Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ДЕКСАМЕТАЗОН АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ДЕКСАМЕТАЗОН АМПУЛЫ 4МГ/МЛ 1МЛ №10

9 000 so'mdan
(4570)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
DEXAMETHASONE
Ishlab chiqaruvchi
ЭЛЛАРА
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Чиқарилиш шакли
Фармакотерапевтик гуруҳи
Фармакологик хусусиятлари
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Қўлланилиши
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 4 мг/мл ампулаларда 1 мл дан. 10 ампуладан ПВХ пленкали контур уяли ўрамларда.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи

Глюкокортикостероид.
 

Фармакологик хусусиятлари

Синтетик глюкокортикостероид (ГКС) – фторпреднизолоннинг метил гуруҳига қўшилган ҳосиласи ҳисобланади. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, десенсибилизация қилувчи, имунодепрессив, шокка қарши ва антитоксик таъсир кўрсатади, бета-адренорецепторларнинг эндоген катехоламинларга сезувчанлигини оширади.

Специфик цитоплазматик рецепторлар (ГКС рецепторлар барча тўқималарда бор, айниқса жигарда кўп) билан ўзаро таъсир қилиб, оқсилларни (шу жумладан хужайраларда ҳаётий муҳим жараёнларни бошқарувчи ферментларни) ҳосил бўлишини индукция қилувчи комплексларни ҳосил қилади.

Оқсил алмашинуви: плазмада глобулиннинг миқдорини камайтиради, жигар ва буйракда альбуминлар синтезини (альбумин/глобулин коэффициентини ошириш билан) оширади; мушак тўқимасида оқсил синтезини пасайтиради ва катаболизмини кучайтиради.

Липид алмашинуви: юқори ёғ-кислоталари ва триглицеридлар синтезини оширади, ёғни (оёқ-қўлларнинг тери ости қаватидан мобилизация қилиниши ва ёғни асосан елка, юз қорин соҳасида тўпланишини чақириб) қайта тақсимлайди, гиперхолестеринемияни ривожланишига олиб келади.

Углевод алмашинуви: меъда-ичак йўлларидан углеводларни сўрилишини оширади; глюкозо-6-фосфатаза фаоллигини (глюкозани жигардан қонга тушишини ошириб) оширади; фосфоэнолпируваткарбоксилаза фаоллигини ва аминотрансфераза синтезини оширади (глюконеогенезани фаоллашиши); гипергликемияни ривожланишига ёрдам беради.

Сув–электролит алмашинуви: организмда Na+ ва сувни тутиб қолади, К+ чиқарилишини рағбатлантиради (минералокортикоид фаоллик), меъда-ичак йўлларидан Са2+ сўрилишини камайтиради, кальцийни суяклардан “ювилиб” чиқарилишини чақиради ва уни буйракдан чиқарилишини оширади, суяк тўқимасининг минерализациясини камайтиради.

Яллиғланишга қарши самараси эозинофиллар ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз ҳужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини сусайиши, капиллярлар ўтказувчанлигини камайиши; ҳужайра мембраналарини (айниқса лизосомал) ва органеллалар мембраналарини турғунлашиши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнининг барча босқичларига таъсир қилади: простагландинлар (Pg) синтезини арахидон кислотаси даражасида ингибиция қилади (липокортин фосфолипаза Афаоллигини сусайтиради, арахидон кислотасининг либерациясини сусайтиради ва яллиғланиш, аллергия ва бошқа жараёнларига ёрдам берувчи эндоперекислар, лейкотриенлар биосинтезини ингибиция қилади) “яллиғланишга қарши цитокинлар” (интерлейкин 1, ўсма некрозининг альфа омили ва бошқалар) синтезини ингибиция қилади; ҳужайра мембранасини турли шикастланиш омилларининг таъсирига чидамлилигини оширади.

