Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Бупивакаин РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Бупивакаин РАСТВОР ДЛЯ ИНЕКЦИИ 5мг/мл 10мл №10

40 000 so'mdan
(1967)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Bupivacaine
Ishlab chiqaruvchi
LAHORE CHEMICAL PHARMACEUTICAL WORKS PVT LTD
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИН
Farma. Guruh
Местноанестезириющие препараты
Dori tafsilotlari
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Дори шакли:
Таркиби:
Таърифи:
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Фармакологик хусусиятлари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш шартлари
Қўлланилиши
  • Нервларни узоқ вақт давомида блокада қилишда.
  • Эпидурал анестезияда, адреналинни қўллаш мумкин бўлмаганда ёки мушакларни кучли бўшашиши мақсадга мувофиқ бўлмаганда (масалан, жарроҳлик операцияларидан кейин оғриқсизлантиришда ёки туғруқ даврида анестезияда) қўлланилади.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Юбориш йўли – мушак ичига, тери остига ёки эпидурал тарзда юбориш – анестезия турига боғлиқ.

Пациентга маълум бир дозани буюришда шифокорда тажриба ва пациентнинг жисмоний ҳолати тўғрисида билимлар бўлиши зарур. Узлуксиз инфузия ёки такрорий инъекциялар усули билан нервларни узоқ вақт давомида блокадасини ўтказишда плазмада препаратнинг токсик концентрацияси хавфини ва нервни локал шикастланиши хавфини ҳисобга олиш лозим.

Кўйида келтирилган дозалар тавсиявий характерга эга, чунки дозани танлашда пациентнинг барча индивидуал ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш зарур.

Катталар учун тавсия этиладиган дозалар

Блокада

тури

Концентра–цияси,

мг/мл

Миқдори,

мл

Дозаси,

мг

Анестезия бошланиши,

мин

Анестезия давомийлиги,

соат

ЖАРРОҲЛИК АНЕСТЕЗИЯСИ

Люмбал эпидурал блокада

5,0

10-20

50-100

15-30

2-3

Кесарев кесиш операцияси

5,0

10-20

50-100

15-30

2-3

Торакал эпидурал блокада

5,0

 

5-10

 

25-50

 

10-15

 

2-3

 

Каудал эпидурал

блокада

5,0

20-30

100-150

15-30

2-3

Катта нервлар

блокадаси

(масалан,

pl. brachialis, femoralis, n. sciatic)

5,0

10-35

50-175

15-30

4-8

Зонал блокада (масалан, майда нервлар блокадаси ва инфильтрация)

 

5,0

 

£ 30

 

£ 150

 

1-10

 

3-8

ТУҒРУҚ ЖАРАЁНИНИ ОҒРИҚСИЗЛАНТИРИШ

Люмбал блокада (инъекция)

5,0

6-12

30-60

 

 

Каудал блокада (инъекция)

5,0

10-20

50-100

 

 

ЎТКИР ОҒРИҚНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

Интраартикуляр блокада (масалан, тизза артроско-пиясидан кейин)

2,5-5,0

£ 40 (0,25%)

£ 20 (0,5%)

 

£ 100

5-10

процедурадан кейин 2-4 соат

Изоҳ

Доза таркибида тест-дозани сақлайди.

  • Катта нервларни блокада қилишда доза препаратни юбориш жойига ва пациентнинг ҳолатига қараб танланади. Меъда усти елка нерв тутамини блокада қилиш маҳаллий анестетикдан фойдаланишга қараб, кўп учрайдиган ножўя реакцияларга олиб келиши мумкин.
  • Максимал дозаси 24 соатда £ 400 мг.
  • Бупивакаин эритмаси оғриқни енгиллаштириш учун опиатлар билан комбинацияда эпидурал юбориш учун кўпинча қўлланилади. Умумий доза £ 400 мг/24 соат.
  • Агар пациент бир вақтда қўшимча равишда бупивакаинни бошқа мақсадлар учун қабул қилса, умумий бир марталик доза – 150 мг дан ошмаслиги керак.

