Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Ацикловир мазь

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Ацикловир мазь 5% 10г №1

2 300 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Ацикловир мазь 5% 10г №1
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Aciclovir
Ishlab chiqaruvchi
(Torimed Pharm , Узбекистан)
Chiqarilish shakli
мазь
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Чиқарилиш шакли
Дори шакли
Таркиби
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Эхтиёткорлик билан
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 5% суртма, 5 г, 10 г ёки 15 г дан тубаларда. 

Дори шакли

Суртма
 

Таркиби

Ацикловир (сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) – 5,0 г.

Полиэтиленгликол (полиэтиленоксид) юқори молекуляр ва паст молекуляр.

Таърифи: Оқ срағиш тусли ёки оқ рангли суртма. 

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши препарат, герпес вирусига нисбатан юқори танлаб таъсир қилиш хусусиятига эга бўлган ациклик пурин нуклеозидининг синтетик аналоги. Вирус билан инфекцияланган ҳужайра ичида ацикловир вирус тимидинкиназаси таъсирида моно-, ди- ва трифосфат ацикловир ҳосил бўлгунигача қатор кетма-кет ривожланувчи трансформация реакциялари юз беради. Ацикловир три фосфати вирус ДНК си занжирига киради ва вирус ДНК- полимераза синтезини рақобатли ингибирлаши орқали унинг синтезини тўхтатади. In vitro ацикловир оддий герпес – Herpes simplex ни I ва II турлари, Varicella zoster вирусларига нисбатан: юқорироқ концентрацияларда эса Эпштейн-Барра вирусига нисбатан фаол. In vivo шароитида ацикловир терапевтик ва профилактик, аввалом бор Herpes simplex вируслари чиқарган инфекцияларда самарали. 

Фармакокинетикаси

Суртма соғлом терига қўллаганда: сўрилиши минимал, шикастланган терида – ўртача. Қонда ва сийдикда аниқланмайди. Буйрак фаоллияти меъёрида бўлган беморларда қон зардобидаги концентрацияси 0,28 мкг/мл гачани, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда – 0,78 мкг/мл гачани ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади (суткалик дозани 9,4% гачаси). 

Қўлланилиши

Терининг оддий герпеси, генитал герпес (бирламчи ва қайталанувчан): чекланган ўраб олувчи темиратки (ёрдамчи даволаш )

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Суртма шикастланган соҳага суткада 5-6 марта (иложи борича инфекциянинг бошланишидан олдин) тенг вақт оралиғида суртилади.

Қайталанувчан инфекциянинг даволашни продромал босқичи вақтида ёки инфекциянинг белгиларини намоён бўлишининг энг бошида бошлаш муҳим.

Даволашнинг давомийлиги камида 5 кун, максимум – 10 кун. 

Ножўя таъсирлари

Алоҳида ҳолларда қўйилган жойида оғриқ ва ачишиш, қичишиш, тери тошмаси, вульвит. Кўрсатилган кўринишлар препарат бекор қилингандан кейин йўқолади.  

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Ацикловир ёки валацикловирга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик. 

Эхтиёткорлик билан

ҳомиладорлик, лактация даври.

Препаратни ҳомиладорликда она учун кутиладиган фойда фақат ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган холларда қўллаш мумкин. Онанинг тизимли қон оқимига тушганида ацикловир кўкрак сутига ўтади, аммо суртма қўлланганида бола оладиган препаратнинг миқдори жуда оз. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Иммуностимуляторлар билан бирга қўллаш ацикловирнинг самарасини кучайтиради. 

Махсус кўрсатмалар

Шиллиқ қаватларга (айниқса оғиз ва буруннинг), ҳамда кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат қўйилганидан кейин дархол ювиниш ва чўмилиш мумкин эмас. Иммунитети пасайган пациентларга (ОИТВ/ОИТСда ёки суяк кўмики кўчириб ўтказилгандан кейин) ва инфекциянинг оғир ва қайталанувчан ҳолларида, ацикловир суртмасини маҳаллий қўллаш фонида препаратни тизимли  буюриш  керак.

2,5 смли узунликдаги суртмани шикастланган терининг 25 кв. См га суртиш лозим. Терининг бошқа сохаларига аутоинокуляцияни олдини олиш учун бармоққа кийгизиладиган резинани ва резина қўлқопларни ишлатиш керак.

Ацикловир герпеснинг жинсий йўл билан юқишини олдини олмайди, шунинг учун даволаш даврида жинсий алоқалардан, клиник белгилари бўлмасада сақланиш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим. 

Дозани ошириб юборилиши

Ацикловир сиртга қўллаганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.