Иммунодепрессив самараси лимфоид тўқималарнинг инволюциясини чақирилиши, лимфоцитларнинг пролиферациясини сусайиши (айниқа Т-лимфоцитларни), В-ҳужайраларнинг миграциясини бостирилиши ва Т-ва В-лимфоцитларнинг ўзаро таъсири, лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларни (интерлейкин-1, 2; гамма-интерферон) ажралиб чиқишини тормозланиши ва антителаларни ҳосил бўлишини камайиши билан боғлиқ.

Аллергияга қарши самараси аллергия медиаторлари синтезини ва секрециясини камайиши, сенсибилизацияланган семиз ҳужайралардан ва базофиллардан гистамин ва бошқа биологик фаол моддаларни ажралиб чиқишини тормозланиши, айланиб юрувчи базофиллар сонини камайиши, лимфоид ва бириктирувчи тўқимани ривожланишини сусайтирилиши, Т- ва В-лимфоцитларни, семиз ҳужайралар миқдорини камайиши, аллергия медиаторларига эффект ҳужайраларнинг сезувчанлигини камайиши, антителалар ҳосил бўлишини, организмнинг иммун жавобини ўзгариши натижасида ривожланади.

Нафас йўлларининг обструктив касалликларидаги таъсири асосан яллиғланиш жараёнларини тормозланиши, шиллиқ қаватларнинг шишини олдини олиши ёки яққоллигини камайиши, бронхлар эпителийсининг шиллиқ ости қаватини эозинофил инфильтрациясини пасайиши ва бронхларнинг шиллиқ қаватида айланиб юрувчи иммун комплексларини тўпланиши, шунингдек шиллиқ қаватини эрозияланиши ва десквамациясини тозмозланиши билан боғлиқ.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби шахсий равишда белгиланади ва у кўрсатмаларга, беморнинг ҳолати ва унинг даволашга реакциясига боғлиқ бўлади. Препарат вена ичига аста-секин оқим билан ёки томчилаб (ўткир ва шошилинч ҳолатларда); мушак ичига юборилади; шунингдек локал (патологик соҳага) юбориш мумкин; вена ичига томчилаб инфузия учун эритма тайёрлаш мақсадида натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% ли декстроза эритмасини ишлатиш керак.

Турли касалликларнинг ўткир даврида ва даволашнинг бошида препарат юқорироқ дозаларда қўлланади. Сутка давомида 4 дан 20 мг гача препаратни 3-4 марта юбориш мумкин.

Болалар учун препаратнинг дозалари (мушак ичига):

Ўринбосар даволашни ўтказишда препаратнинг дозалари (буйрак усти бези пўстлоғининг етишмовчилигида) тана вазнига 0,0233 мг/кг ёки тана юзаси майдонига 0,67 мг/мдозада, 3 дозада бўлинган ҳолда, ҳар 3-чи куни ёки ҳар куни тана вазнига 0,00776-0,01165 мг/кг ёки тана юзаси майдонига 0,0233-0,335 мг/мни ташкил қилади. Бошқа кўрсатмаларда тавсия қилинган доза ҳар 12-24 соатда тана вазнига 0,02776 дан 0,01165 мг/кг гача ёки тана юзаси майдонига 0,833-5 мг/м2ни ташкил қилади.

Самарага эришилганида доза самарани бир маромда ушлаб турувчи дозагача ёки даволаш тўхтатилгунича камайтирилади. Парентерал қўллаш давомийлиги одатда 3-4 кунни ташкил қилади, сўнгра дексаметазоннинг таблеткалари билан самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашга ўтилади.

Препаратнинг юқори дозаларини узоқ муддат қўллаш, буйрак усти безлари пўстлоғининг ўткир етишмовчилигини ривожланишини олдини олиш мақсадида, дозани аста-секин камайтиришни талаб қилади.