Жадвалда эслатиб ўтилган дозалар одатда муваффақиятли блокадани таъминлайди. Анестезия вақти ва давомийлиги бўйича фарқлар бўлиши мумкин. Рақамлар зарур бўлган ўртача дозалар амплитудасини акс эттиради. Маҳаллий анестетикларнинг катта дозаларини қўллашдан сақланиш керак. Одатда катта нервларнинг барча нерв тугунларини тўлиқ блокада қилиш учун препаратнинг катта концентрацияси зарур. Анестезия ёки оғриқни енгиллаштириш учун (масалан туғруқ жараёнини оғриқсизлантириш учун) бупивакаин эритмасининг кичикроқ концентрацияси зарур. Препаратнинг юборилган ҳажми анестезия даражасини белгилайди.

Тасодифан қон томир ичига юборилишини олдини олиш учун инъекция олдидан ва инъекция вақтида синчковлик билан аспирацияни ўтказиш тавсия этилади. Умумий дозани аста-секин, минутига 25-50 мг тезликда ёки такрорий дозалар кўринишида пациентнинг ҳаёт учун муҳим функциялари доимий назорат қилинган ва у билан вербал контакт амалга оширилган ҳолда юборилади. Эпидурал анестезия ўтказилганида бупивакаиннинг адреналинни сақлайдиган 3-5 мл эритмаси билан тест-доза ўтказилиши зарур. Юрак уришининг қисқа муддатли тезлашиши тасодифан вена ичига инъекция юборилганлиги ҳақида, спинал блокада симптомлари эса, тасодифан интратекал инъекция қилинганидан далолат беради. Минимал токсик таъсирлар пайдо бўлганида кейинги юборилишлар дарҳол тўхтатилади. Тажриба шундан далолат берадики, ўртача катта ёшдаги пациент 24 соат давомида юборилган 400 мг бупивакаин таъсирини яхши ўзлаштиради.

Болалар (янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва 1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар) учун тавсия этиладиган дозалар

Маҳаллий ва периферик блокада

6 ойликкача бўлган болаларда максимал бир марталик доза 1,5 мг/кг ни ташкил этади.

6 ойликдан катта болаларда максимал бир марталик доза 2-2,5 мг/кг ни ташкил этади.

Эпидурал инъекцияларда тана вазни 2 кг дан 50 кг гача бўлган болаларда адреналин билан комбинацияда максимал доза 2 мг/кг ни ташкил этади.

Узлуксиз эпидурал инфузия

3 ойликкача бўлган болаларда максимал доза 0,2 мг/кг/соат (< 4,8 мг/кг/24 соат) ни ташкил этади.

3 ойликдан катта болаларда максимал доза 0,4 мг/кг/соат (< 9,6 мг/кг/24 соат) ни ташкил этади.

Кўрсатилган дозалар педиатрия амалиётида қўллаш учун асосий дозалар сифатида қаралиши керак. Индивидуал оғишлар бўлиши мумкин.

Болаларга доза тана вазнининг 1 кг га (2 мг/кг гача) ҳисоблаб чиқарилади.

 

Дори шакли:

 инъекция учун эритма

 

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг бупивакаин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, 0,1 M хлорид кислотаси эритмаси ёки рН 4,0-6,5 гача бўлган 0,1 M натрий гидроксиди эритмаси, инъекция учун сув.

 

Таърифи:

 тиниқ рангсиз суюқлик.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

Маҳаллий анестетиклар. Амидлар.

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Бупивакаин узоқ вақт давомида оғриқсизлантирувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга бўлган амид туридаги анестетикдир. Катта дозаларда жарроҳлик анестезиясини, кичик дозаларда эса, камроқ ифодаланган ҳаракатланиш блокадаси билан сенсорли блокадани (оғриқсизлантиришни) келтириб чиқаради. Маҳаллий анестезияни бошланиши ва давомийлиги юборилиш жойига боғлиқ. Бошқа маҳаллий анестетиклар каби бупивакаин ҳам натрий ионларини нерв мембранаси орқали ўтишини олдини олиб импульслар тарқалишини қайтар блокадасини келтириб чиқаради. Амид туридаги маҳаллий анестетиклар ҳужайра мембраналарининг натрийли каналларига таъсир кўрсатади деб ҳисобланади. Маҳаллий анестетиклар мия ва миокарднинг қўзғалувчи мембраналарини ҳам блокада қилиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Бупивакаин ёғларда жуда яхши эрийди.

Бупивакаинга нисбатан унинг метаболитлари камроқ фармакологик фаолликка эга.

Плазмада бупивакаиннинг концентрацияси дозага, юбориш усулига ва инъекция жойида қон томирлари сонига боғлиқ.

