Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ДИКЛОФЕНАК НАТРИЯ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ДИКЛОФЕНАК НАТРИЯ АМПУЛЫ 3МЛ №5

4 000 so'mdan
(3049)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
DICLOFENAC
Ishlab chiqaruvchi
МЕРРИМЕД
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Нестероидные противосполительные препараты
Dori tafsilotlari
Қўлланилиши
Чиқарилиш шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Қўлланилиши

Диклофенак натрийни мушак ичига юборилиши ўткир оғриқда, шу жумладан буйрак санчиғида, остеоартроз ва ревматоид артритни зўрайишида, белдаги ўткир оғриқда, подагра хуружида, жароҳатда ва синишда ўткир даврда, операциядан кейинги оғриқда кўрсатилган.

Чиқарилиш шакли

3 мл дан ампулаларда, 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 контур уяли ўрамларни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

 

Фармакологик хусусиятлари

Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Циклооксигеназа 1 ва 2 ни танламасдан сусайтириб, арахидон кислотасининг метаболизмини бузади, яллиғланиш ўчоғида простагландинларнинг (Pg) миқдорини камайтиради. Яллиғланиш характерига эга бўлган оғриқларда кўпроқ самаралидир. Барча НЯҚВ каби, препарат антиагрегант фаоллик кўрсатади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига, чуқур юборилади. Препарат ўткир ҳолатларни даволаш ёки сурункали касалликни зўрайишини бартараф қилиш учун қўлланади.

Катталар учун бир марталик доза – 75 мг (битта ампула). Зарурати бўлганида қайта юбориш мумкин, аммо 12 соатдан олдин эмас. Максимал суткалик доза – 150 мг
(2 ампула).

Препаратни мушак ичига юборишнинг давомийлиги 2 ҳафтадан ошмаслиги керак, 65 ёшдан ошган пациентлар учун 2 кундан кўп эмас, синчков тиббий кузатуви остида, кейинчалик перорал қабулга ўтилади.

Нохуш ҳолатларни юз бериш хавфини камайтириш мақсадида препаратни энг кичик самарали дозада энг қисқа вақт давомида буюриш керак.

Кексаларда дозалаш тартиби. Кекса пациентларда диклофенакнинг фармакокинетикасида клиник аҳамиятли ўзгаришлар бўлмаганига қарамай, ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ножўя реакцияларни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Кекса ёшдаги кучсизланган пациентларда ёки тана вазни кам бўлган пациентларда энг кичик самарали дозани ишлатиш тавсия этилади; НЯҚП ни қабул қилинганда пациентларда меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланишини назорат қилиш лозим.

Буйрак етишмовчилигида дозалаш тартиби. Диклофенакни оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар орасида махсус тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препаратни дозалаш бўйича тавсиялар йўқ. Диклофенакни енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

Жигар етишмовчилигида дозалаш тартиби. Диклофенакни оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар орасида махсус тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препаратни дозалаш бўйича аниқ тавсиялар йўқ. Диклофенакни енгил ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез – 1-10%; баъзида – 0,1-1%; кам ҳолларда – 0,01-0,1%; жуда кам ҳолларда – 0,001%, шу жумладан алоҳида ҳолатлар.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – НЯҚВ-гастропатия (гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ, метеоризм), анорексия; кам ҳолларда – гастрит, проктит, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар (қон аралаш қусиш, мелена, қон аралаш диарея), меъда-ичак йўлларининг яралари (қон кетиши билан ёки у сиз ёки перфорациялар), қон кетиши билан бўлган носпецифик колит, оғизни қуриши; жуда кам ҳолларда – стоматит, глоссит, қизилўнгачни шикастланиши, ичакнинг диафрагмасимон стриктуралари, носпецифик геморрагик колит, ярали колитни зўрайиши ёки Крон касаллиги, қабзият, панкреатит.

Жигар томонидан: тез-тез – трансаминазалар даражасини ошиши; кам ҳолларда – токсик гепатит (сариқлик билан ёки у сиз), фульминант гепатит, жигар фаолиятини бузилиши; жуда кам ҳолларда – яшин тезлигидаги гепатит.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, кучли чарчоқлик; кам ҳолларда – уйқучанлик; жуда кам ҳолларда – сезувчанликни бузилиши, шу жумладан парестезиялар, хотирани бузилиши, тремор, тиришишлар, хавотирлик, цереброваскуляр бузилишлар, дезориентация, депрессия, уйқусизлик, тунги «даҳшатлар», жиззакилик, руҳий бузилишлар, асептик менингит; тез-тезлиги номаълум – кўриш нервининг неврити, онгни чалкашиши, галюцинациялар, лоҳаслик.

