Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ДЕКСАМЕТАЗОН АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ДЕКСАМЕТАЗОН АМПУЛЫ 0,4% 1МЛ №5

4 700 so'mdan
(1533)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Tavsif
ДЕКСАМЕТАЗОН АМПУЛЫ 0,4% 1МЛ №5
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Farmakokinetikasi
Мушак ичига юборгандан кейин секин сўрилади, плазмада максимал концентрациясига 7-9 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 80%. Гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди. Т½ - 3-5 соат. Буйрак орқали чиқарилади (оз миқдори – сут безлари билан).
 
Nojo'ya samaralari
Ножўя таъсирларни ривожланиши тез-тезлиги ва яққоллиги қўллаш давомийлигига ва ишлатилаётган дозанинг чегарасига боғлиқ.

 

Эндокрин тизими томонидан: глюкозага толерантликни пасайиши, стероид қандли диабет ёки яширин қандли диабетни кучайиши, буйрак усти бези фаолиятини сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми (ойсимон юз, гипофизар тур семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, миастения, “стероид” стриялар), болаларда жинсий ривожланишни кечикиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, меъда ва 12 бармоқ ичакнинг стероид яраси, эрозив эзофагит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорация, иштаҳани ошиши ёки камайиши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, ҳиқичоқ тутиши, кам ҳолларда – «жигар» трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмия, брадикардия (юрак тўхтаб қолгунича); юрак етишмовчилигини (мойиллиги бўлган пациентларда) ривожланиши ёки СЮЕ яққоллигини кучайиши, гиперкалиемияга хос электрокардиограммадаги ўзгаришлар, артериал босимни ошиши, гиперкоагуляция, тромбозлар. Ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда – некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагини узилишига олиб келиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: делирий, дезориентация, эйфория, галлюцинациялар, маниакал депрессив психоз, депрессия, параноя, бош мия ички босимини ошиши, асабийлик ёки безовталик, уйқусизлик, бош айланиши, вертиго, миячанинг сохта ўсмаси, бош оғриғи, тиришишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бирдан йўқолиши (парентерал юборилганида бош, бўйин, бурун чиғаноқлари, бош териси соҳаларида, кўз қон томирларида препарат кристалларини тўпланиши мумкин), орқа субкапсуляр катаракта, кўриш нервининг шикастланишини мумкинлиги билан кечувчи кўз ички босимини ошиши, кўзнинг иккиламчи бактериал, замбуруғли ёки вирусли инфекциялари, шох қаватининг трофик ўзгаришлари, экзофтальм.

Моддалар алмашинуви томонидан: Са2+ кўп миқдорда чиқарилиши, гипокальциемия, тана вазнини ошиши, салбий азот мувозанати (оқсилларни юқори парчаланиши), кўп терлаш.

Минералокортикоид фаоллиги билан боғлиқ бўлган - суюқлик ва Na2+ тутилиши (периферик шишлар), гипернатриемия, гипокалиемик синдром (гипокалиемия, аритмия, миалгия ёки мушакларнинг спазми, одатдаги бўлмаган ҳолсизлик ва толиқиш).

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: болаларда ўсиш ва суякларнинг шаклланиш жараёнларини секинлашиши (эпифизар ўсиш соҳаларини муддатидан олдин ёпилиши), остеопороз (жуда кам ҳолларда – суякларнинг патологик синишлари, елка ва сон суякларининг бошчасини асептик некрози), мушак пайларини узилиши, стероид миопатия, мушак массасини камайиши (атрофия).

Тери қопламалари ва шиллиқ қаватлари томонидан: жароҳатларнинг битишини секинлашиши, петехиялар, экхимикозлар, терини юпқалашиши, гипер- ёки гипопигментация, “стероид” хуснбузар, “стероид” стриялар, пиодермия ва кандидозларни ривожланишига мойиллик.

Аллергик реакциялар: тарқалган маҳаллий аллергик реакциялар (тери тошмаси, тери қичишиши, анафилактик шок), маҳаллий аллергик реакциялар.