Бупивакаиннинг ярим чиқарилиш даври эпидурал бўшлиқдан умумий ва икки фазали сўрилишдан кейин, мувофиқ равишда 7 минут ва 6 соатни ташкил этади. Секин сўрилиш фазаси бупивакаинни чиқарилиши тезлигини чекловчи омил бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли бупивакаиннинг ярим чиқарилиши даври вена ичига инъекциядан кейинги даврига нисбатан узоқроқ бўлиб кўринади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши 96% ни ташкил этади.

Вена ичига инъекциядан кейин плазмадан умумий клиренси минутига 0,58 л ни, мувозанат ҳолатида тақсимланиш ҳажми 73 л ни, элиминация ярим даври 2,7 соатни, жигар экстракцияси кўрсаткичи 0,4 ни ташкил этади.

Бупивакаин 4‑гидрокси-бупивакаинга ароматик гидроксидлаш йўли билан ва 2,6-пипеколоксилидинга (РРХ) N-деалкиллаш йўли билан жигарда метаболизмга учрайди, цитохром Р4503А4 цитохроми ҳар иккала жараённинг медиатори бўлиб ҳисобланади. Плазмада РРХ ва 4‑гидрокси-бупивакаин концентрациялари бупивакаинни узоқ вақт давомида юборилишидан кейин ва юбориш вақтида фаол моддага нисбатан унчалик катта эмас.

Бупивакаиннинг тахминан 5-6% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Бупивакаин боғланмаган модда билан мувозанат нисбатига эришган ҳолда йўлдош орқали осон ўтади. Ҳомила организмида плазма оқсиллари билан боғланиши она организмидагига нисбатан пастроқ бўлганлиги сабабли, ҳомила плазмасида умумий концентрацияси камроқ бўлади, айни вақтда ҳомила ва она организмида боғланмаган фракциянинг концентрацияси бир хил бўлади.

Бупивакаин бола учун хавфсиз бўлган жуда кам миқдорда она сути билан ажралиб чиқади.

Фармакокинетикаси 1 дан 7 ёшгача бўлган болаларда ва катталарда бир хил.

 

Ножўя таъсирлари

Бупивакаинни нохуш ножўя таъсирлари бошқа узоқ таъсир қилувчи маҳаллий анестетикларнинг бундай ножўя таъсирларига ўхшаш бўлади. Маҳаллий анестетик намоён қиладиган ножўя таъсирларни, игна пункцияси билан боғлиқ бўлган бевосита таъсирлар (масалан, нервни шикастланиши) ёки билвосита таъсирлар (масалан, эпидурал абсцесс) келтириб чиқарган нервларни блокада қилиш оқибатидаги физиологик таъсирларидан (масалан, артериал босимни пасайиши, брадикардия) фарқлаш қийин.

Бундан кейин санаб ўтилган ножўя таъсирлар аъзолар тизими гуруҳларига мувофиқ таснифланган; учраш тез-тезлиги кўрсатилганида қуйидаги таснифлашдан фойдаланилади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥ 1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10 000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), жумладан алоҳида ҳоллар.

Иммун тизимми томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар, анафилактик реакциялар/шок.

Метаболизм ва овқатланишни бузилиши

Жуда кам ҳолларда – гипогликемия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез – парестезия, бош айланиши.

Кам ҳолларда – токсиклик белгилари ва марказий нерв тизими (МНТ) томонидан симптомлар (тиришишлар, оғиз соҳасида парестезия, тилни увишиши, эшитишни кучайиши, кўришни бузилиши, ҳушдан кетиш, титроқ, қулоқни битиб қолиши, қулоқларни шанғиллаши, дизартрия).

Жуда кам ҳолларда – невропатия, периферик нервларни шикастланиши, арахноидит.

Кўз касалликлари

Жуда кам ҳолларда – диплопия.

Юрак фаолиятини бузилиши

Тез-тез – брадикардия.

Жуда кам ҳолларда – юракни тўхтаб қолиши, аритмия.

Қон томирлар тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез – гипотензия.

Тез-тез – гипертензия.

Респиратор касалликлар ва кўкрак қафаси касалликлари

Жуда кам ҳолларда – нафас олишни сусайиши.

Меъда-ичак йўлларида бузилишлар

Жуда тез-тез – кўнгил айниши.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари фаолиятини бузилишлари

Тез-тез – сийдик тутилиши.

Келтирилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада эслатиб ўтилмаган ножўя реакция пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бупивакаинга (амид туридаги бошқа маҳаллий анестетикларга) ва/ёки препаратнинг компонентларидан исталган бошқа биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Вена ичига регионал анестезия (Бир бўйича блокада) ўтказилиши мумкин эмас (бупивакаинни қон оқимига тасодифан ўтиб кетиши ўткир тизимли токсик реакциялар ривожланишини келтириб чиқариши мумкин).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бупивакаинни бошқа маҳаллий анестетикларни ёки амид туридаги маҳаллий анестетикларга тузилиши жиҳатдан яқин бўлган моддаларни, масалан, лидокаин ва мексилетин каби айрим антиаритмик препаратларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки тизимли токсик таъсир кучайиши мумкин. Бупивакаин ва III синф антиаритмик препаратларни (масалан, амиодаронни) ўзаро таъсирига доир махсус тадқиқотлар ўтказилмаган, бироқ эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

 

 

Махсус кўрсатмалар

 

Бупивакаин эпидурал анестезия ва нервларни периферик блокада қилиш учун қўлланилганида юракни тўсатдан тўхтаб қолиши ва ўлим хавфи мавжуд. Айрим ҳолларда реанимацияга эришиш қийин бўлади ёки тегишли тайёргарлик ва даволашга қарамай, реанимация қилиб бўлмайди.

Барча маҳаллий анестетикларга ўхшаш бўлгани каби, бупивакаин тасодифан томир ичига юборилганида қонда препарат концентрацияси ошиб кетиши мумкинлиги оқибатида марказий нерв ва юрак-қон томир тизимларига токсик таъсир кўрсатиши (вентрикуляр аритмия, вентрикуляр фибрилляция, тўсатдан юрак-қон томир коллапси ва ўлим юз бериши) мумкин.

Нервларни блокада қилиш фақат жиҳозланган операция хонасида тажрибали мутахассис назорати остида ўтказилиши керак. Нервларни блокада қилиш чоғида маҳаллий анестетик юборилишидан олдин вена ичига канюля юборилади. Шифокор препаратни тасодифан қон томир хавзасига юбормаслик учун эҳтиёткорликка риоя қилиши («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг), тегишли анестезияни ўтказиш учун ўқиган (ўргатилган) бўлиши, шунингдек касаллик ташҳисини ва ножўя таъсирларни, тизимли токсиклик белгилари ва бошқа асоратларни даволашни билиши керак («Дозани ошириб юборилиши» бўлимига қаранг).

Периферик нервларни кенг қамровли блокадасида йирик қон томирларига ёндош бўлган қон билан яхши таъминланган жойига маҳаллий анестетикнинг катта ҳажмини юбориш талаб этилиши мумкин. Бундай ҳолларда қон томир ичига юбориш ва/ёки тизимли сўрилиш хавфи ошади, бу эса қонда препаратнинг юқори концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.

Кекса ёшдаги, шунингдек саломатлиги сусайган пациентларда, масалан жигар ва буйрак дисфункцияси ривожланаётган пациентларда анестезия ўта эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак. Бундай ҳолларда пациентларни, уларнинг ўзларидаги мавжуд барча касалликлар ҳақида шифокорни хабардор қилишлари учун огоҳлантиришлари керак.

Юракнинг қисман ёки тўлиқ блокадасида ҳам алоҳида эътибор талаб қилинади, чунки миокарднинг ўтказувчанлиги сусайиши мумкин. III синф антиаритмик препаратларни (масалан, амиодаронни) қабул қилаётган пациентлар юрак фаолиятида асоратлар ривожланиши хавфи мумкинлиги туфайли, ЭКГ назоратини амалга ошириш билан бирга шифокорнинг синчков кузатуви остида бўлишлари керак. Гиповолемия бўлган пациентларда фақат гиповолемия тузатилганидан кейин бупивакаинни юбориш мумкин.

Эпидурал анестезия ўтказилганида гипотония ва брадикардия ривожланиши мумкин. Гипотония коронар ва цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентлар томонидан ёмон ўзлаштирилади. Гипотонияни олдини олиш учун дастлаб вазопрессор восита (5-10 мг эфедрин вена ичига, зарурат бўлганида такроран) юборилади. Болаларда эфедрин, ёшига ва тана вазнига мос келадиган дозада қўлланилади.

Марказий нервларни спинал ва эпидурал блокадаси, айниқса гиповолемия ҳолатида юрак-қон томири тизимини сусайишини келтириб чиқариши мумкин. Эпидурал анестезия юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.

