Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
АЦИКЛОВИР МАЗЬ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

АЦИКЛОВИР МАЗЬ 3% 5г №1

30 000 so'mdan
(4996)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
СИНТЕЗ
Chiqarilish shakli
МАЗЬ
Farma. Guruh
Противовирусные препараты
Dori tafsilotlari
Таърифи:
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли: 
Таркиби:
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Таърифи:

 Оқ срағиш тусли ёки оқ рангли суртма.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

Вирусларга қарши восита.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз. 

 

Дори шакли: 

Суртма

 

Таркиби:

Ацикловир (сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) – 5,0 г.

Полиэтиленгликол (полиэтиленоксид) юқори молекуляр ва паст молекуляр.

 

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши препарат, герпес вирусига нисбатан юқори танлаб таъсир қилиш хусусиятига эга бўлган ациклик пурин нуклеозидининг синтетик аналоги. Вирус билан инфекцияланган ҳужайра ичида ацикловир вирус тимидинкиназаси таъсирида моно-, ди- ва трифосфат ацикловир ҳосил бўлгунигача қатор кетма-кет ривожланувчи трансформация реакциялари юз беради. Ацикловир три фосфати вирус ДНК си занжирига киради ва вирус ДНК- полимераза синтезини рақобатли ингибирлаши орқали унинг синтезини тўхтатади. In vitro ацикловир оддий герпес – Herpes simplex ни I ва II турлари, Varicella zoster вирусларига нисбатан: юқорироқ концентрацияларда эса Эпштейн-Барра вирусига нисбатан фаол. In vivo шароитида ацикловир терапевтик ва профилактик, аввалом бор Herpes simplex вируслари чиқарган инфекцияларда самарали.

 

Фармакокинетикаси

Суртма соғлом терига қўллаганда: сўрилиши минимал, шикастланган терида – ўртача. Қонда ва сийдикда аниқланмайди. Буйрак фаоллияти меъёрида бўлган беморларда қон зардобидаги концентрацияси 0,28 мкг/мл гачани, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда – 0,78 мкг/мл гачани ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади (суткалик дозани 9,4% гачаси).

 

Қўлланилиши

Терининг оддий герпеси, генитал герпес (бирламчи ва қайталанувчан): чекланган ўраб олувчи темиратки (ёрдамчи даволаш).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Суртма шикастланган соҳага суткада 5-6 марта (иложи борича инфекциянинг бошланишидан олдин) тенг вақт оралиғида суртилади.

Қайталанувчан инфекциянинг даволашни продромал босқичи вақтида ёки инфекциянинг белгиларини намоён бўлишининг энг бошида бошлаш муҳим.

Даволашнинг давомийлиги камида 5 кун, максимум – 10 кун.

 

Ножўя таъсирлари

Алоҳида ҳолларда қўйилган жойида оғриқ ва ачишиш, қичишиш, тери тошмаси, вульвит. Кўрсатилган кўринишлар препарат бекор қилингандан кейин йўқолади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Ацикловир ёки валацикловирга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.

Эхтиёткорлик билан ҳомиладорлик, лактация даври.

Препаратни ҳомиладорликда она учун кутиладиган фойда фақат ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган холларда қўллаш мумкин. Онанинг тизимли қон оқимига тушганида ацикловир кўкрак сутига ўтади, аммо суртма  қўлланганида бола оладиган препаратнинг миқдори жуда оз.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Иммуностимуляторлар билан бирга қўллаш ацикловирнинг самарасини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Шиллиқ қаватларга (айниқса оғиз ва буруннинг), ҳамда кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат қўйилганидан кейин дархол ювиниш ва чўмилиш мумкин эмас. Иммунитети пасайган пациентларга (ОИТВ/ОИТСда ёки суяк кўмики кўчириб ўтказилгандан кейин) ва инфекциянинг оғир ва қайталанувчан ҳолларида, ацикловир суртмасини маҳаллий қўллаш фонида препаратни тизимли  буюриш  керак.

2,5 смли узунликдаги суртмани шикастланган терининг 25 кв. См га суртиш лозим. Терининг бошқа сохаларига аутоинокуляцияни олдини олиш учун бармоққа кийгизиладиган резинани ва резина қўлқопларни ишлатиш керак.

Ацикловир герпеснинг жинсий йўл билан юқишини олдини олмайди, шунинг учун даволаш даврида жинсий алоқалардан, клиник белгилари бўлмасада сақланиш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ацикловир сиртга қўллаганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 5% суртма, 5 г, 10 г ёки 15 г дан тубаларда.