Бошқалар: инфекцияни ривожланиши ёки зўрайиши (иммунодепрессантларни ва вакцинацияни бирга қўллаш бундай ножўя самараларни пайдо бўлишига ёрдам беради), лейкоцитоурия, «бекор қилиш» синдроми.

Парентерал юборганда маҳаллий: ачишиш, увишиш, оғриқ, юборилган жойда парестезиялар ва инфекциялар, кам ҳолларда: атрофдаги тўқималар некрози, инъекция жойида чандиқлар ҳосил бўлиши, м/и юборилганда тери ва тери ости атрофияси (айниқса дельтасимон мушакка юборилганда хавфли).

Вена ичига юборилганида: аритмиялар, юзга қон қуйилишлар, тиришишлар.

 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar
Дексаметазон билан даволаш вақтида (айниқса узоқ вақт) окулистнинг кузатуви, артериал босим (АБ) ва сув-электролит мувозанатининг ҳолатини, шунингдек периферик қон манзарасини ва қонда глюкоза даражасининг назорати керак.

 

Ножўя ҳолатларни камайтириш мақсадида организмга Ктушишини (парҳез, К+ препаратлари) ошириш керак. Овқат оқсиллар, витаминларга бой, ёғлар, углеводлар ва ош тузининг миқдори чекланган бўлиши керак.

Жигар циррози бўлган беморларда препаратнинг таъсири кучаяди. Гипотиреозли пациентларда дексаметазонни клиренсини камайишини, тиреотоксикози бўлган пациентларда - ошишини ҳисобга олиш зарур.

Препарат мавжуд бўлган эмоционал беқарорликни ёки психотик бузилишларни кучайтириши мумкин. Анамнезида психозлар бўлганида Дексаметазон юқори дозаларда шифокорнинг назорати остида буюрилади.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш вақтидаги стресс ҳолларида (масалан, жарроҳлик операцияларида, жароҳат ёки инфекцион касалликларда) препаратнинг дозасига глюкокортикостероидларга талабни ошиши сабабли тузатиш киритиш керак.

Дексаметазон билан узоқ муддатли даволаш тугаганидан кейин, стресс ҳолатларда буйрак усти безлари пўстлоғининг нисбий етишмовчилигини ривожланиши мумкинлиги сабабли, беморларни бир йил давомида синчиклаб назорат қилиш керак.

Дексаметазонни кескин бекор қилинганда, айниқса илгари юқори дозалар қўлланган ҳолларда, ўткир буйрак усти етишмовчилиги; “бекор қилиш” синдроми (буйрак усти етишмовчилиги билан боғлиқ бўлмаган): иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, тормозланиш, бош оғриғи, тарқалган мушак-скелет оғриқлари, астения; шунингдек Дексаметазон буюрилиши билан боғлиқ бўлган касалликни зўрайиши ривожланиши мумкин.

Қандли диабети бўлган беморларда глюкозанинг қондаги миқдорини назорат қилиш ва зарурати бўлганида дозага тузатиш киритиш керак.

Дексаметазон инфекцион касалликларга чалинишни ошириши ёки симптомларни ниқоблаши мумкин. Сувчечак, қизамиқ ва бошқа инфекциялар оғирроқ кечиши ва ҳатто эмланмаган шахсларда летал ҳолатга ҳам олиб келиши. Дексаметазон узоқ муддат давомида қўлланганда кўпинча иммуносупрессия ривожланади, бироқ ҳатто қисқа муддатли даволашда ҳам келиб чиқиши мумкин.

Даволаниш даврида қизамиқли ёки сувчечакли беморлар билан муомалада бўлган болаларга, профилактик специфик иммуноглобулинлар буюрилади. Болаларда Дексаметазон билан узоқ муддат даволаниш вақтида ўсиш ва ривожланиш динамикасини синчиклаб кузатиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) препаратни фақат кутилаётган даволаш самараси ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида қўлланиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида узоқ муддат қўлланганида ҳомиланинг ўсишини бузилиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг охирида қўллаш ҳолида ҳомилада буйрак усти безлари пўстлоғининг атрофиясини пайдо бўлиш хавфи мавжуд, у янги туғилган чақалоқда ўринбосар даволаш ўтказишни талаб қилиши мумкин. Агар эмизиш вақтида препарат билан даволашни ўтказишнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида диққатни юқори жамлашни психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқаришдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 ампула (1 мл)  қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4,4 мг дексаметазон фосфатга қайта ҳисоблаганда дексаметазон натрий фосфати;

ёрдамчи моддалар: 1,5 мг метилпарагидроксибензоати, 0,2 мг пропилпарагидрокси-бензоати, 1,0 мг натрий дисульфити, 1,0 мг динатрий эдетати, натрий гидроксиди рН 7,0-8,5 гача, инъекция учун сув 1,0 мл гача.