Сезги аъзолари томонидан: тез-тез – вертиго; жуда кам ҳолларда – кўриш ўткирлигини пасайиши, диплопия, скотома, эшитишни пасайиши, қулоқларни шанғиллаши.

Тери қопламалари томонидан: тез-тез – тошма; кам ҳолларда – эшакеми; жуда кам ҳолларда – гематомалар, буллез тошмалар, экзема, шу жумладан кўп шаклли экзема ва Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, эксфолиатив дерматит, қичишиш, сочни тўкилиши, фотосенсибилизация, пурпура.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: тез-тез – нефротик синдром (шишлар); жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протенурия, олигурия, интерстициал нефрит, буйрак сўрғичи некрози, цистит, антидиуретик гормонининг ноадекват секрециясини эслатувчи синдроми кўринишидаги электроколит мувозанатини бузилиши, спонтан гипонатриемия.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, гемолитик ва апластик анемия, агранулоцитоз, локал спонтан қон кетишлари ва тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилиниши, қон кетиши вақтини узайиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – юракни уриб кетиши, кўкракда оғриқ, артериал босим (АБ) ни ошиши, васкулит, юрак етишмовчиги, миокард инфаркти.

Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – бронхиал астма (шу жумладан ҳансираш), жуда кам ҳолларда – пневмонит.

Эндокрин бузилишлари: жуда кам ҳолларда – импотенция.

Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда – анафилактик/анафилактоид реакциялар, шу жумладан артериал босимни яққол пасайиши ва шок; жуда кам – ангионевротик шиш (шу жумладан юзни шиши).

Мушак ичига юборилган жойида: тез-тез – ачишиш; жуда кам ҳолларда – инфильтрация, асептик некроз, ёғ тўқимасининг некрози.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа НЯҚВ га), меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичидаги), анамнезда НЯҚВ ни қабул қилиш билан боғлиқ меъда-ичакдан қон кетишлари ва перфорация; анамнезда меъданинг фаол ёки қайталанувчи яраси/қон кетиши (тасдиқланган яра ёки қон кетишининг икки ва ундан ортиқ эпизоди); бронхиал астма (зўрайиш хавфи); ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларини қабул қилиш оқибатида қўзғалган эшакеми ёки ўткир ринит; оғир буйрак/жигар ва юрак етишмовчилиги; қон яратилишини бузилиши; болалар (15 ёшгача), ҳомиладорлик ва лактация даври.

Эҳтиёткорлик билан: меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги, ярали колит, Крон касаллиги, анамнездаги жигар касалликлари, жигар порфирияси, сурункали буйрак етишмовчилиги, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, айланиб юрувчи қон ҳажмини анча камайиши (шу жумладан катта жарроҳлик аралашувларидан кейинги), 65 ёшдан ошган кекса пациентлар (шу жумладан диуретиклар олаётган, заифлашган ва тана вазни кам бўлган пациентлар), бронхиал астма (зўрайиш хавфи), глюкокортикостероидлар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Литий. Бир вақтда қўлланганида диклофенак литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошишини чақиориши мумкин, бу литийнинг қондаги даражасини мунтазам назорат қилишни талаб этади.

Дигоксин. Бир вақтда қўлланганида диклофенак дигоксиннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошишини чақиориши мумкин. бу дигоксиннинг қондаги даражасини мунтазам назорат қилишни талаб этади.

Диуретиклар ва антигипертензив воситалар. Диклофенакни диуретиклар ёки антигипертензив воситалар (масалан, бета-блокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари) билан бир вақтда қўллаш, қон томирларни кенгайтирувчи простагландинларни синтезини сусайиши натижасида антигипертензив самарани пасайишига олиб келиши мумкин. Шу боисдан ушбу мажмуани эҳтиёткорлик билан буюриш лозим ва пациентларда эса, айниқса кекса ёшли пациентларда артериал босимни назорат қилиш мажбурий ҳисобланади. Гидратацияни адекватлигини назорат қилиш ва мажмуавий даволашни бошлашдан кейин, айниқса диуретиклар ва ААФ ингибиторлари ишлатилганда, нефротоксиклик хавфини ошиши туфайли, буйрак фаолиятини мониторингини вақти-вақти билан ўтказиш лозим.

