридоциклит, аллергик коннъюктивитлар ва бошқа аллергик касалликлар, турли дорилардан, шу жумладан антибиотикларни қабул қилишда бўлган аллергик асоратлар, нур касаллиги, бранхиал астмада(теофиллин, эфедрин ва бошқа дори воситалари билан бирга), меъда яра касаллиги ва гиперацид гастрит (бу касалликда H2-рецепторларининг блокаторлари самаралироқ ҳисобланади), қон ва қон ўрнини босувчи суюқликларни қуйишдаги, фермент ва бошқа препаратлар қўлланилгандаги ножўя реакцияларни камайтириш учун, хорея, денгиз ва хаво касаллиги, хомиладорларнинг қусишида, Меньер синдромида тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи воситаси сифатида (мустақил ва бошқа уйқу чақирувчи воситалар билан бирга) қўлланилади. Анестезиология амалиётида литик аралашмаларнинг таркибий қисми сифатида ҳам қўлланилади.

 

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратга юқори сезувчанлик, бронхиал астма, ёпиқ бурчакли глаукома, брадикардия, юрак ритмининг бузилиши, туғми QT-интервалнинг узайиш синдроми ёки препаратни узоқ қўллаш туфайли QT-интервалнинг узайиши, феохромоцитома, простата безининг гиперплазияси, меъда ва 12 бармоқ ичакнинг стенозловчи яра касаллиги, сийдик пуфаги бўйнининг стенози, тутқаноқ, порфирия, болалик ёши (7 ойликгача), ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Этанол ва МНТ сусайтирувчи дори воситаларнинг таъсирини кучайтиради. МАО ингибиторлари дифенгидраминнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради. Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсирлар аниқланади.

Захарланишни даволашда апоморфиннинг қусишга қарши дори воситаси сифатида самарадорлигини пасайтиради.

М-холиноблокаторлар фаолликка эга бўлган дори воситаларининг антихолинергик самараларини кучайтиради.

Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Болалар оломайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Эритма лойқаланган ёки чўкма тушган ҳолатларида қўлланилмасин.

Dozirovkasi

Мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и) буюрилади.

 

Тери остига (т/о) таъсирловчи таъсири туфайли юборилмайди!

Мушак ичига бир марталик дозани юбориш ташкил қилади: 1-5 мл 1% эритма (0,01-0,05 г), максимал бир мартслик доза - 5 мл(0,05 г), максимал суткалик доза -5 мл 1% эритма (0,15 г).

 Вена ичига препаратни томчилаб 2-5 мл (20-50 мг) 75-100 мл 0,9% натрий хлориднинг эритмасида юборилади.

Даволаш курси эришилган самара ва препаратни ўзлаштирилишига боғлиқ.

Болаларга м/о ва в/и: 7-12 ойлик – 0,3-0,005г (0,3-0,5 мл 1% эритма); 1-3 ёш-0,005-0,01г (0,5 -1 мл); 4-6 ёш – 0,015-0,15г (1-1,5 мл); 7-14 ёш- 0,015-0,03 г(1,5­-3 мл) зарур бўлганда хар 6-8  соатда.

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: МНТ сусайиши ёки қўзғалиш (айниқса болаларда), онгни чалкашиши, депрессия, тиришилар  турғун мидриаз, қийинлашган нафас,оғиз қуруши, меъда- ичак йўлларининг фалажи.

Даволаш: махсус антидот йўқ, меъдани ювиш, зарур бўлганда - АБ ни оширувчи дори воситалари, кислород, плазма ўрнини босувчи суюқликларни вена ичига юбориш. Эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.