Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
БАКТОПИК МАЗЬ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

БАКТОПИК МАЗЬ 2% 15гр №1

22 000 so'mdan
(4164)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
КУСУМ
Chiqarilish shakli
МАЗЬ
Farma. Guruh
Для лечения акне и угревой сыпи
Dori tafsilotlari
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Nojo'ya ta'sirlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi

Аломатлари ва симптомлари:
Мупироцин билан дозани ошириб юбориш тўғрисида маълумотлар кам.
Даволаш:
Мупироцин билан дозани ошириб юбориш бирон-бир специфик даволаш мавжуд эмас. Дозани ошириб юборилган ҳолатларда пациентни синчиков кузатув остида ёрдамчи воситалар билан даволаш керак. Кейинчалик кузатувларни клиник кўрсаткичларга мувофиқ равишда ёки миллий заҳарли моддалар маркази (агар бундай марказ мавжуд бўлса) тавсияларига мувофиқ ўтказиш керак.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: суртма

Таркиби:

Ҳар бир грамм суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мупироцин 20 мг;

ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 3350 ва полиэтиленгликоль 400.

Farmakodinamikasi

Таъсир кўрсатиш механизми
Мупироцин – Pseudomonas fluorescens ферментацияси орқали олинган янги антибиотик ҳисобланади. Мупироцин изолейцилтранс-РНК-синтетазни сусайтиради, бу орқали бактериал оқсиллар синтезини тўхтатади. Мупироцин минимал сусайтирувчи концентрацияларда бактериостатик хоссаларга ва махаллий қўлланганда эришиладиган юқорироқ концентрацияларда бактерицид хусусиятларга эга бўлади.
Резистентлик механизми
Стафилококклардаги резистентликнинг паст даражаси айнан изолейцил-тРНК-синтетаза ферменти учун оддий стафилококк хромосом гени (ileS)нинг ичида нуқтали мутациялар билан боғлиқ деб ҳисобланади. Стафилококкларда юқори даражаларга резистентлик алоҳида, плазмида билан кодланадиган изолейцил-тРНК-синтетаз ферменти билан боғлиқлиги исботланган.
Enterobacteriaceae каби грамманфий организмлардан ички резистентлик грамманфий ҳужайра деворининг ташқи мембранаси орқали ёмон ўтиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мупироцин ўзининг алоҳида таъсир кўрсатиш усули ва ўзига хос кимёвий тузилиши туфайли бошқа клиник мавжуд бўлган антибиотикларга ҳеч қандай кесишган қаршилик кўрсатмайди.
Микробиологик сезувчанлиги
Орттирилган резистентлик тарқалиш даражаси айрим турлари учун географик ва вақт жиҳатдан ўзгариб туриши мумкин, резистентлик тўғрисидаги маҳаллий маълумот эса, айниқса, оғир юқумли касалликларни даволашда керак. Зарур ҳолларда, маҳаллий резистентлик тарқалиш даражаси мупироцин самарадорлиги, ҳеч бўлмаганда, айрим юқумли касалликлар турларида шубҳа уйғотадиган ҳолатларда мутахассис билан маслаҳатлашиш керак. 
Оддий мойил турлари
Staphylococcus aureus*
Streptococcus pyogenes*
Streptococcus spp. (β-гемолитик, шунингдек S. pyogenesдан фарқли)
Орттирилган резистентлик муаммога айланиши мумкин бўлган тоифа
Staphylococcus spp., коагулаза-негатив
Ажралмас резистент микроорганизмлар
Corynebacterium spp.
Micrococcus spp.
* Клиник тадқиқотларда фаоллик қониқарли сифатида баҳоланган.  

Farmakokinetikasi

Бактопик® суртмаси махаллий қўллангандан сўнг мупироцин тизимли равишда жуда ёмон абсорбцияланади, сўрилган миқдори эса антимикроб тарзда нофаол метаболит, мониат кислотасигача метаболитга учрайди. Мупироциннинг чуқур эпидермал ва дермал қатламларга кириши жароҳатланган терида ва окклюзион боғламлар остида кучаяди.
Кекса ёшдаги пациентлар 
Ўртача ёки оғир буйрак етишмовчилиги аломатлари мавжуд бўлган ҳолатлардан ташқари ҳеч қандай чекланишлар йўқ.