Гиперкалиемияни чақириш хусусиятига эга дори воситалар. Калийни тежовчи диуретиклар, циклоспорин, такролимус ёки триметоприм билан бир вақтда даволаш калийнинг зардобдаги даражасини ошириши мумкин, уни тез-тез назорат қилиш керак.

Антикоагулянтлар ва антитромбоцитар воситалар. Бир вақтда қўллаш қон кетишлари хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Диклофенакни антикоагулянтларнинг фаоллигига таъсиридан далолат берувчи клиник тадқиқотларнинг маълумотларни йўқлигига қарамай, диклофенак ва антикоагулянтларни бир вақтда олган пациентларда қон кетиш хавфини ошиши тўғрисида алоҳида хабарлар бор. Бирга қўлланганда гемостаз кўрсаткичларини синчков назорат қилиш лозим. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар каби, диклофенак ҳам юқори дозада тромбоцитлар агрегациясини қайтувчан ингибиция қилиши мумкин.

Бошқа НЯҚВ, шу жумладан циклооксигеназа-2 селектив ингибиторлари ва кортикостероидлар. Диклофенакни бошқа тизимли НЯҚВ ёки кортикостероидлар билан бирга юбориш меъда-ичакдан қон кетишлари ёки ярани пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин. Икки ва ундан ортиқ НЯҚП ни бир вақтда буюришдан сақланиш лозим.

Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): Тизимли диклофенак ва СҚҚОСИ ни бир вақтда буюриш меъда-ичак йўлларидан қон кетиш хавфини ошириши мумкин.

Антидиабетик препаратлар: Клиник тадқиқотлар, диклофенак антидиабетик воситалар билан бирга, уларнинг клиник самарасига таъсир этмай қўлланиши мумкинлигини кўрсатди. Бироқ, ҳам гипогликемияни, ҳам гипергликемияни ривожланишининг айрим ҳоллари аниқланган, бундай ҳолларда диклофенак билан даволаш вақтида диабетга қарши воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинади. Бундай ҳолатлар қонда глюкозанинг даражасини мониторингини талаб қилади, бу ёндош даволаш вақтида эҳтиёткорлик чораси ҳисобланади.

Метотрексат. Метотрексат билан даволашдан камида 24 соат олдин ёки кейин НЯҚВлар юборилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади, чунки метотрексатнинг қондаги концентрациясини ошиши ва унинг заҳарлигини кучайиши мумкин.

Циклоспорин. Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак ҳам буйракда простагландинлар синтезига таъсир этиши туфайли, циклоспориннинг нефротоксиклигини ошириши мумкин.

Такролимус. Диклофенак билан бир вақтда қўлланганда нефротоксиклик ошиши мумкин.

Антибактериал хинолонлар. Хинолонлар ва НЯҚВ ни бирга қўллаш оқибатида ривожланган тиришишлар юзасидан алоҳида хабарлар бор.

Фенитоин. Диклофенакни ва фенитоинни бир вақтда ишлатилганда фенитоиннинг экспозициясини ошиши туфайли қон плазмасида фенитоиннинг даражасини монитринг қилиш лозим.

Колестипол ва холистерамин. Ушбу препаратлар диклофенакни сўрилишини ошириши ёки пасайтириши мумкин. Шу боисдан диклофенакни колестиполни/холестераминни қабул қилгандан кейин камида4-6 соатдан кейин қабул қилиш тавсия қилинади.

Юрак гликозидлари. Юрак гликозидлари ва НЯҚП бир вақтда буюрилиши юрак етишмовчилигини оғирлашишига, буйрак калавалари фильтрацияси тезлигини пасайишига ва плазмада юрак гликозидининг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.

Мифепристон. НЯҚВ, шу жумладан диклофенак ҳам, мифепристоннинг самараси пасайиши мумкинлиги туфайли мифепристон қўлланганидан кейин 8-12 кун давомида ишлатилмаслигилозим.

