Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Беротек Р-Р

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Беротек Р-Р Д/ИНГАЛ 0,1% 20МЛ

47 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Беротек Р-Р Д/ИНГАЛ 0,1% 20МЛ
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
FENOTEROL
Ishlab chiqaruvchi
(Boehringer Ingelheim International GmbH , Германия)
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dozani oshirib yuborilishi
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Б рўйҳати.

 

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Dozirovkasi
Перорал ингаляция учун.

 

(20 томчи = 1 мл)

(1 томчи = 50 мкг фенотерол гидробромиди)

Дозани пациентнинг эҳтиёжига қараб шахсий танлаш керак; бундан ташқари даволаниш вақтида пациент шифокор назорати остида бўлиши керак. Бошқача кўрсатмалар бўлмаганида қуйидаги дозалаш тартиби тавсия қилинади:

Катталар (шу жумладан, кекса пациентлар) ва 14 ёшдан ошган болалар:

Астманинг ўткир хуружи ва нафас йўлларини қайтувчи торайиши билан кечувчи бошқа ҳолатлар:

Кўпчилик ҳолларда 0,5 мл (10 томчи = 0,5 мг фенотерол гидробромиди) хуружни тўлиқ бартараф қилиш учун етарли бўлади. Агарда кунига 4 мартагача бир неча марта қўллашнинг зарурати бўлса, небулайзернинг техник характеристикаларига қараб шахсий дозани пасайтиришни кўриб чиқиш керак.

Пациентларга шошилинч тиббий ёрдам зарур бўлган оғир ҳолларда юқорироқ дозалар талаб қилиниши мумкин: 1 дан 1,25 мл гача (20-25 томчи = 1-1,25 мг фенотерол гидробромиди).

Жуда оғир ҳолларда шифокор назорати остида 2 мл гача (40 томчи = 2 мг фенотерол гидробромиди) юбориш мумкин.

Жисмоний зўриқишдаги астмани олдини олиш:

Жисмоний машқларни бажаришдан олдин 0,5 мл (10 томчи = 0,5 мг фенотерол гидробромиди).

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар:

Астманинг ўткир хуружи ва нафас йўлларини қайтувчи торайиши билан кечувчи бошқа ҳолатлар:

Кўпчилик ҳолатларда 0,25-0,5 мл (5-10 томчи = 0,25-0,5 мг фенотерол гидробромиди) хуружни тўлиқ бартараф қилиш учун етарли бўлади. Агарда кунига 4 мартагача бир неча марта қўллашнинг зарурати бўлса, небулайзернинг техник характеристикаларига қараб шахсий дозани пасайтиришни кўриб чиқиш керак.

Оғир ҳолларда юқорироқ дозалар талаб қилиниши мумкин: 1 мл гача (20 томчи = 1 мг фенотерол гидробромиди).

Жуда оғир ҳолларда шифокор назорати остида 1,5 мл гача (30 томчи = 1,5 мг фенотерол гидробромиди) юбориш мумкин.

Жисмоний зўриқишдаги астмани олдини олиш:

Жисмоний машқларни бажаришдан олдин 0,5 мл (10 томчи = 0,5 мг фенотерол гидробромиди).

6 ёшгача бўлган болалар (тана вазни 22 кг дан кам):

Бу ёш гуруҳи ҳақидаги маълумотларнинг чекланганлиги сабабли даволаш фақат шифокор кузатуви остида олиб борилади. Тавсия қилинган доза:

Бир қабулга бир кг тана вазнига тахминан 50 мкг фенотерол гидробромиди (= 0,5 мл ёки 1 томчи) кунига 3 мартагача.

Даволаш одатда энг паст тавсия қилинган дозадан бошланади.

Тавсия қилинган доза 3-4 мл охирги ҳажмгача физиологик эритмада суюлтирилади, ҳосил бўлган эритма тўлиқ истеъмол қилингунича пуркалади ва ингаляцияланади.

БЕРОТЕК ингаляция учун эритмасини дистилланган сувда эритиш мумкин эмас.

Эритма қўллашдан олдин ҳар сафар қайтадан суюлтирилади; суюлтирилган эритманинг қолдиғи ташлаб юборилади.

Дозалаш тартиби ингаляция усули ва ингаляторнинг характеристикаларига боғлиқ бўлиши мумкин. Ингаляциянинг давомийлигини суюлтириш ҳажми билан назорат қилиш мумкин.