 
Dori shakli
Инъекция учун эритма 4 мг/мл.
1,0 мл препарат тўқ шишали ампулада; 25 ампуладан уяли картон катакчада, 1 катакча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
 
Farmakodinamikasi
Глюкокортикостероид (ГКС) – фторпреднизолоннинг метил гуруҳи қўшилган ҳосиласидир. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, десенсибилизацияловчи, шокка қарши, антитоксик ва иммунодепрессив таъсир кўрсатади.

 

Глюкокортикостероидларнинг специфик цитоплазматик рецепторлар билан ўзаро таъсир қилиб, хужайра ядросига кирувчи ва матрицали рибонуклеин кислотасини синтезини рағбатлантирувчи комплекс ҳосил қилади, рибонуклеин кислотаси оқсилларни, шу жумладан хужайрадаги самараларни намоён этувчи липокортинни ҳосил бўлишини индукция қилади.

Липокортин А2 фосфолипазани сусайтиради, арахидон кислотасини ажралиб чиқишини сусайтиради ва яллиғланиш, аллергия ва бошқа жараёнларни келтириб чиқарувчи эндоперекис, простагландинлар, лейкотриенлар синтезини бостиради.

Оқсил алмашинуви: альбумин/глобулин коэффициентини ошиши билан плазмада оқсил миқдорини камайтиради; жигар ва буйракларда альбуминлар синтезини оширади; мушак тўқимасида оқсил катаболизмини кучайтиради.

Липид алмашинуви: юқори ёғ кислоталари ва триглицеридларнинг синтезини оширади, ёғни қайта тақсимлайди (оёқ-қўлларнинг тери ости қаватидан мобилизация қилиниши ва ёғни асосан елка, юз, қорин соҳасида тўпланиши), гиперхолестеринемияни ривожланишига олиб келади.

Углеводлар алмашинуви: меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) углеводларни сўрилишини оширади, глюкозо-6-фосфатаза фаоллигини оширади, бу жигардан қонга глюкозани тушишини ошишига олиб келади; фосфоенолпируваткарбоксилаза фаоллигини ва аминотрансфераза синтезини оширади; бу глюконеогенезни фаоллашишига олиб келади.

Сув-электролит алмашинуви: организмда натрий (Na+) ва сувни тутиб қолади, калий (К+) чиқарилишини рағбатлантиради (минералокортикоид фаоллик), меъда-ичак йўлларидан кальций (Са2+) сўрилишини камайтиради, Са2+ суяклардан «ювиб» чиқаради ва Са2+ буйракдан чиқарилишини оширади.

Яллиғланишга қарши самараси эозинофиллар ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқарилишини сусайиши, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши; хужайра мембраналарининг (айниқса лизосомал) ва органеллалар мембраналарини турғунлашиши билан боғлиқ.

Аллергияга қарши самараси аллергия медиаторларининг синтезини ва секрециясини камайиши, сенсибилизацияланган семиз хужайралардан ва базофиллардан гистамин ва бошқа биологик фаол моддаларнинг ажралиб чиқарилишини тормозланиши, айланиб юрувчи базофиллар сонини камайиши, лимфоид ва бириктирувчи тўқиманинг ривожланишини сусайтириши, Т- ва В-лимфоцитларни, семиз хужайралар миқдорини камайиши, аллергия медиаторларига эффектор хужайраларнинг сезувчанлигини камайиши, антителалар ҳосил бўлишини сусайиши, организмнинг иммун жавобини ўзгариши натижасида ривожланади.

Нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликларида таъсири асосан яллиғланиш жараёнларини тормозланишини, шиллиқ қаватларнинг шишини олдини олиши ёки яққоллигини камайиши, бронхларнинг эпителийси шиллиқ ости қаватини эозинофил инфильтрациясини пасайиши ва бронхларнинг шиллиқ қаватида айланиб юрувчи иммун комплексларини тўпланиши, шунингдек шиллиқ қаватини эрозияланиши ва десквамациясини тормозланиши билан боғлиқ.

Майда ва ўртача ўлчамли бронхларнинг бета-адренорецепторларини эндоген катехоламинларга ва экзоген симптомиметикларга сезувчанлигини оширади, шилимшиқнинг ёпишқоқлигини унинг ҳосил бўлишини сусайиши ва қисқариши ҳисобига пасайтиради.

Шокка қарши ва антитоксик таъсири артерил босимни (АБ) ошиши (қонда айланиб юрувчи катехоламинларнинг концентрациясини ошиши ва уларга сезувчанлигини тикланиши адренорецепторларнинг, шунингдек вазоконстрикция ҳисобига), қон томир девори ўтказувчанлигини камайиши, мембранопротектор хусусиятлари, эндо- ва ксенобиотикларнинг метаболизмида иштирок этувчи жигар ферментларини фаоллашуви билан боғлиқ.

Иммунодепрессив самараси лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларни (интерлейкин-1 ва интерлейкин-2, гамма-интерферон) ажралиб чиқишини тормозланиши билан боғлиқ. Гипофиз адренокогртикотроп гормонини (АКТГ)  синтезини ва ажралиб чиқишини ва иккиламчи – эндоген ГКС синтезини сусайтиради. Тиреотроп гормон ва фолликуластимулловчи гормон секрециясини сусайтиради. Бета-липотропинни ажралиб чиқишини сусайтиради, бироқ қонда айланиб юрувчи бета-эндорфин миқдорини камайтиради.

Яллиғланиш жараёнини кечишини бириктирувчи тўқима реакцияларини тормозлайди ва чандиқ тўқимасини ҳосил бўлиш эҳтимолини пасайтиради.

Марказий нерв тизими қўзғалувчанлигини тормозлайди, лимфоцитлар ва эозинофиллар миқдорини камайтиради, эритроцитларни – кўпайтиради (эритропоэтин ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш йўли билан). 

Таъсирининг ўзига хослиги – гипофиз фаолиятини сезиларли ингибиция қилиниши ва деярли тўлиқ минералокортикостероид фаоллигини бутунлай йўқлиги.

Суткада 1-1,5 мг дозалари буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини сусайтиради; биологик ярим чиқарилиш даври (Т1/2)– 32-72 соат (гипоталамус–гипофиз–буйрак усти безларининг пўстлоқ моддаси тизимини сусайиши давомийлиги).

 
Qo'llanilishi
Буйрак усти етишмовчилигида ўринбосар даволаш (натрий хлориди ва/ёки минералокортикоидлар билан мажмуада): буйрак усти бези пўстлоғи ўткир етишмовчилиги (Аддисон касаллиги, икки томонлама адреналэктомия); ГКС билан даволаш бекор қилинганидан кейин ривожланадиган нисбий буйрак усти бези етишмовчилиги; буйрак усти бези пўстлоғининг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги.

 

Тез таъсир этувчи глюкокортикостероидларни юборишни талаб этувчи бошқа касалликларни симптоматик ва патогенетик даволаш, шунингдек препаратни перорал қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

-       эндокрин касалликлари: буйрак усти безларининг ўткир етишмовчилиги, буйрак усти безлар пўстлоғининг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти безларининг туғма гиперплазиясининг ўткир тиреоидит;

-       шок (куйиш, жароҳат, операцион, токсик) – томирларни торайтирувчи воситалар, плазма ўрнини босувчи препаратлар ва бошқа симптоматик даволаш самарасиз бўлганида;

-       бош мия шиши (бош миянинг ўсмасида, бош мия жароҳатида, нейрохирургик аралашувларида, бош мияга қон қуйилганида, энцефалитда, менингитда, нур таъсирида шикастланишда);

