Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ДИКЛОФЕНАК КАПЛИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ДИКЛОФЕНАК КАПЛИ 0,1% 5МЛ №1

3 300 so'mdan
(3560)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
DICLOFENAC
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
КАПЛИ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-300С ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

2 йил. Очилгандан кейин флакон ичидагиси бир ой давомида ишлатилсин. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича. 

Дори шакли

кўз томчилари

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Диклофенак яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Диклофенак натрийнинг асосий таъсир механизми яллиғланиш ва оғриқни патогенезида муҳим роль ўйнайдиган простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиши ҳисобланади. Диклофенак лейкотриенларнинг синтезини сусайтиради, нерв толаларидан оғриқ импульсларининг ўтказилишини секинлаштиради, қон томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради. Инфекция, жароҳат ёки жарроҳлик операция натижасида юзага келиши мумкин бўлган кўзларда яллиғланиш, оғриқ ва кўзларда дискомфорт ҳисси (фотофобия, ачишиш, санчиш ва бошқалар) ни камайтиради; миозни камайтиради ва жарроҳлик операцияларида цистоид макуляр шиш ривожланишини олдини олади.

Фармакокинетикаси

Диклофенак қуён кўзларига инстилляциясидан кейин конъюнктива ва шох пардадаги чўққи концентрациясига 30 минутдан кейин эришилган.

Диклофенак инстилляциясида тизимли қон оқимига сўрилади. Бироқ, қонда эришиладиган миқдорда аниқланиш чегарасидан аҳамиятли даражада паст ва клиник аҳамиятга эга эмас.

Препарат организмдан тез чиқарилади, тўлиқ чиқарилиши 6 соатдан кейин кузатилади.

 

Қўлланилиши

– Катаракта юзасидан операция вақтида миозни ингибиция қилиш.

– Катаракта олиб ташланганидан сўнг ва кўз соққасидаги бошқа жарроҳлик аралашувларидан (фоторефракцион кератэктомия, радикал кератотомия, аргон-лазерли трабулопластика, ғилайлик юзасидан операция) сўнг операциядан кейинги даврдаги яллиғланиш жараёнини олдини олиш ва оғриқ синдроми ва дискомфортни камайтириш.

– Кўз соққага ўтмаган жароҳатларда посттравматик яллиғланиш жараёни ва оғриқни даволаш (маҳаллий инфекцияга қарши даволашга қўшимча сифатида).

– Мавсумий аллергик конъюнтивитнинг сипмтомларини енгиллаштириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катаракта юзасидан операция вақтида миозни ингибиция қилиш: жарроҳлик аралашувидан олдин 2 соат давомида 30 минутлик интервал билан 1 томчидан, яъни жами 4 марта.

Операциядан кейинги яллиғланишни олдини олиш: пациентнинг ҳолатни оғирлигига қараб, операциядан кейин 28 кунгача кунига 1 томчидан 4 марта.

Фоторефракцион кератэктомиядан сўнг оғриқлар ва дискомфортни пасайтириш: операциядан олдин бир соат давомида 1 томчидан 2 марта; операциядан кейинги даврда – операциядан кейин дарҳол 1 томчидан 2 марта (5 минутлик интервал билан), сўнгра операциядан кейин 24 соат давомида 1 томчидан ҳар 2-5 соатда.

Кўз соққасига ўтмаган жароҳатлардаги оғриқ: 2 кун давомида кунига 1 томчидан           4 марта.

Аргон-лазер трабекулопластикадан сўнг яллиғланишни олдини олиш: жарроҳлик аралашувидан олдин 30 минутлик интервал билан икки соат давомида 1 томчидан, яъни жами 4 марта, операциядан кейин – 7 кун давомида кунига 1 томчидан 4 марта.

Ғилайлик юзасидан ўтказилган операциядан кейинги яллиғланиш жараёни: операциядан кейин 1-чи ҳафта давомида кунига 1 томчидан 4 марта; 2-чи ҳафтаси давомида кунига бир томчидан 3 марта; зарурати бўлганида 3-чи ва 4-чи ҳафта давомида кунига 1 томчидан икки марта буюрилади.

Кўздаги радиал кератотомиядан кейин оғриқ ва дискомфорт: операциядан олдин 1 томчи, операциядан кейин дарҳол 1 томчи, сўнгра 2 кун давомида кунига 1 томчидан 4 марта.