БЕРОТЕК ингаляция учун эритмани сотувда мавжуд бўлган ингаляцион мосламаларни қўллаб ишлатиш мумкин. Кислород-нафас аппаратураси мавжудлигида эритмани яхшиси 6-8 л/мин тезликда ингаляциялаш керак.

БЕРОТЕК ингаляция учун эритмани у билан мутаносиб холино- ва муколитик воситалар билан бир вақтда ингаляциялаш мумкин. Бу энг аввало ингаляция учун эритма кўринишида АТРОВЕНТ®, ЛАЗОЛВАН® га таалуқли.

Зарурати бўлганида кейинги ингаляциялар камида 4 соат оралиқ билан амалга оширилади.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Чиқарилиш шакли: ингаляциялар учун эритма. 20 мл дан полиэтилен томчилагичли ва бураладиган полипропилен қопқоқли тўқ шиша флаконларда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Таркиби:

1 мл эритма сақлайди

Фаол модда: 1 мг фенотерол гидробромиди.

Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетати, натрий хлориди, хлорид кислотаси, тозаланган сув.

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари

 

β-адренорецепторларни ортиқча рағбатлантирилиши билан боғлиқ симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Тахикардия, юрак уриши, тремор, гипертензия, гипотензия, пульс босимини ошиши, стенокардия, аритмия, юз гиперемияси ривожланишини эҳтимоли юқори. Агарда қайд қилинган кўрсатмалар бўйича Беротек қабул қилинганида фенотеролнинг дозаси тавсия қилинганидан юқори бўлса, бундан ташқари метаболик ацидоз кузатилиши мумкин.

Даволаш

Седатив воситалар, транквилизаторларни буюриш, оғир ҳолларда жадал симптоматик даволаш кўрсатилган.

Специфик антидотлари сифатида β-адреноблокаторлар, айниқса β1-селектив тавсия қилинади. Аммо бронхиал обструкцияни кучайиши мумкинлигини ҳисобга олиш ва бронхиал астмаси бўлган пациентларда ушбу препаратларнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш керак.

Farmakodinamikasi
Фенотерол гидробромиди – терапевтик дозаларда қабул қилинганида бета2-адренорецепторларнинг селектив рағбатлантирувчисидир. β1-адренорецепторларини рағбатлантирилиши препарат юқорироқ дозаларда (масалан, токолитик даволашни ўтказишда) қўлланганида юз беради. β2-адренорецепторларни боғланиши рағбатлантирувчи Gs-оқсил орқали аденилциклазани фаоллаштиради ва цАМФ ҳосил бўлишини оширади, у ўз навбатида А протеинкиназани фаоллаштириб, силлиқ мушак хужайраларида оқсил-нишонларни фосфорланишига олиб келади. Бу ўз навбатида миозиннинг енгил занжири киназасини фосфорланишига, фосфоинозиннинг гидролизини ингибирланиши ва кальций ёрдамида фаолланадиган тезкор калий каналларини очилишига олиб келади.

 

Шундай қилиб, фенотерол бронхлар ва томирларнинг силлиқ мушакларини бўшаштиради, шунингдек гистамин, метахолин, совуқ ҳаво ва аллергенлар каби бронхоконстриктор омиллар таъсири билан боғлиқ бронхоспазм (дарҳол кечувчи реакция тури) ни ривожланишини олдини олади.

Препарат қабул қилинганидан кейин семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқиши ингибирланади. Бундан ташқари, фенотерол юқори дозаларда (0,6 мг) қабул қилинганидан кейин мукоцилиар ташилишни кучайиши кузатилади.

Перорал ёки кўпинча вена ичига юборилганидан кейин эришиладиган препаратнинг қон плазмасидаги юқорироқ концентрациялари бачадоннинг қисқарувчанлик қобилиятини ингибирлайди. Препарат юқори дозаларда қабул қилинганида, шунингдек моддалар алмашинуви даражасида ҳам самаралар: липолиз, гликогенолиз, гипергликемия ва гипокалиемия (охиргиси скелет мушаклари томонидан К+ ни кучли ютилиши туфайли бўлади) кузатилади.