-       астматик статус; оғир бронхоспазм (бронхиал астмани, сурункали обструктив бронхитни зўрайиши);

-       оғир аллергик реакциялар, анафилактик шок;

-       ревматик касалликлар;

-       бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари;

-       ўткир оғир дерматозлар;

-       хавфли касалликлар: катта пациентларда лейкоз ва лимфомани паллиатив даволаш; болалардаги ўткир лейкемия, хавфли ўсмалари бўлган пациентлардаги гиперкальциемия; перорал даволаш мумкин бўлмаганида;

-       қон касалликлари: катталардаги ўткир гемолитик анемиялар, агранулоцитоз, идиопатик тромбоцитопеник пурпура;

-       офтальмология амалиётида (субконъюнктивал, ретробульбар ёки парабульбар юборишлар): аллергик конъюнктивит, кератит, иридоциклит, блефарит, блефароконъюнктивит, склерит, эписклерит, кўз жароҳатидан ва жарроҳлик аралашувларидан кейинги яллиғланиш жараёни, симпатик офтальмия, шох парда кўчириб ўтказилганидан кейинги иммуносупрессив даволаш;

-       маҳаллий қўлланилиши (патологик ҳосила соҳасига): келоидлар, дискоид қизил югурик, ҳалқасимон гранулема.

-       куйдирувчи суюқликлар билан заҳарланишда (яллиғланиш ҳолатларни камайтиради ва чандиқ оқибатидаги торайишларини бартараф этади) қўлланади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
“Ҳаётий” кўрсатмалар бўйича қисқа муддатли қўллаш учун ягона қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлиб, препаратни компонентларига ўта юқори сезувчанлик ҳолатлари ҳисобланади.

 

Препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак:

-       Меъда-ичак йўлларининг касалликлари – меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки латент пептик яра, яқинда яратилган ичак анастомози, перфорация ёки абсцессланиш хавфи билан кечувчи носпецифик ярали колит, дивертикулит.

-       Вирусли, замбуруғли ёки бактериал табиатли (ҳозирги вақтда ёки яқинда ўтказилган, шу жумладан яқинда бемор билан бўлган мулоқатда) паразитар ва инфекцион касалликлар – оддий герпес, ўраб олувчи герпес (виремик фазаси), сувчечак, қизамиқ; амёбиаз, стронгилоидоз (аниқланган ёки шубҳа қилинган), тизимли микоз, фаол ва латент туберкулёз. Оғир инфекцион касалликларда фақат специфик микробларга қарши даволаш фонида қўллашга йўл қўйилади.

-       Эмлашдан олдинги ва кейинги давр (эмлашдан 8 ҳафта олдин ва 2 ҳафта кейин), БЦЖ билан эмлашдан кейинги лимфаденит. Иммунтанқислик ҳолатлари (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ билан инфекцияланиш).

-       Юрак-қон томир тизимининг касалликлари, шу жумладан яқинда ўтказилган миокард инфаркти (ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши ва бунинг оқибатида юрак мушагини узилиши мумкин), декомпенсацияланган оғир сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гиперлипидемия.

-       Эндокрин касалликлар - қандли диабет (шу жумладан углеводларга толерантликни бузилиши), тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценко-Кушинг касаллиги, семириш III-IV босқичи.

-       Оғир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз. Гипоальбуминемия ва уни пайдо бўлишига мойиллиги бўлган ҳолатлар (жигар циррози, нефротик синдром).

-       Тизимли остеопороз, миастения gravis, полимиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари), тутқаноқ, “стероид” миопатия;

-       Ўткир психоз, оғир аффектив бузилишлар (шу жумладан анамнездаги, асосан “стероид” психоз);

-       Очиқ ва ёпиқ бурчакли глаукома, кўз герпеси (шох пардани перфорацияси хавфи);

-       Ҳомиладорликда қўллаш  мумкин эмас.

Болаларда ўсиш даврида Дексаметазонни фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг синчков назорати остида қўлланилиши лозим.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Дексаметазон бошқа дори воситалари (ДВ) билан фармацевтик номутаносиб (эримайдиган бирикмалар ҳосил қилиши мумкин). Уни бошқа препаратлардан алоҳида (в/и оқим билан ёки иккинчи эритма сифатида бошқа тизимча орқали) юбориш тавсия этилади. Дексаметазон эритмасини гепарин билан аралаштирилганда чўкма ҳосил бўлади.