Мавсумий аллергик конъюнктивитда:  даволаш учун зарур вақт давомида кунига 1 томчидан 1 марта буюрилади. 

Ножўя таъсирлари

Кўриш аъзоси томонидан: тез-тез – кўзларнинг кузсиз/ўртача таъсирланиши билан ўтувчи кўзларда оғриқ, ачишиш ҳисси; кам ҳолларда – кўзларни қичиши, қизариши, препаратни томчилаттгандан кейин бирданига кўришни хиралашиши; аллергик реакциялар (конъюнктива гиперемияси, аллергик конъюнктивит, қовоқни қизариши, шиши ва қичишиши).

Тез-тез ишлатилганида нуқтали кератитни ва шох пардани бошқа шикастланишлари ривожланиши мумкин.

Шох парданинг шикастланишини ривожланиш хавфи бўлган пациентларда (инфекцион касалликлар, ревматоид артритда кортикостероидлар қўлланилганида)  кам ҳолларда препарат узоқ муддат қўлланганида ярали ва нуқтали кератит, шох пардани юпқалашиши, шох парданинг эпителиясини нуқсонлари, шох парданинг шиши каби кўришга хавф солувчи асоратлар ривожланиши мумкин.

Тизимли реакциялар: кам ҳолларда – аллергик реакциялар (эшакеми, қичишиш, тошма, экзема, эритема, йўтал, ринит). 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорликни III уч ойлиги.

Бошқа НЯҚВ лар каби ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа простагландинсинтетаза ингибиторлари бронхиал астма хуружлари, эшакеми ёки ўткир ринитни ривожланиши чақириладиган пациентларда диклофенакни қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Шох парданинг яққол яллиғланиши бўлган пациентларда диклофенакни глюкокортикостероидлар билан бирга қўлланиши шох парданинг ривожланган шикастланишига олиб келиши мумкин.

Диклофенак бошқа кўз томчилари билан бирга қўлланилганида томизишлар орасидаги танаффуз камида 5 минут бўлиши керак. 

Махсус кўрсатмалар

Контакт линзаларидан фойдаланувчи пациентлар препаратни фақат линзаларни ечгандан сўнггина қўллашлари ва препаратни томизгандан сўнг фақат 15 минутдан кейингина уларни тақишлари мумкин. НЯҚВ, шу жумладан диклофенакни ҳам яллиғланишга қарши таъсири кўзларда инфекцион жараёнларни ташҳисотини қийинлаштириши мумкин. Инфекциялар мавжуд бўлганида ёки уларнинг ривожланишини потенциал хавфи бўлганида мувофиқ антибактериал даволашни ўтказиш зарур.

Препаратни қабул қилувчи пациентларда, қоннинг ивувчанлигини пасайиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Бироқ, назарий олганда, препарат қоннинг ивувчанлигини пасайтирувчи дори воситалари билан бирга қўлланганида ёки қоннинг ивувчанлигини пасайиши бўлган пациентларда қон ҳосил бўлиш вақтини узайтириши мумкин.

Препаратни глюкокортикостероидларни сақловчи офтальмологик препаратлар билан бирга қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Тизимли сўрилишни камайтириш учун инстилляциядан кейин дарҳол кўз ёши оқимини босиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида, агар она учун потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Эмизувчи оналарда препарат қўлланилганда эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни болаларда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида ишончли маълумотлар йўқ.

Автотранспортларни ҳайдаш ва машиналардан фойдаланиш қобилиятига таъсири

Аппликациядан сўнг кўриш аниқлиги вақтинчалик йўқолган пациентларга, препаратни томизгандан сўнг дарҳол машинани ҳайдаш ёки кўриш аниқлигини талаб қилувчи мураккаб техника, станоклар ёки бирон-бир бошқа қурилма билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Қўллаш усулига амал қилинганида дозани ошириб юборилиш мумкин эмас. Препарат тўсатдан ичга қабул қилинганда дозани ошириб юборилиши кузатилмайди, чунки 10 мл эритмада 10 мг диклофенак (катталар учун максимал перорал суткалик дозасидан ≈ 6%). Аҳволи ёмонлашган ёки аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.