Maxsus shartlar

Бактопик® суртмасидан фойдаланишда аллергик реакциялар ёки суртилган жойда кучли маҳаллий яллиғланиш таъсирлари пайдо бўлиши мумкин, бундай ҳолатларда даволашни тўхтатиш, дори воситасини яхшилаб ювиб ташлаш ва даволаш бўйича керакли чоралар кўрилиши керак.
Бошқа антибактериал препаратлар қўлланганида бўлгани каби суртманинг узоқ вақт қўллаш сезгир бўлмаган организмлар ҳаддан ташқари кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.
Антибиотиклар билан даволашда сохта-мембраноз колит пайдо бўлиши тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлиб, ушбу касаллик ўртача даражадан ҳаёт учун хавфли даражагача бўлиши мумкин. Шу сабабли, айниқса, антибиотикдан фойдаланиш вақтида ва фойдаланилгандан сўнг диарея кузатилган пациентларга ўз вақтида ташхис қўйиш муҳимлигини қайд этиш керак. Ушбу самаралар мупироцин сиртга қўлланганда, узоқ давомли диарея ёки пациентлар қорнида санчиқ пайдо бўлиш эҳтимоли камроқ, бундай ҳолларда даволашни дарҳол тўхтатиш ва пациентни кузатишни давом эттириш керак.
Буйрак функциялари бузилиши
Полиэтиленгликоль очиқ жароҳатларда ва шикастланган теридан абсорбцияланиши ва буйрак орқали ажралиб чиқиши мумкин. Таркибида полиэтиленгликоль мавжуд бошқа суртмалардан фойдаланилганда, агар полиэтиленгликолнинг юқори миқдорда абсорбцияси эҳтимоли бўлса, айниқса, ўртача даражадан оғир даражагача буйрак функцияси бузилиши мавжуд бўлса, мупироцин суртмасини қўлламаслик керак.
Бактопик® суртмаси қуйидаги ҳолатларда тўғри келмайди:
− офтальмологик қўлланишда;
− интраназал қўлланишда;
− катетер билан бирга фойдаланишда ва
− марказий веноз катетери соҳасида.
Кўзга тушишига йўл қўйманг. Кўзга тушган ҳолатда, суртма қолдиқлари тўлиқ бартараф қилингунгача сув билан яхшилаб ювиб ташланг.

Qo'llanilishi

Бактопик® препарати аксарият тери инфекциялари қўзғатувчи организмларга, айнан эса: Staphylococcus aureus, шу жумладан метициллинга чидамли штаммлар, бошқа стафилококклар, стрептококкларга нисбатан фаоллик намоён қиладиган сиртга қўлланиш учун мўлжалланган антибактериал дори воситаси ҳисобланади. Дори воситаси Escherichia coli ва Haemophilus influenzae каби грамманфий организмларга қарши фаолликни ҳам намоён қилади. Бактопик® суртмаси импетиго, фолликулит, фурункулёз каби  инфекцияларида қўлланади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Фаол моддага ёки бошқа бирор-бир ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик.
Бактопик® суртмаси таркиби офтальмологик ёки интраназал қўлланиш учун мос келмайди.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
 
Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Nojo'ya ta'sirlari

Қуйида қайд этилган ножўя реакцияларнинг учраш тезлиги ва тизим-аъзо синфига мувофиқ кўрсатилган. Учраш тезлиги бўйича гуруҳлар қуйидаги ҳолатга мувофиқ белгиланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан айрим хабарлар.
Тез-тез учрайдиган ва тез-тез учрамайдиган ножўя реакциялар 12 та клиник тадқиқотни ўз ичига олган 1573 нафар даволанаётган пациентлар иштирокида ўтказилган клиник текширувлар хавфсизлик кўрсаткичларини жамлаш орқали аниқланган. “Жуда кам ҳолларда” тоифаси дастлаб постмаркетинг тадқиқотлари маълумотлари бўйича аниқланган ножўя реакцияларни қамраб олади ва амалдаги такрорланиш тезлигидан кўра кўпроқ мурожаатлар сонини акс эттиради.
Иммун тизим бузилишлари: 
Жуда кам ҳолларда: Бактопик® суртмасини қўлланганда тизимли аллергик реакциялар, шу жумладан анафилаксия, тарқалган тошма, эшакеми ва Квинке шиши тўғрисида хабар берилган. 
Тери ва териости тўқималар томонидан бузилишлар: 
Тез-тез: суртилган жойда ачишиш ҳисси.
Тез-тез эмас: дори воситаси суртилган соҳада қичишиш, қизариш, ачишиш ва терини қуриб қолиши. Мупироцин ёки суртманинг асосига тери сенсибилизация реакциялари.

Dozirovkasi

Дозалаш 
Катталар (шу жумладан кекса ёшдаги пациентлар/жигар касалликлари бўлган пациентлар) ва болалар:
Препарат кунига икки ёки уч марта даволаш натижасига қараб 10 кунгача вақт давомида қўлланилади.
Буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентлар: “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.