Бош ва бўйин соҳасида маҳаллий анестезияда, қўлланилаётган маҳаллий анестетикдан қатъий назар, кўпинча ножўя таъсирлар ривожланиши мумкин. Бупивакаинни артерияга тасодифан тушиши ҳатто паст дозалар қўлланилганида ҳам, оғир ножўя реакцияларни ривожланишини келтириб чиқариши мумкин.

Ретробульбар юборилиши баъзан, бош чаноғининг субарахноидал бўшлиғигача етиб бориб қисқа муддатли кўрлик, юрак-қон томири коллапси, нафас олишни тўхтаб қолиши, тиришишлар ва бошқаларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу симптомларни дарҳол ташҳислаш ва даволаш зарур.

Ретро- ва перибульбар блокадада шикастланиш ва/ёки токсик таъсир оқибатида кўз мушакларининг персистент дисфункцияси хавфи бўлиши мумкин. Бундай реакцияларнинг жиддийлиги шикастланиш оғирлигига, маҳаллий анестетикнинг концентрацияси ва таъсир этиш давомийлигига боғлиқ бўлади. Шунинг учун бошқа маҳаллий анестетикларда бўлгани каби, препаратнинг минимал самарали концентрацияси ва дозасини қўллаш зарур. Вазоконстрикторлар тўқималар реакциясини кучайтириши мумкин, шу сабабли улардан фақат зарурат бўлганидагина фойдаланиш лозим.

Парацервикал блокада гоҳида ҳомилада брадикардия/тахикардияни келтириб чиқариши мумкин, шу боисдан, ҳомиланинг юрак қисқаришлари сонини синчковлик билан назорат қилиш зарур.

Бупивакаинни интраартикуляр юборилганида тахмин қилинаётган йирик бўғим ичи шикастланиши юз берганида ёки жарроҳлик аралашувидан кейин катта очиқ юза ҳосил бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиниши лозим, чунки плазмада препаратнинг юқори концентрацияси хавфи мавжуд.

Бупивакаинни эрувчанлиги рН > 6,5 бўлганида пасаяди. Буни ишқорий эритмалар билан биргаликда қўлланилганида ҳисобга олиш зарур.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Бупивакаинни ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёлларда қўллаш юзасидан катта тажриба мавжуд. Репродуктив жараёнга специфик таъсири аниқланмаган (мальформацияларнинг сонини ошиши аниқланмаган).

Ҳомилада маҳаллий анестетиклар келтириб чиқарган нохуш ножўя реакциялар (масалан, брадикардия) кўпинча бачадоннинг парацервикал блокадасида юзага келади. Эҳтимол, уларни ҳомилагача етиб борган анестетикнинг юқори концентрацияси келтириб чиқарса керак.

Бошқа маҳаллий анестетикларда бўлгани каби, бупмвакаин она сутига, аммо катта бўлмаган миқдорда, сингиб ўтиши мумкин, шу боисдан янги туғилган чақалоқларга таъсири кутилмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Маҳаллий анестетиклар ҳатто МНТ га яққол токсик таъсирисиз, ментал фаолиятга ва координацияга бироз таъсир қилиши мумкин, бу ҳаракат фаоллигини ва ҳушёрликни қисқа муддатга сусайтириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Тизимли токсик реакциялар энг аввало МНТ да ва юрак-қон томир тизимида намоён бўлади. Бундай реакциялар тасодифан қон томир ичига инъекцияда, доза ошириб юборилганида ёки дорини қон айланиши яхши бўлган жойлардан ўта тез сўрилишида юзага келадиган қонда препаратнинг юқори концентрацияси туфайли юз беради («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг). МНТ реакциялари амид туридаги узоқ таъсир этувчи барча анестетикларда бир хил бўлади, юрак-қон томир тизими томонидан реакциялар эса, кўпроқ даражада юборилган дори воситасининг хусусиятларига боғлиқ бўлади.

Маҳаллий анестетикнинг тасодифан қон томир ичига инъекцияси бир лаҳзада (бир неча секунд ёки минут давомида) тизимли токсик реакцияни келтириб чиқариши мумкин. Доза ошириб юборилганида тизимли токсиклик маҳаллий анестетикнинг қондаги концентрацияси секинроқ ошиб бориши туфайли кечроқ (инъекциядан кейин 15-60 минут ўтгач) пайдо бўлади.