 

Дексаметазон юрак гликозидларининг токсиклигини оширади (гипокалиемияни юз бериши туфайли, аритмияларни ривожланиш хавфи ошади).

Ацетилсалицил кислотасини чиқарилишини тезлаштиради, қонда унинг метаболитлари миқдорини камайтиради (дексаметазон бекор қилинганда қонда салицилатларнинг концентрацияси ошади ва ножўя ҳолатларни ривожланиш хавфи ошади).

Тирик вирусларга қарши вакциналар билан бир вақтда қўлланганда ва бошқа турдаги иммунизация фонида вирусларни фаоллашуви ва инфекцияларни ривожланиши хавфи ошади.

Изониазид, мексилетиннинг (асосан “тез ацетиляторларнинг”) метаболизмини оширади, бу уларнинг плазмадаги концентрацияларини камайишига олиб келади.

Парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфини оширади (жигар ферментлари индукцияси ва парацетамолнинг токсик метаболитини шаклланиши кузатилади).

Фолат кислотасининг миқдорини оширади (узоқ муддат даволанганда). Дексаметазон томонидан чақирилган гипокалиемия миорелаксантлар фонидаги мушаклар блокадаси яққоллигини ва давомийлигини ошириши мумкин.

Юқори дозаларда соматотропиннинг самарасини камайтиради.

Дексаметазон гипогликемик ДВ таъсирини камайтиради; кумарин ҳосилаларининг антикоагулянт таъсирини кучайтиради.

Ичакда D витаминининг Са2+ ни сўрилишига бўлган таъсирини сусайтиради.

Эргокальциферол ва паратгормон дексаметазон томонидан чақирилган остеопатияларни ривожланишига тўсқинлик қилади.

Қонда празиквантелнинг концентрациясини камайтиради.

Циклоспорин (метаболизмни сусайтиради) ва кетоконазол  (клиренсни камайтиради) токсикликни оширади.

Тиазид диуретиклар, карбоангидраза ингибиторлари, бошқа ГКС ва амфотерицин В гипокалиемияни, Na+  сақловчи ДВ – шишлар ва АБ ошишини ривожланиш хавфини оширади.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) ва этанол МИЙ шиллиқ қаватини яраланиши ва қон кетишини ривожланиши хавфини оширади, артритни даволаш учун НЯҚП билан мажмуада терапевтик самарани жамланиши ҳисобига ГКС дозаси камайиши мумкин.

Индометацин альбумин билан боғланиб, дексаметазонни сиқиб чиқариб, унинг ножўя самарасини ривожланиши хавфини оширади.

Амфотерицин В ва карбоангидраза ингибиторлари остеопорозни ривожланиши хавфини оширади.

Фенитоин, барбитуратлар, эфедрин, теофиллин, рифампицин ва жигарнинг микросомал ферментларининг бошқа индукторлари таъсири остида дексаметазоннинг терапевтик таъсири камаяди (метаболизм тезлиги ошиши). Митотан ва буйрак усти бези пўстлоғи фаолиятининг бошқа ингибиторлари дексаметазоннинг дозасини ошириши заруратига олиб келиши мумкин.

Қалқонсимон бези гормонлари препаратларини қўллаш фонида дексаметазонни клиренси ошади.

Иммунодепрессантлар инфекцияни ва лимфомани ёки бошқа Эпштейн–Барр вируси томонидан чақирилган бошқа лимфапролифератив бузилишларни ривожланиш хавфини оширади.

Эстрогенлар (шу жумладан эстроген сақловчи перорал контрацептивлар) дексаметазоннинг клиренсини камайтиради, Т1/2 ва уларнинг терапевтик ва токсик самараларини узайтиради.

Бошқа стероид гормонал ДВ – андрогенлар, эстрогенлар, анаболик воситаларни, перорал контрацептивларни бир вақтда қўллаш гирсуизм ва хуснбузарларни ҳосил бўлишига олиб келади.