Юрак қисқаришлари сонини ошиши ва миокард қисқарувчанлигини кучайиши каби юрак мушаги даражасидаги β-адренергик самаралар, фенотеролнинг томирларга таъсири, юракнинг β2-адренорецепторларини рағбатланиши, препарат терапевтик дозадан юқори дозаларда қабул қилинганда эса β1-адренорецепторларини рағбатланиши билан тушунтирилади. Бошқа β-адренергик воситаларни қўллашда бўлгани каби QTc интервалини узайиши ҳақида хабар берилган. Дозаланган ингалятор орқали юбориладиган фенотерол учун ушбу ҳолатлар дискрет бўлиб, тавсия қилинган дозалардан оширилганида кузатилган. Аммо небулайзер ёрдамида ингаляция учун эритма юборилганида, дозаланган ингалятор ёрдамида тавсия қилинган дозалар юборилгандагига нисбатан тизимли таъсири юқори бўлган. β-адренорецепторларнинг агонистларини кўп учрайдиган самараси тремор ҳисобланади. Бронхларнинг силлиқ мушакларига таъсиридан фарқли равишда, β-адренорецепторлар агонистларининг тизимли таъсири толерантликни ривожланиши билан ассоциацияланади.

Фенотерол турли генезли (жисмоний юклама, совуқ ҳаво, аллергеннинг таъсирига дарҳол кечувчи реакция тури) бронхоспазмни олдини олади ва тез бартараф қилади. Таъсирини бошланиши ингаляциядан кейин – бир неча минут ўтгач, максимум – 30-90 мин, давомийлиги – 3-5 соатни ташкил қилади.

Farmakokinetikasi
Сўрилиши

 

Ингаляция усули ва қўлланаётган ингаляцион тизимга қараб ингаляциядан кейин аэрозол препаратдан ажралиб чиққан фаол модданинг 10-30% қуйи нафас йўлларига етиб боради, қолган қисми юқори нафас йўллари ва оғизда тўпланади, сўнгра ютиб юборилади. Натижада ингацияланган фенотеролнинг бир қисми меъда-ичак йўлларига тушади. Ингаляциядан кейин дозаланган аэрозолнинг мутлоқ биокираолишлиги юборилган дозанинг 18,7% ни ташкил қилади. Ўпкалар орқали сўрилиши икки фазали характерга эга: 30% фенотерол гидробромиди 11 минут ярим чиқарилиш даври билан тез сўрилади, 70% эса 120 минут ярим чиқарилиш даври билан секин сўрилади.

Препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрациялари (Сmax 45,3 пг/мл) бронхиал астмали пациентларда фреонли дозаланган ингалятор ёрдамида 100 мкг фенотеролни бир марта ингаляциясидан сўнг 15 минутдан кейин кузатилган. Аммо қон таҳлили тез-тез олинган соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлар, препаратнинг қон зардобидаги максимал концентрациясига эртароқ эришилганини кўрсатди: доза юборилганидан сўнг 2 ва 3,5 минут ўтгач. Тетрафторэтанли дозаланган ингалятор ёрдамида 200 мкг фенотеролни бир марта ингаляциясидан, сўнг препаратнинг қон зардобидаги максимал концентрациялари: Сmax 66,9 пг/мл, tmax 15 минут.

Перорал юборилганидан кейин фенотерол гидробромидининг сўрилиши юборилган дозасининг 60% ни ташкил қилади. Бу миқдор тизим олди метаболизмига учрайди, бу биокираолишлигини тахминан 1,5% олиб келади. Шундай қилиб, ингагяциядан кейин фаол модданинг ютиб юборилган қисми қон плазмасидаги концентрациясига аҳамиятсиз таъсир қилади.

Тақсимланиши

Фенотерол бутун организм бўйича тақсимланади. Турғун ҳолатда вена ичига юборилганидан кейин (Vss) тақсимланиш хажми 1,9-2,7 л/кг ни ташкил қилади. Вена ичига юборилганидан кейин фенотеролнинг тақсимланиши уч фазали фармакокинетик моделга мувофиқ амалга ошади. Ярим чиқарилиш даврлари tα= 0,2 минут, tβ= 14,3 минут ва tγ=3,2 соатни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 40 дан 55% ни ташкил қилади.

Метаболизми

Одамда фенотерол гидробромидининг биотрансформацияси сульфатлар билан конъюгацияси йўли орқали амалга оширилади. Перорал қабул қилинганидан кейин фенотерол асосан сульфатланиш йўли орқали метаболланади. Бошланғич модданинг бундай фаолсизланиши ичак деворидан бошланади.

Чиқарилиши

Биотрансформация, шу жумладан билиар экскреция, вена ичига юборилганидан кейин 1,1-1,8 л/мин ни ташкил қилувчи, асосан (тахминан 85%) ўртача умумий клиренс билан боғлиқ. Фенотеролнинг буйраклар орқали чиқарилиши (0,27 л/мин.) тизимли дозанинг ўртача умумий клиренсининг тахминан 15% га тўғри келади. Препаратнинг бир қисми қон плазмаси оқсиллари билан боғланишини ҳисобга олиб, фенотеролнинг буйрак клиренсининг кўрсаткичи калава фильтрациясига қўшимча найчалар секрециясидан далолат беради.