CYP2С9 потенциал ингибиторлари. Диклофенакни CYP2С9 потенциал ингибиторлари (масалан, вориконазол) билан бирга буюрилганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим, улар диклофенакнинг метаболизмини ингибиция қилиши туфайли диклофенакнинг плазмадаги концентрацияси чўққисини ва экспозициясини ошишигаолиб келиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Нохуш ҳолатларни юз бериш хавфини камайтириш мақсадида препаратни энг кичик самарали дозада энг қисқа вақт давомида буюриш керак. Диклофенакни тизимли НЯҚВ билан, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан, синергик самарадан гувоҳлик берувчи далиллларни йўқлиги туфайли, шунингдек нохуш самараларни потенцияланиши туфайли, бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим.

Препаратни кекса ёшда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Кучсизланган кекса пациентларда ва тана вазни кам бўлган пациентларда энг кичик самарали дозани ишлатиш керак.

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ишлатилганда бўлгани каби, диклофенак хам аллергик реакцияларни, шу жумладан анафилактик/анафилактоид реакцияларни, хатто препарат илгари қўлланмаган бўлса хам чақириши мумкин.

Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак ҳам, ўзининг фармакодинамик хусусиятлари туфайли, инфекция белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.

Эритмада сақланувчи натрий метабисульфити оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакцияларини чақириши мумкин.

Меъда-ичак йўлларига таъсири. Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак хам меъда-ичакдан қон кетишларини (қон аралаш қусиш, мелена), даволаш вақтида исталган вақтла, симптомлар билан ёки уларсиз ва анамнезда МИЙ ни шикастланишларини борлигидан қатъий назар яралар ёки перфорация (шу жумладан ўлим билан якунланувчи) чақириши мумкин. Ушбу асоратлар кекса ёшда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Меъда-ичак йўлларида қон кетишлари ёки яра пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим. Меъда-ичак йўлларининг фаолиятини бузилиш симптомлари бўлган ёки анамнезида меъда ёки ичак яралари, қон кетишлари ёки перфорациялари бўлган пациентларга диклофенак буюрилганда синчков тиббий кузатув ўтказиш керак. Меъда-ичакдан қон кетишлари, яралар ёки перфорациялар хавфи диклофенакнинг дозаси оширилганда, шунингдек анамнезида қон кетишлари ёки перфорациялар бўлган пациентларда юқори бўлади.

Кекса ёшдаги одамларда НЯҚП га ножўя реакцияларнинг, айниқса фатал бўлиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетишлари ва перфорациялар тез-тезлигини ошиши кузатилган. Пациентларда, айниқса анамнезида қон кетишлари ва перфорация бўлган, шунингдек кекса ёшдаги одамларда гастроинтестинал токсиклик хавфини камайтириш учун, даволашни препаратнинг энг паст самарали дозаси билан бошлаш ва самарани бир маромда тутиб туриш керак.

Гастроинтестинал токсиклик хавфини камайтириш учун, айниқса ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини сақловчи дори препаратларни (АСК/аспирин) ёки меъда-ичак йўлларини шикастланиш хавфини оширувчи дори воситаларни ёндош қўллашга муҳтож бўлган пациентларда протектив воситаларини (масалан, мизопрстол ёки протон помпа ингибиторларини) қўллаш билан мажмуавий даволашни қўллаш мумкинлигни кўриб чиқиш керак. Анамнезида гастроинтестинал токсиклик кўринишлари бўлган пациентлар, айниқса кексалар ҳар қандай ғайри-табиий абдоминал симптомлар тўғрисида хабар беришлари лозим.

Меъда-ичак ярасини ҳосил бўлиши ёки қон кетишлари хавфини оширувчи ёндош препаратларни: тизимли кортикостероидлар, антикоагулянтлар (варфарин), серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ) ёки антитромбоцитар препаратлар (ацетилсалицил кислотаси) ни қабул қилаётган пациентларда диклофенакни эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим. Носпецифик ярали колит ёки Крон касаллиги бўлган пациентларда, зўрайиши ривожланиши мумкинлиги туфайли, диклофенак буюрилганда синчков тиббий кузатув ва эҳтиёткорлик зарур.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар. Препаратни жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга буюрилганда жигар фаолияти ёмонлашиши мумкин. Диклофенакни қабул қилиш фонида продромал симптомларсиз гепатит ривожланиши мумкин. Жигар порфирияси бўлган бўлган беморларда ишлатилганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим, чунки препаратни қабул қилиш хуружларни ривожланишини қўзғатиши мумкин.

