Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Дексаметазон ГЛАЗНЫЕ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Дексаметазон ГЛАЗНЫЕ КАПЛИ 1мг/мл 1мл №2

6 000 so'mdan
(1488)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Dexamethasone
Ishlab chiqaruvchi
БЕЛМЕДПРЕПАРАТЫ
Chiqarilish shakli
ГЛ/КАПЛИ
Farma. Guruh
Средства применяемые в офтальмологии
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

Кўз ва қулоқ томчилари 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат яққол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва десенсибилизацияловчи таъсирларга эга. Ҳужайра мембраналарини барқарорлаштиради, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, лизосомаларнинг мембраналарини барқарорлашиши ҳисобига антиэкссудатив таъсир кўрсатади. 

Фармакокинетикаси

Препарат, кўз ички суюқлигига, кўзнинг шох пардасига, рангдор пардасига, томирли қаватга, киприксимон танага, тўр пардага киради. Препарат фақат юқори дозаларда ёки болаларда узоқ муддат қўлланганда тизимли таъсир кўрсатиши мумкин. Офтальмологияда маҳаллий қўлланганда шох қаватининг соғлом эпителийси орқали кўзнинг олдинги камераси суюқлигига сўрилади. Кўз тўқималарининг яллиғланишида ёки шиллиқ қавати ва шох парданинг шикастланишларида сўрилиш тезлиги ишончли равишда ошади. Тизимли қон оқимига тушган дексаметазоннинг тахминан 60-70% плазма оқсиллари билан боғланади. Жигарда цитохром сақловчи ферментлар таъсирида метаболизмга учрайди. Метаболитлари ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2 ) ўртача 3 соатни ташкил қилади. 

Қўлланилиши

Кўз касалликлари: конъюнктивит (йирингсиз ва аллергик), кератит, кератоконъюнктивит. (эпителийнинг шикастланишисиз), блефарит, склерит, эписклерит, ретинит, ирит, иридоциклит ва турли генезли бошқа увеитлар, блефароконъюнктивит, кўрув нервининг неврити, ретробульбар неврит, шох парданинг турли этиологияли юзаки жароҳатлари (шох парданинг тўлиқ эпителизациясидан кейин), жаррохлик аралашувларидан кейинги яллиғланишни олдини олиш, симптоматик офтальмияда қўлланади.

Қулоқ касалликлари: қулоқларнинг аллергик ва яллиғланиш касалликлари (шу жумладан, микробли): отитда қўлланади 

Қўллаш усули ва дозалари

Доза шахсий равишда белгиланади.

Кўз касалликлари: ўткир ҳолатларда-конъюнктива халтасига 1-2 томчидан 0,1% эритма ҳар 1-2 соатда, яллиғланиш камайганда-4-6 соатдан кейин томизилади. Қолган ҳолларда суткада 3-4 марта, 2-5 ҳафта давомида ҳолатнинг оғирлигига қараб томизилади.

Даволаш давомийлиги касалликни клиник кечишига қараб 1-2 кундан бир неча ҳафтагача давом этади.

Қулоқ касалликлари: шикастланган қулоқнинг ташқи эшитув йўлига 3 ёки 4 томчидан 0,1% эритма суткада 2-3 марта томизилади. Кутилган самарага эришилгандан кейин, касалликнинг белгилари устидан назоратни таъминлайдиган даражагача препаратни қўллаш сонини секин-аста пасайтириш керак. 

Ножўя таъсирлари

Узоқ муддат қўлланганда (3 ҳафтадан кўп) кўз ички босимининг ошиши, кўрув нервининг шикастланиши билан глаукоманинг ривожланиши, кўриш ўткирлигининг пасайиши ва кўриш майдонларининг йўқолиши, шунингдек орқа субкапсуляр катарактанинг шаклланиши, шох парданинг юпқалашиши ва тешилиши; жуда кам ҳолларда-герпетик ва бактериал инфекцияни тарқалиши.

Дексаметазонга ёки бензалконий хлоридига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда аллергик конъюнктивит ва блефарит ривожланиши мумкин.

Терининг таъсирланиши, қичишиши ва ачишиши, дерматит.

Иккиламчи инфекцияни ривожланиши.

Камдан кам ҳолларда-Herpes simplex ни тарқалиши. 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

Кўзларни даволашда (қўшимча): кўзларнинг вирусли ва замбуруғли касалликлари, кўзларнинг йирингли касалликлари (йўлдош микробларга қарши даволашсиз), трахома, глаукома, шох парда эпителийсининг бутунлигини шикастланиши (шу жумладан, шох пардадан ёт танани олиб ташлангандан кейинги ҳолат), кўзларнинг туберкулёзи.

Препаратни кўзларнинг ўткир вирусли касалликларида, шу жумладан Herpes simplex чақирган ўткир юзаки кератитда, ташқи эшитиш йўли терисининг замбуруғли шикастланишида, қулоқнинг туберкулёзли шикастланишида, қулоқнинг ўткир вирусли касалликларида, сурункали ёки илгари ўтказилган ўрта отитда, қулоқ пардасининг бутунлигини бузилишида (ототоксикликни ривожланиши мумкин), шунингдек ҳамда аниқланмаган кўз касалликларида, айниқса кўзнинг таъсирланишида («қизил кўз» белгиси) мустақил қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дексаметазон айрим препаратларнинг таъсирини кучайтириши ёки сусайтириши мумкин. Узоқ муддат идоксуридин билан бирга қўлланганда шох парда эпителийсида деструктив жараёнларни кучайиши мумкин. 

Махсус кўрсатмалар

Препарат ҳомиладорликда агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланади. Препаратни қўллаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Болаларни узоқ муддат даволашда ўсиш ва ривожланишни синчиклаб кузатиш керак. Даволаш даврида қизамиқ ёки сувчечак билан хасталанган беморлар билан мулоқотда бўлган болаларга профилактик специфик иммуноглобулинлар буюрилади.

Препаратни қўллаш вақтида кўзнинг ички босимини, гавҳарнинг ҳолатини мунтазам текшириш керак, чунки узоқ муддат даволанганда стероид глаукома ва катаракта ривожланиши мумкин.

Даволаш давомида (2 ҳафтадан ортиқ давомийликдаги) кўзнинг ички босимини ва шох парданинг ҳолатини назорат қилиш керак.

Томизиш олдидан юмшоқ контакт линзаларни ечиш керак ва камида 15-20 минут ўтгач уларни яна тақиш мумкин.

Инстилляциядан кейин 30 дақиқа давомида юқори диққатни талаб қилувчи машғулотлардан сақланиш керак (автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш).

Препарат билан даволаш бактериал ёки замбуруғли инфекцияларнинг клиник манзарасини ниқоблаши мумкин, шунинг учун кўзлар ва қулоқларнинг инфекцион касалликларини даволашда, препаратни адекват микробларга қарши даволаш билан қўшиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ачишиш ва қичишиш кўринишидаги маҳаллий реакция бўлиши мумкин.

Даволаш: специфик антидоти йўқ. Препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни буюриш лозим. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатишга йўл қўйилмасин. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.