Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
БИСАКОДИЛ ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

БИСАКОДИЛ ТАБЛЕТКА 5МГ №30

5 000 so'mdan
(3266)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
BISACODYL
Ishlab chiqaruvchi
ИНДИЯ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

ичакда эрийдиган қобиқ билан қопланган таблеткалар 

Фармакологик хусусиятлари

Бисакодил – дифенилметан ҳосилалари гуруҳига мансуб маҳаллий таъсир қилувчи сурги воситасидир. Антирезорбтив самарали маҳаллий таъсир этувчи сурги воситаси сифатида бисакодил йўғон ичакда гидролизланиб, йўғон ичакда сув ва электролитларни секрециясини оширади, уни перистальтикасини тезлаштиради ва кучайтиради. Бу дефекацияни, эвакуация вақтини камайишини ва ични юмшашини рағбатлантирилишига олиб келади.

Дори воситасининг таъсири 5-10 соатдан кейин (уйқудан олдин қабул қилинганда 8-12 соатдан кейин) ривожланади 

Қўлланилиши

Тасодифий қабзиятларни қисқа муддатли симптоматик даволаш. Гипотоник ва атоник қабзият (шу жумладан кексалардаги; операциялар ва туғуруқлардан кейинги қабзият). Ич келишини бошқариш (геморрой, проктит, орқа тешик ёриқлари). Жарроҳлик операцияларга, инструментал ва ренгенологик текширувларга тайёрлаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, уйқудан олдин ёки нонуштадан 30 минут олдин.

Катталар: кунига 1 ёки 2 таблетка (5-10 мг).

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: кунига 1 таблетка (5мг).

Сурункали қабзиятлари бўлган 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар дори воситасини фақат шифокорнинг кузатуви остида қабул қилишлари керак.

Тонгги соатларда сурги самарасига эришиш учун дори воситасини олдинги куни кечқурун қабул қилиш керак. Таблеткаларни етарли миқдордаги суюқлик билан ютиш керак.

Таблеткаларни чайнамасдан ютиш керак.

Дори воситасининг ичакда эрувчан қобиғини муддатидан аввал эриб кетишини олдини олиш учун сут, антацидлар ёки протон помпаси ингибиторлари каби меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларида кислоталикни пасайтирувчи маҳсулотлар билан қабул қилмаслик керак.

Дори воситасини қабул қилиш давомийлигини шифокор аниқлайди. 

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар пайдо бўлиш тез-тезлиги кўрсатилган қуйидаги таснифга мувофиқ аъзолар тизимининг синфи бўйича санаб ўтилган: жуда тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (тез-тезлиги мавжуд бўлган маълумотларга асосан баҳолаш мумкин эмас).

Кўпинча қоринда оғриқ ва диареяни пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилган.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда: анафилактик реакциялар, Квинке шиши.

Тери ва тери ости клеткчаткаси томонидан: кам ҳолларда: тарқалган қичишиш.

Метаболизми томонидан: кам ҳолларда: дегидратация, номаълум: гипокалиемия.

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас: бош айланиши; кам ҳолларда: хушдан кетиш. Бисакодил қабул қилинганидан кейин пайдо бўладиган бош айланиши ва хушдан кетиш парасимпатик томир қон реакциялари (масалан, қоринда спазм, дефекация) билан бирга пайдо бўлади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез: қоринда оғриқ, диарея, тез-тез эмас: тўғри ичакдан қон кетиши, аноректал дискомфорт, аноректал соҳада ачишиш ва оғриқлар; кам ҳолларда: колит.

Ножўя реакциялар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда дори воситасини қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мутлоқ қарши кўрсатмалар:

– Бисакодилга ёки тўлдирувчилардан биронтасига юқори сезувчанлик;

– электролит бузилишлари билан кечувчи оғир сувсизланиш;

– ичакнинг яллиғланиш касалликлари, носпецифик ярали колит, Крон касаллиги;

– ўткир қорин оғриғи, қоринда кучли оғриқ, улар кўнгил айниши ва қусиш билан бирга кечади;

– келиб чиқиши турлича бўлган ичак тутилиши;

– туғма галактоземия, фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик, глюкоза ва галактозани сўрилишини бузилиши, лактоза ёки сахароза -изомальтаза танқислиги (“Махсус кўрсатмалар“ бўлимига қаранг);

– чуррани қисилиб қолиши;

– перитонит;

– меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар;

– бачадондан қон кетишлар;

– цистит;

– спастик қабзиятлар;

– ўткир проктит;

– ўткир геморрой;

– 6 ёшгача бўлган болалар.