Перорал ва вена ичига юборилганидан кейин 48 соат давомида сийдикка ажраладиган радиофаоллик тахминан дозанинг мувофиқ 39% ва 65% ни, ахлатга ажраладиган радиофаоллик 40,2% ва 14,8% ни ташкил қилади. Перорал қабул қилинганидан кейин дозанинг 0,38% ўзгармаган ҳолда сийдикка ажралади, айни вақтда вена ичига юборилганида эса – 15%. Дозаланган ингалятор ёрдамидаги ингаляциядан кейин дозанинг 2% 24 соат давомида ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

Фенотерол гидробромиди ўзгармаган ҳолда йўлдош тўсиғи орқали ўтиши ва она сути билан чиқарилиши мумкин.

Диабетда фенотерол гидробромидининг метаболизми етарли ўрганилмаган.

Nojo'ya samaralari
Бошқа β-агонистлари каби БЕРОТЕК қуйидаги ножўя таъсирларни, шу жумладан оғир гипокалиемияни чақириши мумкин. Ингаляцион қўлланадиган бошқа дори воситалари каби, БЕРОТЕК маҳаллий таъсирланишни чақириши мумкин.

 

Ножўя таъсирларининг пайдо бўлишини тез-тезлиги қуйидагича белгиланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам (<1/10000), ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан: номаълум - юқори сезувчанлик, аллергик реакциялар.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез эмас - гипокалиемия.

Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас - хавотирли қўзғалиш, номаълум - асабийлик.

Нерв тизими томонидан: тез-тез тремор, номаълум - бош оғриғи, бош айланиши.

Юрак-томир тизими томонидан: тез-тез эмас - аритмия, номаълум - миокард ишемияси, тахикардия, юракни тез уриши.

Нафас тизими томонидан: тез-тез - йўтал, тез-тез эмас - парадоксал бронхоспазм, номаълум - томоқда таъсирланиш.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез эмас - кўнгил айниши, қусиш.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – қичишиш; номаълум - тер ажралишини кучайиши, тери реакциялари, тошма, эшакеми.

Мушак-скелет ва бириктирувчи тўқима томонидан: номаълум - мушак спазми, миальгия, мушак кучсизлиги, тремор.

Умумий бузилишлар: ҳолсизлик ҳисси.

Лаборатор ва инструментал маълумотлар томонидан: номаълум - систолик артериал босимни ошиши, диастолик артериал босимни пасайиши.

 

Maxsus shartlar
БЕРОТЕК фақат фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳоланганидан кейин, айниқса тавсия қилинган дозадан юқорироқ доза қўлланганида, қуйидаги касалликлар мавжуд бўлганида қўлланиши керак: назоратланмайдиган қандли диабет, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, юрак-томир тизимининг оғир касалликлари, гипертиреоз, феохромоцитома.

 

Ҳансираш бирдан ва тез ривожланганида кечиктирмасдан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препаратни узоқ муддат қўллаш:

-       эҳтиёжга қараб даволаш (симптомларига қаратилган) препаратни мунтазам қўллаш авзалроқ.

-       қўшимча ёки жадалроқ яллиғланишга қарши даволаш (масалан, кортикостероидлар ингаляциялари) заруратини аниқлаш мақсадида пациентларни мунтазам текширувдан ўтказиш керак.

Бронхиал обструкцияни бартараф қилиш учун БЕРОТЕК каби β2-адреномиметикларни сақловчи препаратларни тавсия қилинган дозадан юқори дозаларда мунтазам қўллаш, касалликни кечишини назоратланмайдиган ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Бронхиал обструкцияни кучайиши ҳолида β2-адреномиметиклар, шу жумладан БЕРОТЕК ни оддий дозасини ошириш нафақат мақсадга мувофиқ эмас, балки хавфли ҳам. Ҳаёт учун хавфли касалликнинг кечишини ёмонлашишини олдини олиш учун пациентни даволаш режасини қайта кўриб чиқиш ва ингаляцион кортикостероидлар билан адекват яллиғланишга қарши даволаш масаласини ҳал қилиш керак.