Марказий нерв тизими

Препаратни МНТ га токсик таъсири симптомларнинг аста-секин кучайиб бориши билан намоён бўлади. Дастлабки симптомлар оғиз атрофида парестезия ва тилни увушиши, қулоқни битиб қолиши, эшитишни кучайиши, қулоқларни шанғиллаши ва кўришни бузилиши кўринишида намоён бўлади. Анча жиддий бузилишлар тиришишлар олдидан пайдо бўладиган дизартрия, мушакларни тортишиши ёки титроқ кўринишида намоён бўлади. Ушбу ножўя реакцияларни невротик хатти харакатлар билан адаштирмаслик керак. Кейинчалик ҳушдан кетиш ва катта тутқаноқ хуружи юз бериши мумкин бўлиб, у бир неча секунддан то бир неча минутгача давом этиши мумкин. Тиришишлардан кейин мушак фаолиятини кучайиши ва нафас олишни сусайиши туфайли, тезда гипоксия ва гиперкапния юз беради. Оғир ҳолларда нафасни тўхтаб қолиши юз бериши мумкин. Ацидоз, гипокалиемия ва гипоксия токсик реакцияни янада кучайтиради.

Токсик реакцияни камайиши дори воситасини МНТ дан чиқарилиш тезлигига, шунингдек унинг метаболизмига боғлиқ. Агар препаратнинг оз миқдори юборилган бўлса, токсик таъсири тезда камайиши мумкин.

Юрак-қон томир тизими

Юрак-қон томир тизими томонидан токсик реакцияларни фақат дозани ошириб юборилишининг оғир ҳолларида кузатиш мумкин, одатда улардан олдин МНТ да токсиклик белгилари кузатилади. Агар пациент седатив дори воситалари билан оғир фалажланган ёки умумий наркоз остида бўлса, продромал ҳолатда МНТ симптомлари сезилмай қолиши мумкин. Токсик реакциялар гипотензия, брадикардия, аритмия кўринишида намоён бўлади, ва ҳатто МНТнинг продромал симптомларисиз юрак тўхтаб қолиши юз бериши мумкин.

Агар блокада умумий наркоз остида ўтказилган бўлса, болаларда эрта токсик реакцияларни аниқлашда қийинчиликлар юзага келиши мумкин.

Даволаш

Ўткир тизимли токсиклик белгилари пайдо бўлганида препарат инъекциясини дарҳол тўхтатиш лозим.

Тиришишларда даволашни ўтказиш зарур. Барча препаратлар ва реанимация жиҳозлари дарҳол фойдаланиш учун тайёр туриш керак. Кислород келишини таъминлаш, тиришишларни бартараф этиш ва қон оқимини қўллаб-қувватлаш даволашнинг мақсади бўлиб ҳисобланади. Зарурат бўлганида кислородни олиб келиш ва маска орқали нафас олдириш лозим.

Агар тиришишлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб, 15-20 секунд давомида тўхтамаса, вена ичига 100-150 мг тиопентонни юбориш лозим, вена ичига шунингдек 5-10 мг диазепамни юбориш мумкин, бироқ у анча секин таъсир кўрсатади. Узоқ давом этадиган тиришишларда пациентга кислород келишини ва нафас олишни қўллаб-қувватлаш учун миорелаксантларни (масалан, суксаметонийни) қўллаш мумкин, бироқ бунинг учун эндотрахеал интубация ва нафас олишни назорат қилиш зарур.

Агар юрак-қон томир тизими фаолиятини хавфли сусайиши (гипотензия, брадикардия) кузатилса, вена ичига 5-10 мг эфедрин юборилади ва зарурат бўлганида эфедрин юборилиши 2-3 минут ўтгач такрорланади. Брадикардияни даволаш учун масалан атропинни қўллаш лозим. Қон айланиши тўхтаб қолганида дарҳол кардиопульмонар реанимация бошланиши керак.

Препаратнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун кислороднинг оптимал миқдори, нафас олиш ва қон айланиши, шунингдек ацидозни даволаш муҳим.

 

Чиқарилиш шакли

5 мг/мл инъекция учун эритма.

10 мл дан эритма I гидролитик синфга мансуб рангсиз шишадан тайёрланган ва синдириш чизиғи ёки нуқтаси бўлган ампулада. 5 ампуладан поливинилхлорид плёнкадан тайёрланган қопламасиз уяли ўрамда (поддонда) жойланган.

Битта уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш шартлари

Рецепт бўйича.