Ножўя таъсирлари

Дексаметазон одатда яхши ўзлаштирилади. У паст минералокортикоид фаолликка эга, яъни унинг сув-электролит алмашинувига таъсири катта эмас. Одатда дексаметазоннинг кичик ва ўртача дозалари организмда натрий ва сувни тутилишини, калийни юқори чиқарилишини чақирмайди. Қуйидаги ножўя самаралари таърифланган:

Эндокрин тизими томонидан: глюкозага толерантликни пасайиши, стероид қандли диабет ёки яширин қандли диабети кучайиши, буйрак усти бези фаолиятини сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми (ойсимон юз, гипофизар тур семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, мушак кучсизлиги, стриялар), болаларда жинсий ривожланишни кечикиши.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг стероид яраси, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, перфорация,  иштаҳани ошиши ёки камайиши, овқат ҳазм бўлиши бузилиши, метеоризм, ҳиқичоқ, кам ҳолларда –“жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмия, брадикардия (юрак тўхтаб қолгунича), юрак етишмовчилигини (мойиллиги бўлган пациентларда) ривожланиши ёки яққоллигини кучайиши, гиперкалиемияга хос бўлган ЭКГ ўзгаришлари, артериал босимни ошиши, гиперкоагуляция, тромбозлар. Ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда-некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасини шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагини ёрилишига олиб келиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: делирий, дезориентация, эйфория, галлюцинациялар, маниакал-депрессив психоз, депрессия, параной, бош мия ички босимини ошиши, асабийлик ёки безовталик, уйқусизлик, бош айланиши, вертиго, миячанинг сохта ўсмаси, бош оғриғи, тиришишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бирдан йўқолиши (парентерал юборилганида бош, бўйин, бурун чаноқлари, бош териси соҳаларида, кўз қон томирларида препаратнинг кристалларини тўпланиши мумкин), орқа субкапсуляр катаракта, кўрув нервининг шикастланишини мумкинлиги билан кўз ички босимини ошиши, кўзнинг иккиламчи бактериал, замбуруғли ёки инфекциялари, шох парданинг трофик ўзгаришлари, экзофтальм.

Моддалар алмашинуви томонидан: кальцийни чиқарилишини кучайиши, гипокальциемия, тана вазнини ошиши, манфий азот мувозанати (оқсилларни кўп парчаланиши), кўп терлаш.

Минералокортикоид фаоллиги билан боғлиқ бўлган: суюқлик ва натрийни тутилиши (периферик шишлар), гипернатриемия, гиперкалиемик синдром (гиперкалиемия, аритмия, миалгия ёки мушакларни спазми, одатдаги бўлмаган ҳолсизлик ва толиқиш).

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: болаларда ўсиш ва суякларини шаклланиш жараёнларини секинлашиши (эпифизар ўсиш соҳасини муддатдан олдин ёпилиши), остеопороз, (жуда кам ҳолларда суякларнинг патологик синишлари, елка ва сон суякларининг бошчасини асептик некрози) мушак пайларни узилиши, стероид миопатия, мушак массасини камайиши (атрофия).

Тери қопламалари ва шиллиқ қаватлари томонидан: жароҳатларни битишини секинлашиши, петехиялар, экхимозлар, терини юпқалашиши, гипер- ёки гипопигментация, ҳуснбузар, стриялар, пиодермия ва кандидозларни ривожланишига мойиллик.

Аллергик реакциялар: тарқалган маҳаллий аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок).

Маҳаллий: юбориш жойида ачишиш, оғриқ, санчиқ, гиперемия, юбориш жойида инфекция, кам-ҳолларда атрофидаги тўқималарнинг некрози, инъекция жойида чандиқларни ҳосил бўлиши, м/и юборилганида тери ва тери ости клечаткасининг атрофияси (айниқса дельтасимон мушакка юбориш хавфлидир).

Бошқалар: инфекцияни ривожланишини ёки зўрайиши (бу ножўя самараларни пайдо бўлишига иммунодепрессантларни ва вакциянацияни бирга қўллаш олиб келади), лейкоцитурия, “бекор қилиш” синдроми.

Вена ичига юборилганида: аритмиялар, юзга қон қуйишлар, тиришилар кузатилади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дексаметазон бошқа вена ичига юбориладиган препаратлар билан фармацевтик номутаносиб бўлиши мумкин уни бошқа препаратлардан алоҳида (в/и болюс кўринишида, ёки иккинчи эритма сифатида бошқа томчилагич орқали) юбориш тавсия қилинади. Дексаметазон эритмаси гепарин билан аралаштирилганида чўкма ҳосил бўлади.