Нисбий қарши кўрсатмалар:

– torsades de pointes туридаги аритмияни ривожланишини чақириши мумкин бўлган дори воситаларини қабул қилиш. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бисакодилни torsades de pointes туридаги аритмиясини ривожланишини чақириши мумкин бўлган қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди:

  1. Антиаритмик воситалар: Амиодарон, Бретилиум, Дизопирамид, Хинидин, Соталол.
  2. Бошқа воситалар: Астемизол, Бепридил, вена ичига юбориш учун Эритромицин, Галофантрин, Пентамидин, Сультоприд, Терфенадин, Винкамин.

Torsades de pointes туридаги аритмияни ривожланиш омиллари бўлиб гипокалиемия, брадикардия ва QT интервалини узайиши ҳисобланади.

Эҳтиёткорлик талаб этувчи дориларнинг мажмуалари:

  1. Юрак гликозидлари. Гипокалиемия ангишвонагул препаратларининг токсик самараларини оширади. Қонда калий даражасини мониторинги ва зарурати туғилган ҳолларда ЭКГ-назоратини ўтказиш лозим.
  2. Калийни чиқарилишига олиб келувчи бошқа дори воситалари: калийуретик сийдик ҳайдовчи воситалар (алоҳида ёки мажмуада), вена ичига юбориш учун Амфотерицин В, кортикостероидлар, Тетракозактид. Калийнинг қон зардобидаги даражасини назорат қилиш ва зарурат бўлганида – уни мувофиқлаштириш талаб қилинади.

Сут ва ишқорий минерал сув билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди. 

Махсус кўрсатмалар

Нотурғун сув мувозанати бўлган пациентларда (масалан, буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар, кекса ёшдаги пациентлар) дегидратация хавфи юқори бўлиб, унинг симптомлари олигурия ва чанқаш ҳисобланади. Сурги воситаларини буюришдан олдин сув мувозанатини тиклаш, етарли миқдорда суюқликни қабул қилинишини таъминлаш керак.

Қабзиятларни дорилар билан даволашдан олдин қуйидаги чора тадбирлар: адекват жисмоний фаоллик ва ичимлик ичиш тартиби, озуқа толаларини етарли миқдорда истъемол қилиш бўлиши керак.

Сурги воситаларини 10 кундан ортиқ қўллаш тавсия қилинмайди. Узоқ қўлланганда қарамлик ривожланиши (дозани оширишга зарурати ва препарат бекор қилингандан кейин оғир қабзиятни ривожланиши) мумкин.

Бисакодил қабул қилингандан кейин бош айланиши ва дефекация вақтида ҳушдан кетиш ҳолатлари тўғрисида хабарлар келиб тушган.

Болаларга сурги воситаларини ичакни бўшашиш рефлексини бузилиш хавфи сабабли, ўта эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Тўғри ичакдан қон кетиш холларида ёки сурги воситаларини қабул қилгандан кейин ич келмаслиги ҳолларида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қандли диабети бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Бисакодилни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмайди, чунки клиник ва клиника олди тадқиқот маълумотлари етарли эмас.

Бисакодил кўкрак сутига киради. Бисакодилни эмизиш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Дори воситасини автомомбилни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсирини баҳолаш бўйича текширишлар ўтказилмаган. Бироқ пациентлар парасимпатик қон томир реакциялари вақтида (масалан, абдоминал спазмлар), уларда бош айланиши ва/ёки хушдан кетиш бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабардор бўлишлари керак. Агар пациентлар абдоминал спазмларни сезсалар, улар автомбилни ёки механизмларни бошқариш каби потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим. 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ўткир ошириб юборилганда диареяни, қоринда спазмларни ривожланиши, суюқлик, калий ва бошқа электролитларни йўқотилиши мумкин.

Сурункали дозани ошириб юборилиши диарея, қоринда оғриқ, гипокалиемия ва мушак заифлигини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари  пайдо бўлган ҳолларда дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Электролит бузилишларини мувофиқлаштириш ва йўқотилган суюқликни ўрнини тўлдириш керак. Ушбу тадбирлар, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ва болаларда муҳимдир. Шунингдек симптомтик даволаш ўтказилади. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.