Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Бензонал таб.

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Бензонал таб. 100мг №50

17 500 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Бензонал таб. 100мг №50
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Benzobarbital
Ishlab chiqaruvchi
(Московский эндокринный завод ФГУП , Россия)
Chiqarilish shakli
таблетка
Farma. Guruh
Противоэпилептические средства
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Таркиби
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

ичга қабул қилиш учун таблеткалар 

Таркиби

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бензобарбитал – 100 г;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, метилцеллюлоза, стеарин кислотаси.

Таърифи: думалоқ, бир томонида рискаси ва икки томонида фаскаси бўлган, хидсиз ясси, оқ рангли, таблеткалар. 

Фармакологик хусусиятлари

Тутқаноққа қарши восита, деярли ухлатувчи таъсир кўрсатмайди. Марказий нерв тизимида, айниқса таламусда, оралиқ нейронлар даражасида мия устунининг марказга интилган фаоллаштирувчи ретикуляр формациясига тормозловчи ГАМК-ергик таъсирларини кучайтиради. Нерв толалари мембраналарини Na+ ионлари учун ўтказувчанлигини камайтириб, тутқаноқ фаол ўчоқдан импульсларни тарқалишини пасайтиради. Самараси перорал қўллангандан сўнг 20-60 минутдан кейин бошланади. 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Бензобарбитал меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан суст боғланади. Мияда, жигарда ва буйракда юқори концентрациялари ҳосил бўлади. Гистогематик тўсиқ орқали ва кўкрак сутига ўтади.

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 3-4 кунни ташкил қилади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Тутқаноққа қарши таъсир кўрсатувчи фенобарбитални ажратиб, организмда тез метаболизмга учрайди. Кейинчалик цитохром Р450 микросомал тизими орқали оксидланади. Ҳам ўзгармаган ҳолда, ҳам метаболитлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади. 

Қўлланилиши

Тиришиш синдроми.

Турли генезли тутқаноқ (джексон, кожевников – фокал хуружлар).

Кичик хуружларда (тиришишларсиз) қўлланилади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин қабул қилинади. Дозалаш тартиби шахсий равишда белгиланиб, шифокор томонидан буюрилади.

Катталар учун бир марталик доза 100 мг дан 300 мг гача, суткалик доза – 800 мг гача ўзгариб туради. Кўпчилик ҳолларда Бензонални 100 мг дан суткада 3 марта буюрилади. Даволаш бир марталик дозани бир марта қабул қилишдан  бошланади. 2-3 кундан кейин дозани клиник самарага эришгунгача (хуружлар сонини камайиши ёки тўлиқ йўқолишигача) ошириш керак. Даволашни узоқ, камида 1-3 йил (хатто хуружлар бўлмаганда ҳам) суткада битта бир марталик дозадан буюриб давом эттириш керак. хуружлар қайтадан бошлаган ҳолларда аввалги суткалик дозага қайтиш лозим.

Катталар учун энг юқори дозалар: бир марталик доза – 300 мг, суткалик доза – 1000 мг.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга бир марталик доза – 25-50 мг, суткалик доза – 100-
150 мг ни ташкил қилади; 7 ёшдан 10 ёшгача: бир марталик доза – 50-100 мг; 11 ёшдан 14 ёшгача: бир марталик доза – 100 мг, суткалик – 300-400 мг ни ташкил этади; Катта ёшдаги болалар учун энг катта доза: бир марталик – 150 мг, суткалик доза – 450 мг ни ташкил этади.

Агар бемор илгари бошқа тутқаноққа қарши воситаларни қабул қилган бўлса, Бензонал билан даволашга аста секин ўтиш керак: аввал бир дозани бензонал билан алмаштирилади, сўнгра (3-5 кундан кейин) препаратнинг иккинчи ва учинчи дозалари алмаштирилади. 

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – кўникиш, дорига қарамлик, “бекор қилиш” синдроми, уйқучанлик, ҳолсизлик, тормозланиш, бош оғриғи, нутқни қийинлашиши, атаксия, нистагм, руҳий реакцияларни секинлашуви.

Нафас тизими томонидан: бронхоспазм.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, тромбоцитопения, анемия, тромбофлебит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштахани пасайиши.

Бошқалар: аллергик реакциялар.

Одатда, бу ҳолатлар 3-4 кундан кейин мустақил равишда ўтиб кетади. Зарурат бўлганда препаратнинг дозасини камайтириш ёки кофеин буюриш мумкин. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • шахсий ўзлаштира олмаслик.
  • жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишлари билан кечувчи оғир касалликлари,
  • декомпенсация фазасидаги сурункали юрак етишмовчилиги
  • депрессив ҳолатлар (ўз жонига қасд қилишга уринишлар билан кечувчи ҳолатлар)
  • анемия
  • бронхиал астма
  • гипертиреоз
  • қандли диабет
  • буйрак усти бези етишмовчилиги,
  • гиперкинезлар,
  • ҳомиладорлик (I уч ойлик), эмизиш даври,
  • 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. 
Дориларнинг ўзаро таъсири

Наркотик анальгетикларни, умумий анестезия дори воситаларини, нейролептикларни, транквилизаторларни, трициклик антидепрессантларни, этанолни, ухлатувчи дори воситаларининг самарасини кучайтиради; парацетамол, антикоагулянтлар, тетрациклинлар, гризеофульвин, глюкокортикостероидлар, минералокортикоидлар, юрак гликозидлари, хинидин, D витамини ва ксантинларнинг самарасини сусайтиради. 

Махсус кўрсатмалар

Хозирги вақтда тутқаноғи бўлган беморларни даволашни бошқа тутқаноққа қарши воситалар, ножўя самаралари камроқ бўлган дори воситалари (вальпроат кислотаси, карбамазепин ва бошқалар) билан бошлаш керак. Бензонални мажмуавий даволаш таркибида буюриш мумкин.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Бензобарбитални қабул қилаётган пациентлар юқори диққатни жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: доза ошириб юборилганда енгил ва ўртача оғирликдаги холатларда онгни чалкашиши, уйқучанлик кузатилади. Оғир холатларда – кома, онгни бузилиши, тахикардия, аритмия, артериал босимни пасайиши, рефлексларни пасайиши юз беради.

Даволаш: зарурат бўлганида симптоматик даволашни ўтказиш керак. 

Сақлаш шароити

Препарат ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.