Дексаметазонни қуйидагилар билан бир вақтда буюриш:

“жигар” микросомал ферментларининг индукторлари (фенибарбитал, рифампицин, фенитоин, теофиллин, эфедрин) билан, унинг концентрациясини камайишига олиб келади.

Диуретиклар (айниқса “тиазид” ва карбоангидраза ингибиторлари) ва мафотерицин билан организмдан К+чиқарилиши кучайишига ва юрак етишмовчилигини ривожланиш хавфини ошишига келиши мумкин.

Натрий сақловчи препаратлар билан шишларни ривожланиши ва артериал босимни ошишига олиб келади.

Юрак гликозидлари билан уларни ўзлаштирилиши ёмонлашади ва қоринчалар экстрасистолиясини ривожланиш эҳтимоли ошади (чақирилган гипокалиемия туфайли).

Билвосита антикоагулянтлар билан уларнинг таъсирини сусайтиради (камроқ кучайтиради), дозага тузатиш киритиш талаб қилинади.

Антикоагулянтлар билан меъда-ичак йўлларидаги яралардан қон кетишини ривожланиш хавфи ошади.

Этанол ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан меъда-ичак йўлларида эрозив-ярали шикастланишларни пайдо бўлишини ва қон кетишни ривожланиш хавфи кучаяди (артритларни даволашда НЯҚП билан мажмуада терапевтик самараларини қўшилиши туфайли, глюкокортикостероидларнинг дозасини камайтириш мумкин).

Парацетамол билан гепатотоксикликни ривожланиш хавфи ошади (жигар ферментларининг индукцияси ва парацетамолнинг заҳарли метаболитини ҳосил бўлиши).

Ацетилсалицил кислотаси билан уни чиқарилишини тезлаштиради ва қондаги концентрациясини камайтиради (дексаметазон бекор қилинганида салицилатларнинг қондаги даражаси кўпаяди ва ножўя кўринишларни ривожланиш хавфи ошади).

Инсулин ва перорал гипогликемик препаратлар, гипотензив воситалар билан уларнинг самараси камаяди.

витамини билан унинг ичакда Са2+сўрилишига бўлган таъсири камаяди.

Соматотроп гормон билан охиргисининг самарасини, празиквантел билан унинг концентрациясини камайтиради.

М-холиноблокаторлар (шу жумладан антигистамин препаратлар ва трициклик антидепрессантлар) ва нитратлар билан кўз ички босимини ошишига ёрдам беради.

Изониазид ва мексилетин билан уларнинг метаболизмини оширади (айниқса “секин“ ацетилаторларда), бу уларнинг плазмадаги концентрациясини камайишига олиб келади.

Карбоангидраза ингибиторлари ва “ҳалқали” диуретиклар остеопорозни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Индометацин дексаметазонни альбумин билан боғидан суриб чиқариб, унинг ножўя самараларини ривожланиш ҳавфини оширади.

АКТГ дексаметазоннинг таъсирини кучайтиради.

Эргокальциферон ва паратгормон дексаметазон томонидан чақирилган остеопатияни ривожланишига тўсқинлик қилади.

Циклоспорин ва кетоконазол дексаметазоннинг метаболизмини секинлаштириб, қатор ҳолларда унинг заҳарлилигини ошириши мумкин.