Трициклик антидепрессантлар дексаметазонни қабул қилиш оқибатидаги депрессиянинг яққоллигини кучайтириши мумкин (ушбу ножўя самараларни даволаш учун мўлжалланмаган).

Катарактани ривожланиш хавфи бошқа ГКС, антипсихотик ДВ (нейролептиклар), карбутамид ва азатиопринни қўллаш фонида ошади. М-холиноблокаторлар (шу жумладан, антигистамин дори воситалари, трициклик антидепрессантлар), нитратлар билан бир вақтда буюриш кўз ички босимини ошишини ривожланишига олиб келади.

 

 
Maxsus saqlash sharoitlari

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Dozirovkasi
Дозалаш тартиби шахсий равишда бўлиб, у кўрсатмаларга, беморнинг ҳолати ва унинг даволашга бўлган реакциясига боғлиқ. Препаратни вена ичига (в/и) аста-секин оқим билан ёки томчилаб (ўткир ва шошилинч ҳолатларда); мушак ичига (м/и) юборилади; шунингдек маҳаллий (патологик соҳага) юбориш мумкин; вена ичига томчилаб инфузия учун эритмани тайёрлаш мақсадида натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% декстроза эритмасини ишлатиш керак.

 

Препаратни в/и ва м/и суткада 0,5-24 мг дозада 2 марта қабул қилишда (⅓-½ перорал дозага эквивалент бўлган) максимал қисқа курсларда минимал самарали дозада юборилади, даволашни аста –секин бекор қилинади. Узоқ муддатли даволаш қўллашни суткада 0,5 мг дан ошмайдиган дозада ўтказилиши лозим. Мушак ичига айнан бир  жойга кўпи билан  2 мл эритма юборилади.

Шошилинч ҳолатларда юқори дозаларда қўлланилади: бошланғич доза
4-20 мг ни ташкил қилади, бу зарур бўлган самарага эришилгунча такрорланади, умумий суткалик доза кам ҳолларда 80 мг дан ошади. Терапевтик самарага эришилгандан кейин дексаметазонни 2-4 мг дан юборилади, зарурати бўлганида кейинчалик аста-секин препарат бекор қилинади. Узоқ муддатли самарани сақлаб туриш учун препаратни ҳар 3-4 соатда ёки узоқ муддатли томчили инфузия ҳолида юборилади. Ўткир ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг, пациент дексаметазонни ичга қабул қилишга ўтказилади. 

Болалар учун препаратнинг дозалари (м/и):

Ўринбосар даволашни ўтказишда препаратнинг дозалари (буйрак усти бези пўстлоғининг етишмовчилигида) тана вазнига 0,0233 мг/кг ёки тана юзаси майдонига 0,67 мг/м2 3 дозага бўлинган, ҳар 3 кунда ёки тана вазнига 0,00776-0,01165 мг/кг ни ёки тана юзаси майдонига 0,233-0,335 мг/м2 ни ҳар 12-24 соатда ташкил қилади. Бошқа кўрсатмаларда препаратнинг тавсия этилган дозаси ҳар 12-24 соатда 0,02776 дан тана вазнига 0,16665 мг/кг гача ёки тана юзаси майдонига 0,833-5 мг/м ни ташкил қилади.

Препаратнинг юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш, буйрак усти безлари пўстлоғининг ўткир етишмовчилигини ривожланишини олдини олиш мақсадида, дозани аста-секин камайтиришни талаб қилади.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: артериал босимини ошиши, шишлар (периферик), пептик яра, гипергликемия, онгни бузилиши.

 

Даволаш: симптоматик, махсус антидоти йўқ.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) препаратни фақат кутилаётган даволаш самараси ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида қўлланиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида узоқ муддат қўлланганида ҳомиланинг ўсишини бузилиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг охирида қўллаш ҳолида ҳомилада буйрак усти безлари пўстлоғининг атрофиясини пайдо бўлиш хавфи мавжуд, у янги туғилган чақалоқда ўринбосар даволаш ўтказишни талаб қилиши мумкин. Агар эмизиш вақтида препарат билан даволашни ўтказишнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.