Диклофенак билан даволаш вақтида жигар ферментларининг фаоллигини ошиши кузатилиши мумкин. Агар ферментлар фаоллигини ошиши сақланиб турса ёки авж олса, диклофенакни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар. НЯҚВ, шу жумладан диклофенакни қабул қилиш фонида суюқликни тутилиши ва шиш ҳолатлари қайд этилган. Ўзига хос эҳтиёткорлик диклофенакни юрак ва буйрак фаолиятини бузилиши, артериал гипертензияси бўлган пациентларга буюрилганда, кекса одамларда, сийдик ҳайдовчи воситалар ёки буйрак фаолиятига таъсир этувчи дори воситалар билан мувофиқ даволашни олаётган пациентларда, шунингдек сабабларидан қатъий назар (масалан, жиддий жарроҳлик аралашувидан олдин ёки кейин) хужайра ташқарисидаги суюқлик ҳажмини жиддий пасайиши бўлган пациентларда махсус эҳтиёткорлик талаб этилади. Диклофенак ишлатилганда эҳтиёткорлик чораси сифатида буйрак фаолиятини назорат қилиш тавсия қилинади. Даволашни тўхтатиш буйрак фаолиятини одатда дастлабки даражасигача тикланишига олиб келади.

Терига таъсири. НЯҚВ ишлатилганда жуда кам ҳолларда тери томонидан жиддий ножўя реакциялар (шу жумладан ўлим билан якунланувчи): эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз кузатилган. Ушбу реакцияларни ривожланишининг энг катта хавфи даволаш курсининг бошида, даволашнинг биринчи ойи давомида аниқланган. Диклофенакни қўллашни тери тошмаси, шиллиқ қаватларни шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа белгилари илк бор пайдо бўлганида тўхтатиш керак.

Тизимли қизил югуриги ва бириктирувчи тўқима касалликлари бўлган пациентлар. Тизимли қизил югуриги (ТҚЮ) ва бириктирувчи тўқима касалликлари бўлган пациентларда асептик менингитни юз беришининг юқори хавфи қайд этилган.

Юрак-қон томир тизимига таъсири. Артериал гипертензияси ва/ёки суюликни тутилиши ва шишларни пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли енгил ва ўртача сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг ҳолатини назорат қилиш лозим.

Узоқ муддат давомида ёки препаратни юқори дозада қўлланганда юрак-қон томир асоратларини хавфини ошиши мумкинлиги туфайли, диклофенакни симптомларни яққоллик даражасини камайтириш учун зарур бўлган минимал самарали дозада ва максимал қисқа вақт давомида буюриш керак. Симптомларни енгиллаштириш зарурати ва ўтказилаётган даволашга бўлган жавобни такрорий баҳолашни вақти-вақти билан ўтказиб туриш керак. Клиник синовлар ва эпидемиологик маълумотлар, диклофенакни, айниқса юқори дозаларда (кунига 150 мг) ишлатилганда ва узоқ муддатли даволашда артериал тромбозни (масалан, миокард инфаркти ёки инсультни) юз бериш хавфини бироз ошишидан далолат беради.

Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензияси, сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда диклофенакни фақат фойда/хавф нисбати синчков баҳолангандан кейингина буюриш мумкин. Ушбу баҳолаш шунингдек юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавф омиллари (артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет ва чекиш) бўлган пациентларда даволаш бошланишидан олдин хам ўтказилиши керак.

Қон тизимига таъсири. Бошқа НЯҚП билан бўлгани каби, диклофенак билан узоқ муддатли даволаш вақтида қон тизими мониторинги тавсия қилинади. Диклофенак тромбоцитлар агрегациясини қайтувчан ингибиция қилиши мумкин. Гемостазни бузилиши, геморрагик диатези ёки гематологик бузилишлари бўлган пациентларни синчков кузатиш керак.