Андрогенларни ва стероид анаболик препаратларни дексаметазон билан бир вақтда буюриш, периферик шишлар ва гирсутизмни ривожланишига, ҳуснбузарларни пайдо бўлишига олиб келади.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан (даволаш жараёнида ургентлик ҳолати туфайли иложи бўлмаганида) бемор қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни аниқлаш учун текширилиши керак. Клиник текширишлар юрак-қон томир тизимини, ўпкани рентгенологик, меъда ва ўн икки бармоқ ичакни, сийдик-чиқариш тизимини, кўриш аъзоларини, қон формуласини, қон плазмасида глюкоза ва электролитларни миқдорини назорат қилишни ўз ичига олади. Дексаметазон билан даволаш вақтида (айниқса узоқ муддатли) окулист кузатуви, артериал босим ва сув-электролит мувозанатининг ҳолатини, шунингдек периферик қон манзарасини ва қонда глюкоза даражасини назорат қилиш керак. Ножўя ҳолатларни камайтириш мақсадида организмга К+ тушишини ошириш керак (парҳез, калий препаратлари). Овқат оқсиллар, витаминларга бой, ёғлар, углеводлар ва ош тузининг миқдори чекланган бўлиши керак.

Гипотиреоз ва жигар циррози бўлган беморларда препаратнинг таъсири кучаяди. Препарат мавжуд бўлган эмоционал беқарорликни ёки психотик бузилишларни кучайтириши мумкин. Анамнезида психозлар бўлганида дексаметазон юқори дозаларида шифокорнинг назорати остида буюрилади. Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш вақтидаги стресс ҳолатларида (масалан, жарроҳлик операцияларида, жароҳат ёки инфекцион касалликларда) препаратнинг дозасига глюкокортикостероидларга талабни ошиши туфайли, тузатиш киритиш керак. Бирдан бекор қилинганда айниқса илгари юқори дозалар қўлланган ҳолларда, “бекор қилиш” синдроми (анорексия, кўнгил айниши, тормозланиш, ёйилган мушак скелет оғриқлари, умумий ҳолсизлик) ривожланиши, шунингдек дексаметазонни буюришга сабаб бўлган касаллик зўрайиши мумкин. Препарат билан даволаш вақтида, унинг самарасини камайиши (иммун жавобни) сабабли вакцинацияни ўтказиш мумкин эмас.

Интеркуррент инфекцияларда, септик ҳолатларда ва туберкулёзда дексаметазонни буюриш билан бир вақтда бактерицид таъсирли антибиотиклар билан даволашни ўтказиш керак.

Болаларда дексаметазон билан узоқ муддат даволаниш вақтида ўсиш ва ривожланиш динамикасини синчиклаб кузатиш керак. Даволаш даврида қизамиқли ёки сув чечакли беъморлар билан муомалада бўлган болаларда, профилактик специфик иммуноглобулинлар буюрилади.

Қандли диабети бўлган беъморларда глюкозанинг қондаги миқдорини назорат қилиш ва зарурати бўлганида даволашни мувофиқлаштириш керак.

Суяк-бўғим тизимини рентгенологик назорати кўрсатилган (умуртқа поғонаси, бармоқларнинг суратлари).

Буйрак ва сийдик-чиқариш йўлларининг инфекцион касалликлари бўлган беъморларда дексаметазон лейкоцитурияни чақириши мумкин, бу диагностик аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Дексаметазон 11 ва 17 оксикетокортикостероидларнинг метоболитларини миқдорини оширади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) препаратни фақат кутилаётган даволаш самараси ҳомила учун бўлган потенциал ҳавфдан устун бўлганида қўлланиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида узоқ муддат қўлланганида ҳомиланинг ўсишини бузилиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг охирида қўллаш ҳолида хомилада буйрак усти безлари пўстлоғининг атрофиясини пайдо бўлиш хавфи мавжуд, у янги туғилган чақалоқларда ўринбосар даволаш ўтказишни талаб қилиши мумкин. Агар эмизиш вақтида препарат билан даволашни ўтказишнинг зарурати бўлса, унда эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган ҳолда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Юқорида келтирилган ножўя ҳолатлар кучайиши мумкин. Дексаметазоннинг дозасини дархол камайтириш керак. Даволаш симптоматик.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Қўлланилиши

Тез таъсир қилувчи глюкокортикостероидни юборишни талаб қилувчи касалликлар, шунингдек препаратни перорал қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

– эндокрин касалликлар: буйрак усти безининг етишмовчилиги, буйрак усти бези пўстлоғининг бирламчи ёки иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти безларининг туғма гиперплазияси, нимўткир тиреоидит;