β2-адреномиметикларни буюришда жиддий гипокалиемияни ривожланиш хавфи бор. Шунинг учун оғир астмада алоҳида эҳтиёткорлик талаб қилинади, чунки бу ҳолда гипокалиемия β2-адреномиметиклар, ксантин ҳосилалари, глюкокортикоидлар ва диуретикларни бир вақтда қўллаш натижасида пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, гипоксияда гипокалиемияни юрак ритмига таъсири кучайиши мумкин.

Дигоксин қабул қилаётган пациентларда гипокалиемия, аритмияга юқори мойилликни чақириши мумкин.

Бундай ҳолларда қон плазмасида калийнинг миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади.

Симпатомиметик дори воситаларини, шу жумладан БЕРОТЕК ни қўллаш юрак-томир тизимига таъсир қилиши мумкин. β-адреномиметикларни қабул қилиш натижасида миокард ишемияси ривожланишини катта бўлмаган эҳтимоли мавжуд.

БЕРОТЕК қабул қилувчи оғир юрак касалликлари (масалан, юрак ишемик касаллиги, аритмия ёки ўткир юрак етишмовчилиги) бўлган пациентлар, кўкракда оғриқ пайдо бўлган ёки юрак касаллигини ёмонлашиш симптомлари пайдо бўлган ҳолларида шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилишлари керак.

Кўкракда оғриқ ва ҳансираш каби симптомларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки уларнинг сабаби нафас тизими томонидан ҳам, юрак фаолияти томонидан ҳам бўлиши мумкин.

БЕРОТЕК ингаляция учун эритма бензалконий хлориди консерванти (микробларга қарши) ва динатрий эдетати стабилизатори сақлайди. Юқорида кўрсатилган компонентларни баъзи пациентларда бронхоконстрикцияни чақириши мумкинлиги аниқланган.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Клиника олди текширишларнинг натижалари препаратни клиник қўллаш бўйича мавжуд тажриба билан бирга, ҳомиладорлик вақтида у ҳеч қандай ноҳуш ҳолатларни чақирмаслигидан далолат беради. Шунга қарамасдан, ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) дори воситаларини қўллашда одатдаги эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Фенотерол бачадоннинг қисқарувчанлик фаолиятини ингибирлашини ёддан чиқармаслик керак.

Клиника олди тадқиқотлар фенотеролни она сутига киришини кўрсатди. Лактация даврида препаратнинг хавсизлиги аниқланмаган. Фенотеролни фертилликка таъсири бўйича клиник маълумотлар йўқ. Фенотерол билан ўтказилган клиника олди текширишлар, фертилликка салбий таъсири йўқлигини кўрсатади.

Автомобил ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Дори воситасини автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири текширилмаган. Лекин пациентларни клиник текширишларда бош айланиши каби ножўя самараси ҳақида хабар берилганида хабардор қилиш керак. Шуинг учун автомобилни ва механизмларни бошқариш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Пациентларда юқорида кўрсатилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, улар автомобилни ва механизмларни бошқариш каби потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш керак. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

 

 

Qo'llanilishi
-       Астманинг ўткир хуружларини ва нафас йўлларини қайтувчи торайиши билан боғлиқ бошқа ҳолатларни, масалан, сурункали обструктив бронхитни симптоматик даволаш. Астма хуружи ва стероидларга жавоб берувчи ўпкаларнинг сурункали обструктив касаллиги бўлган беморларда йўлдош яллиғланишга қарши даволашнинг заруратини кўриб чиқиш керак.

 

-       Жисмоний зўриқиш натижасидаги бронхиал астма хуружларини олдини олиш.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Гипертрофик обструктив кардиомиопатия, тахиаритмия. Фенотерол гидробромиди, бошқа бета-агонисти ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

 

 

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
β-адренергик препаратлар, антихолинергик воситалар ва ксантин ҳосилалари (масалан, теофилин) фенотеролнинг таъсирини ва ножўя самарасини кучайтириши мумкин.

 

Фенотерол ва β-адренорецепторларнинг блокаторлари бир вақтда буюрилганида бронхларни кенгайтирувчи таъсири аҳамиятли пасайиши мумкин.

β-адренорецепторларнинг агонистларини, β-адренорецепторларнинг агонистларини таъсирини кучайтириши мумкин бўлган МАО ингибиторлари ёки трициклик антидепрессантларни қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Галотан, фторотан, трихлорэтилен ва энфлуран каби фторланган карбонводородли анестетикларни ингаляцияси, юрак-томир тизими даражасида β-адренорецепторларнинг агонистлари таъсирини кучайтириши эҳтимолини ошириши мумкин.