Бронхиал астмаси бўлган пациентлар. Бронхиал астмаси, мавсумий аллергик ринити, бурун шиллиқ қаватини шиши (шу жумладан бурун полиплари), ўпканинг сурункали обструктив касалликлари ёки нафас йўлларининг сурункали инфекциялари (айниқса аллергик ринитга ўхшаш симптомлари билан боғлиқ) бўлган пациентларда, НЯҚВ га астма хуружи каби (улар шунингдек анальгетикларни ўзлаштираолмаслик деб номланувчи/«аспирин» астмаси), Квинке шиши ёки эшакеми каби реакциялар бошқа пациентларга нисбатан кўпроқ учрайди. Препаратни ушбу пациентларда махсус эҳтиёткорлик билан қўллаш, иложи бўлган ҳолларда шошилинч ёрдам кўрсатиш керак.  Бу тасдиқ бошқа моддаларга аллергияси бўлган пациентларга хам тааллуқлидир. Циклооксигеназа фаоллигини сусайтирувчи бошқа препаратлар каби диклофенак натрий ва бошва НЯҚП анамнезида бронхиал астмаси бўлган пациентларга юборилганда бронхоспазмни чақириши мумкин.

Аёлларда фертилликка таъсири. Диклофенакни ишлатилиши аёлларда фертилликни бузилишига олиб келиши мумкин ва шунинг учун ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўлишга қийинчилик ҳис этаётган ва бепуштликдан азият чекувчи аёлларда диклофенакни бекор қилиш керак.

Ҳомиладорлик вақтида қўлланиши. Простагландинлар синтезини сусайиши ҳомиладорликни кечишига ва ҳомилани она қорнида ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотлари ҳомиладорликнинг илк муддатларида простагландинлар синтезининг ингибиторларини қабул қилингандан кейин ҳомила ташлаш ва/ёки юрак нуқсонларини ва гастрошизисни ривожланишининг юқори хавфи тўғрисидагувоҳлик беради. Хавф доза ва даволаш давомийлиги ошгани сайин ошади деб ҳисоблайдилар. Ҳайвонларда простагландинлар синтезининг ингибиторларини эмбрионни имплантациясини бузилишига олиб келиши кўрсатилган. Бундан ташқари, органогенез даврида простагландинлар синтезининг ингибиторларини қабул қилган ҳайвонларда турли ривожланиш нуқсонларини, шу жумладан юрак-қон томир тизимининг ривожланишини бузилишларини юз бериш тез-тезлиги ошган. Диклофенакни ҳомиладор аёлларда қўллаш ўрганилмаган. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Простагландинлар синтезининг ингибиторларини ҳомиладорликнинг учинчи қабул қилинганда ҳомилада қуйидагилар ривожланиши мумкин:

– артериал йўлни барвақт ёпилиши ва ўпка гипертензияси;

– буйрак дисфункцияси, у авж олганда олигогидроамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилиги ривожланади.

Онада ва ҳомилада/янги туғилган чақалоқда қон кетишининг вақти узайиши мумкин, антиагрегацион самара хаттоки диклофенакнинг жуда кичик дозасини қабул қилинганда хам юз бериши мумкин. Диклофенакни ҳомиладорликнинг охирида қабул қилинганда туғруқ фаолиятини кучсизлиги ривожланиши ва туғруқ давомийлиги ошиши мумкин.

Эмизиш даври. Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак хам она сутига оз миқдорда тушади. Диклофенакни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Фертилликка таъсири. Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак хам аёлнинг фертиллигига таъсир қилиши мумкин. Уни ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия қилинмайди. Ҳомиладор бўлишга қийинчилик ҳис этаётган ёки бепуштлик юзасидан текширув ўтаётган аёллар диклофенакни қабул қилишни тўхтатишлари керак.

Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Даволаш даврида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.


 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош айланиши, бош оғриғи, ўпканинг гипервентиляцияси, онгни хиралашиши, миоклоник тиришишлар, кўнгил айнаши, қусиш, абдоминал оғриқлар, қон кетиши, жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир юбориш, артериал босимнинг ошишини, буйрак фаолиятини бузилишини, тиришишлар, меъда-ичак йўлларининг таъсирланишини, нафасни сусайишини бартараф қилишга йўналтирилган симптоматик даволаш. Жадаллаштирилган диурез гемодиализ кам самарали (оқсиллар билан жуда жадал боғланиши ва жадал метаболизми туфайли гемодиализ кам самаралидир).

 

Сақлаш шароити

 Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.