– шок (куйиш, жарохат, операцион, токсик) – қон-томирларини торайтирувчи воситалар, плазма ўрнини босувчи препаратлар ва бошқа симптоматик даволаш самарасиз бўлганида;

– бош мияни шиши (бош миянинг ўсмасида, бош мия жароҳатида, нейрохирургик аралашувларида, бош мияга қон қуйилганида, энцефалитда, менингитда, нур билан шикастланишда);

– астматик статус; оғир бронхоспазм (бронхиал астмани, сурункали обструктив бронхитни зўрайиши);

– оғир аллергик реакциялар, анафилактик шок;

– ревматик касалликлар;

– бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари;

– ўткир оғир дерматозлар;

– хавфли ўсма касалликлари: катта пациентларда лейкоз ва лимфомани паллиатив даволаш; болалардаги ўткир лейкемия, хавфли ўсмалари бўлган пациентлардаги гиперкальциемия, перорал даволаш мумкин бўлмаганда;

– қон касалликлар: катталардаги ўткир гемолитик анемиялар, агранулоцитоз, идиопатик тромбоцитопеник пурпура;

– оғир инфекцион касалликлар (антибиотиклар билан бирга);

– офтальмология амалиётида (субконъюнктивал, ретробульбар ёки парабульбар юборишлар): аллергик конъюнктивит, кератит, иридоциклит, блефарит, блефароконъюнктивит, склерит, эписклерит, кўзнинг жароҳатдан ва жаррохлик аралашувларидан кейинги яллиғланиш жараёни, симпатик офтальмия, кўзнинг шох пардаси кўчириб ўтказилганидан кейин иммуносупрессив даволашда қўлланади;

– локал (маҳаллий) қўлланиши (патологик соҳасига): келоидлар, дискоид қизил югурик, ҳалқасимон гранулемада қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳаётий кўрсатмалар бўйича қисқа муддатли қўллашлар учун ягона қарши кўрсатма бўлиб, дексаметазонга ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик ҳисобланади.

Болаларда ўсиш даврида ГКС ни фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг синчков назорати остида қўлланиши керак.

Препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак:

  • Меъда-ичак йўлларининг касалликлари-меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки латент пептик яра, яқинда яратилган ичак анастомози, перфорация ёки иккиламчи инфекция қўшилиб абсцесс пайдо бўлиши хавфи билан кечувчи носпецифик ярали колит, дивертикулит.
  • Вирусли, замбуруғли ёки бактериал табиатли (ҳозирги вақтда ёки яқинда ўтказилган, шу жумладан бемор билан яқинда бўлган мулоқот) паразитар ва инфекцион касалликлар-оддий герпес, ўраб олувчи герпес (виремик фазаси), сувчечак, қизамиқ, амёбиаз, стронгилоидоз, тизимли микоз, фаол ва латент туберкулёз. Оғир инфекцион касалликларда фақат специфик даволаш қўллашга йўл қўйилади.
  • Эмлашдан олдинги ва кейинги давр (эмлашдан 8 ҳафта олдин ва 2 ҳафта кейин), БЦЖ билан эмлашдан кейинги лимфадент. Иммун танқислик ҳолатлари (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ билан инфекцияланиш).
  • Юрак-қон томир тизимининг касалликлари, шу жумладан яқинда ўтказилган миокард инфаркти (ўткир ва ўткир ости миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши ва бунинг оқибатида юрак мушагини ёрилиши мумкин), оғир сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гиперлипидемия.
  • Эндокрин касалликлар: қандли диабет (шу жумладан углеводларга толерантликни бузилиши), тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценко-Кушинг касаллиги, семириш (III-IV босқичи).
  • Оғир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз. Гипоальбуминемия ва унинг пайдо бўлишига мойиллиги бўлган ҳолатлар (жигар циррози, нефротик синдром).
  • Тизимли остеопороз, миастения gravis, ўткир психоз, полиомиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари), очиқ ва ёпиқ бурчакли глаукома, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.